Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳаракатланаётган юк машинаси ёниб кул бўлди
Бугун, 6-июн куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи М-39 халқаро автомобил йўлида ҳаракатланаётган юк автомобилида ёнғин юз берди.
Маълумотларга кўра, Самарқанд–Тошкент йўналишида кетаётган юк машинаси тўсатдан алангаланиб кетган. Ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида юк автомобили деярли ёниб кул бўлган. Ҳодисада жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШдаги ўзбекистонликларга муҳим огоҳлантириш
Сўнгги кунларда АҚШда бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшларнинг ноқонуний кўча пойгаларида қатнашгани, шунингдек, айрим фуқаролар йирик миқдордаги ўғриликда гумонланиб қўлга олингани ортидан Ўзбекистоннинг Ню-Ёркдаги Бош консулхонаси мурожаат билан чиқди.
Консулхона АҚШ ҳудудида яшаётган ва вақтинча бўлиб турган барча ватандошларни мамлакат қонунларига қатъий риоя қилишга, маҳаллий урф-одатлар, маданият ва жамоат тартибини ҳурмат қилишга чақирди.
Қайд этилишича, ҳар қандай қонунбузарлик нафақат шахсий жавобгарликка сабаб бўлади, балки АҚШда ҳалол меҳнат қилаётган, таҳсил олаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган минглаб ўзбекистонликларнинг обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жарима бекор қилинган, аммо можаро тугамаган
EFFECT.UZ таҳририятига Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Жаннатмакон маҳалласида яшовчи Турсунова Замира Шафоатовна томонидан кадастр масаласи юзасидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда қайд этилишича, унинг турмуш ўртоғи Турсунов Ўктам Мирзоев номига 2017 йилда ҳоким қарори асосида ер майдони расмийлаштирилган бўлиб, ушбу ҳудудга оид кадастр ва мулк ҳужжатлари мавжуд.
Бироқ оила вакилларининг таъкидлашича, кейинчалик айнан шу ҳудуднинг бир қисми умумий фойдаланишдаги йўл сифатида талқин қилина бошлаган.
Агар ер майдони ҳақиқатан ҳам кадастр ҳужжатларида кўрсатилган бўлса, низонинг асл сабаби нима?
Мурожаатчининг айтишича, ушбу ҳолат ортидан унга нисбатан маъмурий жарима қўлланган. Аммо 2026 йил 9 февраль куни Сурхондарё вилояти суди томонидан мазкур жарима бекор қилинган.
Жарима бекор қилинган бўлса, демак дастлабки ўлчовлар ва хулосаларда камчилик бўлганми?
Оила вакиллари фуқаролик ишлари бўйича суд жараёнларида эса ўзларининг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари етарли даражада инобатга олинмаганини иддао қилмоқда.
Уларнинг билдиришича, айрим хулосалар бир томонлама шакллантирилган ва низоли ҳудуднинг ҳақиқий чегаралари тўлиқ ўрганилмаган.
Низоли ҳудуд бўйича мустақил геодезик ўлчов ёки қайта экспертиза ўтказилганми?
Мурожаатда яна қайд этилишича, жорий йилнинг 22 май куни мажбурий ижро органлари томонидан сим-тўр тўсиқ бузиб ташланган.
Орадан бир неча кун ўтиб эса кадастр ходимлари ҳудудни расмга олиб, навбатдаги ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Фуқарога олдиндан огоҳлантириш берилганми?
Бузилган объект учун кейинчалик қай тартибда ҳуқуқий баҳо берилган?
Мурожаатчилар ўзларининг қонуний ҳужжатлари мавжудлигини таъкидлаб, масалани қайта ва холис ўрганишни сўрамоқда.
Шунингдек, улар оилада ногиронлиги бўлган бир неча нафар шахслар борлигини билдириб, узоқ давом этаётган можаро сабаб турли идоралар ўртасида сарсон бўлаётганини маълум қилган.
Аслида бу можародаги ҳақиқат қайси томонда? Кадастр ҳужжатларидаги чегара билан амалдаги ҳолат ўртасида тафовут борми? ёки гап бошқа масалада кетмоқдами?
EFFECT.UZ таҳририяти ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги масъуллари билан боғланишга уринди.
Бироқ материал
тайёрланаётган пайтда улар билан алоқа ўрнатишнинг имкони бўлмади. Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг расмий муносабатини кутб қоламиз.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент номидан фойдаланган фирибгарлар гуруҳи қўлга олинди
Тошкентда ўтказилган тезкор тадбир давомида ижтимоий тармоқларда сохта инвестиция платформаларини тарғиб қилиб, фуқароларни алдаб келган жиноий гуруҳ фош этилди.
Аниқланишича, фирибгарлар Инстаграм ва Телеграм орқали фаолият юритиб, ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган. Уларнинг криптоайланмаси 1,5 миллион АҚШ долларига тенг УСДТдан ошгани маълум бўлган.
Шунингдек, гуруҳ 100 дан ортиқ ўзбекистонликни Қозоғистонга олиб бориб, уларнинг номига банк карталари очтирган ва кейинчалик ушбу карталардан крипто операцияларда фойдаланган.

🤔1
Департаментга ишга киритиш учун 48 миллион сўм олган шахс ушланди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фуқарони Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у танишлари орқали ишга киритишини айтиб, бунинг эвазига 4 минг АҚШ доллари (48 миллион сўм) талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўйлиқда электробус орқага юрганда аёлни босиб кетди: пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ деҳқон бозори» автобус бекати ҳудудида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 45-йўналишда («Food City» савдо мажмуаси — «Қушбеги» мавзеси) ҳаракатланувчи «Yutong» русумли электробус орқага ҳаракатланаётган вақтда 1991 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Автобусни 1994 йилда туғилган, 7 йиллик меҳнат стажига эга ҳайдовчи бошқарган. Ҳодиса оқибатида 35 ёшли аёл олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢10
Андижонда вояга етмаган қизга нисбатан жиноятда гумонланаётган ИИБ ходими қамоққа олинди
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида ички ишлар органи ходими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этганликда гумон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир қиз кўп қаватли уйлардан бирига олиб борилган ва у ерда унга нисбатан жинсий ҳаракатлар содир этилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, жиноятда гумонланаётган шахс ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимида фаолият юритган.

🤔5🤷♂1😢1
Ишдаги камчиликлар учун 36 нафар амалдор жазоланди, 19 нафари ишдан бўшатилди
Президент Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган танқидий ўрганишларда 41 та вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари жами 1070 та ҳолатда бузилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, энг кўп қоидабузарликлар Андижон вилояти ҳокимлиги (137 та), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (107 та) ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида (103 та) қайд этилган.
Хизмат текширувлари якунига кўра, 36 нафар масъул интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 19 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган ва камчиликларни бартараф этмаган 13 та вазирлик ҳамда идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

1👍10🤔2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Харбин шаҳрини кучли чанг бўрони қоплади
Хитойнинг Харбин шаҳрида кузатилган кучли чанг бўрони шаҳарни улкан чанг девори билан қамраб олди. Табиий ҳодиса оқибатида кўриш масофаси кескин қисқаргани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда чанг бўрони шаҳар ҳудудига тезлик билан яқинлашиб келаётганини кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хитойнинг Харбин шаҳрида кузатилган кучли чанг бўрони шаҳарни улкан чанг девори билан қамраб олди. Табиий ҳодиса оқибатида кўриш масофаси кескин қисқаргани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда чанг бўрони шаҳар ҳудудига тезлик билан яқинлашиб келаётганини кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бугун Тошкентда ультрабинафша нурланиши энг юқори даражага чиқди
7–8 июнь кунлари пойтахтда ультрабинафша (UV) нурланишининг даражаси 10 баллгача етиши кутилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, энг хавфли вақт соат 12:00 дан 13:00 гача бўлади.
Шу муносабат билан аҳолига узоқ вақт тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида қолмаслик, SPF ҳимоя кремларидан фойдаланиш, бош кийим тақиш ҳамда кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилмоқда.

👎1
Олтин нархи пасайди: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 300 миллион долларга қисқарди
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,58 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 307,3 миллион долларга камайган.
Мутахассислар қайд этишича, пасайишнинг асосий сабаби жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши бўлган. Шу билан бирга, мамлакат захираларидаги олтиннинг физик ҳажми аксинча, 13,3 миллион трой унциядан 13,6 миллион трой унциягача ошган.
Шу боис захиралар қиймати камайган бўлса-да, Ўзбекистоннинг олтин активлари ҳажми ўсишда давом этмоқда.

Оролнинг қуриган тубида яна иккита тажриба боғи ташкил этилади
Хитой ва Ўзбекистон олимлари Орол денгизининг қуриган тубини қайта тиклаш ишлари доирасида яна 2 та янги тажриба боғини барпо этади.
Айни пайтга қадар ҳудудда тузга чидамли ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган 5 та махсус боғ ташкил этилган бўлиб, улар чўлланиш ва тупроқ шўрланишига қарши курашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги лойиҳалар экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда Оролбўйи ҳудудида яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чимкентдаги боғчада болаларга бананлар фақат сурат учун берилган
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги боғчалардан бирида тарбиячилар овқатланиш вақтида болаларга банан тарқатиб, суратга олгач, меваларни қайта йиғиб олгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган. Текширув якунига кўра, видеода акс этган уч нафар ходим ишдан бўшатилган, материаллар эса тегишли идораларга юборилган.

😢9👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим олис маҳаллаларда ҳали ҳам боғчалар йўқ — депутат
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова айрим олис ва чекка ҳудудларда ҳанузгача мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмаганини танқид қилди.
Унинг маълум қилишича, мактабгача таълим соҳаси учун қарийб 17 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса-да, баъзи маҳаллаларда 320–400 нафаргача боғча ёшидаги болалар яшашига қарамай, бирорта ҳам давлат ёки хусусий боғча мавжуд эмас.
Депутат ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

👍5🤔2
Бу ёзда ноёб Қуёш тутилиши кузатилади
Жорий йилнинг 12 август куни тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Ушбу ноёб астрономик ҳодиса вақтида Ой Қуёш нурини тўлиқ тўсиб, айрим ҳудудларда кундузги вақт қисқа муддатга қоронғулашади.
Мутахассислар маълумотига кўра, тўлиқ тутилиш Гренландия, Исландия, Португалия ҳамда Испаниянинг шимолий қисмида кузатилади.
Экспертлар Қуёш тутилишини фақат махсус ҳимоя воситалари орқали томоша қилишни тавсия этмоқда.

Қурбонлик қолдиқларини канализацияга оқизманг: оқова сув тизимлари ишдан чиқиш арафасида!
Ижтимоий тармоқларда Фарғона (Марғилон), Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги оқова сув тозалаш иншоотларига кўплаб чорва моллари қолдиқлари келиб тушиб, тизимни тўсиб қўйгани акс этган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қурбонлик қилинган молларнинг ичак-чавоқлари, калла-поча ва терилари оқова сув тармоқларини тўлдириб юборгани сабабли, коммунал соҳа ходимлари кун бўйи бу ифлосликларни қўл меҳнати ва махсус ускуналар билан тозалашга мажбур бўлишди.
Агар бу ишлар ўз вақтида қилинмаганда, бутун шаҳар канализация тизими тўхтаб, катта экологик фалокат юзага келиши мумкин эди.
"Ўзсувтаъминот" АЖ ва соҳа ишчилари аҳолига, тадбиркор ва қассобларга мурожаат қилиб, ҳайит кунларида ва кундалик ҳаётда сўйилган молларнинг чиқиндиларини оқова сув тармоқларига оқизмасликни сўрайди.
Бундай ҳаракатлар иншоотларни ишдан чиқариб, атроф-муҳит ва санитария ҳолатини жиддий ёмонлаштиради. Барчадан чиқиндиларни белгиланган тартибда, махсус ажратилган жойларга утилизация қилиш сўралади.

Унутмайлик, атроф-муҳит ва жамоат саломатлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢6
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучаймоқда
Исроилнинг Байрутда амалга оширган ҳужумларидан сўнг Эрон жавоб тариқасида Исроил ҳудудига бир нечта баллистик ракеталар учирди. Турли манбалар айрим ҳудудларда портлаш овозлари эшитилганини хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Эрон ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудларини вақтинча ёпган. Исроил расмийлари эса эҳтимолий жавоб зарбалари тайёрланаётганини билдирган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни музокараларга қайтишга чақириб, «ракеталар етарли, келишувга эришиш вақти келди», дея баёнот берган.
Ҳозирча минтақадаги вазият таранглигича қолмоқда, воқеалар тез суръатларда ривожланмоқда.

🔥2