EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нижнекамскдаги дрон ҳужумида жабрланганлар сони 48 нафарга етди

Татаристон раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Нижнекамскга уюштирилган дрон ҳужуми оқибатида жабрланганлар сони 48 нафарга етган.

Сўнгги маълумотларга кўра, 13 киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган. Ҳодиса юзасидан террорчилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Татаристондаги дрон ҳужумида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Нижнекамскга уюштирилган дрон ҳужумидан сўнг 75 киши шифокорларга мурожаат қилган.

Татаристон ҳокимияти маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram\
🤔3😢1
Жиззахда тунги клубда яширин тушум ва 10 нафар норасмий ишчи аниқланди

Жиззахдаги тунги клубда ўтказилган сайёр солиқ текшируви давомида 3,2 миллион сўмлик тушум онлайн кассага кирим қилинмагани, 10 нафар ходим эса солиқ ҳисоботларида акс эттирилмагани маълум бўлди.

Жиззах вилояти солиқ бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 7 август куни Жиззах шаҳридаги “AL-ARABIA” тунги клубида назорат тадбири ўтказди.

Текширувда қуйидаги ҳолатлар аниқланган:

— Харид чеки берилмаган. Мижоздан 290 минг сўм нақд пул олинган бўлса-да, унга харид чеки тақдим этилмаган.

— 3,2 миллион сўм кассага кирим қилинмаган. Шохобча кассасидаги нақд маблағлар санаб чиқилганда, ушбу сумма онлайн назорат-касса машинасига кирим қилинмагани аниқланган.

— Ҳисоб-китоб тизими интеграция қилинмаган. Клубда ички ҳисоб-китоб учун фойдаланиладиган автоматлаштирилган қурилмалар солиқ органлари базасига интеграция қилинмаган.

— 10 нафар норасмий ходим аниқланган. Ходимлар рўйхати солиқ ҳисоботлари билан солиштирилганда, 10 нафар ишчи расмий ҳисоботларда кўрсатилмагани маълум бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ИЗЗАТ НАЗАРБЕК» лақабли шахс қўлга олингани айтилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, у фуқаролардан катта миқдорда пул маблағларини олиб қўйишда гумонланаётгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2
Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Колумбиянинг ғарбий қисмида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, бир қатор ҳудудларда бинолар шикастланган ва аҳоли хавфсизлик мақсадида кўчирилган.

Зилзиланинг эпицентри Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар ҳудуди яқинида қайд этилган. Зилзила Эквадорда ҳам сезилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Чоко ва бошқа ҳудудларда жароҳатланганлар ҳамда биноларга жиддий зарар етгани ҳақида хабарлар бор. Мутасаддилар оқибатларни баҳолаш ва қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Айни пайтда цунами хавфи мавжуд эмаслиги билдирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Россиядаги ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳридаги ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳукумат комиссияси тузилди.

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, комиссияга жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни Ўзбекистонга махсус авиарейс орқали олиб келиш ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўмаклашиш вазифалари юклатилди.

10 август куни эрталаб Нижнекамск шаҳридаги қатор объектларга дронлар орқали ҳужум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, бир неча фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Миграция агентлиги ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ Россияга юборилди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари ҳодиса жойига етиб бориб, Россия томони билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрмоқда.

Жабрланган фуқаролар ҳақида маълумот олиш учун:
📞 Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси: +7 965 600 79 79
📞 Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси: +7 925 750 87 57, +7 925 127 00 02

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 йиллик ҳукмдаги саранжом сирлар

У 90-йилларда сохта айблов билан қамалиб, кейин оқланди ва давлатдан компенсация олди.

Аммо орадан йиллар ўтиб, яна «оғир жиноят»да айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди…
Бу шунчаки тасодифми ёки қасосми?

Экспертиза ва биологик излар аслида кимга тегишли эди?
Инсон тақдирини ҳал қилган 18 йиллик ҳукмдаги жавобсиз қолган саволлар ва шов-шувли мурожаат таҳлили!

Томонларнинг важлари ва адолатнинг мажруҳ нуқталари ҳақида
.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда 10,3 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари назоратга олинади

10,3 млн сўмдан юқори пул ўтказиш тақиқланмайди. Бироқ 9 августдан бошлаб йирик суммадаги операциялар бўйича банк назорати кучайтирилади.

Янги тартибга кўра, 25 БҲМ — 10,3 млн сўм ва ундан юқори пул ўтказмаларида жўнатувчи ҳамда қабул қилувчи ҳақидаги маълумотлар тўлов маълумотларида акс эттирилиши шарт.

Шунингдек, банклар айрим йирик операцияларда мижозларни қўшимча текшириши ва операция иштирокчилари ҳақида кўпроқ маълумот талаб қилиши мумкин.

Қўшимча назорат қуйидаги операцияларга ҳам тааллуқли:

🔹 банк ҳисобварағи очмасдан ёки ундан фойдаланмасдан амалга ошириладиган 175 млн сўмдан юқори операциялар;

🔹 бошқа банк картаси орқали 206 млн сўм (500 БҲМ) ва ундан юқори миқдорда нақд хорижий валюта олиш операциялари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
38 миллиондан ортиқ юртдошимиз — ягона электрон тиббий картада!

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва аҳолига қулайликлар яратиш борасида муҳим қадам ташланмоқда. Айни пайтда қарийб 37,5 миллион аҳоли учун ягона электрон тиббий карта тизими шакллантирилди.

Ушбу тизим соҳа ходимлари ва шифокорларнинг ҳамкорликдаги фидокорона меҳнати эвазига йўлга қўйилмоқда.

Ягона тиббий картанинг асосий мақсадлари:

Беморларни овора қиладиган ортиқча муаммоларни бартараф этиш ва уларга қулай шароит яратиш;

Тиббиёт ходимларининг бемор олдидаги шахсий масъулиятини янада ошириш;

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги босқичга кўтариш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш янада енгиллашди: аризалар тизим томонидан автоматик текширилади!

Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида навбатдаги енгиллик жорий этилди.
Эндиликда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун юборилган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар тизим томонидан инсон омилисиз, автоматик равишда таҳлил қилинади.

Янги тизимнинг афзалликлари:

✅ Олдиндан хабардор қилиш: Ҳужжатларда бирор-бир камчилик ёки ноаниқлик аниқланса, тизим ариза берувчига бу ҳақда дарҳол хабар беради.

✅ Вақт ва оворагарчиликнинг олдини олиш: Фойдаланувчи камчиликларни аризани топшириш жараёнининг ўзидаёқ бартараф этиш имкониятига эга бўлади.

✅ Шаффофлик: Инсон омили камайиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш тезлиги оширилади.
Батафсил маълумотни лавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарёда ЙПХ ходимларига ҳужум қилинди

Сурхондарё вилояти Ангор туманида Damas ҳайдовчисининг қариндошлари икки нафар ЙПХ ходимига тан жароҳати етказди.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочган ва тўхтатилганидан сўнг ундан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабабли тиббий кўрикка олиб борилмоқчи бўлган.

Шу вақтда унинг қариндошлари ва қўшниси воқеа жойига келиб, икки ЙПХ ходимига ҳужум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига хушхабар: уй-жой сотиб олиш учун 25 фоизлик субсидия ажратилади!

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун уй-жой харид қилишда янги имконият яратилди!

Эндиликда ипотека кредити асосида бирламчи уй-жой бозоридан квартира ёки уй сотиб олаётганда дастлабки бадалнинг 25 фоизи субсидия сифатида қоплаб берилади.

Видеода қуйидаги саволларга жавоб топасиз:

✅ Кимлар субсидия олиш ҳуқуқига эга?
✅ Субсидия миқдори қанча?
✅ Аризани қандай топшириш мумкин?
✅ Ғолиблар қандай аниқланади?
✅ Субсидия неча марта берилади?

🎥 Батафсил маълумотни видео орқали томоша қилинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари рекорд даражага яқинлашди

Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари июль ойида қарийб $600 млнга ошди. 1 август ҳолатига захиралар ҳажми $64,34 млрдни ташкил этган.

Марказий банк маълумотларига кўра, июль ойида захиралар $589,8 млнга кўпайган.

Захираларнинг валюта қисми $208,6 млнга, олтин захираларининг қиймати эса $365,2 млнга ошган.

Шу билан бирга, олтиннинг физик ҳажми 13,9 млн троя унциядан 13,8 млн троя унцияга камайган. Бироқ халқаро бозорда олтин нархининг ошиши захиралар қийматига $490 млн ижобий таъсир кўрсатган.

Марказий банк инвестиция қилган қимматли қоғозлар портфели эса 38 фоизга қисқариб, $2,86 млрддан $1,76 млрдга тушган.

Натижада Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 август ҳолатига $64,34 млрдга етган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Тошкентнинг икки туманида 4 кун газ бўлмайди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт ва Сергели туманларида эски газ тақсимлаш пункти ҳамда ер ости газ қувурини алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 12 август соат 08:00 дан 15 август соат 17:00 гача айрим маҳаллалардаги хонадонлар, кўп қаватли уйлар ва улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча чекланади.

Янгиҳаёт туманида: “Йўлдош”, “Машъал”, “Олчазор”, “Хушнуд”, “Навқирон”, “Ёрқин ҳаёт”, “Чароғон”, “Чорбоғ”, “Виқор”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Тошкент”, “Файзли” ва “Чортоқ” маҳаллалари.

Сергели туманида: “Меҳригиё”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Мададкор”, “Зийнат”, “Эзгулик”, “Янги Сергели”, “Соҳибқирон”, “Софдил”, “Сўғдиёна”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Саховат”, “Қипчоқ”, “Қут-барака” ва “Дарё бўйи” маҳаллалари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқкўлда от судраб кетган 20 ёшли йигит вафот этди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида от судраб кетиши оқибатида оғир тан жароҳати олган 20 ёшли йигит шифохонада вафот этди.

Маълум қилинишича, ҳодиса чоғида йигит отга боғланган ҳолда судралиб кетган ва оғир жароҳат олган. У шифохонага ётқизилган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Қурилиш ишларининг қарийб 20 фоизи норасмий

Ўзбекистонда 2026 йилнинг биринчи ярмида норасмий сектор томонидан 38,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу жами қурилиш ишларининг 19,9 фоизини ташкил этган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида норасмий секторда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 фоизга ошган.

Қурилиш соҳасида энг катта улуш кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келган. Улар томонидан 105,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, умумий ҳажмдаги улуши 55 фоизни ташкил этган.

Йирик қурилиш ташкилотлари эса 48,1 трлн сўмлик иш бажарган. Уларнинг соҳадаги улуши 25,1 фоиз бўлган.

Шундай қилиб, норасмий секторнинг 38,2 трлн сўмлик қурилиш ҳажми мамлакатдаги жами қурилиш ишларининг қарийб бешдан бир қисмига тенг бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Воронеж вилоятидаги Wildberries омборига дрон ҳужуми қилинди

Россиянинг Воронеж вилояти губернатори Александр Гусев маълумотига кўра, Новоусман туманидаги дрон ҳужумидан сўнг майдони тахминан 16 ва 20 минг квадрат метр бўлган икки ёнғин келиб чиққан.

«Wildberries» ходимлар эвакуация қилинганини ва тўртта объекти фаолияти вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳат олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1