EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқишга киритиб қўйиш эвазига $4500 талаб қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқарони тиббиёт олий таълим муассасасининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, $4500 талаб қилган шахс қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали бошқа бир шахсни тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасасининг учинчи босқичига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилган.

У келишилган маблағнинг бир қисми — $3000ни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда футболчи голни нишонлаётганда туннелга тушиб кетди

Бразилияда «Коритиба» футболчиси Жасси голни нишонлаётганда реклама тахтасидан сакраб, кийиниш хонасига олиб борувчи ерости йўлагига тушиб кетди.

Футболчининг жароҳатлари ва аҳволи ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, унинг голи офсайд сабабли бекор қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Сирдарёда фожиали ЙТҲ: 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди

Бугун 9 август куни соат 10:30 ларда Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент–Душанбе» автомобиль йўлининг 125-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум қилинишича, «Чакман» русумли транспорт воситаси қайрилиб олиш жараёнида бўлган вақтда, шу йўналишда йўлнинг чап бўлагида ҳаракатланаётган «Каптива» билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида «Каптива» ҳайдовчиси ҳамда икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, тезлик меъёрларини сақлашга ва транспорт воситасини бошқаришда эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Деновдаги машҳур бозор бузилиши ортидан туман ҳокими журналистлар билан гаплашди
 
«Денов савдо мажмуаси»да тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун яратилган шароитларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Денов тумани ҳокими Анвар Нормаматов мажмуада тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлаш ва бизнес фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан маълумот берди.

Таъкидланганидек, савдо мажмуаси янги фаолият бошлаётган ҳамда ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштираётган тадбиркорлар учун қулай савдо муҳитини шакллантиришга қаратилган.

Мажмуада кийим-кечак, маиший буюмлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдосини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратилган. Қулай жойлашув, замонавий инфратузилма ва харидорлар учун яратилган имкониятлар тадбиркорлар фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланди.

Матбуот анжумани давомида журналистларга савдо мажмуасидаги мавжуд савдо жойлари ва яратилган шароитлар таништирилди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоб олди.

Шунингдек, журналистлар мажмуада тадбиркорлар учун яратилган шароитлар билан бевосита танишиб, ўз фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Мутасаддилар тадбиркорларни «Денов савдо мажмуаси»да яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ўз бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда давлат ташкилотларига оммавий киберҳужумлар қайд этилди

Қатор давлат ташкилотларининг ахборот тизимларига оммавий киберҳужумлар уюштирилган. Айрим сервер ва компьютерлардаги маълумотлар шифрланиб, улардан фойдаланиш чекланган.

Дастлабки таҳлилларга кўра, ҳужумлар оқибатида айрим ташкилотларнинг ахборот тизимларига зарар етказилган.

Ҳозирда мутасадди ташкилотлар ҳодиса юзасидан комплекс текширув ва техник таҳлил олиб бормоқда. Шунингдек, зарарни бартараф этиш ҳамда ахборот тизимларининг нормал ишлашини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновда уйи бузилган оилага янгиси қуриладиган бўлди

Суд ҳужжати асосида бузилган уй ортидан жамоатчилик муҳокамаси бошланди. Энди фуқаронинг уй-жой масаласи вилоят ҳокими назоратида.

Ижтимоий тармоқларда Денов туманидаги турар жой бузилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилояти бошқармаси расмий муносабат билдириб, амалга оширилган ижро ҳаракатлари суд ҳужжати асосида олиб борилганини маълум қилди.

Шунингдек, масала Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан шахсан назоратга олиниб, фуқаро билан суҳбат ўтказилган.

Ўрганишлар давомида бузилган турар жой фуқаронинг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган қонуний ер майдонига туташ ҳудудда, фермер хўжалигининг дала майдонида қурилгани аниқланган.

Фуқаронинг уй-жой масаласи эътибордан четда қолмаслиги ва унинг манфаатлари таъминланиши мақсадида янги турар жой қуриб берилиши маълум қилинди.

Мазкур масала фуқаронинг уй-жой билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш, унинг манфаатларини таъминлаш ҳамда қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан назоратда қолади.
👍12👎4🔥3🤔2🤷‍♂1
1 сентябрдан уч ёшгача фарзанди бор оналарга ишга киришда синов муддати бекор қилинади

1 сентябрдан бошлаб уч ёшгача фарзанди бор аёлларни ишга қабул қилишда синов муддати белгилаш тақиқланади.

Эндиликда ёш оналар ишга қабул қилинганда умумий шартлар асосида фаолият бошлайди ва улар учун алоҳида «синов даври» белгиланмайди.

Янги тартиб кичик фарзандли аёллар учун қўшимча меҳнат кафолатларини таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Ўзбекистонда бир йилда 11 мингдан ортиқ эркак ўзидан катта аёлга уйланган

Ўзбекистонда 2025 йилда 11 040 та никоҳда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари хабар бермоқда.

Ҳудудлар кесимида:

— Тошкент шаҳри — 1 809 та
— Хоразм вилояти — 1 066 та
— Қашқадарё вилояти — 995 та
— Бухоро вилояти — 979 та
— Самарқанд вилояти — 967 та
— Тошкент вилояти — 928 та
— Сурхондарё вилояти — 850 та
— Қорақалпоғистон Республикаси — 772 та
— Фарғона вилояти — 715 та
— Наманган вилояти — 509 та
— Андижон вилояти — 486 та
— Жиззах вилояти — 373 та
— Навоий вилояти — 351 та
— Сирдарё вилояти — 240 та

Энг кўп бундай никоҳлар Тошкент шаҳрида, энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢1
Фарғонада Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида Кадастрлар палатаси филиали раҳбари 600 АҚШ доллари пора олгани фош этилди.

Маълум қилинишича, мансабдор шахс ноқонуний қурилган савдо дўконига оид далолатномани бекор қилдириш ва қонуний чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига фуқародан 600 доллар олган.

Бироқ у ваъдасини бажармаган ва кейинчалик фуқарога 500 долларини қайтариб берган.

Ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Самарқанд шаҳри ҳудуди 17,2 минг гектарга кенгайтирилади

Сенат Самарқанд туманини тугатиш ҳамда бир қатор ҳудудлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра, Самарқанд шаҳри таркибига 17 226,5 гектар ер майдони қўшилади.

Шунингдек, Самарқанд тумани тугатилади. Туманга тегишли 28 295 гектар ер майдони Тойлоқ туманига ўтказилади.

Ҳудудларни қайта тақсимлашдан асосий мақсадлар:
— Самарқанд шаҳрини кенгайтириш;
— инвестицион ва туристик жозибадорликни ошириш;
— транспорт инфратузилмасини яхшилаш;
— саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш.

Сенатда маълум қилинишича, Самарқанд шаҳри аҳолиси ҳозирда 880 минг нафарга етган.

Янги ҳудудларда кичик саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этилиши, шунингдек, туризм, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, 6 263 гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифаси ўзгартирилмайди.

Мазкур қарор маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, маъқулланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Энди 500 долларгача валюта хариди учун паспорт талаб этилмайди

Эндиликда банкларда 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт ёки ID-карта талаб этилмайди.

Янги тартиб 9 августдан кучга кирди.

Аввал ҳужжатсиз валюта хариди лимити 100 доллар эди. Янги тартиб билан бу миқдор 5 баробарга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Таиланддаги мактаб отишмасида 9 киши ҳалок бўлди

14 ёшли ўқувчи аввал уйида, сўнг мактабда ўт очган. У қуролдан фойдаланишни ижтимоий тармоқлар орқали ўргангани айтилмоқда.

Таиланднинг Нонтхабури провинциясида 14 ёшли ўқувчи уйида ва мактабида ўт очиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Ўсмир ҳодисадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Полиция маълумотига кўра, у қуролдан фойдаланишни ижтимоий тармоқлар орқали мустақил ўрганган. Терговда унинг зўравонлик мазмунидаги контентни мунтазам кузатгани, ўқиш билан боғлиқ босим, оилавий муаммолар ва дўстлари билан келишмовчиликлар ҳодисага таъсир қилган бўлиши мумкинлиги кўрилмоқда.

Ҳозиргача 17 нафар гувоҳ сўроқ қилинган. Таиланд ҳукумати ҳодисадан сўнг қуролга оид қонунчиликни кучайтиришни ваъда қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
10 август куни автомобилдан фойдаланган давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади

«Автомобилсиз кун» акциясида иштирок этмаган давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан чора кўрилиши мумкин.

Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказилмоқда.

Ушбу акция доирасида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан шахсий ёки хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2
Татаристондаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Россия ҳудудларига дронлар ҳужуми кучайди.

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида портлашлар ҳақида хабарлар тарқалди. Украина мониторинг лойиҳалари маҳаллий нефтни қайта ишлаш мажмуасига ҳужум қилинганини маълум қилди.

Россия расмийларига кўра, бир кечада мамлакат ҳудудлари узра юзлаб дронлар аниқланган. Мудофаа вазирлиги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 456 та дронни урб туширганини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1