EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бугун Тошкентда ультрабинафша нурланиши энг юқори даражага чиқди

7–8 июнь кунлари пойтахтда ультрабинафша (UV) нурланишининг даражаси 10 баллгача етиши кутилмоқда. Мутахассислар таъкидлашича, энг хавфли вақт соат 12:00 дан 13:00 гача бўлади.

Шу муносабат билан аҳолига узоқ вақт тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида қолмаслик, SPF ҳимоя кремларидан фойдаланиш, бош кийим тақиш ҳамда кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Олтин нархи пасайди: Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 300 миллион долларга қисқарди

Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июнь ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 70,58 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан 307,3 миллион долларга камайган.

Мутахассислар қайд этишича, пасайишнинг асосий сабаби жаҳон бозорида олтин нархининг тушиши бўлган. Шу билан бирга, мамлакат захираларидаги олтиннинг физик ҳажми аксинча, 13,3 миллион трой унциядан 13,6 миллион трой унциягача ошган.

Шу боис захиралар қиймати камайган бўлса-да, Ўзбекистоннинг олтин активлари ҳажми ўсишда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Оролнинг қуриган тубида яна иккита тажриба боғи ташкил этилади

Хитой ва Ўзбекистон олимлари Орол денгизининг қуриган тубини қайта тиклаш ишлари доирасида яна 2 та янги тажриба боғини барпо этади.

Айни пайтга қадар ҳудудда тузга чидамли ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган 5 та махсус боғ ташкил этилган бўлиб, улар чўлланиш ва тупроқ шўрланишига қарши курашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Янги лойиҳалар экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда Оролбўйи ҳудудида яшил майдонларни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чимкентдаги боғчада болаларга бананлар фақат сурат учун берилган

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги боғчалардан бирида тарбиячилар овқатланиш вақтида болаларга банан тарқатиб, суратга олгач, меваларни қайта йиғиб олгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган. Текширув якунига кўра, видеода акс этган уч нафар ходим ишдан бўшатилган, материаллар эса тегишли идораларга юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айрим олис маҳаллаларда ҳали ҳам боғчалар йўқ — депутат

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова айрим олис ва чекка ҳудудларда ҳанузгача мактабгача таълим муассасалари ташкил этилмаганини танқид қилди.

Унинг маълум қилишича, мактабгача таълим соҳаси учун қарийб 17 триллион сўм маблағ ажратилган бўлса-да, баъзи маҳаллаларда 320–400 нафаргача боғча ёшидаги болалар яшашига қарамай, бирорта ҳам давлат ёки хусусий боғча мавжуд эмас.

Депутат ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва самарали сарфланиши устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Бу ёзда ноёб Қуёш тутилиши кузатилади

Жорий йилнинг 12 август куни тўлиқ Қуёш тутилиши содир бўлади. Ушбу ноёб астрономик ҳодиса вақтида Ой Қуёш нурини тўлиқ тўсиб, айрим ҳудудларда кундузги вақт қисқа муддатга қоронғулашади.

Мутахассислар маълумотига кўра, тўлиқ тутилиш Гренландия, Исландия, Португалия ҳамда Испаниянинг шимолий қисмида кузатилади.

Экспертлар Қуёш тутилишини фақат махсус ҳимоя воситалари орқали томоша қилишни тавсия этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбонлик қолдиқларини канализацияга оқизманг: оқова сув тизимлари ишдан чиқиш арафасида!

Ижтимоий тармоқларда Фарғона (Марғилон), Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги оқова сув тозалаш иншоотларига кўплаб чорва моллари қолдиқлари келиб тушиб, тизимни тўсиб қўйгани акс этган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қурбонлик қилинган молларнинг ичак-чавоқлари, калла-поча ва терилари оқова сув тармоқларини тўлдириб юборгани сабабли, коммунал соҳа ходимлари кун бўйи бу ифлосликларни қўл меҳнати ва махсус ускуналар билан тозалашга мажбур бўлишди.

Агар бу ишлар ўз вақтида қилинмаганда, бутун шаҳар канализация тизими тўхтаб, катта экологик фалокат юзага келиши мумкин эди.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ва соҳа ишчилари аҳолига, тадбиркор ва қассобларга мурожаат қилиб, ҳайит кунларида ва кундалик ҳаётда сўйилган молларнинг чиқиндиларини оқова сув тармоқларига оқизмасликни сўрайди.

Бундай ҳаракатлар иншоотларни ишдан чиқариб, атроф-муҳит ва санитария ҳолатини жиддий ёмонлаштиради. Барчадан чиқиндиларни белгиланган тартибда, махсус ажратилган жойларга утилизация қилиш сўралади.

Унутмайлик, атроф-муҳит ва жамоат саломатлиги учун барчамиз бирдек масъулмиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢6
Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучаймоқда

Исроилнинг Байрутда амалга оширган ҳужумларидан сўнг Эрон жавоб тариқасида Исроил ҳудудига бир нечта баллистик ракеталар учирди. Турли манбалар айрим ҳудудларда портлаш овозлари эшитилганини хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Эрон ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудларини вақтинча ёпган. Исроил расмийлари эса эҳтимолий жавоб зарбалари тайёрланаётганини билдирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни музокараларга қайтишга чақириб, «ракеталар етарли, келишувга эришиш вақти келди», дея баёнот берган.

Ҳозирча минтақадаги вазият таранглигича қолмоқда, воқеалар тез суръатларда ривожланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Филиппинда кучли зилзила содир бўлди

Филиппиннинг Минданао ороли соҳиллари яқинида 8,1 магнитудали кучли зилзила қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, айрим биноларга зарар етган ва қулаш ҳолатлари кузатилган.

Мамлакат ҳукумати сунами хавфи муносабати билан огоҳлантириш эълон қилди.

Мутахассислар Филиппин соҳилларига баландлиги 3 метргача етиши мумкин бўлган тўлқинлар ёпирилиши эҳтимоли борлигини билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Нурафшонда ҳоким алмашди

Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қиличхонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фаолиятини эътироф этиб, келгуси фаолиятига омад тилади.

Шунингдек, йиғилишда вилоятда қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Коррупцияга қарши “сирли мижоз” назорати жорий этилади

Ўзбекистонда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида 2026 йил октябрдан бошлаб “сирли мижоз” механизми жорий этилади. Бу ҳақда Президентнинг 104-сонли фармонида белгиланган.

Фармонга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳар чоракда камида бир маротаба қурилиш жараёни иштирокчиларининг эҳтимолий коррупциявий ҳаракатларини аниқлаш мақсадида “сирли мижоз” тадбирларини ўтказади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга қаратилган янги тартиблар ҳам жорий этилади. Унга мувофиқ, ер эгаларига қурилишни бошлаш қоидалари ҳақида электрон тарзда огоҳлантиришлар юборилади.

Маҳаллалардаги янги қурилиш объектлари устидан назорат кучайтирилади. Шу билан бирга, ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларни муҳандислик тармоқларидан узиш тартибини белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжат тайёрланиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂5👍2👎2🤔1
Тошкент вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Руслан Кунаров — Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар “BIO KORM” хусусий корхонасида ишлаб чиқариш масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Жаҳонгир Мамажонов — Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар АҚШдаги “GM Group” компанияларида бош директор лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Нурафшон шаҳар ҳокими этиб Қобил Ҳамдамов тайинланди.

Тайинловга қадар у Олмалиқ шаҳар ҳокими вазифасида фаолият юритиб келган.

Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Илҳом Қиличхонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани хақида бироз олдин хабар қилгандик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1