EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда коттеж савдоси ортидан товламачилик қилган ака-ука ушланди

Улар 66 минг долларлик коттеж учун дастлаб 30 минг доллар тўлаб, қолган маблағни бермаслик мақсадида уй эгасига босим ва таҳдид ўтказган.

Тошкент туманида коттеж уйни 66 минг долларга сотиб олишга келишган ака-ука уй эгасига нисбатан босим ўтказганликда гумонланмоқда.

Маълум қилинишича, улар уй учун дастлаб 30 минг доллар тўлаган. Қолган 36 минг долларни бермаслик мақсадида уй эгасини босим ва таҳдид остига қўйган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида ака-ука ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6👍3
Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат чекланди

Ҳаракат чеклови 10 август соат 08:00 гача амал қилади. Айрим автобус йўналишлари ҳам ўзгарди.


Тошкентда Кичик ҳалқа йўлининг Бунёдкор шоҳ кўчасидан Арнасой кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Чеклов 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача амал қилади.

Шу муносабат билан автобус йўналишларига қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

18 ва 80-сонли автобуслар — Кичик ҳалқа йўли, Арнасой ва Чўпон ота кўчалари орқали;

77 ва 103-сонли автобуслар — Кичик ҳалқа йўли, Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари орқали ҳаракатланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида дўконнинг 20 квадрат метр майдонидаги жиҳозлар ва савдо маҳсулотлари зарарланган.

6 август куни соат 17:57 да Навоий шаҳридаги «Фаровон» МФЙ, М. Таробий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиққан.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига 18:01 да етиб борган ва ёнғин 18:07 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида дўконнинг 20 кв. метр майдонида шифт қисми, жиҳозлар ҳамда савдо маҳсулотлари ёниб, зарарланган. Дўконнинг 35 кв. метр майдони эса ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 3000 доллар талаб қилган йигит ушланди

У фуқаронинг шахсий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилганликда гумонланмоқда.

Тошкент шаҳрида 1999 йилда туғилган аёлнинг шахсий фото ва видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 3000 доллар талаб қилган йигит тезкор тадбир давомида ушланган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда текширув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
15 йилдан сўнг яна қор ёғди

Янги Зеландиянинг айрим ҳудудларида 15 йил ичида илк бор қор ёғиши кузатилди.

Кам учрайдиган об-ҳаво ҳодисаси мамлакатнинг айрим ҳудудларида қайд этилган бўлиб, маҳаллий аҳоли ва мутахассислар эътиборини тортди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Таиландда мактабдаги отишма: ўқитувчи ҳалок бўлди

Мактаб ҳудудида содир бўлган қуролли ҳужум бир инсон ҳаётига зомин бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди.

Таиланднинг Нонтхабури провинциясидаги мактабда отишма содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ҳалок бўлган, яна тўрт киши, жумладан уч нафар ўқувчи жароҳат олган.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, отишмада гумон қилинган шахс воқеадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Айни пайтда ҳодиса сабаблари ва тафсилотлари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1😢1
Ҳусийлар ҳужуми: 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ямандаги қуролли тўқнашув яна кескинлашди — ракета зарбалари оқибатида ўнлаб қурбонлар бор.

Ҳусийлар томонидан Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган ҳукумат кучларига қарши ракета ҳужуми амалга оширилди.

Маълумотларга кўра, ҳарбий лагерларга жами 8 та ракета билан зарба берилган. Ҳужум оқибатида камида 30 нафар киши ҳалок бўлган, яна 15 нафар аскар жароҳат олган.

Ҳозирча ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ва қурбонлар ҳақида қўшимча маълумотлар берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Украина урушида қатнашган фуқарога 4 йиллик жазо

Урушдан чиқиш учун ўзини граната билан яралаганини айтган Ўзбекистон фуқароси суд ҳукми билан озодлигини чеклаш жазосини олди.

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани суди Россия–Украина урушида қатнашган 38 ёшли фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди.

Суд маълумотига кўра, у хориждаги қуролли можарода иштирок этган. Судланувчи эса урушдан чиқиш учун ўзини граната билан яралаганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, қамоқхонада унга ҳарбий хизмат бўйича шартнома имзолаш таклиф қилинган, кейин эса Украина ҳудудида жанговар ҳаракатларни тарк этишга уринган.

Суд унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Барча маҳаллаларнинг энергетик паспорти яратилади

Ўзбекистонда ҳар бир маҳалланинг электр таъминоти ҳолати рақамлаштирилиб, алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.

Ўзбекистондаги барча маҳаллалар учун энергетик паспорт яратилади.
Энергетика вазири Шерзод Хўжаев маълум қилишича, ушбу ҳужжат орқали ҳар бир маҳалладаги истеъмолчилар сони, уларнинг тоифалари, электр тармоқларининг ҳолати ва модернизация эҳтиёжлари аниқланади.

Шунингдек, тармоқларни таъмирлаш ва янгилаш учун қанча маблағ ҳамда вақт талаб этилиши ҳисоблаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Украина янги баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Киев ўзининг узоқ масофали қурол имкониятларини кучайтириш йўлида янги ракета синовини ўтказди.

Маълумотларга кўра, ушбу синов мамлакатнинг ракета имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампдан узоқ масофага учувчи ракеталар беришни сўраган.

Бироқ Трамп бу сўровни рад этган. Унинг таъкидлашича, бундай ракеталар АҚШнинг ўзига ҳам зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Чорвачиликка янги субсидия ва имтиёзлар берилади

Чорвачиликни ривожлантириш, гўшт ва сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда наслчиликни такомиллаштиришга давлат кўмаги кучайтирилади.

Президент қарорига мувофиқ, наслли чорва етиштирувчи хўжаликларга субсидиялар ажратилади. Шунингдек, чорвачилик соҳасидаги лойиҳалар учун имтиёзли молиялаштириш имкониятлари кенгайтирилади.

Янги чоралар доирасида:

▪️ озуқа базасини мустаҳкамлаш;
▪️ ветеринария хизматларини яхшилаш;
▪️ замонавий технологияларни жорий этиш;
▪️ чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилган.

Бу чоралар орқали соҳада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва наслчилик базасини ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥9🤔2
Германияда қийналган ўзбекистонлик юртига қайтарилди

Чет элда оғир аҳволга тушиб қолган фуқарога Ўзбекистон дипломатлари ёрдам кўрсатди.

«Дунё» ахборот агентлиги хабар беришича, фуқаро Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилиб, авиачипта сотиб олиш учун маблағи йўқлиги сабабли ёрдам сўраган.

Маълум бўлишича, у аввал вақтинчалик ишлаш учун Руминияга борган, кейин эса яхши иш шароитларини излаб Германияга ўтган. Бироқ мамлакатда қонуний қолиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари ва доимий даромад манбаи бўлмагани сабабли қийин аҳволга тушиб қолган.

Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда фуқарога зарур ёрдам кўрсатиб, унинг Ўзбекистонга қайтишини ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Эбола: 4 мингдан ортиқ касалланиш қайд этилди

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси кучаймоқда — минглаб одамлар касалланди.

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши давом этмоқда. Касалланганлар сони илк бор 4 минг нафардан ошди.

Мамлакат жамоат саломатлиги институти маълумотига кўра, ҳозиргача 4 053 нафар кишида вирус тасдиқланган, улардан 1 850 нафари вафот этган.

Мутахассислар эпидемия расман эълон қилинганидан олдинроқ бошланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Касаллик мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
«Уятли хонадон» тамғаси қонунга зид — ХДП

Халқ демократик партияси аҳоли уй-жойларига кириб, ободонлаштиришни назорат қилиш ва хонадонларга тамға қўйиш каби ҳолатларга муносабат билдирди.

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар, масъул ташкилотлар ва маҳалла мутасаддилари томонидан фуқароларнинг уй-жойларига кириб, ободонлаштириш бўйича талаблар қўйилаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

ХДП бундай ҳолатлар фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати, шахсий ҳаёти ҳамда уй-жой дахлсизлигига оид конституциявий ҳуқуқларига зид бўлиши мумкинлигини билдирди.

Партия муносабатида айтилишича, талаблар бажарилмагани учун хонадонларга «Уятли хонадон», маҳаллаларга эса «Шармандали маҳалла» каби тамғалар қўйилиши инсон қадрини камситиши мумкин.

ХДП таъкидлашича, ҳудудларни ободонлаштириш аҳоли билан мулоқот, ижтимоий ҳамкорлик ва қонунга ҳурмат асосида амалга оширилиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2😢2
Туркия, Саудия ва Покистон янги келишувга тайёрланмоқда

Уч давлат Жиддада қўшма мудофаа келишувини имзолашни режалаштирмоқда.

Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон қўшма мудофаа келишуви имзолашга тайёрланмоқда.

Келишув минтақадаги хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

Ҳужжатни Жидда шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Саудия валияҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф иштирокида имзолаш кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
АҚШ Исроилдаги айрим ҳарбий самолётларини кўчирмоқда

АҚШ Бен-Гурион аэропортидаги ҳаво ёнилғи қуйиш самолётларининг бир қисмини бошқа ҳудудга ўтказмоқда.

АҚШ Исроилда жойлашган айрим ҳавода ёнилғи қуйиш самолётларини бошқа жойга кўчирмоқда.

Маълум қилинишича, қарор Бен-Гурион аэропортида йўловчи ва тижорий авиақатновлар учун қўшимча жой ажратиш мақсадида қабул қилинган.
Кўчириш ишлари ҳаво қатнови энг юқори бўлган мавсум даврига тўғри келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1