EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев: «Жаҳон чемпионатидаги илк голимиз ҳам ғалаба»

Президент Шавкат Мирзиёев 18 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокига муносабат билдирди.

Давлат раҳбари футболчилар мундиалдаги дебют учрашувида кучли рақибга қарши характер, ирода ва жисмоний тайёргарлигини намоён этганини таъкидлади.

«Биз учун чемпионатдаги биринчи голимиз ҳам ғалаба», деди Мирзиёев.

Президент терма жамоа аъзоларини Ўзбекистоннинг ҳақиқий қаҳрамонлари деб атаб, уларга кейинги учрашувларда омад тилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Терма жамоанинг ягона голига Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди. Sofascore талқинига кўра, у учрашувнинг Ўзбекистон сафидаги энг яхши футболчиси бўлди.



Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥15🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зомин ва Бахмалда сел 3 та автомобилни оқизиб кетди

Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида кузатилган кучли ёғингарчилик оқибатида тоғ ва тоғолди ҳудудларда сел оқимлари юзага келди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, сел оқими табиий сел йўли орқали ҳаракатланган. Ҳодиса оқибатида сел йўли ҳудудида нотўғри қолдирилган 3 та енгил автомобиль сел сувларида оқиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида инсонлар жабрланмаган. Масъул хизматлар вазиятни назоратга олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Олий суд раиси лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этилди.

Тегишли қарор ваколатли орган томонидан қабул қилинган бўлиб, ҳозирча лавозимдан озод этилиш сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Қўшимча маълумотлар эълон қилиниши билан хабар тўлдирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🤷‍♂2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Effect.uz жамоаси айни дамда Қизириқ туманида!

Бугун Қизириқ тумани футбол майдонида ДХХ кубоги мусобақасининг тақдирлаш маросими ҳамда ёшлар учун махсус концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Тадбирга эл севган хонанда Гулинур ташриф буюриб, туман аҳлига кўтаринки кайфият улашмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Қизириқ тумани ИИБ томонидан ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ҳудудда хизмат олиб борилмоқда.

📍 Манзил: Қизириқ футбол майдони

🎥 Тадбирдан фото ва видеолавҳаларни тез орада Effect.uz саҳифалари орқали кузатиб боринг.
🔥 Қизириқ тумани бугун ҳақиқий байрам марказига айланмоқда!

ДХХ кубоги мусобақасининг тақдирлаш маросими ҳамда ёшлар учун ташкил этилган концерт дастури юзлаб фуқароларни бир жойга жамлади.

Тадбирда Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов, туман ИИБ бошлиғи С.Ф. Назиров, ДХХ раҳбарияти ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этмоқда.

Концерт дастурида эса эл севган хонанда Гулинур ўзининг машҳур қўшиқлари билан туман аҳлига байрамона кайфият улашмоқда.

Шунингдек, тадбир давомида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қизириқ тумани ИИБ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда.

🎥 Тадбирдан фото ва видеолавҳаларни тез орада Effect.uz саҳифалари орқали кузатиб боринг.
Робахон Маҳмудовани Олий суд раиси этиб сайлаш бўйича тақдимнома киритилди

Президент томонидан Робахон Анваровна Маҳмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида Сенатга тегишли тақдимнома киритилди.

Робахон Маҳмудова ҳозирда “Адолат” социал-демократик партияси раҳбари ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари ҳисобланади. У аввал Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.

Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Президент тақдимига биноан Сенат томонидан сайланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53👎8🔥8🤔2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоракўлликлар 40 йилдан бери асфальт йўл кутмоқда

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Янги турмуш маҳалла марказини туман маркази билан боғловчи ички йўлнинг ҳолати бугунги кунда аянчли аҳволга келиб қолган.
Видеода кўриниб турганидек, мазкур йўлдан машиналар ўтганда атрофни жуда катта чанг-тўзон қопламоқда.

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу йўлга охирги марта 1984 йилда асфальт ётқизилган. Қоғозда балки бир неча бор таъмирланган деб кўрсатилган бўлиши мумкин, бироқ амалда йўл мутлақо қаровсиз қолиб, бутунлай тупроқ ва шағалга айланган.

Умуман уйнинг деразаларини, эшикларини очиб бўлмайди, жудаям чанг»,

— дейди маҳалла турғунларидан бири.

Қоракўл тумани аҳолиси ва ҳайдовчилар мутасадди ташкилотлардан мазкур йўл муаммосига эътибор қаратишларини ҳамда йўлнинг тезроқ сифатли қилиб асфальтланишини сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Абдуқодир Ҳусанов жароҳатланган оператор ҳолидан хабар олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Колумбияга қарши учрашув вақтида майдон четидаги трансляция оператори билан тўқнашиб кетган эди.

Ўйиндан кейин футболчи операторнинг ҳолидан шахсан хабар олиб, унга ўз имзоси туширилган махсус футболкани совға қилди.

Бу ҳаракат мухлислар томонидан спортчилик маданияти ва ҳурмат намунаси сифатида юқори баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎3🤔2
Режалаштирилган қабулларнинг қарийб учдан бири ўтказилмаган

Президент Халқ қабулхонаси 16–17 июнь кунлари ҳудудларда режалаштирилган шахсий қабуллар юзасидан маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман-шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан жами 493 та шахсий қабул ўтказилиши режалаштирилган. Аммо уларнинг 345 тасигина амалга оширилган.

Шахсий қабулларда аҳолидан 924 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 104 таси ижобий ҳал этилган, 70 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечим топган, 7 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган. Қолган 758 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида.

Энг кўп ўтказилмаган қабуллар Тошкент вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 34 та қабул амалга ошмаган. Кейинги ўринларда Хоразм (21 та), Самарқанд (16 та), Тошкент шаҳри (15 та), Қорақалпоғистон ва Бухоро (11 тадан) қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Саида Мирзиёева Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, йиғилишда иқтисодиётни ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда бизнес учун янада қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва шаффоф қоидаларни таъминлаш мамлакатнинг барқарор иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.

Саида Мирзиёева кенгаш аъзолари ва ҳамкорларга самарали ҳамкорлик ҳамда амалий натижаларга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥10👎4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси пора олишда гумон қилиниб қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимларидан бирида фаолият юритаётган фуқарони ўзига қулайроқ ҳудуддаги бўлимга ишга ўтказиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 2500 АҚШ доллари талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида судья ёрдамчиси хизмат хонасида сўралган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥3
20–22 июнь кунлари тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди

Иқлимшунослар ва мутасадди идоралар томонидан 20–22 июнь кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.

Маълум қилинишича, кутилаётган ёмғирлар сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш сўралди.

Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик оқибатида ёмғир сувлари тўпланиши ва қисқа муддатли сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлиги билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эртадан 1-синфга қабул бошланади

20 июндан бошлаб мамлакат мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари старт олади.

Маълум қилинишича, қабул икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда — 20 июндан 31 июлгача болаларнинг бириктирилган микроҳудуди доирасидаги мактабларга аризалар қабул қилинади.

Иккинчи босқичда эса микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул бўш ўринлар ва таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Ота-оналар «my.maktab.uz» платформаси орқали фарзанди қайси мактабга бириктирилганини аниқлаши мумкин. Ариза топшириш жараёнида яшаш манзилига оид маълумотлар тегишли давлат базаларидан автоматик тарзда олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram