EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон савдо уйи Владивостокда очилиши мумкин

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Ҳожиакбар Ваҳабов ва Приморье ўлкаси саноат ва савдо вазири Сергей Калитин Владивостокда Ўзбекистон савдо уйини очиш имкониятини муҳокама қилди.

Томонлар Приморьеда мебель ва электротехника маҳсулотларини қўшма ишлаб чиқариш, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун тақсимлаш марказларини ташкил этиш масалаларини ҳам кўриб чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Арманистон собиқ бош вазирининг ўғли ҳибсга олинди

Арманистон собиқ бош вазири Овик Абрамяннинг ўғли Аргам Абрамян икки ойга ҳибсга олинди. У 2023 йилда қотилликка буюртма берганликда гумон қилинмоқда.

Тергов маълумотига кўра, у Ереванда пасторни ўлдиришни қўриқчиси орқали ташкил этганликда айбланмоқда. Адвокати эса айбловларни рад этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурабодда дайди ҳайвонларни тутишдаги шафқатсизлик баҳсларга сабаб бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нурабод туманида дайди ҳайвонларни тутиш жараёни акс этган видео тарқалди. Унда кучукчалар халтага солингани, улардан бири эса калласидан осилган ҳолатда кўринган.

Видеодан сўнг жамоатчиликда ходимларга нисбатан қандай чора кўрилиши ва тутиб кетилган ҳайвонларнинг кейинги тақдири ҳақида саволлар пайдо бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон: АҚШ билан хабарлар воситачилар орқали алмашилмоқда

Эрон ТИВ вакили Исмоил Бақоий АҚШ билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмаётганини билдирди.

Унинг айтишича, хабарлар алмашинуви воситачилар орқали амалга оширилмоқда ва барча музокаралар Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши назорати остида ўтказилмоқда.

Бақоийнинг қўшимча қилишича, ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва парламент спикери Муҳаммад-Боғир Ғолибоф яқин кунларда музокараларда иштирок этиш учун Покистонга боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
UEFA нимадан қўрқяпти?

Футбол таҳлилчиларига кўра, FIFAнинг клублар ўртасидаги янги Жаҳон чемпионати лойиҳаси UEFA учун жиддий рақобатга айланиши мумкин. Муаллифнинг таъкидлашича, катта мукофот пуллари ва топ-клубларни жалб қилиш орқали FIFA келажакда Чемпионлар лигасининг нуфузи ва таъсирига таҳдид соладиган янги футбол марказини шакллантиришга уринаяпти

футбол марказини шакллантиришга уринаяпти.
Мақолада бу жараён клублар футболи кучайиб, терма жамоалар мусобақаларининг таъсири пасайгани билан ҳам изоҳланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ортиқча вазн бўйича МДҲда биринчи ўринда

Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга. Бу кўрсаткич мамлакатни МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринга олиб чиқмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Our World in Data маълумотларига кўра, дунёда катта ёшли аҳолининг тахминан 43–45 фоизида ортиқча вазн мавжуд.

Энг юқори кўрсаткич Тинч океанидаги орол давлатларида қайд этилган. Масалан, Тонгада катта ёшли аҳолининг қарийб 91 фоизи ортиқча вазнли ҳисобланади. Шарқий Осиёда эса кўрсаткич нисбатан паст: Японияда у тахминан 24 фоизни ташкил этади.

Мутахассислар ортиқча вазн ва семизлик кўпайишининг асосий омиллари сифатида юқори калорияли ва қайта ишланган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, жисмоний фаолликнинг камайиши, камҳаракат ҳаёт тарзи ҳамда шаҳарлашувни кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Давлат органларида маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчи лавозими тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан давлат органлари, ҳокимликлар ва хўжалик бирлашмаларида маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

Низомга кўра, маслаҳатчиларнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти томонидан мувофиқлаштирилади. Улар давлат тилида иш юритиш, ташқи ёзувлар ва реклама материалларининг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилиш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид вазифаларни бажаради.

Шунингдек, ушбу лавозимни қисқартиришга йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мариупол–Жанкой трассасида кучли портлаш юз берди

Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан ўтувчи Мариупол–Жанкой трассасида кучли портлаш содир бўлгани акс этган кадрлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган систерналар портлаб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2😢1
Қашқадарёда ҳокимлик ерини 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилояти Косон туманида 6 гектар ер майдонини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 100 миллион сўм талаб қилган шахс қўлга олинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, у ҳокимликда ишловчи қариндоши орқали ерни расмийлаштириб беришини айтган. Бироқ тезкор тадбирда кимёвий ишлов берилган 100 миллион сўмни олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил мудофаа вазири сайловолди видеоси билан баҳсларга сабаб бўлди

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац ўзининг Likud партияси праймеризи учун тайёрланган сайловолди видеосини эълон қилди.

Видеода Исроилнинг Яқин Шарқдаги ҳаво зарбалари акс этган кадрлардан фойдаланилгани танқидларга сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Эрон Хавфсизлик кенгашига янги раҳбар тайинланди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши раҳбари этиб Муҳсин Ризоий тайинланди. У бу лавозимда Муҳаммад Боғир Золғадр ўрнини эгаллади.

New York Times маълумотига кўра, тайинлов Эрон ва АҚШ ўртасида Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш масалалари бўйича музокаралар давом этаётган бир пайтда амалга оширилган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу қарор Эрондаги сиёсий ва ҳарбий элита ўртасидаги таъсир мувозанатини сақлашга қаратилган бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нижнекамскдаги дрон ҳужумида жабрланганлар сони 48 нафарга етди

Татаристон раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Нижнекамскга уюштирилган дрон ҳужуми оқибатида жабрланганлар сони 48 нафарга етган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган. Ҳодиса юзасидан террорчилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Татаристондаги дрон ҳужумида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Нижнекамскга уюштирилган дрон ҳужумидан сўнг 75 киши шифокорларга мурожаат қилган.

Татаристон ҳокимияти маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram\
🤔3😢1
Жиззахда тунги клубда яширин тушум ва 10 нафар норасмий ишчи аниқланди

Жиззахдаги тунги клубда ўтказилган сайёр солиқ текшируви давомида 3,2 миллион сўмлик тушум онлайн кассага кирим қилинмагани, 10 нафар ходим эса солиқ ҳисоботларида акс эттирилмагани маълум бўлди.

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 7 август куни Жиззах шаҳридаги “AL-ARABIA” тунги клубида назорат тадбири ўтказди.

Текширувда қуйидаги ҳолатлар аниқланган:

— Харид чеки берилмаган. Мижоздан 290 минг сўм нақд пул олинган бўлса-да, унга харид чеки тақдим этилмаган.

— 3,2 миллион сўм кассага кирим қилинмаган. Шохобча кассасидаги нақд маблағлар санаб чиқилганда, ушбу сумма онлайн назорат-касса машинасига кирим қилинмагани аниқланган.

— Ҳисоб-китоб тизими интеграция қилинмаган. Клубда ички ҳисоб-китоб учун фойдаланиладиган автоматлаштирилган қурилмалар солиқ органлари базасига интеграция қилинмаган.

— 10 нафар норасмий ходим аниқланган. Ходимлар рўйхати солиқ ҳисоботлари билан солиштирилганда, 10 нафар ишчи расмий ҳисоботларда кўрсатилмагани маълум бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ИЗЗАТ НАЗАРБЕК» лақабли шахс қўлга олингани айтилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, у фуқаролардан катта миқдорда пул маблағларини олиб қўйишда гумонланаётгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2
Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Колумбиянинг ғарбий қисмида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, бир қатор ҳудудларда бинолар шикастланган ва аҳоли хавфсизлик мақсадида кўчирилган.

Зилзиланинг эпицентри Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар ҳудуди яқинида қайд этилган. Зилзила Эквадорда ҳам сезилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Чоко ва бошқа ҳудудларда жароҳатланганлар ҳамда биноларга жиддий зарар етгани ҳақида хабарлар бор. Мутасаддилар оқибатларни баҳолаш ва қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Айни пайтда цунами хавфи мавжуд эмаслиги билдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Россиядаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳридаги ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳукумат комиссияси тузилди.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, комиссияга жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга махсус авиарейс орқали олиб келиш ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

10 август куни эрталаб Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, бир неча фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ҳодиса жойига етиб бориб, Россия томони билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда.

Жабрланган фуқаролар ҳақида маълумот олиш учун:
📞 Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси: +7 965 600 79 79
📞 Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси: +7 925 750 87 57, +7 925 127 00 02

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram