EFFECT.UZ | Расмий канал
Блогер Сирожиддин Адилов ишида яна судья алмашиши мумкин «EZGULIK» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Сирожиддин Адилов иши юзасидан навбатдаги судья алмашинуви эҳтимоли ҳақида маълум қилди. Фирибгарлик ва товламачиликда айбланаётган блогер…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Сирожиддин Адилов ишида судья алмашиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирожиддин Адилов иши бўйича судья бошқа ҳудудга тайинланаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Сирожиддин Адиловга оид жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга судьялик лавозимига тайинланаётгани, шу боис иш бошқа судьяга ўтказилиб, суд жараёни янгидан бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган.
Судьялар олий кенгаши мазкур хабарларни ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди.
Кенгашга кўра, ушбу жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга ўтказилаётгани йўқ. Айни пайтда жиноят ишини судда кўриш жараёни белгиланган тартибда давом этмоқда.
Навбатдаги суд мажлиси белгиланган куни мазкур жиноят ишини кўриб чиқаётган судья томонидан давом эттирилади.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши ижтимоий тармоқлар ва ОАВ вакилларидан жамоатчиликни чалғитадиган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда суд жараёнларига оид хабарларни беришда фақат расмий ва ишончли манбаларга таянишни сўраган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Президент шaxмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учрашди
Давлат раҳбари спортчиларимизни 46-Жаҳон шaxмат олимпиадасидаги тарихий ғалаба билан яна бир бор табриклади.
«Икки карра Олимпиада чемпиони» деган юксак ва шарафли унвон нафақат шaxматчиларимизга, балки бутун Ўзбекистон халқига муборак бўлиши таъкидланди.
Самарқандда ўтказилган Олимпиадада 200 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 2 минг нафар шaxматчи, жумладан, дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва амалдаги чемпионлари иштирок этди.
Президент бундай улкан рақобат муҳитида Ўзбекистон байроғини энг баландга кўтариш катта жасорат, ақл-заковат ва мустаҳкам ирода намунаси эканини таъкидлади.
Ғалабанинг айнан ўз юртимизда, халқимиз кўз ўнгида қўлга киритилгани унинг аҳамиятини янада оширди. Олимпиадани бевосита кузатиш учун Самарқандга 60 мингдан ортиқ меҳмон келди. Ҳудудлардаги фан-зоналарда қарийб 500 минг мухлис мусобақани кузатган бўлса, телеканаллар ва интернет орқали миллионлаб юртдошларимиз шaxматчиларимизни қўллаб-қувватлади.

👍17🔥13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент шахматчиларни Олимпиада чемпионлиги билан табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашди.
Давлат раҳбари спортчиларимизни Олимпиадада қўлга киритилган чемпионлик билан самимий табриклаб, ушбу тарихий натижа бутун Ўзбекистон халқи учун катта ғурур эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари билан учрашди.
Давлат раҳбари спортчиларимизни Олимпиадада қўлга киритилган чемпионлик билан самимий табриклаб, ушбу тарихий натижа бутун Ўзбекистон халқи учун катта ғурур эканини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥10👎2
“Бу ҳали ҳаммаси эмас” – Президент шахмат чемпионларига уй, автомобиль ва 200 минг доллардан мукофот берилишини маълум қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини фахрий унвонлар билан тақдирламоқда.
Шунингдек, Президент совғаси сифатида чемпионларга Volkswagen автомобили, коттеж уй ва 200 минг АҚШ доллари тақдим этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида чемпион бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини фахрий унвонлар билан тақдирламоқда.
Шунингдек, Президент совғаси сифатида чемпионларга Volkswagen автомобили, коттеж уй ва 200 минг АҚШ доллари тақдим этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥10👎4
⚡️Бугуннинг ўзида янги уйга янги машина ва бир сандиқ пул билан
Шахматчилар ва парашахматчиларга уй, автомобиль ҳамда пул мукофотлари берилиши айтилган эди. Ўзбекистон Президенти шахмат ва парашахмат олимпиадаларининг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Унга кўра, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидовга уй-жой ҳамда автомобиль берилади.
Шунингдек, парашахматчилар Аҳадхон Кимсанбоев, Марсел Шойусупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайнидинов ҳам уй-жой ва автомобиль билан тақдирланади.
Терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермухаммадовга автомобиль берилади.
Бундан ташқари, Олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчига 200 минг доллар, уларнинг мураббийларига эса 50 минг доллардан пул мукофоти берилади.
Бронза медалини қўлга киритган ҳар бир парашахматчига 50 минг доллар, уларнинг мураббийларига эса 12,5 минг доллардан берилади. Давлат раҳбари шахматчи ва парашахматчилар шу куннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришини таъкидлади.

– Шахматчи ва парашахматчиларимиз бугуннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришади, – деди давлат раҳбари.
👍28🔥8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бизникидек шахматни севадиган Президент дунёда йўқ»
Нодирбек Абдусатторов Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Олимпиададаги тарихий ғалаба бутун халқимиз ютуғи эканини таъкидлади.
У Ўзбекистон Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ каби кучли терма жамоаларни мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритганини қайд этди.
«Бизникидек шахматни севадиган Президент дунёда ҳеч қаерда йўқ!» — деди Абдусатторов.

👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рустам Қосимжонов: «Шахматнинг маркази бугун Тошкент, Самарқанд»
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Самарқандда ўтказилган шахмат Олимпиадаси ҳақида фикр билдирди.
Қосимжонов Олимпиадани тарихий воқеа деб атаб, мусобақа илк бор Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ўтказилганини таъкидлади. Унда 200 та давлатдан шахматчилар иштирок этган.
Гроссмейстер сўнгги йилларда ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар Ўзбекистоннинг жаҳон шахматидаги мавқеига таъсир кўрсатганини таъкидлади.
Қосимжонов учрашув якунида Олимпиада ғолибига топшириладиган 100 йиллик тарихга эга Гамильтон–Рассел кубоги ҳақида ҳам тўхталди.
Унинг таъкидлашича, мазкур тарихий кубокда энди «Ўзбекистон» номи икки марта қайд этилган.
Рустам Қосимжонов учрашувда Гамильтон–Рассел кубогини Президент Шавкат Мирзиёевга топширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов Самарқандда ўтказилган шахмат Олимпиадаси ҳақида фикр билдирди.
Қосимжонов Олимпиадани тарихий воқеа деб атаб, мусобақа илк бор Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ўтказилганини таъкидлади. Унда 200 та давлатдан шахматчилар иштирок этган.
«Биз Олимпиадада ўйнаётганимизда ҳар бир дақиқа, ҳар куни эътиборингизни сезиб турдик. Менимча, қийин дақиқаларда мана шу эътиборингиз, ниятларингиз йигитларимизга куч-қувват берди», — деди Қосимжонов.
Гроссмейстер сўнгги йилларда ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар Ўзбекистоннинг жаҳон шахматидаги мавқеига таъсир кўрсатганини таъкидлади.
«Биз шахматнинг маркази Ўзбекистон бўлганини кўряпмиз. Шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди. Шахмат Ўзбекистонда пайдо бўлган, шахмат Ўзбекистонга қайтиб келди. Энг кучли шахматчилар бизда, энг яхши федерация бизда. Шахмат маркази бугун Тошкент, Самарқанд. Буни хориждаги ҳамкасбларимиз ҳам тан оляпти», — деди у.
Қосимжонов учрашув якунида Олимпиада ғолибига топшириладиган 100 йиллик тарихга эга Гамильтон–Рассел кубоги ҳақида ҳам тўхталди.
Унинг таъкидлашича, мазкур тарихий кубокда энди «Ўзбекистон» номи икки марта қайд этилган.
Рустам Қосимжонов учрашувда Гамильтон–Рассел кубогини Президент Шавкат Мирзиёевга топширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Менинг ҳам болам Президент ёнида турармикан, деб жуда ҳавас қилардим”
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида Муҳиддин Мадаминовнинг онаси Ирода Исроилова сўзга чиқди. Ҳаяжонини яшира олмаган она давлат раҳбарига фарзанди ва бошқа ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.
Ирода Исроилова фарзанди шахматда илк қадамларини қўяётган пайтларда ота-оналар учун ҳатто хорижга чиқиш визаси ва авиачипта харажатларини қоплаш, чет эллик мураббий жалб қилишнинг ўзи катта муаммо бўлганини эслади.
Йиллар олдин телевизор қаршисида туриб, ўз фарзанди ҳақида ҳам шу кунларни орзу қилган она бугун Президент қаршисида туриб ўша орзуси ушалганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шахматчилар билан учрашувида Муҳиддин Мадаминовнинг онаси Ирода Исроилова сўзга чиқди. Ҳаяжонини яшира олмаган она давлат раҳбарига фарзанди ва бошқа ёш шахматчилар учун яратилган имкониятлар учун миннатдорлик билдирди.
“Президентимиз болалар билан суҳбат қурганларини телевидениеда кўриб, мен ҳам жуда ҳавас қилганман. “Менинг боламнинг орқасида ҳам Президентимиз турармикан, ёнида болам турармикан”, деб... Аллоҳга беҳисоб шукр, шу кунларга етказганига. Мен бахтли онаман”, — деди у.
Ирода Исроилова фарзанди шахматда илк қадамларини қўяётган пайтларда ота-оналар учун ҳатто хорижга чиқиш визаси ва авиачипта харажатларини қоплаш, чет эллик мураббий жалб қилишнинг ўзи катта муаммо бўлганини эслади.
“Буларнинг ҳаммасини қилиб берганингиз учун, болаларимиз шу даражага тезликда етиб чиққанлари учун сизга алоҳида миннатдорлик билдираман. Ҳозирги кунда бир она учун бизга бошқа нима керак? Фақат Сизни, болаларимизни дуо қиламиз”, — деди шахматчининг онаси.
Йиллар олдин телевизор қаршисида туриб, ўз фарзанди ҳақида ҳам шу кунларни орзу қилган она бугун Президент қаршисида туриб ўша орзуси ушалганини таъкидлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари учун жудаям катта эътибор бўлди» — парашахматчи Президент билан учрашувда ҳаяжонини яшира олмади
Парашахмат Олимпиадаси бронза медали совриндори Селби Какишова Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ўзининг энг катта орзуси амалга ошганини айтди.
Селби Какишова Президентнинг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифига ҳам тўхталиб, бу ташриф республика ёшлари учун катта эътибор бўлганини таъкидлади.
Учрашувда Селби Какишовага Президент совғаси сифатида Volkswagen автомобили, икки хонали хонадон ва 50 минг АҚШ доллари топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Парашахмат Олимпиадаси бронза медали совриндори Селби Какишова Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда ўзининг энг катта орзуси амалга ошганини айтди.
«Бугун энг катта орзуим — Сизни кўриш насиб этди. Мен Сизнинг қорақалпоғистонлик қизингиз, фарзандингизман», — деди у.
Селби Какишова Президентнинг яқинда Қорақалпоғистонга ташрифига ҳам тўхталиб, бу ташриф республика ёшлари учун катта эътибор бўлганини таъкидлади.
«Бу Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари учун жудаям катта эътибор бўлди. Қорақалпоғистон ёшлари номидан Сизга катта миннатдорлик билдираман», — деди парашахматчи.
Учрашувда Селби Какишовага Президент совғаси сифатида Volkswagen автомобили, икки хонали хонадон ва 50 минг АҚШ доллари топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар» — Президент ота-оналарга мурожаат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашувда чемпионларнинг бугунги ютуқларида ота-оналарнинг меҳнати ва тарбияси катта ўрин тутганини таъкидлади.
Президент шахматчилар эришаётган натижалар ортида йиллар давомида фарзандига талабчан бўлган, уни қўллаб-қувватлаб, йўлини очган ота-оналар турганини қайд этди.

«Энг катта бахт ота-она учун нима? Фарзандининг камолини, бахтини кўриш. Мана, ота-оналар ўтирибди. Мен ҳам отаман, мен ҳам бобоман. Ҳаммамиз ким бўлишимиздан қатъи назар, энг катта бахт — боламизнинг кўзига қараб, унинг бахтини кўриш», — деди давлат раҳбари.

«Сизларга ота-онадан катта дуогўй, шароит яратадиган ва йўлларингизни очиб берадиган инсон дунёда йўқ. Шунинг учун бутун Ўзбекистон ёшларининг ота-оналарига миннатдорлик билдириб, бир нарсага даъват қилмоқчиман: эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар. Болаларни тарбия қилсак, келажак бизники бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

👍46🔥20👎1
«Ўзбекнефтегаз»дан 8,8 млрд сўм компенсация ундириш талаби рад этилди
Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси «Ўзбекнефтегаз» АЖга қарашли Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан 8,8 млрд сўм компенсация ундиришни талаб қилиб, Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво киритган.
Суд жараёнида «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари Бизнес-омбудсман томонидан ҳимоя қилинди.
👉 https://effect.uz/n/252

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Протоколни бузиб бўлсаям, ота-оналар билан алоҳида расмга тушайлик” — Президент
Ҳар бир чемпион ортида фидойи ота-она турганини ҳис эттирган чиройли лаҳза!
Ютуқларимиз қаҳрамонларини тарбиялаб вояга етказган ота-оналарга ҳурмат ва эътибор юксак даражада. Фахрланарли ҳолат!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳар бир чемпион ортида фидойи ота-она турганини ҳис эттирган чиройли лаҳза!
Ютуқларимиз қаҳрамонларини тарбиялаб вояга етказган ота-оналарга ҳурмат ва эътибор юксак даражада. Фахрланарли ҳолат!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз сийлаган мушуклар
Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 13 дақиқалик видео жойлаштирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 13 дақиқалик видео жойлаштирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥37😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чемпионлар янги автомобилларида!
Ўзбекистонлик шахмат чемпионлари Президент томонидан совға қилинган замонавий автомобилларда.
Бу совға — спортчиларнинг тарихий ғалабасига муносиб эътироф бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонлик шахмат чемпионлари Президент томонидан совға қилинган замонавий автомобилларда.
Бу совға — спортчиларнинг тарихий ғалабасига муносиб эътироф бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥60👍49
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда боғча директори ва ўринбосари пора билан ушланди
Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори ва унинг ўринбосари 20 млн сўм пора олишда гумонланиб ушланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори ва унинг ўринбосари 20 млн сўм пора олишда гумонланиб ушланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёш муҳандислар электромобиль билан тақдирланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан муҳандислик соҳасида ўтказилган «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа» ва «Энг яхши ихтиро» танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолибларига электромобиллар топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан муҳандислик соҳасида ўтказилган «Энг яхши ғоя», «Энг яхши лойиҳа» ва «Энг яхши ихтиро» танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов ғолибларига электромобиллар топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
“DEMOKRAT.UZ” раҳбарига қўйилган айбловлар судда кўрилмоқда
29 сентябрь куни Миробод туман судида Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаров иши бўйича биринчи суд мажлиси ўтказилди. Ишда Меҳмоновга товламачилик, фирибгарлик ҳамда қурол ва бошқа ашёларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш билан боғлиқ бир нечта моддалар бўйича айбловлар қўйилган. Ғоипназаров эса товламачиликда айбланмоқда.
Судда жабрланувчилар Нигора Муҳитдинова ва Ўктам Мирзаевнинг кўрсатмалари эшитилди. Муҳитдинованинг айтишича, у Меҳмоновга жами 40 минг доллар берган ва кейин пулларни қайтаришни талаб қилган. Мирзаев эса автосалон ва шахсий брендни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлганини, 17 минг доллар берилаётганда Меҳмонов ва Ғоипназаров ушланганини билдирган. Судланувчилар уларга қўйилаётган жиддий айбловларни тўлиқ инкор этмоқда.
Адвокатлар иш материалларида жабрланувчи бўлиб ўтган: Жўшқин Туйғунов, Руфат Садинов, Умид Иноятов, Меҳрож Раҳматов, Карим Камолов, Нигора Муҳитдинова, Лазиз Мирзаев, Ўктам Мирзаев ва Лутфулла Ҳафизовларга ҳимоя позициясида савол бериш арафасида. Кейинги суд жараёни 6 октябрь кунига белгиланган.
👉 https://effect.uz/n/253
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
29 сентябрь куни Миробод туман судида Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаров иши бўйича биринчи суд мажлиси ўтказилди. Ишда Меҳмоновга товламачилик, фирибгарлик ҳамда қурол ва бошқа ашёларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш билан боғлиқ бир нечта моддалар бўйича айбловлар қўйилган. Ғоипназаров эса товламачиликда айбланмоқда.
Судда жабрланувчилар Нигора Муҳитдинова ва Ўктам Мирзаевнинг кўрсатмалари эшитилди. Муҳитдинованинг айтишича, у Меҳмоновга жами 40 минг доллар берган ва кейин пулларни қайтаришни талаб қилган. Мирзаев эса автосалон ва шахсий брендни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлганини, 17 минг доллар берилаётганда Меҳмонов ва Ғоипназаров ушланганини билдирган. Судланувчилар уларга қўйилаётган жиддий айбловларни тўлиқ инкор этмоқда.
Адвокатлар иш материалларида жабрланувчи бўлиб ўтган: Жўшқин Туйғунов, Руфат Садинов, Умид Иноятов, Меҳрож Раҳматов, Карим Камолов, Нигора Муҳитдинова, Лазиз Мирзаев, Ўктам Мирзаев ва Лутфулла Ҳафизовларга ҳимоя позициясида савол бериш арафасида. Кейинги суд жараёни 6 октябрь кунига белгиланган.
👉 https://effect.uz/n/253
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар» — Президент ота-оналарга мурожаат қилди
Президент Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашувда чемпионларнинг бугунги ютуқларида ота-оналарнинг меҳнати ва тарбияси катта ўрин тутганини таъкидлади.
Президент шахматчилар эришаётган натижалар ортида йиллар давомида фарзандига талабчан бўлган, уни қўллаб-қувватлаб, йўлини очган ота-оналар турганини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев шахматчилар билан учрашувда чемпионларнинг бугунги ютуқларида ота-оналарнинг меҳнати ва тарбияси катта ўрин тутганини таъкидлади.
«Энг катта бахт ота-она учун нима? Фарзандининг камолини, бахтини кўриш. Мана, ота-оналар ўтирибди. Мен ҳам отаман, мен ҳам бобоман. Ҳаммамиз ким бўлишимиздан қатъи назар, энг катта бахт — боламизнинг кўзига қараб, унинг бахтини кўриш», — деди давлат раҳбари.
Президент шахматчилар эришаётган натижалар ортида йиллар давомида фарзандига талабчан бўлган, уни қўллаб-қувватлаб, йўлини очган ота-оналар турганини қайд этди.
«Сизларга ота-онадан катта дуогўй, шароит яратадиган ва йўлларингизни очиб берадиган инсон дунёда йўқ. Шунинг учун бутун Ўзбекистон ёшларининг ота-оналарига миннатдорлик билдириб, бир нарсага даъват қилмоқчиман: эринманглар, тарбия қилинглар, қаттиққўл бўлинглар. Болаларни тарбия қилсак, келажак бизники бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥19👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Отам ўрнида ота бўлиб, менга уй совға қилдилар…”. Қувонч, ҳаяжон ва миннатдорлик ёшлари
Пойтахтимизда ўтказилган тантанали тадбирлар доирасида “Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларининг дил сўзларига қулоқ тутилди.
Уларнинг самимий эътирофларида чексиз ҳаяжон, қувонч ва миннатдорлик туйғулари акс этган:
Уларнинг ҳар бири — заҳматли меҳнат ва эътирофдан иборат алоҳида бир ҳикоя.
Самимий лаҳзалар акс этган видеолавҳада батафсил томоша қилишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пойтахтимизда ўтказилган тантанали тадбирлар доирасида “Йил ўқитувчиси” танлови ғолибларининг дил сўзларига қулоқ тутилди.
Уларнинг самимий эътирофларида чексиз ҳаяжон, қувонч ва миннатдорлик туйғулари акс этган:
💬 «Отам жуда эрта вафот этган... Онам ёлғиз боши билан 6 фарзандни ўқитиб, олий маълумотли қилди. Президентимизга раҳмат, отам ўрнида ота бўлиб, менга уй совға қилдилар...»
💬 «Танловдаги ғолиблик нафақат ўзимга бўлган ишончни мустаҳкамлади, балки мени туманимизга машҳур қилди...»
💬 «Бугун мен Ўзбекистоннинг энг бахтли педагогларидан бириман. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга мингдан-минг раҳмат айтаман».
Уларнинг ҳар бири — заҳматли меҳнат ва эътирофдан иборат алоҳида бир ҳикоя.
Самимий лаҳзалар акс этган видеолавҳада батафсил томоша қилишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ботаника боғида дарахтлар кесилмаяпти — ҳокимлик расмий муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент Ботаника боғи ҳудудида дарахтлар кесилаётгани ва қурилиш ишлари бошлангани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Юнусобод тумани ҳокимлиги маълум қилишича, ҳудудда дарахт кесиш ишлари олиб борилмаяпти. Айни пайтда аҳоли учун қулай дам олиш шароитларини яратиш ва дарахтлар учун зарур намликни ошириш мақсадида махсус лойиҳа асосида сунъий кўл барпо этилмоқда.
Лойиҳа доирасида:
— сунъий кўл майдони — 0,5 гектар;
— сув ҳажми — 10 минг куб метр;
— велосипед ва пиёдалар йўлаги — 1,2 километр;
— қўшимча экиладиган дарахтлар — 180 туп.
Ҳокимлик фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги асоссиз хабарларга ишонмасликка ва маълумотларни расмий манбалар орқали текширишга чақирди.