EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўриқлаш ходимлари Самарқандда инсон ҳаётини сақлаб қолди

Самарқанд вилоятида Қўриқлаш ходимларининг тезкор ҳаракати туфайли яна бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

Ҳодиса эрта тонгда қўриқловга олинган Қорадарё кўпригида содир бўлган. Қўриқлаш ходимлари вазиятни ўз вақтида пайқаб, зарур чораларни кўрган ва инсонга ёрдам кўрсатган.

Уларнинг ҳушёрлиги ва тезкор ҳаракати бахтсиз ҳодисанинг олдини олишга имкон берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
1 сентябрдан автобусларда йўл ҳақи киришдаёқ тўланади

2026 йил 1 сентябрдан брутто-контракт асосида ишлайдиган шаҳар автобусларида йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаш мажбурий бўлади.

Йўловчи йўл ҳақини тўлаши ёки имтиёзини дарҳол транспорт, ижтимоий ёки банк картаси, шунингдек смартфон орқали тасдиқлаши керак.

Киришда картани валидаторга теккизмаган йўловчи чиптасиз ҳисобланиб, жаримага тортилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда коррупция энг кўп учрайдиган соҳалар маълум бўлди

2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Коррупция оқибатида давлат манфаатларига 2,9 трлн сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Коррупция билан боғлиқ жиноятлар энг кўп:
— мактабгача ва мактаб таълими;
— соғлиқни сақлаш;
— маҳаллий ҳокимликлар;
— тижорат банклари соҳаларида қайд этилган.

Шунингдек, давлат харидлари соҳасида 12,6 трлн сўмлик қонунбузилишлар аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
Сирдарёда оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар борлиги айтилмоқда. Ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқишга киритиб қўйиш эвазига $4500 талаб қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқарони тиббиёт олий таълим муассасасининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, $4500 талаб қилган шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бошқа бир шахсни тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасасининг учинчи босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

У келишилган маблағнинг бир қисми — $3000ни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда футболчи голни нишонлаётганда туннелга тушиб кетди

Бразилияда «Коритиба» футболчиси Жасси голни нишонлаётганда реклама тахтасидан сакраб, кийиниш хонасига олиб борувчи ерости йўлагига тушиб кетди.

Футболчининг жароҳатлари ва аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, унинг голи офсайд сабабли бекор қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Сирдарёда фожиали ЙТҲ: 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Бугун 9 август куни соат 10:30 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент–Душанбе» автомобиль йўлининг 125-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, «Чакман» русумли транспорт воситаси қайрилиб олиш жараёнида бўлган вақтда, шу йўналишда йўлнинг чап бўлагида ҳаракатланаётган «Каптива» билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида «Каптива» ҳайдовчиси ҳамда икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, тезлик меъёрларини сақлашга ва транспорт воситасини бошқаришда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Деновдаги машҳур бозор бузилиши ортидан туман ҳокими журналистлар билан гаплашди
 
«Денов савдо мажмуаси»да тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун яратилган шароитларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Денов тумани ҳокими Анвар Нормаматов мажмуада тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан маълумот берди.

Таъкидланганидек, савдо мажмуаси янги фаолият бошлаётган ҳамда ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштираётган тадбиркорлар учун қулай савдо муҳитини шакллантиришга қаратилган.

Мажмуада кийим-кечак, маиший буюмлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдосини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратилган. Қулай жойлашув, замонавий инфратузилма ва харидорлар учун яратилган имкониятлар тадбиркорлар фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланди.

Матбуот анжумани давомида журналистларга савдо мажмуасидаги мавжуд савдо жойлари ва яратилган шароитлар таништирилди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олди.

Шунингдек, журналистлар мажмуада тадбиркорлар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишиб, ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Мутасаддилар тадбиркорларни «Денов савдо мажмуаси»да яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда давлат ташкилотларига оммавий киберҳужумлар қайд этилди

Қатор давлат ташкилотларининг ахборот тизимларига оммавий киберҳужумлар уюштирилган. Айрим сервер ва компьютерлардаги маълумотлар шифрланиб, улардан фойдаланиш чекланган.

Дастлабки таҳлилларга кўра, ҳужумлар оқибатида айрим ташкилотларнинг ахборот тизимларига зарар етказилган.

Ҳозирда мутасадди ташкилотлар ҳодиса юзасидан комплекс текширув ва техник таҳлил олиб бормоқда. Шунингдек, зарарни бартараф этиш ҳамда ахборот тизимларининг нормал ишлашини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновда уйи бузилган оилага янгиси қуриладиган бўлди

Суд ҳужжати асосида бузилган уй ортидан жамоатчилик муҳокамаси бошланди. Энди фуқаронинг уй-жой масаласи вилоят ҳокими назоратида.

Ижтимоий тармоқларда Денов туманидаги турар жой бузилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси расмий муносабат билдириб, амалга оширилган ижро ҳаракатлари суд ҳужжати асосида олиб борилганини маълум қилди.

Шунингдек, масала Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, фуқаро билан суҳбат ўтказилган.

Ўрганишлар давомида бузилган турар жой фуқаронинг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган қонуний ер майдонига туташ ҳудудда, фермер хўжалигининг дала майдонида қурилгани аниқланган.

Фуқаронинг уй-жой масаласи эътибордан четда қолмаслиги ва унинг манфаатлари таъминланиши мақсадида янги турар жой қуриб берилиши маълум қилинди.

Мазкур масала фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш, унинг манфаатларини таъминлаш ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан назоратда қолади.
👍12👎4🔥3🤔2🤷‍♂1