EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таълимга 23,8 трлн сўм сарфланди

Ўзбекистонда таълим хизматларига талаб сезиларли ошди — олти ойда бу соҳада 23,8 трлн сўмлик хизмат кўрсатилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга кўпайган.

Таълим хизматлари таркибида энг катта улуш олий таълим ҳиссасига тўғри келган — 42,4 фоиз.

Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри яққол пешқадам: бу ерда таълим хизматлари ҳажми 12,7 трлн сўмга етган. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари — 1,5 трлн сўмдан.

Бухоро вилоятида эса олти ой давомида 1 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда Boeing 737 самолёти двигателида парвоз вақтида ёнғин чиқди

АҚШда Boeing 737 самолётининг двигатели парвоз вақтида ёнғинга учради.

Ҳодисадан сўнг экипаж самолёт йўналишини ўзгартириб, фавқулодда қўниш учун аэропортга қайтган. Йўловчиларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Трамп Туркияда самолётини нима учун алмаштирганини изоҳлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркияда самолётини алмаштиргани ҳақидаги саволга «айтганларини қилишим керак эди», деб жавоб берди.

У фургон орқали ҳарбий самолётга олиб ўтилган, Британияга шу самолётда учган ва у ерда яна Air Force One бортига қайтиб ўтирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Сурайёхон Хўжамқулова Олий суд Жамоатчилик билан ҳамкорлик марказига раҳбар бўлди
 
Маълумот ўрнида, С.Хўжамқулова мазкур тайинловга қадар Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган.

2019 йилдан бугунга қадар ушбу лавозимда ишлаган Азиз Абидов Олий судда бош мутахассис сифатида фаолиятини давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Хитойда чикунгунья вируси тарқалиши кучайди

Хитойнинг Гуандун вилоятида чикунгунья вируси билан боғлиқ 1,3 мингдан ортиқ янги ҳолат аниқланди.

Расмий маълумотларга кўра, 27 июлдан 2 августгача 2892 та янги юқиш ҳолати қайд этилган. Уларнинг 2770 таси Фошан, 103 таси Гуанчжоу шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Фошан ҳокимияти вирусни тарқатувчи чивинлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида турғун сув ҳавзалари ва чиқиндиларни тозалаш ишларини кучайтирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
«Толибон» БМТ миссиясининг икки ходимини ҳибсга олди

Афғонистонда «Толибон» разведкаси БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси (UNAMA) инсон ҳуқуқлари бўлимида ишловчи икки ходимни Ҳирот шаҳрида ҳибсга олди.

«Afghanistan International» маълумотига кўра, улар аёлларнинг ҳибсга олинишига оид материал тайёрлаётган ва қўлга олинган бир неча шахс билан суҳбат ўтказганидан кейин ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Парвоз вақтида 90 метрга кескин пастлаган самолёт учувчиси наркотик истеъмол қилгани маълум бўлди

Пхукетдан Нью-Деҳлига учаётган самолёт парвоз вақтида тахминан 90 метрга кескин пастлаб кетган.

Бортда 137 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган. Турбулентлик ва кескин пастлаш оқибатида 24 киши жароҳатланган.

Ҳодиса юзасидан ўтказилган текширувда учувчи наркотик модда истеъмол қилгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Шаҳноза Ҳайдарова Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Шаҳноза Ҳайдарова 69 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳсларида 99 кг натижа қайд этиб, Осиё чемпиони бўлди.

Спорт вазирлиги маълумотига кўра, у мусобақада 95, 97 ва 99 кг оғирликдаги штангаларни муваффақиятли кўтарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвачиликда 12 та муҳим янгилик: энди нималар ўзгаради?

Чорвачилик соҳаси янги босқичга қадам қўймоқда. Янги тартиблар, имтиёзлар ва имкониятлар — соҳа вакиллари учун нималар ўзгаради?

Давлат раҳбарининг тегишли фармон ва қарорлари асосида чорвачилик соҳасига замонавий ёндашувлар жорий этилиб, тармоқни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратилмоқда.

❓ Хўш, нималар ўзгаради?

Ушбу видеолавҳада чорвачилик соҳасидаги энг муҳим 12 та янгилик ва янги имконият ҳақида батафсил маълумот берамиз.

▶️ Видеони томоша қилинг ва чорвачиликдаги янги имкониятлардан хабардор бўлинг!
Бензин нархи 19,5 минг сўмга чиқди — такси ва "доставка" ҳам қимматлашиши мумкин

Айрим АЁҚШларда бензиннинг 1 литри 19 500 сўмгача кўтарилган. Шу билан бирга, бошқа шохобчаларда ёқилғини ҳали ҳам 12 минг сўм атрофида харид қилиш мумкин.

Ёқилғи нархининг бундай кескин фарқ қилиши такси ҳайдовчилари ва курьерларнинг харажатларига таъсир қилиши мумкин. Бу эса келгусида такси йўл ҳақи ва етказиб бериш хизматлари нархи ошиши эҳтимолини юзага келтиради.

Ҳозирча нархлар АЁҚШларга қараб сезиларли даражада фарқ қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Йирик фирибгарлик иши: «Credit House» мансабдорларига берилган жазо кутилганидан енгилми? Суд ҳукми: айримларга жарима, бошқаларга 9 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида «Credit House» иши доирасида Б.А. ва бошқаларга…
⚡️«Credit House» апелляция иши: Суд жараённи оммага тарқатишни тақиқлади

Тошкент шаҳар судида Президент танқидига учраган «Credit House» ва «In Fin Stroy Invest» МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Effect.uz мухбири суд жараёнида иштирок этиб, судья муҳокамаларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш бўйича тақиқ жорий қилганини маълум қилди.

Мазкур иш аввал Яккасарой туман судида кўриб чиқилиб, 9 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган эди. Жумладан, ишда асосий айбдорлардан бири сифатида кўрсатилган Дмитрий Баженов 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Уч нафар аёл судланувчига нисбатан эса шартли жазо қўлланилиб, 3 йиллик синов муддати белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев аввалроқ «Credit House» ва «In Fin Stroy Invest» билан боғлиқ ҳолатни очиқ тилга олган. Давлат раҳбари ушбу компаниялар квартира сотиш важи билан 2 минг нафар фуқарони алдаб, уларнинг 490 млрд сўмини ўзлаштирганини айтганди.

Биринчи инстанция суди якунига кўра, Д.Баженов — 9 йил, Б.Амзаев — 9 йил, Б.Ҳикматуллаев — 8 йил 1 ой, Ғ.Миркамолов — 8 йил 1 ой, Ш,Маҳамадов — 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. К.Толипова, Р.Галямова ва Ш.Раҳимовага 6,5 йиллик жазо тайинланиб, жазо шартли деб белгиланган. А,Шамсиддиновга эса жарима жазоси қўлланган. Шунингдек, жабрланувчиларга етказилган зарарни ундириш белгиланган. Айни вақтда апелляция суди биринчи инстанция ҳукмини қайта кўриб чиқмоқда.

Қанча чеклов ўрнатилмасин, шу кунга қадар жамоатчиликка очиқ ёритиб келинган мазкур иш энди Тошкент шаҳар судлари томонидан ёритилишига чеклов қўйилгани билан янада кўп эътирозларни юзага келтирмоқда. Айниқса, ишда тилга олинган 2 минг нафар фуқаронинг пули ва мулки тақдири жамоатчилик учун жавобсиз савол бўлиб қолмоқда.

👉 https://effect.uz/n/208

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колумбияда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Колумбияда кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

Шу муносабат билан мамлакатдаги давлат идоралари, шунингдек, хориждаги элчихона ва консулликларда давлат байроқлари ярим туширилади.

Маълумотларга кўра, 7,4 балли зилзила оқибатида 250 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган, 3 мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда яширин омбордан минглаб психотроп дорилар чиқди

Қарши шаҳрида 11 мингдан ортиқ психотроп дори воситаларининг ноқонуний муомаласи фош этилди.

Тезкор тадбир давомида 6 минг дона «Бензонал» дорисини 6 миллион сўмга ноқонуний сотиш ҳолати аниқланган. Шунингдек, омборхонадан яна 5 400 дона «Бензонал» ҳамда ёрлиқлари олиб ташланган 271 дона «Тропикамид» дори воситаси топилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Табиий офатлар суғуртачиларга $42 млрд зарар келтирди

2026 йилнинг биринчи ярмида дунё бўйлаб табиий офатлар оқибатида суғурталанган зарар миқдори $42 млрдни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан анча паст бўлса-да, хавф камайганини англатмайди.

Энг катта зарар АҚШдаги кучли конвектив бўронлар ҳисобига тўғри келган — улар бўйича суғурта зарарлари тахминан $28 млрд деб баҳоланган.

Шу билан бирга, Европада июнь ойидаги рекорд даражадаги иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ўрмон ёнғинлари хавфини оширган.

Swiss Re прогнозларига кўра, йилнинг иккинчи ярмида ҳам табиий офатлар хавфи юқори бўлиб қолади. Айниқса, ёнғинлар ва бўронлар суғурта бозори учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Эҳтиёжманд оилаларга 92,1 млрд сўм компенсация тўланди

2026 йилнинг биринчи ярмида 562 918 та эҳтиёжманд оилага электр энергияси ва табиий газ учун жами 92,1 млрд сўм компенсация ажратилди.

⚡ Электр энергияси учун — 51,4 млрд сўм
🔥 Табиий газ учун — 40,7 млрд сўм

Компенсация бўйича маълумот учун маҳалладаги ижтимоий ходим, «Инсон» маркази ёки 1140 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Космосдан туриб олинган ноёб кадр

Қуёш тутилиши бу сафар Ердан эмас, 400 километр баландликдан тасвирга олинди. Россиялик космонавт Пётр Дубров Халқаро космик станцияси бортидан 12 август куни кузатилган қуёш тутилишининг ажойиб лаҳзаларини суратга олди.

Космосдан қараганда бу табиий ҳодиса янада таъсирчан кўриниш олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram