Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Транспорт прокурори қаерга қараяпти, монополия нега томошабин? Президентимиз темирйўлдан қанча этироз билдирди. Кескин чора кўрасизлар» — Сурхондарё ҳокими
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудуд аҳолисининг поездда қатнашидаги шароитлар ҳамда авиачипталар нархини кескин танқид қилди. Масъулларга муаммони ҳал қилиш учун муддат берилди
Ҳокимнинг таъкидлашича, поездлардан асосан қариялар ва талабалар фойдаланади. Шунга қарамай, улар узоқ вақтдан буён ноқулай шароитларда қатнаб келаётгани танқид қилинди.
«Поезддаги шароитларга чидаб бўлмайди», — деди Улуғбек Қосимов.
Унинг қайд этишича, Президентнинг Сурхондарёга ташрифи давомида ҳам поездлардаги шароитлар юзасидан бир қатор эътирозлар билдирилган.
Шундан сўнг ҳоким масъулларга Тошкентга қатнайдиган поездлардаги шароитни бир ҳафта ичида тартибга келтириш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, Тошкентга авиақатновлар бўйича авиачипталар нархини тўлиқ ўрганиб чиқиш ва вазиятга баҳо бериш вазифаси қўйилди. Улуғбек Қосимов транспорт соҳасидаги масъуллар, жумладан, транспорт прокуратураси ва монополияга қарши тузилмалар фаолиятини ҳам танқид қилиб, уларни “томошабин”га қиёслади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍10🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дўстликдаги деҳқон бозори атрофида яна можаро: тадбиркорлар норози
Жиззахдаги деҳқон бозорида тадбиркорлар тинчлиги бузилаётгани ҳақида мурожаатлар кўпаймоқда. Хожатхоналар бузилган, аввал эса бозор ҳудудидаги йўллар қазилган, ортиқча текширувлар кўпайган. Тадбиркорлар эса бу ҳолатлар ортида ким ва нима турганига аниқлик киритилишини сўрамоқда.
Тадбиркорларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатлар уларнинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, бозорда норозиликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

🤔4
Ноқонуний қурилиш: 1 кв.м учун 2 млн сўм жарима!
Ўзбекистонда қурилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди.
Лойиҳага кўра, бош режа, мастер-режа ва лойиҳа ҳужжатлари талабларини бузиб қурилиш ишларини амалга ошириш, ҳужжатларсиз қуриш, ернинг функционал мақсадига мос бўлмаган объект барпо этиш ҳамда ваколатли органни хабардор қилмасдан қурилиш ёки реконструкция қилиш учун жарима белгиланиши мумкин.
Жарима объектнинг қурилган ҳар бир квадрат метри учун БҲМнинг 5 баравари — 2 млн 60 минг сўм миқдорида бўлиши таклиф этилмоқда.
Қайд этиш жоиз, ҳозирча бу қонун лойиҳаси бўлиб, тартиб қонун кучга кирганидан кейингина амалда қўлланади.

👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Элнинг дуоси кўкартиради» — ҳоким тадбиркорга юксак баҳо берди
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Китоб туманидаги «Катлос» маҳалласида бўлиб, тадбиркор Шерали Ражабов ташаббуси ва ҳомийлигида ташкил этилган замонавий тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишди.
19-сонли оилавий поликлиника қарийб 10 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Муассасада, айниқса, олис тоғли ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.
Ҳоким тадбиркорнинг эл манфаати йўлидаги ташаббусини юқори баҳолади.
«Бу катта эл. Яхшилик қилсангиз, элнинг дуоси кўкартиради», — деди Муротжон Азимов.

👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаршидаги асфальт заводи аҳолининг экологик эътирозларига сабаб бўлди: аҳоли чанг ва ҳавонинг ифлосланишидан шикоят қилмоқда
Effect.uz’га Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳудудида фаолият юритаётган асфальт-бетон заводи атрофида яшовчи фуқароларнинг эътирозларига келиб тушди. Географик жиҳатдан Ғузор туманига қарашли Янги Ҳаёт МФЙ, Шўртан Дарчаси ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар завод фаолияти натижасида атроф-муҳитга чанг ва бошқа чиқиндилар тарқалаётганидан хавотир билдирмоқда.
Аҳолининг таъкидлашича, ҳудудда ҳаво ифлосланиши ва чанг миқдори ортган. Уларнинг фикрича, бу ҳолат кундалик ҳаётга ноқулайлик туғдириб, айниқса болалар, кексалар ва нафас йўллари билан боғлиқ муаммолари бор фуқароларга таъсир кўрсатиши мумкин.
Бироқ завод фаолиятининг атроф-муҳит ва атмосфера ҳавосига амалда қандай таъсир кўрсатаётганига ваколатли экологик органларнинг текшируви орқали аниқлик киритилиши керак.
Шу сабабли аҳоли масъул давлат органларидан ҳудудда экологик ўрганиш ўтказиш, атмосфера ҳавосига чиқарилаётган моддалар таркиби ва миқдорини текшириш ҳамда корхонанинг амалдаги экологик талабларга риоя этаётган-этмаётганига ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.
Аҳолини хавотирга солаётган савол: завод фаолияти экологик меъёрларга жавоб берадими?
Бу масалага ваколатли органларнинг текшируви ва расмий хулосаси орқали ойдинлик киритилиши керак.

🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деновда уй нега бузилди? Олий суд изоҳ берди
Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг уйи Мажбурий ижро бюроси томонидан бузилиши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди.
Олий суд маълумотига кўра, уй суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерининг 20 сотих қисмига ўзбошимчалик билан қурилган. Мазкур ер расман хусусий корхонага тегишли бўлган.
Фуқароларга қурилишни тўхтатиш ва ерни бўшатиш ҳақида бир неча марта огоҳлантириш берилган. Шундан сўнг суд уй ва ёрдамчи биноларни бузиш ҳамда ерни аввалги ҳолатига келтириш ҳақида қарор чиқарган.
Суд қарори кучга киргач, 7 август куни МИБ томонидан ижро этилган. Уй эгаси суғориладиган ерни қонунга хилоф эгаллагани учун жиноий жавобгарликка ҳам тортилган.
Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти ҳокими уйи бузилган оилага янги уй қуриб берилишини маълум қилган.

👎9👍1😢1
Прокурор «Sirojiddin Media»га 6 йил қамоқ сўради
Жиззах шаҳар судида фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинган, «Sirojiddin Media» YouTube канали муаллифи, блогер Сирожиддин Одилов устидан суд жараёни давом этмоқда.
11 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида давлат айбловчиси блогерга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.
Судда Сирожиддин Одиловнинг кўрсатмалари ҳам тингланган. У ўзига қўйилган олтита эпизод бўйича айбловлар етарли далиллар билан исботланмаганини, ўзини айбсиз деб ҳисоблашини билдирди.
Одиловнинг айтишича, дастлаб унга Жиноят кодексининг 28 ва 211-моддалари бўйича ҳам айблов қўйилган, кейинчалик ушбу айбловлар ўзгарган. У тергов жараёнида ўзини ҳимоя қилиш учун зарур имконият берилмаганини, телефон ва компьютерларидаги аудио-видео материаллар текширилса, ўз позициясини исботлай олишини таъкидлади.
Блогер ўзига нисбатан билдирилган айбловларни рад этиб, уларни туҳмат деб ҳисоблашини айтиб келмоқда.
Маълумот учун, «Sirojiddin Media» номи билан танилган блогернинг YouTube каналида қарийб 1 миллион, Facebook’да 50 мингга яқин, Instagram’да эса 30 мингдан ортиқ обуначиси бор.

😢9👎3
YouTube пул ишлаш шартларини ўзгартиради
YouTube 2027 йил 1 февралдан бошлаб янги ижодкорлар учун реклама ва YouTube Premium орқали даромад олиш талабларини оширади.
Янги тартибга кўра, YouTube Partner Program (YPP)’га қўшилиш истагидаги каналлар сўнгги 365 кун ичида 8 минг соат ҳақиқий кўриш вақти ёки сўнгги 90 кун давомида 20 миллион ҳақиқий Shorts кўриши тўплаши керак бўлади. Каналда камида 1 000 нафар обуначи бўлиши талаби эса сақланади.
Ўзгаришлар ҳозирда YPP дастурида бўлган ижодкорларга таъсир қилмайди. Фан-фандинг ва YouTube Shopping функцияларидан фойдаланиш шартлари ҳам ўзгаришсиз қолади.
Shorts орқали даромад олувчилар учун эса 2027 йил 1 февралдан сўнгги 90 кун ичида 10 миллион ҳақиқий Shorts кўриши талаби белгиланади. Бу кўрсаткичга етмаган каналлар YPP’да қолади, бироқ Shorts рекламаси ва обуна даромадларини тақсимлаш дастурида иштирок эта олмайди.
YouTube маълумотларига кўра, ҳозирда YPP дастурида 3 миллиондан ортиқ ижодкор бор. Платформада ҳар куни 200 миллиарддан зиёд Shorts кўрилади.
Янги талаблар 2027 йил 1 февралдан кучга киради.

Тошкентда узилган электр кабели электробус устига тушди
Тошкент шаҳрининг Қорасув-1 ҳудудида йўл устидан ўтган электр кабелида қисқа туташув содир бўлиб, кабель узилиб кетган.
Узилган кабель шу пайтда №21 йўналишда ҳаракатланаётган Yutong электробуси устига тушган.
Ҳайдовчи электробусни дарҳол тўхтатиб, йўловчиларни салондан туширган. Ҳодиса жойига ФВВ ходимлари етиб бориб, йўлнинг мазкур қисмини тезкорлик билан ёпган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан чоралар кўрилмоқда.

👎1
Хорижда қийналган қарийб 3 минг ўзбекистонлик Ватанга олиб келинди
Жорий йилнинг январь–июль ойларида Миграция агентлиги томонидан хорижда оғир вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган.
Улар орасида:
1 306 нафар — оғир молиявий аҳволга тушиб қолган фуқаролар;
518 нафар — болали аёллар;
1 022 нафар — болалар;
42 нафар — махсус тиббий транспортда ётоқ ҳолатида олиб келишни талаб қилган шахслар.
Тиббий кузатувга муҳтож бўлган 15 нафар фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари ва шифокорлари назорати остида республикага олиб келинган.
Фуқароларни Ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий ва ташкилий харажатлар учун Миграция жамғармасидан 9 млрд 936 млн сўм маблағ йўналтирилган.
Миграция агентлиги хорижда меҳнат фаолияти давомида қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари қонунчиликда белгиланган тартибда ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатди.

👍2🤔2
Ички ишлар тизимида катта ўзгариш: 10 нафар раҳбар ишдан кетади
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида 2026 йил биринчи ярми якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишида ҳудудлардаги криминоген вазият ва раҳбарларнинг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Ҳисобот натижаларига кўра, криминоген вазиятни барқарорлаштиришда жиддий камчиликларга йўл қўйган:
- 6 нафар шаҳар ва туман ИИБ бошлиғи;
- уларнинг жамоат хавфсизлиги йўналиши бўйича 2 нафар ўринбосари;
- вилоят ИИБларининг 2 нафар масъул раҳбари лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, яна 7 нафар раҳбарга қаттиқ интизомий жазо қўлланади. 3 нафар раҳбарнинг эса лавозимида қолиш-қолмаслиги қайта кўриб чиқилади.
Йиғилишда 2026 йилнинг дастлабки олти ойида 5 778 та маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани, бироқ 476 та маҳалла ҳануз «қизил» тоифада қолаётгани қайд этилди.
Шу даврда қидирувда бўлган 5 010 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 2 616 нафар шахс аниқланган. Жиноятларни аниқлаш кўрсаткичи 31,4 фоизга яхшиланган.
Кибержиноятчиликка қарши курашиш доирасида эса 9 282 та кибержиноят фош этилган, фуқароларга етказилган 120,4 млрд сўмдан зиёд зарар қайтарилган.

👍5🤔2
Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Ватанга олиб келинди
Татаристондаги дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.
Уларнинг жасадлари махсус рейс орқали юртимизга етказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Татаристондаги дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.
Уларнинг жасадлари махсус рейс орқали юртимизга етказилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🔥1
Самарқандда меҳмон бўлиб келган қизга ҳужум қилинди
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун тонгда Самарқанд шаҳрининг Соғдиёна ҳудудида меҳмон бўлиб келган қизга ҳужум қилинган.
У клубда танишган уч нафар эркак томонидан кўчада пичоқ ва ғишт билан калтаклангани, шунингдек, унинг телефони ва пули тортиб олингани айтилмоқда.
Маълум қилинишича, жабрланувчи оғиз, қўл ва томоқ қисмида жароҳат олган. Гумонланувчилардан бири воқеа жойида ушланган.

🤔3😢2
18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция
Кибержиноятчиликка қарши курашда янги рақамлар маълум бўлди. Йил бошидан буён ноқонуний операциялар орқали 29 трлн сўмлик маблағнинг ечиб олинишига йўл қўйилмади.
Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил иккинчи чораги якунларига бағишланган ҳайъат йиғилишида кибержиноятчиликка қарши курашиш натижалари муҳокама қилинди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Марказий банк билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус тизим орқали 29 трлн сўмлик маблағнинг ноқонуний ечиб олиниши олди олинган. Шунингдек, жиноятлар билан боғлиқ 18 838 та банк картаси блокланган.
Ҳисобот даврида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 9 282 та кибержиноят фош этилган, яна 4 011 та жиноят ташаббус тартибида аниқланган.
Кибержиноятлардан жабрланган 13 мингдан ортиқ фуқарога 120,4 млрд сўмдан зиёд моддий зарар қайтарилган. Шунингдек, киберхавфсизлик бўйича профилактика ва тушунтириш ишлари қарийб 23 млн нафар аҳолини қамраб олган.
Йиғилишда кибержиноятчиликка қарши чораларни янада кучайтириш, мурожаатларни чуқур ўрганиш ҳамда ички ишлар ходимларининг замонавий киберхавфларга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш вазифалари белгиланди.

👍3
Фаластинлик талабалар Колумбия университетини судга берди
Фаластинлик талабалар ва ходимлардан иборат гуруҳ Нью-Йорк судига Колумбия университетига қарши даъво аризаси киритди.
Даъвода университет 2023 йил охиридан буён фаластинлик талабалар ва ходимларни таъқиблардан етарлича ҳимоя қилмагани ҳамда уларга нисбатан адолатсиз интизомий чоралар қўллагани айтилган. Университет айбловларни рад этган ва суд жараёни юзасидан изоҳ бермаган.

👍6👎2
Сенат Президент администрацияси тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Сенат Президент администрациясининг мақоми, вазифалари ва давлат органлари билан ҳамкорлигини белгилайдиган конституциявий қонунни маъқуллади.
Қонунга кўра, Президент администрацияси президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, парламент, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш каби вазифаларни амалга оширади.

👍25🔥11🤔1😢1
Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик Ўшда ушланди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Маълум қилинишича, уларнинг бири зўравонлик билан боғлиқ жиноятларда, иккинчиси эса қотилликда гумон қилиниб қидирувда бўлган.
Ҳозирда улар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, Ўзбекистонга топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.