Департаментга ишга киритиш учун 48 миллион сўм олган шахс ушланди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фуқарони Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди.
Маълум қилинишича, у танишлари орқали ишга киритишини айтиб, бунинг эвазига 4 минг АҚШ доллари (48 миллион сўм) талаб қилган. Тезкор тадбир давомида у пул маблағини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўйлиқда электробус орқага юрганда аёлни босиб кетди: пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган «Қўйлиқ деҳқон бозори» автобус бекати ҳудудида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Маълум қилинишича, 45-йўналишда («Food City» савдо мажмуаси — «Қушбеги» мавзеси) ҳаракатланувчи «Yutong» русумли электробус орқага ҳаракатланаётган вақтда 1991 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Автобусни 1994 йилда туғилган, 7 йиллик меҳнат стажига эга ҳайдовчи бошқарган. Ҳодиса оқибатида 35 ёшли аёл олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

😢10
Андижонда вояга етмаган қизга нисбатан жиноятда гумонланаётган ИИБ ходими қамоққа олинди
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида ички ишлар органи ходими вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этганликда гумон қилиниб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўсмир қиз кўп қаватли уйлардан бирига олиб борилган ва у ерда унга нисбатан жинсий ҳаракатлар содир этилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, жиноятда гумонланаётган шахс ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимида фаолият юритган.

🤔5🤷♂1😢1
Ишдаги камчиликлар учун 36 нафар амалдор жазоланди, 19 нафари ишдан бўшатилди
Президент Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган танқидий ўрганишларда 41 та вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари жами 1070 та ҳолатда бузилгани аниқланди.
Маълум қилинишича, энг кўп қоидабузарликлар Андижон вилояти ҳокимлиги (137 та), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (107 та) ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида (103 та) қайд этилган.
Хизмат текширувлари якунига кўра, 36 нафар масъул интизомий жавобгарликка тортилди, шундан 19 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини бузган ва камчиликларни бартараф этмаган 13 та вазирлик ҳамда идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

1👍10🤔2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг Харбин шаҳрини кучли чанг бўрони қоплади
Хитойнинг Харбин шаҳрида кузатилган кучли чанг бўрони шаҳарни улкан чанг девори билан қамраб олди. Табиий ҳодиса оқибатида кўриш масофаси кескин қисқаргани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда чанг бўрони шаҳар ҳудудига тезлик билан яқинлашиб келаётганини кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хитойнинг Харбин шаҳрида кузатилган кучли чанг бўрони шаҳарни улкан чанг девори билан қамраб олди. Табиий ҳодиса оқибатида кўриш масофаси кескин қисқаргани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда чанг бўрони шаҳар ҳудудига тезлик билан яқинлашиб келаётганини кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бугун Тошкентда ультрабинафша нурланиши энг юқори даражага чиқди
7–8 июнь кунлари пойтахтда ультрабинафша (UV) нурланишининг даражаси 10 баллгача етиши кутилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, энг хавфли вақт соат 12:00 дан 13:00 гача бўлади.
Шу муносабат билан аҳолига узоқ вақт тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида қолмаслик, SPF ҳимоя кремларидан фойдаланиш, бош кийим тақиш ҳамда кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилмоқда.

👎1
Олтин нархи пасайди: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 300 миллион долларга қисқарди
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,58 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 307,3 миллион долларга камайган.
Мутахассислар қайд этишича, пасайишнинг асосий сабаби жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши бўлган. Шу билан бирга, мамлакат захираларидаги олтиннинг физик ҳажми аксинча, 13,3 миллион трой унциядан 13,6 миллион трой унциягача ошган.
Шу боис захиралар қиймати камайган бўлса-да, Ўзбекистоннинг олтин активлари ҳажми ўсишда давом этмоқда.

Оролнинг қуриган тубида яна иккита тажриба боғи ташкил этилади
Хитой ва Ўзбекистон олимлари Орол денгизининг қуриган тубини қайта тиклаш ишлари доирасида яна 2 та янги тажриба боғини барпо этади.
Айни пайтга қадар ҳудудда тузга чидамли ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган 5 та махсус боғ ташкил этилган бўлиб, улар чўлланиш ва тупроқ шўрланишига қарши курашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги лойиҳалар экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда Оролбўйи ҳудудида яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чимкентдаги боғчада болаларга бананлар фақат сурат учун берилган
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги боғчалардан бирида тарбиячилар овқатланиш вақтида болаларга банан тарқатиб, суратга олгач, меваларни қайта йиғиб олгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган. Текширув якунига кўра, видеода акс этган уч нафар ходим ишдан бўшатилган, материаллар эса тегишли идораларга юборилган.

😢9👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим олис маҳаллаларда ҳали ҳам боғчалар йўқ — депутат
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова айрим олис ва чекка ҳудудларда ҳанузгача мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмаганини танқид қилди.
Унинг маълум қилишича, мактабгача таълим соҳаси учун қарийб 17 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса-да, баъзи маҳаллаларда 320–400 нафаргача боғча ёшидаги болалар яшашига қарамай, бирорта ҳам давлат ёки хусусий боғча мавжуд эмас.
Депутат ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

👍5🤔2
Бу ёзда ноёб Қуёш тутилиши кузатилади
Жорий йилнинг 12 август куни тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Ушбу ноёб астрономик ҳодиса вақтида Ой Қуёш нурини тўлиқ тўсиб, айрим ҳудудларда кундузги вақт қисқа муддатга қоронғулашади.
Мутахассислар маълумотига кўра, тўлиқ тутилиш Гренландия, Исландия, Португалия ҳамда Испаниянинг шимолий қисмида кузатилади.
Экспертлар Қуёш тутилишини фақат махсус ҳимоя воситалари орқали томоша қилишни тавсия этмоқда.

Қурбонлик қолдиқларини канализацияга оқизманг: оқова сув тизимлари ишдан чиқиш арафасида!
Ижтимоий тармоқларда Фарғона (Марғилон), Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги оқова сув тозалаш иншоотларига кўплаб чорва моллари қолдиқлари келиб тушиб, тизимни тўсиб қўйгани акс этган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қурбонлик қилинган молларнинг ичак-чавоқлари, калла-поча ва терилари оқова сув тармоқларини тўлдириб юборгани сабабли, коммунал соҳа ходимлари кун бўйи бу ифлосликларни қўл меҳнати ва махсус ускуналар билан тозалашга мажбур бўлишди.
Агар бу ишлар ўз вақтида қилинмаганда, бутун шаҳар канализация тизими тўхтаб, катта экологик фалокат юзага келиши мумкин эди.
"Ўзсувтаъминот" АЖ ва соҳа ишчилари аҳолига, тадбиркор ва қассобларга мурожаат қилиб, ҳайит кунларида ва кундалик ҳаётда сўйилган молларнинг чиқиндиларини оқова сув тармоқларига оқизмасликни сўрайди.
Бундай ҳаракатлар иншоотларни ишдан чиқариб, атроф-муҳит ва санитария ҳолатини жиддий ёмонлаштиради. Барчадан чиқиндиларни белгиланган тартибда, махсус ажратилган жойларга утилизация қилиш сўралади.

Унутмайлик, атроф-муҳит ва жамоат саломатлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢6
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучаймоқда
Исроилнинг Байрутда амалга оширган ҳужумларидан сўнг Эрон жавоб тариқасида Исроил ҳудудига бир нечта баллистик ракеталар учирди. Турли манбалар айрим ҳудудларда портлаш овозлари эшитилганини хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Эрон ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудларини вақтинча ёпган. Исроил расмийлари эса эҳтимолий жавоб зарбалари тайёрланаётганини билдирган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни музокараларга қайтишга чақириб, «ракеталар етарли, келишувга эришиш вақти келди», дея баёнот берган.
Ҳозирча минтақадаги вазият таранглигича қолмоқда, воқеалар тез суръатларда ривожланмоқда.

🔥2
Филиппинда кучли зилзила содир бўлди
Филиппиннинг Минданао ороли соҳиллари яқинида 8,1 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, айрим биноларга зарар етган ва қулаш ҳолатлари кузатилган.
Мамлакат ҳукумати сунами хавфи муносабати билан огоҳлантириш эълон қилди.
Мутахассислар Филиппин соҳилларига баландлиги 3 метргача етиши мумкин бўлган тўлқинлар ёпирилиши эҳтимоли борлигини билдирмоқда.

😢3