EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларга кадастр берилмайди

Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиевнинг маълум қилишича, 2018 йил 1 майдан кейин ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар қонунийлаштирилмайди ва улар учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди.

Унинг таъкидлашича, аввалги йилларда ноқонуний қурилган уйларни қонунийлаштириш учун бир неча бор имконият берилган. Энди бу амалиётни давом эттириш ерларнинг тартибсиз ўзлаштирилишига олиб келиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1🔥1
Энди чеклов йўқ: шахсий эҳтиёж учун исталганча автомобиль импорт қилиш мумкин

Ўзбекистонда шахсий эҳтиёж учун автомобиль олиб киришда амал қилиб келган "бир йилда битта" чеклов бекор қилинди.

Президентнинг 4 июнь куни имзоланган 104-сонли фармони билан техник регламентга тегишли ўзгартишлар киритилди. Энди жисмоний ва юридик шахслар календарь йили давомида ўз эҳтиёжи учун мамлакатга олиб кирган транспорт воситалари сонидан қатъи назар, уларга мувофиқлик сертификати расмийлаштириши мумкин.

Мазкур тартиб 2026 йил 5 июндан кучга кирди. Янги қарор автомобиль импорти соҳасидаги чекловларни юмшатиш ва фуқаролар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Ўзбекистоннинг икки кони жаҳоннинг олтин гигантлари қаторида

Ўзбекистон яна бир нуфузли халқаро рейтингда юқори ўринларни эгаллади. Дунёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи конлар рўйхатида Навоий вилоятидаги Мурунтов кони 53 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариб, АҚШнинг Nevada Gold Mines мажмуасидан кейин 2-ўринни қайд этди.

Шунингдек, Олмалиқ кон-металлургия мажмуаси ҳам 23 тоннадан зиёд олтин ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан жаҳон рейтингида 6-ўриндан жой олди.

Мутахассислар таъкидлашича, икки йирик коннинг халқаро рейтингдан ўрин олиши Ўзбекистоннинг глобал олтин бозоридаги ўрни тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🔥2🤔1
Ўзбекистон – Нидерландияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 июнь куни Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини Европа футболининг кучли жамоаларидан бири — Нидерландияга қарши ўтказади.

Мазкур баҳс АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган «Икан» (Icahn Stadium) стадионида бўлиб ўтади. Олимпия стандартлари асосида қурилган ушбу спорт иншооти 5 минг нафар мухлисни сиғдира олади.

Учрашув 8 июнь куни соат 23:45 да старт олади ва «Zo‘r TV» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиялик йигит бир кунда миллиардерга айланди... аммо пулидан фойдалана олмаяпти

Туркияда яшовчи йигитнинг банк картасига кутилмаганда 21,8 миллиард доллар келиб тушди. Бу маблағ туфайли у шартли равишда Forbes’нинг энг бой инсонлари рейтингида 116-ўринга чиқиши мумкин эди.

Қизиғи шундаки, йигит пул қаердан келганини ўзи ҳам билмайди. Ҳозирда банк маблағ манбасини аниқлаш учун текширув олиб бормоқда ва шу сабабли унинг ҳисоб рақамлари бир неча ойдан буён блокланган.

Ҳазил тариқасида у сунъий интеллектдан бу қадар пулга нималар қилиш мумкинлигини сўраган. Нейротармоқ эса жавобан: «1000 та стадион ёки 300 минг аҳоли яшайдиган янги мамлакат қуриш мумкин», деб жавоб берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутдаги "Майиз бозори" машмашаси: камера қаршисида узр, ортидан эса туҳмат!

Ургутдаги "Майиз бозори" олдидаги ер низоси ортидан Мингтепа МФЙ раиси ва тадбиркорлар ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларда катта машмашага айланди.

Кадастр тадбиркорларнинг айбини аниқлаб, жаримага тортган ва улар пулни тўлаган. Аммо вазият сунъий равишда "маҳаллий аҳоли ва келгиндилар уруши"га айлантирилиб, тармоқларда ўзаро сўкинишлар бошланди. Вазият тинчимаслиги учун журналистлар аралашиб, томонларни яраштирди. Раис отасининг танбеҳидан сўнг хатосини тушуниб, эҳсон ошида тадбиркорлардан қайта-қайта узр сўради ва муаммо ҳал бўлди.

Бироқ видео эфирга кетгач, раис яна фикридан қайтди. У ОАВга "нега тадбиркорларни ер тишлатиб кўрсатмадинглар?" деб даъво қилди, укаси эса тармоқларда ОАВни ёлғончиликда айблаб, хайп кўтаришга тушди.

ОАВ огоҳлантиради: Журналистлар маҳаллий "разборкалар" қуроли эмас. "Жабрдийда" образини яратиб, туҳмат қилаётган МФЙ раисининг укаси буни тўхтатмаса, ОАВ ўз шаънини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилади.

