EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.9K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
TikTok ва Reels’ни кўп томоша қилиш диққатни пасайтириши мумкин

71 та тадқиқотни қамраб олган мета-таҳлилга кўра, қисқа видеоларни ортиқча истеъмол қилиш диққатни жамлаш қобилиятининг пасайиши билан боғлиқ.

Тадқиқотларда TikTok ва Reels каби платформалардан ҳаддан ташқари фойдаланиш миянинг диққат ва импульсларни назорат қилиш билан боғлиқ жараёнларига таъсир қилиши мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, қисқа видеоларга юқори даражада боғланиш стресс, ёлғизлик ҳисси ва депрессив кайфият билан ҳам боғлиқ экани аниқланган.

Мутахассислар экран вақтини меъёрлаштириш ва вақт-вақти билан «рақамли танаффус» қилишни тавсия этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нишонда патронаж ҳамширалари скутерда хизмат қилмоқда

Нишон туманида патронаж хизмати фаолиятида янги амалиёт жорий этилди. Эндиликда патронаж ҳамширалари чақириқларга скутерда бориб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркманистон авиақатновларни қайта тиклашни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Юнусободда аҳоли таклифи билан 2,75 гектарли янги эко-парк барпо этилмоқда

​Юнусобод туманида инсон манфаатлари устуворлиги тамойили асосида ободонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. Туман ҳокими А. Саидалиев Мўйқўрғон ва Бинкат кўчалари кесишмасида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва истаклари асосида янги жамоат эко-ҳудуди лойиҳасини тақдим этган эди.

​Ҳозирда ушбу лойиҳа фаол босқичга ўтди — ҳудудни тозалаш ва майдонни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
​2,75 гектар майдондаги мавжуд дарахтларни сақлаб қолган ҳолда комплекс ободонлаштириш режалаштирилган. Ҳудудга 6 турдаги 1 800 туп манзарали дарахт ва 6 турдаги 3 000 туп бута экилади, шунингдек, ўсимликларни парваришлаш учун томчилатиб суғориш тизими жорий этилади.

​Шунингдек, бу ерда гўзал гулзорлар, пиёдалар йўлаклари, шинам дам олиш зоналари ташкил этилиб, замонавий ёритиш тизими, ўриндиқлар ва чиқинди қутилари ўрнатилади. Аҳоли фикри ва эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда яратилаётган бу маскан тез орада тумандагилар учун салқин, озода ва шинам эко-ҳудудга айланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди

«Тошкент йўлбарси» номи билан танилган афсонавий боксчи, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган илк ўзбек боксчиси Руфат Рисқиев 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот котиби Зафар Имомхўжаев маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин: Россия ва Шимолий Корея хавфсизлик бўйича ҳамкорлик қилмоқда

Россия Президенти Владимир Путин Россия ва Шимолий Корея минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги (KCNA) Reuters’га таяниб хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Аҳолининг банклар олдидаги қарзи 231 трлн сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда фуқароларнинг банклар олдидаги қарзи сўнгги олти йилда 5 баравардан кўпроқ ошиб, қарийб 231 трлн сўмга етган.

Сенатор Ҳусан Эрматовга кўра, бизнес кредитлари йиллик 12 фоизга ошган бир пайтда, аҳоли қарздорлиги 21,2 фоизга кўпайган.

Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров аҳоли қарздорлиги ўсиши хавотирли эканини таъкидлади. Регуляторни кредитлар ҳажмидан кўра, фуқароларнинг қарзларни қайтариш қобилияти кўпроқ ташвишга солмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Натижасидан норози абитуриентлар апелляцияни қачон беради?

2026 йил 15–24 август кунлари тест натижасидан норози абитуриентлар апелляция беришлари мумкин.

Ариза my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали онлайн топширилади.

Апелляция бериш ҳуқуқи тестда иштирок этган ва четлатилмаган абитуриентларга берилади.

Апелляцияларни кўриб чиқиш 19 августдан бошланади. Ариза берган абитуриентга сана ва вақт кўрсатилган хабарнома юборилади.

Белгиланган вақтда абитуриент паспорт ёки ID-карта ҳамда хабарнома билан кўрсатилган жойга бориши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева 15 август куни «Зарафшон–Томди» йўлида содир бўлган ЙТҲ оқибатида вафот этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
-8406077.pdf
955.1 KB
БСК ва ширкатлар учун янги мажбуриятлар белгиланди

Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янги тартибга кўра, кўп квартирали уйларни бошқарувчи БСК ва ширкатларнинг мажбуриятлари қайта кўриб чиқилди.

