EFFECT.UZ | Расмий канал
300 нафар талаба ётоқхонадан чиқарилди: сабаби маълум қилинди Тошкент давлат техника университетида вилоятлардан келиб таҳсил олаётган 300 нафар талаба ётоқхонадан чиқариб юборилгани айтилмоқда. Маълум қилинишича, талабалар ётоқхона учун тўлов қилган. Бироқ…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
300 нафар талаба ётоқхонадан чиқарилди: вазирлик ҳолатга изоҳ берди
Тошкент давлат техника университетининг вилоятлардан келиб таҳсил олаётган 300 га яқин талабаси жойлаштирилган ётоқхона бўшатилди. Талабалар университетнинг бошқа ётоқхоналарига вақтинча жойлаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 7 та олийгоҳи ТОП-1000 да
2026 йилнинг III чорагида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида қатор муҳим натижалар қайд этилди. Олий таълимда
1,8 млндан зиёд талаба таҳсил олмоқда.
9 та олийгоҳнинг 98 та таълим дастури халқаро аккредитациядан ўтказилди.
Ўзбекистоннинг 7 та олийгоҳи QS рейтингида 12 та йўналиш бўйича ТОП-1000дан жой олди. 9 ойда соҳага
69,7 млн доллар инвестиция жалб қилинди, таълим экспорти 36,9 млн долларни ташкил этди.
7 минг битирувчига бизнес ғояларини амалга ошириш учун 619,7 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилди.
4 300 нафардан зиёд профессор-ўқитувчи хорижда малака оширди ва стажировка ўтади. Илмий тадқиқотлар учун 748 та лойиҳа молиялаштирилди.

«Ўзбекча гапиринг» дегани учун самолётдан туширилдими? — блогер Блогернинг айтишича, Самара–Тошкент йўналишидаги рейсда ўзбек тилида мурожаат қилишни сўраганидан сўнг стюардесса билан тортишув юзага келган ва ундан самолётдан тушиши сўралган. Блогер komil_vlogs…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекча гапиринг» дегани учун самолётдан туширилган блогерга зарари қопланди
Самара–Тошкент рейсидаги можаро якунланди: блогернинг моддий ва маънавий зарари қопланди, авиакомпания узр сўради.
Блогернинг айтишича, у самолётга чиқиш вақтида стюардессадан ўзбек тилида мурожаат қилишни сўраган. Шундан сўнг улар ўртасида тортишув юзага келган ва блогердан самолётдан тушиш сўралган.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинганидан сўнг Centrum Air ва блогер ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Блогернинг маълум қилишича, унинг моддий ва маънавий зарари тўлиқ қопланган. Шунингдек, стюардесса йўл қўйилган хатони тан олган, авиакомпания эса ундан узр сўраган.
Блогер бу ҳақда қуйидагиларни айтади:
Шу тариқа, ўзбек тилида мурожаат қилиш масаласидан бошланган можаро томонларнинг келишуви ва зарарнинг қопланиши билан якунланган.

«Centrum Air билан бўлган ҳолат ўз ниҳоясига етди. Ҳозир офисларидан чиқиб кетяпман. Моддий ва маънавий зарарим қопланди. Стюардесса опамиз ҳам ўзларидан ўтган хатони тан олдилар. Компания ҳам, албатта, узр сўради. Менинг барча зарарларим қопланди. Centrum Air’га тезкорлик билан муносабат билдиргани учун катта раҳмат».
Шу тариқа, ўзбек тилида мурожаат қилиш масаласидан бошланган можаро томонларнинг келишуви ва зарарнинг қопланиши билан якунланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 44,9 млн гектар ери қандай тақсимланган?
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 44,9 млн гектарни ташкил этади. Шундан 4,4 млн гектари — суғориладиган ерлар.
Мамлакат ер фонди 8 та тоифага бўлинган:
🔴 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар — 25,9 млн га;
🔴 Ўрмон фонди ерлари — 11 млн га;
🔴 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация ерлари — 4,3 млн га;
🔴 Захира ерлар — 1,5 млн га;
🔴 Сув фонди ерлари — 1,2 млн га;
🔴 Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар — 827,8 минг га;
🔴 Аҳоли пунктлари ерлари — 216,7 минг га;
🔴 Тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар — 34,5 минг га.
📊 Жами — 44,9 млн гектар.
Энг катта улуш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга тўғри келади. Уларнинг майдони мамлакат умумий ер фондининг қарийб 58 фоизини ташкил этади.

👍1
Тошкентда гигант аэропорт қурилади: унинг макети намойиш этилди
Тошкентда келажакдаги янги аэропортнинг масштабли макети намойиш этилди. Унда улкан терминал, ўнлаб телескопик траплар, учиш-қўниш йўлаклари ва рулёж йўллари акс этган.
Лойиҳага кўра, аэропортда йўловчиларни кутиб олиш ва кузатиш зоналари, перрон ҳамда замонавий инфратузилма объектлари бўлади.
Янги аэропорт кўлами жиҳатидан Москвадаги Домодедово аэропорти билан таққосланмоқда.

Истанбулда 7 қаватли бинонинг 3 қавати қулади
Туркиянинг Истанбул шаҳри Малтепе туманида 7 қаватли бинонинг дастлабки 3 қавати кутилмаганда қулаб тушди.
Ҳодиса сабаби ҳозирча маълум эмас. Бинонинг юқори қаватларида қолиб кетган фуқаролар қутқарув хизматлари томонидан эвакуация қилинган.
Қулаган қисмида қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

7 вилоятда сел хавфи: кучли ёмғир кутилмоқда
11–12 октябрь кунлари айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши натижасида Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.
Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам бор.
Аҳолидан эҳтиёт чораларига риоя қилиш сўралади.

Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчилари бир даврада жамланди
Туркманистоннинг «Аваза» мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VIII Маслаҳат учрашуви бошланди.
Йиғилиш олдидан Ўзбекистон Президентини Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.
Учрашувда минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро муносабатларга оид масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

👍17🔥10👎1
Uzum Marketда техник носозлик: айрим хизматлар вақтинча тўхтатилди
Uzum Market фаолиятида юзага келган техник носозлик сабабли омборлар ва қабул қилиш пунктларида товарларни қабул қилиш ҳамда қайтарилган маҳсулотларни топшириш вақтинча тўхтатилди.
Компания мутахассислари муаммони бартараф этмоқда. Ҳамкорлардан ҳозирча омборларга бормаслик сўралган.
Қабул қилинмаган товарларни етказиб бериш муддати жаримасиз кўчирилади, харидорлар учун эса буюртмаларни сақлаш муддати узайтирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Uzum Market фаолиятида юзага келган техник носозлик сабабли омборлар ва қабул қилиш пунктларида товарларни қабул қилиш ҳамда қайтарилган маҳсулотларни топшириш вақтинча тўхтатилди.
Компания мутахассислари муаммони бартараф этмоқда. Ҳамкорлардан ҳозирча омборларга бормаслик сўралган.
Қабул қилинмаган товарларни етказиб бериш муддати жаримасиз кўчирилади, харидорлар учун эса буюртмаларни сақлаш муддати узайтирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда 586 туп дарахт қонунсиз қўпорилди — зарар 1,7 млрд сўм
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 гектар майдонда 586 туп дарахт қонунга хилоф равишда илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланди.
Ҳолат бўйича табиатга етказилган зарар 1 миллиард 705 миллион 660 минг сўм деб ҳисобланган.
2 гектар майдон. 586 туп дарахт. 1,7 миллиард сўмлик зарар.
Энди бу ҳолат бўйича ким ва қандай жавоб бериши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хулосасига боғлиқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 гектар майдонда 586 туп дарахт қонунга хилоф равишда илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланди.
Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Экология полицияси ходимлари ўтказган ўрганишда «Ғазалкент» МФЙ ҳудудидаги ҳолат «Y.D.» МЧЖ билан боғлиқ экани маълум бўлган.
Қўпорилган дарахтларнинг 9 тупи до‘лана, 3 тупи арча, 3 тупи тоғ олчаси ва 571 тупи учқат бўлган.
Расмий маълумотга кўра, тадбиркорга бир неча бор қонуний талаблар билдирилган. Бироқ у талабларга бўйсунмасдан, қаршилик кўрсатишга уринган.
Ҳолат бўйича табиатга етказилган зарар 1 миллиард 705 миллион 660 минг сўм деб ҳисобланган.
2 гектар майдон. 586 туп дарахт. 1,7 миллиард сўмлик зарар.
Энди бу ҳолат бўйича ким ва қандай жавоб бериши масаласи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хулосасига боғлиқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари бепул ўрнатилади
Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги 1 197 та эҳтиёжманд оила махсус дастур доирасида қуёш панеллари билан бепул таъминланади.
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, лойиҳа доирасида ҳозиргача 1 580 та хонадон ва 334 та ижтимоий объектга қуёш панеллари ўрнатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги 1 197 та эҳтиёжманд оила махсус дастур доирасида қуёш панеллари билан бепул таъминланади.
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, лойиҳа доирасида ҳозиргача 1 580 та хонадон ва 334 та ижтимоий объектга қуёш панеллари ўрнатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон раҳбарлари учрашувида қатор ташаббусларни илгари сурди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор кенг кўламли ташаббусларни илгари сурди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор кенг кўламли ташаббусларни илгари сурди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2
Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг VIII Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади.
Унда:
🔹 Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаш;
🔹 давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
🔹 савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш;
🔹 2035 йилгача мўлжалланган минтақавий савдо-иқтисодий дастурни амалий механизмга айлантириш таклиф этилди.

👍19🔥15👎2
Тошкентда кўчалардан бирида ҳаракат 10 кунга чекланди
8 октябрдан Комил Яшин кўчасининг Шота Руставели ва Боғибустон кўчалари оралиғидаги қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.
Бу ерда 590 метрлик иссиқлик тармоғи алмаштирилади. Ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
8 октябрдан Комил Яшин кўчасининг Шота Руставели ва Боғибустон кўчалари оралиғидаги қисмида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди.
Бу ерда 590 метрлик иссиқлик тармоғи алмаштирилади. Ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одам савдоси жабрдийдаларини ҳимоя қилиш тизимида янги босқич
2026-йил 3-августда қабул қилинган Президентнинг ПФ–146-сон Фармони одам савдосидан жабрланган ёки жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни аниқлаш ва жамиятга интеграция қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Фармон доирасида жабрдийдаларнинг эҳтиёжларини комплекс баҳолаш, уларни зарур ижтимоий хизматларга йўналтириш ва мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилган.
Шунингдек, 1146 қисқа рақамли ишонч телефони орқали ахборот ва маслаҳат хизматларини йўлга қўйиш ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали тегишли хизматларга йўналтириш механизмлари ривожлантирилмоқда.
Республика реабилитация маркази эса бу жараёнда жабрдийдани аниқлаш, ҳимоя қилиш, реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграциялашда муҳим бўғин сифатида фаолият юритмоқда.

Қорақалпоғистонда 250 нафар фуқаронинг пулини ўғирлаган кибергуруҳ ушланди
Қорақалпоғистонда 250 нафар фуқаронинг банк карталаридан қарийб 3 млрд сўм ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тергов маълумотларига кўра, 22 ёшли уч нафар шахс Telegram орқали зарарли APK-файлларни тарқатиб, фуқароларнинг банк маълумотларини қўлга киритган.
⚠️ Номаълум APK-файлларни очманг ва қурилмангизга ўрнатманг! Биргина зарарли файл катта молиявий зарарга олиб келиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қорақалпоғистонда 250 нафар фуқаронинг банк карталаридан қарийб 3 млрд сўм ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Тергов маълумотларига кўра, 22 ёшли уч нафар шахс Telegram орқали зарарли APK-файлларни тарқатиб, фуқароларнинг банк маълумотларини қўлга киритган.
⚠️ Номаълум APK-файлларни очманг ва қурилмангизга ўрнатманг! Биргина зарарли файл катта молиявий зарарга олиб келиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Реал Санжик” 5 йилга қамалди
“Реал Санжик” тахаллуси билан танилган Санжар Каримов 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 410 баравари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланган.

👎9