EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўйин бошланди

🇺🇿Ўзбекистон 0:0 Португалия🇵🇹

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1
Ҳисоб очилди

⚽️ Гол: Роналду

🇵🇹 Португалия 1:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Португалия яна гол урди

🇵🇹 Португалия 2:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Ғаниевнинг мана бу супер голи афсуски бекор қилинди.

Аббос қўполлик қилган деб топилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Португалия учинчи голни ҳам урди

🇵🇹 Португалия 3:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Ҳисоб оғирлашмоқда, аммо миллий жамоамиз курашни давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Танаффус

🇵🇹 Португалия 3:0 Ўзбекистон 🇺🇿

Биринчи бўлим якунланди.

Ҳозирча ҳисоб бизнинг фойдамизга эмас, аммо олдинда яна бутун бир бўлим бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Ҳусанов ва Роналдонинг қисқа суҳбати диққат марказида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Португалиянинг учинчи голини Рафаэл Леау дарвоза томон сурди.

Ҳисоб: 🇵🇹5:0🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Португалия Ўзбекистон МТЖни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди (5:0)

Роналду дублга эришди, Ҳусановдан автогол. Азизжон Ғаниев томонидан урилган гол эса ҳисобга олинмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3🔥1
Ўйин тугади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элдор Шомуродов: «Мухлислардан узр сўрайман»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Португалияга қарши учрашувдаги йирик мағлубиятдан кейин мухлислардан узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Ўзбекистон плей-оффга чиқа оладими?

Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқиш имконияти ҳозирча сақланиб қолмоқда.

🔹 Биринчи шарт — Колумбия Конгога ютқазмаслиги керак. Агар Конго ғалаба қозонса, Ўзбекистоннинг кейинги босқичга чиқиш имконияти деярли йўққа чиқади.

🔹 Иккинчи шарт — Ўзбекистон сўнгги турда Конгони албатта мағлуб этиши лозим. Ҳозир терма жамоамизнинг тўплар нисбати жуда оғир аҳволда: 1:8.

🔹 Агар Конго устидан ғалаба қозонилса, Ўзбекистон 3 очко билан гуруҳда учинчи ўринни эгаллаши мумкин. 2026 йилги Жаҳон чемпионати форматига кўра, учинчи ўринни олган жамоалар орасида энг яхши натижа қайд этганлари ҳам плей-оффга йўл олади.

🔹 Айрим гуруҳларда учинчи ўрин учун курашаётган жамоалар 1 ёки 2 очко билан якунлаши мумкин. Бу эса Ўзбекистон учун қўшимча умид беради.

🔹 Яна бир муҳим жиҳат — Ўзбекистон ўзининг ҳал қилувчи учрашувини кейинроқ ўтказади. Шу вақтга қадар бошқа гуруҳлардаги вазият аниқлашиб, терма жамоамизга қандай ҳисобдаги ғалаба кераклиги ҳам ойдинлашади.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг тақдири ҳали ўз қўлида қолмоқда. Конго устидан ғалаба қозониш — энг асосий вазифа. Кейин эса бошқа гуруҳлардаги натижалар ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz. Айни дамда Наманган шаҳрида

Бу ерда ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида ўтказилаётган “III Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида “Шарқ мақомотининг янги тенденциялари: анъана ва инновациялар уйғунлиги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур анжуманда 50 га яқин давлатлардан 100 га яқин таниқли санъатшунос, мусиқашунос ва адабиётшунос олимлар иштирок этиб, Шарқ мақомоти анъаналари, мақом санъатининг бугунги ривожланиш йўналишлари ҳамда анъана ва инновациялар уйғунлиги масалаларини муҳокама қилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган меморандумлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Тадбир тафсилотларини Effect.uz орқали кузатиб боринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кечаги Ўзбекистон — Португалия ўйини олдидан олинган суратлар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥9😢2
Ўзбекистон Қирғизистон билан ер участкаларини алмашди

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни доирасида айрим ер майдонларини ўзаро алмашди.

Маълум қилинишича, Чўнғара ва Тоштепа қишлоқлари Қирғизистон ҳудудига ўтган бўлса, эвазига Ўзбекистонга ҳам худди шунча майдондаги ер участкалари берилган.

Томонлар, шунингдек, “Сай–Таян” автомобиль йўлини қуриш учун 236 гектар ерни алмашган. Бу орқали Боткен вилоятига бориш учун айланма 225 километрлик йўл масофаси 55 километргача қисқариши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Тошкентда аёлга шилқимлик қилган клиника ходими қамалди

Тошкент шаҳридаги хусусий клиника ходими шаҳвоний шилқимлик қилганликда айбдор деб топилиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси олди.

Суд материалларига кўра, 39 ёшли эркак даволаниш учун келган аёлга нисбатан номақбул гаплар айтган, унга тегинишга уринган ҳамда шаҳвоний мазмундаги иборалар ишлатган. Жабрланувчининг таъкидлашича, у лифтда кетиш вақтида ҳам безовта қилинган.

Ҳолат юзасидан тақдим этилган аудиоёзувлар, кўрсатмалар ва бошқа далиллар асосида суд эркакни айбдор деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Картага тушган катта маблағлар ҳақида солиқ органларига маълумот берилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг «Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, жисмоний шахснинг банк картасига бошқа жисмоний шахслардан (яқин қариндошлардан келган маблағлар бундан мустасно) бир календарь ой давомида БҲМнинг 500 бараварига тенг ёки ундан ортиқ маблағ келиб тушса, бу ҳақдаги маълумот солиқ органларига тақдим этилиши мумкин.

Ҳужжат қабул қилинган тақдирда, банклар ва солиқ органлари ўртасида ахборот алмашишнинг ягона рақамлаштирилган тизими жорий этилади. Шунингдек, банклар томонидан маълумот тақдим этиш ва солиқ органларининг сўров юбориш тартиби ягона стандарт асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1😢1
1 июлдан касаллик нафақасини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

2026 йил 1 июлдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик) нафақасини тайинлаш ва тўлашнинг янги механизми амал қилади. Янги тартиб нафақани молиялаштириш, ҳисоблаш ва тўлаш жараёнларини қамраб олади.

🔹 Энди касаллик варақасининг дастлабки 5 куни учун тўлов иш берувчи томонидан амалга оширилади. 6-кундан бошлаб эса нафақа Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

🔹 Нафақа миқдори суғурта стажига боғланади. Суғурта стажи 6 ойдан 8 йилгача бўлган ходимлар ўртача иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида, 8 йилдан ортиқ стажга эга фуқаролар эса 80 фоиз миқдорида нафақа олади.

🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, тўрт ва ундан ортиқ фарзандни тарбиялаётган ота-оналар ҳамда ногиронлиги бўлган фарзанди бор фуқаролар учун нафақа миқдори қўшимча 20 фоизга оширилади.

🔹 Ойнинг 1–15-кунлари тайинланган нафақалар шу ойнинг 25-санасигача, 16-санадан кейин тайинланганлари эса кейинги ойнинг 10-санасигача тўлаб берилади.

🔹 Касаллик нафақаси бир календарь йилида жами 182 кунгача тўланиши мумкин.

🔹 Нафақани ҳисоблашда ўртача иш ҳақининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми инобатга олинади.

🔹 Нафақани тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ барча жараёнлар электрон шаклда амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram