Россия ва Ўзбекистон волонтёрлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
Россия ва Ўзбекистон волонтёрлик ҳамда гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда қўшма гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш ва ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Афғонистонга электр экспорт қилиш шартларини маълум қилди
Энергетика вазири Шерзод Хўжаевнинг билдиришича, Афғонистонга электр энергияси экспорти ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин амалга оширилади.
Унинг сўзларига кўра, қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган пайтда ҳосил бўлган ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

👎4🤔1
Буюк Британияда кучли ёнғин: уйлар зарарланди
Стурбридж шаҳри яқинида юз берган йирик ёнғин оқибатида 16 гектарга яқин ҳудуд ёнди, бир нечта хонадон зарарланди.
Ёнғин шаҳарчадаги гольф майдони яқинида бошланиб, тахминан 16 гектар яйловни қамраб олган. Кейинчалик олов ўрмонзорлар ва яқиндаги аҳоли яшаш ҳудудларига тарқалган.
Ҳодиса оқибатида камида 6 та хонадон зарарланган. Тўрт киши, жумладан уч нафар ўт ўчирувчи ва бир бола шифохонага етказилган.
Яна олти кишига тутундан заҳарланиш аломатлари бўйича воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари бўйича текширув олиб борилмоқда.

👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистонда кўчки оқибатида туннель қулаб тушди
Уттаракханд штатида кўчки сабаб туннелнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 7 нафар ишчи ҳалок бўлди.
Ҳодиса Ҳиндистоннинг Уттаракханд штатида содир бўлган. Туннелда олиб борилаётган ишлар вақтида кўчки юз бериб, иншоотнинг бир қисми ўприлиб тушган.
Фавқулодда хизматлар томонидан 14 нафар ишчи қутқарилган. Яна бир киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.
Қутқарувчилар ҳозирда бедарак йўқолган ишчини излаш ишларини давом эттирмоқда.

😢1
Қўшни давлатдаги авария Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр узилишига сабаб бўлди
Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё ягона энергетика тизимига таъсир кўрсатди.
Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Ҳозирда электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қўшни мамлакат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё ягона энергетика тизимига таъсир кўрсатди.
Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Ҳозирда электр таъминотини босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎2👍1🤔1
Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми қонун билан мустаҳкамланди
Шерзод Асадов янги Конституциявий қонун Президент Администрациясининг ваколатлари ва давлат органлари билан муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгилаб берганини маълум қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, Администрация Президентнинг конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи давлат органи ҳисобланади.

Янги Конституциявий қонун билан Администрация фаолиятининг ҳуқуқий асослари белгилаб берилди. Ҳужжат 4 боб ва 34 моддадан иборат.
Қонунга кўра, Администрация Президент томонидан шакллантирилади, Президент белгилаган йўналишларда фаолият юритади ҳамда унга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.
Администрациянинг асосий вазифалари қаторига Президент фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда янги ташаббусларни ишлаб чиқиш, аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни ташкил этиш каби вазифалар киритилди.
Шунингдек, Администрация қонунларни Президентга имзолаш ёки қайта кўриб чиқиш учун тайёрлайди, Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этади ҳамда Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби ҳам белгиланган. Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланган.
Администрация парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ҳамда судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади.
Шерзод Асадовнинг қайд этишича, Администрация тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12👎3🤔1😢1
Тошкентнинг тўртта кириш қисмида рамзий дарвозалар қурилади
Тошкентнинг Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон кириш қисмларида рамзий дарвозалар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, иншоотлар 2027 йил декабригача барпо этилади. Ташаббуснинг асосий мақсади пойтахтнинг визуал қиёфасини шакллантириш ва туристлар оқимини оширишдан иборат.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентнинг Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон кириш қисмларида рамзий дарвозалар қурилиши режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, иншоотлар 2027 йил декабригача барпо этилади. Ташаббуснинг асосий мақсади пойтахтнинг визуал қиёфасини шакллантириш ва туристлар оқимини оширишдан иборат.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда кучли ёмғирлар икки штатни сув остида қолдирди
Индиана ва Кентукки штатларида кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошқинлари кузатилмоқда. Миллионлаб аҳолига тошқин хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.
13 август куни АҚШнинг Ўрта Ғарб ҳудудидаги аҳоли зич яшайдиган қатор ҳудудларда сув тошқини хавфи эълон қилинган.
Кучли ва давомли ёмғирлар Индиана ҳамда Кентукки штатларида айрим ҳудудларни сув босишига сабаб бўлган. Мазкур ҳудудларда қарийб 36 миллион киши истиқомат қилади.
Метеорологлар ёғингарчилик давом этиши мумкинлигидан огоҳлантириб, аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга чақирмоқда.

😢2
«Одил судлов — 2030»: суд тизимида қандай ўзгаришлар бўлади?
Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш учун суд тизими раҳбарлари билан учрашди.
Унда судларни 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган «Одил судлов — 2030» стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Президент стратегия лойиҳасини маъқуллаб, уни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади.
Стратегияда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган 160 та аниқ чора-тадбир ва 2030 йилга қадар эришилиши керак бўлган 33 та мақсад белгиланган.
Энг муҳим ўзгаришлар:
🔹 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Тафтиш инстанциясининг ваколатлари уларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқишига чек қўяди.
🔹 Фуқаролик судлари аҳолига яқинлаштирилади. 2030 йилга қадар заруратдан келиб чиқиб, деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти йўлга қўйилади.
🔹 Фуқаро аризани нотўғри судга берса, уни қайтариш ўрнига суднинг ўзи тегишли судга юборади.
🔹 Судларда ахборот олиш, мурожаат қилиш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш «ягона дарча» тамойили асосида йўлга қўйилади.
🔹 Тадбиркорлар учун иқтисодий низоларни тезкор ҳал қилиш мақсадида «иқтисодий ишларни проактив бошқариш» стандарти жорий этилади.
🔹 Тергов ва суриштирув босқичида инсон ҳуқуқларини кучайтириш учун «асосли гумон» (prima facie) стандарти жорий қилинади.
🔹 Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олган очиқ «Прецедентлар реестри» юритилади.
🔹 2028 йилдан «суд маъмурчилиги» институти жорий этилиб, судьялар одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод этилади.
🔹 «Рақамли суд» концепцияси барча судларда тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизини электрон шаклда қабул қилиш ва суд мажлисларининг 100 фоизини аудиозапис орқали қайд этиш режалаштирилган.
🔹 Медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади.
Президент таъкидлаганидек, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий натижаси, аввало, фуқаронинг судга ортиқча оворагарчиликсиз мурожаат қилиши, бузилган ҳуқуқи ўз вақтида тикланиши ва суд қарори адолатли эканига ишонч ҳосил қилишида намоён бўлиши керак.
Шунингдек, учрашувда суд мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьялар ҳамжамияти фаолиятини такомиллаштириш ва суд тизими кадрларининг малакасини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

👍45🔥10👎2🤔1