Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент инвестиция форумида 43 млрд долларлик келишувларга эришилди
Тошкентда бўлиб ўтган V Халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон учун йирик инвестиция келишувлари имзоланди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, форум давомида вазирлик ва идоралар ҳамда мамлакатнинг хусусий компаниялари иштирокида жами 43 миллиард долларлик инвестиция шартномалари ва келишувларга эришилди.
Мазкур келишувлар иқтисодиётнинг турли тармоқларига инвестиция жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва йирик лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍48🔥34🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллионлаб инсонлар кутаётган ўйин
18 июнь куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу қарор эртанги муҳим футбол учрашуви муносабати билан қабул қилинган.
Давлат раҳбари ўйинни оиласи, набиралари даврасида томоша қилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
18 июнь куни давлат ташкилотларида иш соати 10:00 дан бошланади
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бу қарор эртанги муҳим футбол учрашуви муносабати билан қабул қилинган.
Давлат раҳбари ўйинни оиласи, набиралари даврасида томоша қилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢1
Ўзбекистон терма жамоасида танаффусда икки ўзгариш амалга оширилди
Иккинчи тайм Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар янги футболчиси майдонга тушиши билан бошланди.
🔹 Ўстон Ўрунов ўрнига — Достонбек Ҳамдамов
🔹 Абдуқодир Насруллаев ўрнига — Фаррух Сайфиев майдонга туширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Иккинчи тайм Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар янги футболчиси майдонга тушиши билан бошланди.
🔹 Ўстон Ўрунов ўрнига — Достонбек Ҳамдамов
🔹 Абдуқодир Насруллаев ўрнига — Фаррух Сайфиев майдонга туширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Ҳусанов сариқ карточка олди, оператор ҳам жабр кўрди
Ўйин давомида Ўзбекистон ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов колумбиялик юлдуз Луис Диасни тўхтатишга уринар экан, қоидабузарлик қилди ва сариқ карточка билан жазоланди.
Вазият давомида Ҳусанов майдон четидаги операторга ҳам урилиб кетди. Ҳодисадан сўнг тиббиёт ходимлари оператор ҳолатини текшириш учун майдон четида ёрдам кўрсатган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўйин давомида Ўзбекистон ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов колумбиялик юлдуз Луис Диасни тўхтатишга уринар экан, қоидабузарлик қилди ва сариқ карточка билан жазоланди.
Вазият давомида Ҳусанов майдон четидаги операторга ҳам урилиб кетди. Ҳодисадан сўнг тиббиёт ходимлари оператор ҳолатини текшириш учун майдон четида ёрдам кўрсатган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9👍6👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍8😢4
Порахўр энергетиклар қўлга тушди: далолатнома ва ноқонуний уланишлар ортидаги схемалар фош бўлди
Қашқадарё, Андижон, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида электр таъминоти соҳасидаги коррупцион ва фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Тезкор тадбирлар давомида айрим масъуллар фуқароларни электр тармоғига ноқонуний улаб бериш, далолатнома расмийлаштирмаслик, жарималарни бекор қилиб бериш ҳамда ҳисобланган зарарларни ўчириш эвазига пул олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолатларда 6,7 миллион сўм, 4 миллион сўм, 800 минг сўм ҳамда 400 АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний маблағлар аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍9🤔2
🔥4
Украина Москва нефтни қайта ишлаш заводининг қурилмаларидан бирига зарба берган
Россия пойтахти Москва ва унинг атрофида дронлар ҳужуми кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирча воқеа оқибатлари ва етказилган зарар кўлами юзасидан расмий маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия пойтахти Москва ва унинг атрофида дронлар ҳужуми кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирча воқеа оқибатлари ва етказилган зарар кўлами юзасидан расмий маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2🔥2
Иккита вилоятда иш ваъдаси билан минглаб доллар олган фирибгарлар фош этилди
Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида фуқароларни ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган шахсларнинг фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Жарқўрғон туманида тез тиббий ёрдам станциясининг собиқ ходими 4 нафар фуқарони ҳайдовчилик лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, улардан 3 400 АҚШ долларини олгани маълум бўлди.
Бухорода эса бир фуқаро юқори лавозимдаги танишлари орқали вилоят Перинатал маркази ва РШТЁИМ Бухоро филиалига ҳамшираликка ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 3 300 АҚШ доллари ҳамда 9,7 миллион сўмни қўлга киритган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.