Ўзгаришлар кўп квартирали уйларнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ҳамда бошқарув ташкилотларининг масъулиятини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй йўқ, сарсон бўлмоқдамиз: Шерободдаги оила ёрдам кутмоқда

Таҳририятимизга Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилувчи М.М.нинг қизи мурожаат қилиб, онаси ва фарзандлари билан уй-жойсиз қолиб, ижарама-ижара сарсон бўлиб яшаётганини маълум қилди.

Мурожаатчининг айтишича, отаси вафотидан сўнг оиланинг моддий аҳволи оғирлашган.

Шунингдек, маблағ зарурати сабабли аввалги уй-жойларини сотишга мажбур бўлишган. Ҳозирда эса оилада фақат ўғил фарзанд меҳнат қилаётгани, даромад эса ижара ва бошқа кундалик харажатларни қоплашга етмаётгани айтилмоқда.

М.М.нинг таъкидлашича, у уй-жой масаласида Шеробод тумани ҳокимлигига бир неча маротаба мурожаат қилган. Бироқ мурожаатлари бўйича етарли ечим топилмаётганидан норози.

Мазкур ҳолатни бир томонлама ёритмаслик ва вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Effect.uz таҳририяти журналисти Даврон Холбоев воқеа жойига бориб, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, масаланинг иккинчи томонини ҳам эшитиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилиниб, Инсон ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ҳамда хотин-қизлар бўлими ходими билан суҳбат ўтказилди.

Хўш, ушбу оиланинг уй-жой масаласидаги мурожаатлари қандай ўрганилган? Уларнинг муаммосини ҳал этиш бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳайдовчилар учун янги ҳаракат тартиби жорий этилди

Тошкент шаҳридаги Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари чорраҳасида чапга бурилиш чекланди.

Эндиликда Оққўрғон кўчасига ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилар:

➡️ Мустақиллик кўчаси бўйлаб тўғри ҳаракатланиши;
➡️ Паркент кўчасига бурилиши;
➡️ сўнг Мустақиллик кўчасига қайта чиқиб;
➡️ ўнгга бурилиш орқали Оққўрғон кўчасига кириши мумкин.

Ҳайдовчиларга янги ҳаракат тартибига эътибор бериш ва йўл белгиларига амал қилиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Xushnudbek.uz
Toshkentda yong‘inni o‘chirish vaqtida FVV qutqaruvchisi halok bo‘ldi 15-avgust kuni soat 03:41 da Uchtepa tumani “Quyi Darxon” MFY hududidagi xonadonlardan birida yong‘in sodir bo‘lgani haqida “112” tizimiga xabar kelib tushgan. Voqea joyiga yetib kelgan…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлган ФВВ қутқарувчиси дафн этилди

Тошкентдаги хонадонда содир бўлган ёнғин вақтида 7 кишининг ҳаётини сақлаб қолган, бироқ қутқарув ишлари давомида том қисмининг тўсатдан қулаши оқибатида ҳалок бўлган ФВВ қутқарувчиси, капитан Бобурмирзо Пардаев Самарқандда дафн этилди.

Қутқарувчининг жасади ҳарбий маросим билан сўнгги манзилга кузатилди. Ҳарбий анъанага кўра, Бобурмирзо Пардаев хотираси шарафига ўқ узилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва вилоятида оммавий дрон ҳужуми: йирик омборларда ёнғин чиқди

Бугун, 16 август тонгида Москва ва Москва вилоятига оммавий дрон ҳужуми қайд этилди. Ҳужум оқибатида Коледино ва Домодедоводаги йирик логистика мажмуаларида кучли ёнғинлар юзага келган.

Россия расмийларининг маълум қилишича, Москва томон 600 га яқин дрон учган, уларнинг 200 дан ортиғи ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинган.

Дронлар хавфи туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковский аэропортларида парвозларга вақтинча чекловлар жорий этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ётоқхонага жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизматга бирлаштирилди

1 августдан талабалар турар жойига жойлашиш ва турган жойи бўйича вақтинча рўйхатдан ўтиш жараёни ягона хизмат орқали амалга оширилади.

Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжатлар йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги «Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш» хизмати орқали ариза топширилади.

Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг талабага турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
10 та минтақавий тафтиш судлари ташкил этилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram