ИИВ тўрт эгизакнинг отасига 3 хонали уй совға қилди
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Йўл-патруль хизмати баталёни видеокузатув гуруҳи кичик инспектор-оператори сафдор Одилжон Абдуллаев апрель ойида бир йўла 4 нафар эгизак фарзандли бўлганди.
Қувончли воқеадан сўнг Ички ишлар вазирлиги томонидан унинг оиласига 3 хонали уй совға қилинди. Хонадон тантанали равишда топширилиб, оила аъзоларига эзгу тилаклар билдирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍19👎2
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
Германиянинг Volkswagen автоконцерни жорий йил охиригача Ўзбекистонда автомобиллар йиғишни йўлга қўйиши мумкин. Лойиҳа UzAutoSanoat билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида автомобилларни йирик бўғинли йиғиш (SKD) йўлга қўйилади. Кейинчалик эса ишлаб чиқаришни “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида чуқур маҳаллийлаштириш асосида кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Ҳозирча Ўзбекистонда қайси моделлар ишлаб чиқарилиши очиқланмаган. Компания бу ҳақда қўшимча маълумот кейинроқ эълон қилинишини билдирган.

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда солиқ тизими соддалаштирилмоқда
2026 йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш чегараси 1 млрд сўмдан БҲМнинг 12 минг бараваригача оширилади.
Шунингдек, импорт қилувчиларни мажбурий тарзда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатга олиш тартиби бекор қилинади. Энди даромади белгиланган меъёрдан ошмаган тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни қўллаш имконига эга бўлади.
2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги айрим тадбиркорларга ҚҚСни соддалаштирилган тартибда тўлаш ҳуқуқи берилади.
Мазкур тартибга кўра: 🔹 ҚҚС ставкаси — 6% 🔹 Фойда солиғи — 0% 🔹 Фойда солиғи ҳисоботи бекор қилинади
Тартиб давлат корхоналари ва йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжат: PF-100-сон, 26.05.2026 йил.

🤔2
Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди
Қирғизистоннинг Баткен вилоятида Ўзбекистон билан чегарада жойлашган “Согмент” чегара пости расман фойдаланишга топширилди.
Маросимда Қирғизистон Давлат чегара хизмати раҳбарияти, Баткен вилояти ҳокимлиги ва маҳаллий мутасаддилар иштирок этди. Расмийлар ушбу объект очилиши чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда чегараолди ҳудудларда барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Маълум қилинишича, постда чегарачилар учун замонавий казарма ва барча зарур хизмат шароитлари яратилган. Ушбу ҳудудда чегарачилар 12 километрдан ортиқ қирғиз-ўзбек давлат чегарасини қўриқлайди.
Шунингдек, шу куни Қирғизистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам бир нечта чегара объектлари очилгани маълум қилинди.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжмандларга 690 миллиард сўмлик хайрия кўрсатилмоқда
Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд аҳолига кўмак кўрсатиш эзгу анъанага айланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан:
— оғир касалликка чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда;
— 2,3 минг нафар онкологик беморларни даволаш ва трансплантация харажатлари қопланмоқда;
— 8 мингдан зиёд етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар ҳисобварақларига 200 доллардан маблағ ўтказилмоқда;
— 500 та масжидда таҳоратхоналар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда;
— ёлғиз кексалар ва эҳтиёжманд оилалар озиқ-овқат билан таъминланмоқда.
Мазкур ишлар учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 690 миллиард сўм маблағ ажратилди.

👍49🔥9🤔1
Қўйлиқ ҳудудида "Gentra” автомобили ёниб кетди
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин жуда тез — тахминан 30 сония ичида кучайиб, автомобиль тўлиқ аланга олган.
Ҳозирча ҳодисанинг сабаби аниқ эмас. Расмий изоҳ кутилмоқда.
Ҳайдовчиларга эслатма: транспорт воситасини доим техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Гувоҳларнинг айтишича, ёнғин жуда тез — тахминан 30 сония ичида кучайиб, автомобиль тўлиқ аланга олган.
Ҳозирча ҳодисанинг сабаби аниқ эмас. Расмий изоҳ кутилмоқда.
Ҳайдовчиларга эслатма: транспорт воситасини доим техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш тавсия этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трансмиллий жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 26 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг контрабанда йўли билан олиб кирилиши тўхтатилди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 26 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг контрабанда йўли билан олиб кирилиши тўхтатилди.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ва сигареталарни нақд пулга сотишга рухсат берилди
Президент фармонига кўра, эндиликда меҳмонхоналар, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пулни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Янги тартиб 1 июндан бошлаб кучга киради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент фармонига кўра, эндиликда меҳмонхоналар, ресторанлар ва умумий овқатланиш шохобчалари спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пулни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.
Янги тартиб 1 июндан бошлаб кучга киради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔11👎4👍3🤷♂2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кафе ва ресторанлар учун кунлик ишчиларни расмийлаштириш тизими йўлга қўйилади
2026 йил 1 июндан бошлаб ресторан, кафе ва туризм соҳалари учун меҳнат муносабатларини енгиллаштирувчи янги тартиб амал қилади.
Янги имкониятлар:
— Тадбиркорлар ходимларни 1 кундан 7 кунгача бўлган муддатга вақтинчалик расмий ишга олиши мумкин;
— Ходимни ишга қабул қилиш шу кунининг ўзида онлайн тарзда расмийлаштирилади;
— Маош тўловлари ва рўйхатга олиш жараёнлари Меҳнат вазирлигининг махсус мобил илова орқали амалга оширилади.

👍2🤔1
Ўзбекистонда илмий даражалар беришда айрим тартиблар бекор қилинади
2027 йилдан бошлаб қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
▪️чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш (мустақил изланувчилар бундан мустасно);
▪️Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
▪️диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
▪️диссертация авторефератини чоп этиш;
▪️диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилгани тўғрисида хулоса олиш;
▪️Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
▪️ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
▪️таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $26,3 млрдга етди
2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $26,3 млрдни ташкил қилди.
Шундан:
— экспорт ҳажми — $9,9 млрд;
— импорт ҳажми — $16,3 млрд.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ёки $1,4 млрдга ошган.
Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 16,8 фоизга камайган бўлса, импорт ҳажми 26,7 фоизга ўсган.
Натижада ташқи савдо балансида $6,3 млрд миқдорида манфий фарқ юзага келган.

🤔4
Бир гуруҳ ижодкорлар фахрий унвон ва орденлар билан мукофотланди
▪️Ғиёс Бойтоев, Рустам Ғойипов, Матёқуб Матчонов, Учқун Тиллаев, Раъно Ярашева «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан
▪️Шарифа Салимова «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» унвони билан
▪️Отабек Мамазоитов, Хуршид Расулов, Муниса Ризаева «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан
▪️Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев «Буюк хизматлари учун» ордени билан
▪️Эркин Аъзамов, Зулфиқор Мусоқов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

👍53🔥19🤷♂1👎1