EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси $26,3 млрдга етди

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $26,3 млрдни ташкил қилди.

Шундан:
— экспорт ҳажми — $9,9 млрд;
— импорт ҳажми — $16,3 млрд.

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 фоизга ёки $1,4 млрдга ошган.

Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 16,8 фоизга камайган бўлса, импорт ҳажми 26,7 фоизга ўсган.

Натижада ташқи савдо балансида $6,3 млрд миқдорида манфий фарқ юзага келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Президент амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этиш учун 29 май куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥15👎3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон МТЖ сафига бориб қўшилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17👎3
Бир гуруҳ ижодкорлар фахрий унвон ва орденлар билан мукофотланди

▪️Ғиёс Бойтоев, Рустам Ғойипов, Матёқуб Матчонов, Учқун Тиллаев, Раъно Ярашева «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан

▪️Шарифа Салимова «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» унвони билан

▪️Отабек Мамазоитов, Хуршид Расулов, Муниса Ризаева «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан

▪️Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев «Буюк хизматлари учун» ордени билан

▪️Эркин Аъзамов, Зулфиқор Мусоқов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥19🤷‍♂1👎1
Президент бир гуруҳ марҳум маданият ва санъат намояндаларини мукофотлади

Президент Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

▪️Шуҳрат Аббосов, Ғани Аъзамов, Одил Ёқубов, Зайнаб Садриева, Ҳамза Умаров, Обид Юнусов «Буюк хизматлари учун» ордени билан,

▪️Ўткир Ҳошимов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан,

▪️Ўлмас Алихўжаев, Марям Ёқубова, Диас Раҳматов, Юлдуз Ризаева, Тўлқин Тожиев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан,

▪️Даврон Ғоипов, Эдуард Ртвеладзе «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ҳовлисида кўкнори етиштирган шахс аниқланди

Фарғона вилоятининг Боғдод туманида яшовчи фуқаро ўз хонадонида гиёҳвандликка оид ўсимликларни ноқонуний равишда парваришлаб келгани фош этилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текширув давомида унинг ҳовлисида қарийб 30 килограмм кўкнори бошоқлари сақланаётгани аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤷‍♂1
Россияга тегишли дрон Руминиядаги турар жой биносига келиб урилди

Ҳужум оқибатида Галатс шаҳрида икки киши жароҳат олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4😢2
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонага жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва минтақавий масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16👎1🤔1
Хориждан келган «сув насоси» ичидан наркотик модда чиқди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари томонидан Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахс қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 1994 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган фуқарога хориждан юборилган сув насоси қурилмаси текширувдан ўтказилганда, унинг ичига яширилган ҳолда 968 грамм “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида ижарада яшаган хонадонидан наркотик моддаларни ўлчаш ва қадоқлашда ишлатиладиган электрон торозилар, “зип” пакетлар ҳамда скотчлар ҳам олиб қўйилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу шахс интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконда “омборчи” вазифасини бажариб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷‍♂1
Глобал экологик фонд раҳбарияти Самарқандга етиб келди

GEFнинг 8-Ассамблеяси ҳамда “Eco Expo Central Asia 2026” халқаро кўргазмаси олдидан Самарқанд шаҳрига хорижий делегациялар келиши бошланди.

Самарқанд халқаро аэропортига ташриф буюрган илк юқори мартабали меҳмонлардан бири — Глобал экологик фонд (GEF) бош директор вазифасини бажарувчиси ва стратегия ҳамда операциялар бўйича директори Claude Gascon бўлди.

Меҳмонни Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси вакиллари кутиб олди. Делегация халқаро тадбирлар ўтказиладиган Silk Road Samarkand туристик мажмуасига йўл олди.

Мазкур нуфузли тадбирда экология, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш учун дунёнинг 185 дан ортиқ мамлакатидан вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍2
2027 йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, 2026–2030 йиллар оралиғида Ердаги ўртача ҳарорат рекорд даражада юқори бўлиши кутилмоқда. Мутахассислар айниқса 2027 йилни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил сифатида баҳоламоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, глобал ҳарорат саноатлашувдан олдинги даврга нисбатан 1,3–1,9 даражагача ошиши мумкин. Олимлар 1,5 даражали хавфли чегарадан ошиш эҳтимолини 75 фоиз деб баҳолаган.

Шунингдек, кейинги беш йил ичида 2024 йилдаги иссиқлик рекорди янгиланиши эҳтимоли 86 фоизни ташкил этиши айтилмоқда. Мутахассислар бу жараёнга асосий сабаб сифатида Эль-Ниньо иқлим ҳодисасини кўрсатмоқда.

Прогнозларга кўра, Арктикада қиш фасли одатдагидан анча илиқ кечади. Шимолий Европа ҳудудларида эса кучли ёғингарчилик ва сув тошқинлари хавфи ортиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Жиззах ва Фарғонада пора билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор шахс тадбиркорга 45 сотих ер майдонини олиб бериш ва унинг танишини ишга жойлаштириш эвазига 500 доллар олган вақтида қўлга олинди.

Тергов давомида у аввал ҳам 3,5 миллион сўм пул олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида банк хизматлари маркази раҳбари фуқарога 2,5 миллиард сўмлик кредит ажратиш эвазига 125 миллион сўм талаб қилиб, 10 минг доллар олган вақтида ушланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4