👉Мақолани ўқиш

👉Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2🤷‍♂1
Жиззах–Самарқанд йўлида юк машинасида ёнғин, тирбандлик юзага келди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Жиззах–Самарқанд магистрал йўлида ҳаракатланаётган юк автомобилида ёнғин содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида йўлда бир неча километрлик тирбандлик юзага келган. Айрим манбалар ёнғинга газ баллонидан газ сизиб чиқиши сабаб бўлганини билдирмоқда.

Ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан қўшимча маълумот эълон қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Қашқадарёда ноқонуний ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида хонадон шароитида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган шахс аниқланди.

Текширувда 13 тонна зиғир, 667 кг чигит, 569 кг кунжара, 104 кг тайёр ёғ ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган жиҳоз ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда 376 марта қоида бузган «Ласетти» аниқланди

Наманган вилоятида йўл ҳаракати қоидаларини 376 марта бузган ва 330 миллион сўмдан ортиқ жаримаси тўпланган «Ласетти» автомобили топилди.

Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, қидирувда бўлган транспорт воситаси тезкор тадбирлар давомида аниқланган. Автомобиль аввал йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ва ҳозирда яроқсиз ҳолатга келгани маълум бўлган.

Жарималар узоқ вақт давомида тўланмагани сабабли унга нисбатан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда ҳамда автомобилни аукцион орқали сотиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Саида Мирзиёева ва Шахноза Мирзиёева фарзандлари билан Қўғирчоқ театрига ташриф буюрди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамда Шаҳноза Мирзиёева фарзандлари билан бирга Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига борди.

Саида Мирзиёева театр реконструкциясининг биринчи босқичи якунлангач, унинг ҳаёти яна жонланганини таъкидлаб, қўғирчоқ санъати болалар тарбиясида муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥11👎1
Самарқандда туғуруқхонада она ва бола вафот этди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғуруқ учун мурожаат қилган аёл ва унинг ҳомиласи ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, шифокорлар беморга шошилинч кесарча кесиш амалиётини тавсия этган, аммо яқинлари бу таклифга розилик бермаган. Кейинчалик бошқа тиббиёт муассасасига олиб борилганда, ҳомиланинг антенатал ўлими қайд этилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, аёл 14 апрель куни вафот этган. Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ўлимга ўпка артерияси тромбоэмболияси сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10🤔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди

🔹Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги “Геологлар” маҳалласи ҳудудида қурилаётган якка тартибдаги уй-жой объектида назорат тадбирлари ўтказилди.

🔹Ўрганишлар давомида объект ҳудуди белгиланган тартибда хавфсизлик тўсиқлари билан ўралмаганлиги, қурилиш материалларини сақлаш учун махсус омбор ташкил этилмаганлиги ҳамда объект паспорти кўринарли жойга ўрнатилмаганлиги аниқланди.

🔹Шунингдек, объектнинг лойиҳа ҳужжатлари кўздан кечирилганда айрим қоидабузарликлар мавжудлиги маълум бўлди. Жумладан, темир-бетон зина конструкциясининг лойиҳаси тўлиқ ишлаб чиқилмагани ҳамда айрим бетон ўзаклар лойиҳа талабларига мувофиқ бажарилмагани қайд этилди.

✅Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилиш ишлари жойида тўхтатилди. Қурилиш масъулларига мавжуд қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича муддатли ёзма кўрсатмалар берилди ва уларнинг ижроси инспекция томонидан назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент номи билан одамларни алдаган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳрида давлат амалдорлари ва Президент номи орқали реклама қилинган ноқонуний инвестиция платформаси фаолиятига чек қўйилди.

Тергов маълумотларига кўра, «Amina Halol Trading» номи остида ишлаган гуруҳ фуқароларни сохта инвестиция лойиҳаларига жалб қилиб, ноқонуний крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган. Уларнинг операциялари ҳажми 1,5 миллион USDTдан ортиқ бўлгани аниқланган.

Ҳозирга қадар мазкур схемага 100 нафардан зиёд фуқаро жалб этилгани маълум бўлиб, гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Тошкентда янги чиқиш йўли очилди

Пойтахтда Абдулла Қодирий кўчасидан (Экопарк) Махтумқули орқали Мовароуннаҳр (Central Park) кўчасига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берувчи янги йўл фойдаланишга топширилди.

Янги йўналиш транспорт оқимини енгиллаштириш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида ташкил этилган. Илгари ҳайдовчилар ушбу масофани айланма йўл орқали босиб ўтишга мажбур эди.

Ҳайдовчилардан янгиланган ҳаракат схемасига амал қилиб, йўл белгилари ва чизиқларига диққатли бўлиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2