EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади Ватанга олиб келинди

Татаристондаги дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

Уларнинг жасадлари махсус рейс орқали юртимизга етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🔥1
Самарқандда меҳмон бўлиб келган қизга ҳужум қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун тонгда Самарқанд шаҳрининг Соғдиёна ҳудудида меҳмон бўлиб келган қизга ҳужум қилинган.

У клубда танишган уч нафар эркак томонидан кўчада пичоқ ва ғишт билан калтаклангани, шунингдек, унинг телефони ва пули тортиб олингани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, жабрланувчи оғиз, қўл ва томоқ қисмида жароҳат олган. Гумонланувчилардан бири воқеа жойида ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢2
18 мингдан ортиқ карта блокланди: кибержиноятларга қарши катта операция

Кибержиноятчиликка қарши курашда янги рақамлар маълум бўлди. Йил бошидан буён ноқонуний операциялар орқали 29 трлн сўмлик маблағнинг ечиб олинишига йўл қўйилмади.

Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил иккинчи чораги якунларига бағишланган ҳайъат йиғилишида кибержиноятчиликка қарши курашиш натижалари муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Марказий банк билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган махсус тизим орқали 29 трлн сўмлик маблағнинг ноқонуний ечиб олиниши олди олинган. Шунингдек, жиноятлар билан боғлиқ 18 838 та банк картаси блокланган.

Ҳисобот даврида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 9 282 та кибержиноят фош этилган, яна 4 011 та жиноят ташаббус тартибида аниқланган.

Кибержиноятлардан жабрланган 13 мингдан ортиқ фуқарога 120,4 млрд сўмдан зиёд моддий зарар қайтарилган. Шунингдек, киберхавфсизлик бўйича профилактика ва тушунтириш ишлари қарийб 23 млн нафар аҳолини қамраб олган.

Йиғилишда кибержиноятчиликка қарши чораларни янада кучайтириш, мурожаатларни чуқур ўрганиш ҳамда ички ишлар ходимларининг замонавий киберхавфларга қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш вазифалари белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Фаластинлик талабалар Колумбия университетини судга берди

Фаластинлик талабалар ва ходимлардан иборат гуруҳ Нью-Йорк судига Колумбия университетига қарши даъво аризаси киритди.

Даъвода университет 2023 йил охиридан буён фаластинлик талабалар ва ходимларни таъқиблардан етарлича ҳимоя қилмагани ҳамда уларга нисбатан адолатсиз интизомий чоралар қўллагани айтилган. Университет айбловларни рад этган ва суд жараёни юзасидан изоҳ бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2
Сенат Президент администрацияси тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенат Президент администрациясининг мақоми, вазифалари ва давлат органлари билан ҳамкорлигини белгилайдиган конституциявий қонунни маъқуллади.

Қонунга кўра, Президент администрацияси президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, парламент, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш каби вазифаларни амалга оширади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥11🤔1😢1
Халқаро қидирувдаги икки ўзбекистонлик Ўшда ушланди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида халқаро қидирувда бўлган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Маълум қилинишича, уларнинг бири зўравонлик билан боғлиқ жиноятларда, иккинчиси эса қотилликда гумон қилиниб қидирувда бўлган.

Ҳозирда улар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, Ўзбекистонга топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
41 давлат баллистик ракета синовлари ҳақида олдиндан огоҳлантиришни талаб қилди

АҚШ, Япония ва Жанубий Корея ҳам қўшилган 41 давлат ракета синовлари ҳақида камида 24 соат олдин огоҳлантириш беришга чақирди.

Қўшма баёнотда огоҳлантиришсиз ўтказиладиган синовлар тинчлик ва халқаро хавфсизликка таҳдид солиши таъкидланган.

Ҳужжат қитъалараро ва сувости кемаларидан учириладиган баллистик ракета синовларига тааллуқли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бали яқинидаги денгизда йўловчи пароми ёнди

Индонезиянинг Бали оролидан Ломбок оролига йўл олган KM Putri Yasmin пароми 12 август куни соат 04:15–04:39 атрофида Ломбок бўғозида ёнғинга учради.

Расмий маълумотларга кўра, кема бортида 114 нафар йўловчи ва 17 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қутқарув операцияси давомида 172 киши эвакуация қилинган, бу эса рўйхатдаги йўловчилар сони билан фарқ борлигини кўрсатмоқда.

Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, камида икки нафар жабрланган шифохонага ётқизилган. Қутқарув ишларига 200 дан ортиқ ходим, ҳарбий-денгиз кучлари кемалари, патруль қайиқлари ва вертолёт жалб этилган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
ЮНЕСКО: Афғонистонда 2,4 миллион қиз таълимдан маҳрум

ЮНЕСКО маълумотига кўра, Афғонистонда 2,4 миллион қиз ўрта таълим олиш имконидан маҳрум. Ташкилот «Толибон»ни қизлар ва аёлларга қўйилган таълим тақиқларини зудлик билан бекор қилишга чақирди.

Қизлар учун ўрта мактаблар 2022 йил март ойида, аёллар учун университетлар эса 2022 йил декабрь ойида ёпилган. ЮНЕСКО таъкидлашича, Афғонистон ҳозирда қизлар ва аёллар учун ўрта ва олий таълим расман тақиқланган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Эрбил яқинидаги курд мухолифат гуруҳлари позицияларига дронлар билан ҳужум қилинди

Ироқ Курдистонининг Сўрон, Халифан ва Ҳарир туманларида Эрон курд мухолифат гуруҳлари позицияларига 4 та дрон билан зарба берилди.

Маълумотларга кўра, ҳужум нишонлари «Комала» ҳамда Эрон Курдистони Демократик партияси объектлари бўлган. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилларга экологик назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланишига қарши «Тоза ҳаво» акциясининг иккинчи босқичи бошланди.

10 августдан Миллий экология қўмитаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан автомобилларнинг чиқинди газлари бўйича назорати қайта йўлга қўйилди.

Акциянинг дастлабки босқичи 10 апрель–10 май кунлари ўтказилиб, 288 755 та автомобиль текширилди. Шундан 1 384 та транспорт воситасида чиқинди газлари меъёридан ошиш ҳолати аниқланган, 446 нафар ҳайдовчи эса қўпол қоидабузарликка йўл қўйган.

Назорат тадбирлари натижасида ҳавога 836 тонна ифлослантирувчи модда чиқарилишининг олди олинган.

Иккинчи босқич ҳудудларда 10 сентябргача, Тошкент шаҳрида эса 10 сентябрдан 10 октябргача давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3