EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурмуз бўғозида ADNOCнинг икки кемасига ҳужум қилинди

Ҳурмуз бўғозида BAAнинг ADNOC компаниясига тегишли икки кема ҳужумга учради.

BAA ҳукуматининг билдиришича, ҳужум учун масъулият Эрон зиммасига юкланган. Абу-Даби Теҳронни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва Ҳурмуз бўғозини кема қатнови учун очишга чақирди.

BAA маълумотига кўра, кескинлик кучайганидан буён ADNOC кемалари 15 марта ракета ва дронлар ҳужумига учраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Ўзбекистонда болага фамилия бериш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда болага фамилия бериш тартибига ўзгартиш киритилди.

Энди фарзандга отасининг исми, шунингдек, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга мувофиқ бобосининг исми бўйича фамилия бериш мумкин.

Аввал амалдаги Оила кодексида отасининг исмини болага фамилия сифатида бериш имконияти назарда тутилмаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Тошкентда икки шахс 574,6 млн сўмлик фирибгарликда ушланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида икки шахс ўзини уй бошқарув органи раҳбари сифатида таништириб, фуқаролардан 574,6 миллион сўм олганликда гумонланиб ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Туркия 2027 йилда Ойга биринчи космик аппаратини учирмоқчи

Туркия 2027 йилнинг илк ойларида Ойга биринчи миллий космик аппаратини учиришни режалаштирмоқда.

Саноат ва технологиялар вазири Меҳмет Фотиҳ Кажирнинг билдиришича, аппарат миллий гибрид ракета двигатели билан жиҳозланади.

Унинг сўзларига кўра, учириш жадвали тасдиқланган ва асосий синовлар муваффақиятли якунланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Менга ёрдам эмас, имконият керак»: қарзга «ботган» ғузорлик фуқаро Президентга мурожаат қилди
 
Effect.uz таҳририятига Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи Элмурод Инадуллаев мурожаат қилди.
 
Унинг сўзларига кўра, унга 2023 йил чорвачилик бизнесини йўлга қўйиш учун банкдан 55 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиб, бу маблағ эвазига 20 бош қўй берилган.

Афсуски қўйлар қаҳратон қишнинг совуғига бардош беролмай, битта қолмай қирилиб кетган.

Натижада Элмурод ака боши берк кўчага кириб қолган ва айни пайтда унинг бўйнида 24 миллион сўмдан ортиқ қарз бор.
 
“Мен ўша вақтнинг ўзида моллар бозор нархидан анча қиммат экани, айрим чорваларнинг соғлиғи бўйича хавотирларим борлигини айтганман.

Менинг ҳисоб-китобимча, худди шу маблағга анча кўпроқ чорва олиш ва уларни озуқа билан таъминлаш имкони бор эди.

2023 йил бошидаги қаттиқ совуқдан кейин чорваларимнинг барчаси нобуд бўлди. Мен эса қарз билан ёлғиз қолдим.

Бугун ҳам зиммамда 24 миллион сўмдан ортиқ қарз бор. Уни тўлашга имконим йўқ”, - дейди мурожаатчи.

Шунга қарамай, Элмурод таслим бўлмаган. У хонадон шароитида гидропоника усули асосида чорва учун озуқа етиштириш лойиҳасини ишлаб чиққан.

Энди у лойиҳани амалга ошириш учун 65 миллион сўм ва бир йиллик имконият сўрамоқда. Унинг мақсади — қарзларини тўлаш, оиласига доимий даромад яратиш ва келгусида бошқа эҳтиёжманд оилалар учун ҳам иш ўринлари ташкил этиш.
Менга тайёр ёрдам эмас, ишлаб кетишим учун имконият керак, — дейди Элмурод Инадуллаев.

 
Умид қиламизки, тегишли ташкилотлар Элмурод аканинг мурожаатини ўрганиб чиқиб, унинг ҳаётини яхши томонга ўзгаришига ёрдам беришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Газ ва электр узилишлари бизнес учун асосий тўсиқлардан бири бўлмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорларнинг аксарияти бизнес муҳити яхшиланганини қайд этган. Бироқ энергия таъминотидаги узилишлар ҳануз корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашига халақит бермоқда.

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2026 йилнинг II чораги якунлари бўйича тадбиркорларнинг 64 фоизи бизнес шароити яхшиланганини билдирган. Бу кўрсаткич бир йил аввал 61 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, сўровда қатнашган тадбиркорларнинг 82 фоизи ўрта муддатда иқтисодий шароит яхшиланишини кутмоқда.

Бироқ тўлиқ қувватда ишлай олмаётган бизнес субъектлари учун қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Улар орасида газ ва электр таъминотидаги узилишлар, талабнинг пастлиги, ёқилғи нархларининг ошиши ҳамда логистика билан боғлиқ муаммолар асосий чекловлар сифатида қайд этилган.

Тадқиқотда иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритувчи 2 минг 391 нафар тадбиркор иштирок этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Россия ва Ўзбекистон волонтёрлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Россия ва Ўзбекистон волонтёрлик ҳамда гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда қўшма гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш ва ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Афғонистонга электр экспорт қилиш шартларини маълум қилди

Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг билдиришича, Афғонистонга электр энергияси экспорти ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин амалга оширилади.

Унинг сўзларига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган пайтда ҳосил бўлган ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Буюк Британияда кучли ёнғин: уйлар зарарланди

Стурбридж шаҳри яқинида юз берган йирик ёнғин оқибатида 16 гектарга яқин ҳудуд ёнди, бир нечта хонадон зарарланди.

Ёнғин шаҳарчадаги гольф майдони яқинида бошланиб, тахминан 16 гектар яйловни қамраб олган. Кейинчалик олов ўрмонзорлар ва яқиндаги аҳоли яшаш ҳудудларига тарқалган.

Ҳодиса оқибатида камида 6 та хонадон зарарланган. Тўрт киши, жумладан уч нафар ўт ўчирувчи ва бир бола шифохонага етказилган.

Яна олти кишига тутундан заҳарланиш аломатлари бўйича воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари бўйича текширув олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ҳиндистонда кўчки оқибатида туннель қулаб тушди

Уттаракханд штатида кўчки сабаб туннелнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 7 нафар ишчи ҳалок бўлди.

Ҳодиса Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида содир бўлган. Туннелда олиб борилаётган ишлар вақтида кўчки юз бериб, иншоотнинг бир қисми ўприлиб тушган.

Фавқулодда хизматлар томонидан 14 нафар ишчи қутқарилган. Яна бир киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.

Қутқарувчилар ҳозирда бедарак йўқолган ишчини излаш ишларини давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Қўшни давлатдаги авария Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр узилишига сабаб бўлди

Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё ягона энергетика тизимига таъсир кўрсатди.

Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Ҳозирда электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2👍1🤔1
Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми қонун билан мустаҳкамланди

Шерзод Асадов янги Конституциявий қонун Президент Администрациясининг ваколатлари ва давлат органлари билан муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб берганини маълум қилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, Администрация Президентнинг конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи давлат органи ҳисобланади.

Янги Конституциявий қонун билан Администрация фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди. Ҳужжат 4 боб ва 34 моддадан иборат.

Қонунга кўра, Администрация Президент томонидан шакллантирилади, Президент белгилаган йўналишларда фаолият юритади ҳамда унга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.

Администрациянинг асосий вазифалари қаторига Президент фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда янги ташаббусларни ишлаб чиқиш, аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни ташкил этиш каби вазифалар киритилди.

Шунингдек, Администрация қонунларни Президентга имзолаш ёки қайта кўриб чиқиш учун тайёрлайди, Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этади ҳамда Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби ҳам белгиланган. Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланган.

Администрация парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади.

Шерзод Асадовнинг қайд этишича, Администрация тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12👎3🤔1😢1