Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Effect.uz жамоаси айни дамда Қизириқ туманида!
Бугун Қизириқ тумани футбол майдонида ДХХ кубоги мусобақасининг тақдирлаш маросими ҳамда ёшлар учун махсус концерт дастури бўлиб ўтмоқда.
Тадбирга эл севган хонанда Гулинур ташриф буюриб, туман аҳлига кўтаринки кайфият улашмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида Қизириқ тумани ИИБ томонидан ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ҳудудда хизмат олиб борилмоқда.
📍 Манзил: Қизириқ футбол майдони
🎥 Тадбирдан фото ва видеолавҳаларни тез орада Effect.uz саҳифалари орқали кузатиб боринг.

🔥 Қизириқ тумани бугун ҳақиқий байрам марказига айланмоқда!
ДХХ кубоги мусобақасининг тақдирлаш маросими ҳамда ёшлар учун ташкил этилган концерт дастури юзлаб фуқароларни бир жойга жамлади.
Тадбирда Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов, туман ИИБ бошлиғи С.Ф. Назиров, ДХХ раҳбарияти ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирок этмоқда.
Концерт дастурида эса эл севган хонанда Гулинур ўзининг машҳур қўшиқлари билан туман аҳлига байрамона кайфият улашмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қизириқ тумани ИИБ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб бормоқда.

Робахон Маҳмудовани Олий суд раиси этиб сайлаш бўйича тақдимнома киритилди
Президент томонидан Робахон Анваровна Маҳмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида Сенатга тегишли тақдимнома киритилди.
Робахон Маҳмудова ҳозирда “Адолат” социал-демократик партияси раҳбари ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари ҳисобланади. У аввал Олий суд раисининг биринчи ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.
Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Президент тақдимига биноан Сенат томонидан сайланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍53👎8🔥8🤔2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қоракўлликлар 40 йилдан бери асфальт йўл кутмоқда
Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Янги турмуш маҳалла марказини туман маркази билан боғловчи ички йўлнинг ҳолати бугунги кунда аянчли аҳволга келиб қолган.
Видеода кўриниб турганидек, мазкур йўлдан машиналар ўтганда атрофни жуда катта чанг-тўзон қопламоқда.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, бу йўлга охирги марта 1984 йилда асфальт ётқизилган. Қоғозда балки бир неча бор таъмирланган деб кўрсатилган бўлиши мумкин, бироқ амалда йўл мутлақо қаровсиз қолиб, бутунлай тупроқ ва шағалга айланган.
— дейди маҳалла турғунларидан бири.
Қоракўл тумани аҳолиси ва ҳайдовчилар мутасадди ташкилотлардан мазкур йўл муаммосига эътибор қаратишларини ҳамда йўлнинг тезроқ сифатли қилиб асфальтланишини сўрамоқда.

Умуман уйнинг деразаларини, эшикларини очиб бўлмайди, жудаям чанг»,
— дейди маҳалла турғунларидан бири.
Қоракўл тумани аҳолиси ва ҳайдовчилар мутасадди ташкилотлардан мазкур йўл муаммосига эътибор қаратишларини ҳамда йўлнинг тезроқ сифатли қилиб асфальтланишини сўрамоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Абдуқодир Ҳусанов жароҳатланган оператор ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Колумбияга қарши учрашув вақтида майдон четидаги трансляция оператори билан тўқнашиб кетган эди.
Ўйиндан кейин футболчи операторнинг ҳолидан шахсан хабар олиб, унга ўз имзоси туширилган махсус футболкани совға қилди.
Бу ҳаракат мухлислар томонидан спортчилик маданияти ва ҳурмат намунаси сифатида юқори баҳоланмоқда.

👍24👎3🤔2
Режалаштирилган қабулларнинг қарийб учдан бири ўтказилмаган
Президент Халқ қабулхонаси 16–17 июнь кунлари ҳудудларда режалаштирилган шахсий қабуллар юзасидан маълумотларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туман-шаҳар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан жами 493 та шахсий қабул ўтказилиши режалаштирилган. Аммо уларнинг 345 тасигина амалга оширилган.
Шахсий қабулларда аҳолидан 924 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 104 таси ижобий ҳал этилган, 70 таси ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечим топган, 7 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган. Қолган 758 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида.
Энг кўп ўтказилмаган қабуллар Тошкент вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ерда 34 та қабул амалга ошмаган. Кейинги ўринларда Хоразм (21 та), Самарқанд (16 та), Тошкент шаҳри (15 та), Қорақалпоғистон ва Бухоро (11 тадан) қайд этилган.

🤔4
Саида Мирзиёева Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, йиғилишда иқтисодиётни ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда бизнес учун янада қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва шаффоф қоидаларни таъминлаш мамлакатнинг барқарор иқтисодий тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган.
Саида Мирзиёева кенгаш аъзолари ва ҳамкорларга самарали ҳамкорлик ҳамда амалий натижаларга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.

👍44🔥10👎4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда судья ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг судья ёрдамчиси пора олишда гумон қилиниб қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимларидан бирида фаолият юритаётган фуқарони ўзига қулайроқ ҳудуддаги бўлимга ишга ўтказиб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 2500 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида судья ёрдамчиси хизмат хонасида сўралган маблағни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢5🔥3
20–22 июнь кунлари тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди
Иқлимшунослар ва мутасадди идоралар томонидан 20–22 июнь кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш берилди.
Маълум қилинишича, кутилаётган ёмғирлар сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларида сел хавфи юзага келиши мумкин.
Шу муносабат билан тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш, хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш сўралди.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик оқибатида ёмғир сувлари тўпланиши ва қисқа муддатли сув босиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлиги билдирилди.

Эртадан 1-синфга қабул бошланади
20 июндан бошлаб мамлакат мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари старт олади.
Маълум қилинишича, қабул икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда — 20 июндан 31 июлгача болаларнинг бириктирилган микроҳудуди доирасидаги мактабларга аризалар қабул қилинади.
Иккинчи босқичда эса микроҳудуддан ташқаридаги мактабларга қабул бўш ўринлар ва таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
Ота-оналар «my.maktab.uz» платформаси орқали фарзанди қайси мактабга бириктирилганини аниқлаши мумкин. Ариза топшириш жараёнида яшаш манзилига оид маълумотлар тегишли давлат базаларидан автоматик тарзда олинади.

Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан 90 минг доллар олган собиқ раҳбар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Миграция агентлигининг Фарғона вилояти филиали собиқ раҳбари фирибгарликда гумон қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, у 8 нафар фуқарони имтиҳондан ўтказиб, уларни Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган. Шу тариқа фуқаролардан жами 90 минг АҚШ долларини олгани аниқланган.
Шу билан бирга, Янгиқўрғон, Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Фарғона, Ғиждувон ва Фориш туманларида ҳам Кореяга иш ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаш ҳолатлари фош этилган.
Ушбу ҳолатларда жабрланувчилардан жами 124 минг доллардан ортиқ маблағ ҳамда 79,3 миллион сўм олингани маълум қилинди.
Ҳолатлар юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.

👍7🤔2
Фарғона ва Самарқандда кредит учун пора олган банкчилар ушланди
Фарғона ва Самарқанд вилоятларида кредит маблағларини ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган банк мансабдорлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.
Фарғона вилоятида тижорат банкининг БХМ бошлиғи тадбиркорга 2,5 миллиард сўм кредит ажратиш учун кредит суммасининг 5 фоизи — 125 миллион сўмни талаб қилиб, 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Самарқанд вилоятида эса банкнинг БХМ бошлиғи тадбиркорга ажратилган 75 минг АҚШ доллари кредит эвазига олган маблағининг бир қисмини — 10,7 миллион сўмни қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥4👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машҳур рассом Ўзбекистон терма жамоаси учун мотивацион анимация яратди
Hamid Sahari Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2026даги илк учрашувига бағишланган янги анимациясини тақдим қилди.
Рассом роликда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган ўзбекистонлик болакай ҳамда уни қўллаб-қувватлаётган колумбиялик мухлислар иштирок этган видеодан фойдаланиб, ўзига хос мотивацион ва таъсирли ижод намунасини яратган.
Анимация қисқа вақт ичида футбол мухлислари орасида кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

👍28