EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Собиқ ИИВ вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иши судга оширилди

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга оид жиноят иши 29 июль куни Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилади. Бу ҳақда суд материалларида маълум қилинган.

Суд ҳужжатларига кўра, Абдуллаев Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми («ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш»)нинг «а», «б» ва «г» бандлари билан айбланмоқда.

Мазкур иш доирасида жами 30 нафар шахсга айблов қўйилган. Улар орасида собиқ мансабдорлар Ҳошим Йўлдошев, Жаҳонгир Қурбонов ва Дилшод Ташев ҳам бор. Айбланувчиларга ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва бошқа иқтисодий жиноятлар бўйича айбловлар илгари сурилган.

Эслатиб ўтамиз, Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелдан ИИВ вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. У 2025 йил ноябрь ойида лавозимидан озод этилган. 2026 йил январь ойида эса ИИВ тизимида давлат харидлари билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюлтирилган газни етказиб бериш тизими такомиллаштирилади

Президент маълум қилишича, суюлтирилган газни етказиб бериш тизими тўлиқ таҳлил қилиниб, мавжуд механизмлар такомиллаштирилади. Бу орқали аҳолини газ билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥10🤔1
Депутат Тошкентда ижтимоий уй-жой навбатлари бўйича ҳокимга сўров юборди

«Адолат» СДП депутати Гулруҳ Агзамова Тошкент шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни давлат уй-жой фонди ҳисобидан турар жой билан таъминлаш ҳолати юзасидан шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаковга депутатлик сўрови йўллади.

Сўровга 2019 йилдан бери уй-жой навбатида турган, ногиронлиги бўлган фуқаро Ирина Жўраеванинг мурожаати сабаб бўлган. Депутат ижтимоий уй-жой навбатининг шаклланиши, давлат уй-жой фондини кенгайтириш, уй-жой ажратиш жараёнини рақамлаштириш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича режалар ҳақида расмий маълумот сўраган.

Қонунчиликка мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур сўров юзасидан 10 кун ичида асослантирилган жавоб тақдим этиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Тошкентда қизларни интим хизматга мажбурлаган SPA-салон фош этилди

Миробод туманида SPA-салон ниқоби остида фаолият юритган жойда аёлларни алдаш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, қизлар иш ваъдаси билан жалб қилиниб, кейинчалик калтакланган, шахсий буюмлари тортиб олинган ва интим хизмат кўрсатишга мажбурланган. Хабарларга кўра, жабрланганлар орасида ҳомиладор аёллар ҳам бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан одам савдоси моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги ходимлари маҳаллаларда ишлайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Энергетика вазирлиги ходимлари иш вақтининг асосий қисмини кабинетда эмас, маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишга сарфлаши кераклигини таъкидлади.

Давлат раҳбари энергетика вазири Шерзод Хўжаевга тизим ходимлари вақтининг 90 фоизини маҳаллалар ва инфратузилма объектларидаги муаммоларни бартараф этиш ишларига бағишлаш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, соҳани такомиллаштириш ва бозор тамойилларига ўтишни жадаллаштириш, суюлтирилган газ етказиб беришдан тортиб барча йўналишларда рақобат механизмларини жорий этиш вазифаси қўйилди. Ҳисоблагичлар ва биллингдан ташқари, ходимларнинг кунлик фаолияти, топшириқлар ижроси ҳамда меҳнат самарадорлигини (KPI) баҳолаш жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нетаняху: Трамп билан учрашувда асосий масала — Эрон

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху АҚШга жўнаб кетиш олдидан Президент Доналд Трамп билан бўлажак учрашувнинг асосий мавзуси Эрон бўлишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, музокараларда Эрон билан бир қаторда минтақавий хавфсизлик ва бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинади.

«Биз кун тартибидаги барча масалаларни, энг аввало Эронни кўриб чиқамиз. Мақсадимиз хавфсизлигимизни таъминлаш ва тинчлик доирасини кенгайтириш», — деди Нетаняху.

Бу Нетаняхунинг Трамп президентликка қайтганидан бери у билан ўтказадиган саккизинчи учрашуви бўлади. Шунингдек, бу феврал ойидан буён икки раҳбарнинг илк юзма-юз музокараси ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
$90 миллионлик «Корея иши» бўйича суд 29 июль куни бошланади.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида кўриладиган иш доирасида тўрт нафар судланувчига пора олиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш айбловлари қўйилган.

Терговга кўра, собиқ мансабдор шахслар 600 дан ортиқ фуқародан қарийб 90 миллион АҚШ доллари олган. Азизбек Тоштемиров ушбу ишга собиқ Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳам алоқадорлигини даъво қилган.

Миграция агентлиги бу айбловларни рад этиб, ҳолат юзасидан ваколатли органлар текширув олиб бораётганини билдирган. Бироқ орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, текширув натижалари бўйича расмий маълумот эълон қилинмаган.$90 миллионлик «Корея иши» бўйича суд 29 июль куни бошланади.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида кўриладиган иш доирасида тўрт нафар судланувчига пора олиш, жиноий даромадларни легаллаштириш ва ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш айбловлари қўйилган.

Терговга кўра, собиқ мансабдор шахслар 600 дан ортиқ фуқародан қарийб 90 миллион АҚШ доллари олган. Азизбек Тоштемиров ушбу ишга собиқ Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳам алоқадорлигини даъво қилган.

Миграция агентлиги бу айбловларни рад этиб, ҳолат юзасидан ваколатли органлар текширув олиб бораётганини билдирган. Бироқ орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтганига қарамай, текширув натижалари бўйича расмий маълумот эълон қилинмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Японияда 7,1 магнитудали кучли зилзила содир бўлди

Японияда содир бўлган 7,1 магнитудали зилзила кучли силкинишларга сабаб бўлди. Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Қутқарув хизматлари зилзила кузатилган ҳудудларда вазиятни ўрганмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
B2 сертификати йўқ ўқитувчилар ишдан кетиши мумкин

Хорижий тил ўқитувчилари учун янги талаб киритилмоқда.

Ҳукумат қарор лойиҳасига кўра, B2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Амалда давлат таълим муассасалари ўқитувчилари учун B2, олий таълим педагоглари учун эса C1 сертификати талаби белгиланган.

Лойиҳа муаллифларига кўра, янги тартиб талабларнинг турлича талқин қилинишига барҳам беради. Аввалроқ сертификатсиз ўқитувчиларни ишдан бўшатиш масаласи кенг муҳокама қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
Японияда кетма-кет кучли зилзилалар содир бўлди

7,1 ва 6,1 магнитудали зилзилалар ортидан цунами хавфи эълон қилинди.


ОАВ маълумотларига кўра, Японияда содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида 50 дан ортиқ киши жабрланган. Йўллар ва айрим биноларга зарар етган.

Зилзиладан сўнг савдо марказларидан бирида портлаш юз бергани хабар қилинмоқда. Ҳудуддаги одамлар эвакуация қилинган.

Метеорологлар келгуси кунларда ҳам кучли сейсмик фаоллик кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Навоийазот"нинг замонавий қиёфаси: саноат, экология ва инновация уйғунлиги!

Effect.uz "Effeсt Plus" кўрсатувида Навоий вилоятида жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик кимё мажмуасидан репортаж тайёрлади:

🔹 Экология ва яшиллик: Завод атрофида яшил белбоғ барпо этилган. Тозаликни 30 дан ортиқ газ таҳлил постлари ва 200+ метрлик камералар назорат қилади.
🔹 $300 млнлик қуёш станцияси: Карманада 300 МВтли қуёш панели қурилмоқда. У заводнинг электр харажатини 50% гача тежайди.
🔹 $2 млрд инвестиция: Япония ва Швейцария технологиялари асосида аммиак, карбамид ва ПВХ ишлаб чиқарилиб, Европа ва Осиёга экспорт қилинмоқда.
🔹 Кадрлар салоҳияти: Ходимлар хорижда малака ошириб, тажрибаси билан янги тизимларни бошқармоқда.
🔹 Ижтимоий ҳимоя: Иш жараёни тўлиқ автоматлашган, хавфли бўлим ишчиларига қўшимча тўлов ва имтиёзли пенсия кўзда тутилган.

👉 Батафсил бу ерда

👉 Тўлиқ кўриш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤷‍♂1👍1