EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Такси нархлари кескин ошиши текширилмоқда: агрегаторларга талаблар қўйилди

Ўзбекистонда такси хизматлари нархининг, айниқса, тирбанд вақтларда бир неча баробарга ошиши юзасидан Рақобат қўмитаси ўрганиш бошлади.

Қўмита такси агрегаторларидан нархларни сунъий оширишнинг олдини олиш, ҳайдовчилар ҳисобидаги маблағлар билан боғлиқ носозликларни бартараф этиш, асоссиз блокланган ҳайдовчиларни тиклаш ва тўланмаган бонусларни ҳисоб-китоб қилиб беришни талаб қилди.

Шунингдек, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун 24 соатлик техник ёрдам хизмати узлуксиз ишлаши кераклиги таъкидланди.

Қонунбузилишлар аниқланса, белгиланган тартибда текширув ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Э, сени рўйхатинггаям...» Россияда урушга боришдан бош тортган ўзбекистонлик депортация қилингани айтилмоқда

Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар дуч келаётган босимлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жумладан, Россия армияси сафида урушда қатнашишдан бош тортган ўзбекистонлик депортация қилингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, чет давлат ҳарбий хизматига кириш ва ёлланма асосда қуролли тўқнашувларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
22 млрд сўмлик коммунал қарз қайта ҳисобланди: 800 минг фуқаро манфаати ҳимоя қилинди

Ўзбекистонда вақтинча бошқа манзилда ёки хорижда бўлган қарийб 800 минг фуқарога асоссиз ҳисобланган 22 млрд сўмга яқин коммунал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Рақобат қўмитаси ўрганишларида айрим фуқароларга амалда фойдаланилмаган коммунал хизматлар учун тўловлар ҳисоблангани аниқланган.

Қўмита коммунал тўловлар тизимини миграция маълумотлари билан интеграция қилиш ва хорижда узоқ муддат бўлган фуқаролар учун қайта ҳисоб-китоб механизмини жорий этишни таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишда эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан берилади

2026 йил ноябрь ойида 1 миллион 17 мингта эҳтиёжманд оилага бир марталик 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, аҳолини қиш мавсумида қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади.

Янги тартибга кўра, давлат ёрдамини олиш учун даромад мезонлари ҳам кенгайтирилади. Марказлаштирилган иситиш тизимидан фойдаланувчи оилалар учун Тошкент шаҳрида 3 карра, бошқа ҳудудларда эса 2 карра базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган даромад мезони қўлланилиши назарда тутилган.

Электр энергияси ва табиий газ учун компенсациялар муддати 2028 йил 1 апрелгача узайтирилади. Табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда қиш мавсуми учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилади.

Бундан ташқари, 2027–2028 йилларда яна 3 мингта эҳтиёжманд оиланинг уй-жойида энергия самарадорлигини ошириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунда уйларни иссиқликдан ҳимоялаш, энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишга эътибор қаратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥12
Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

Азиза Қурбонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Хушнуд Худойбердиев департамент раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥35👎4
Фарруҳ Омонов Президент Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Фарруҳ Фарходжонович Омонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Талабаларга муҳим хабар: контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди

2026–2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабаликка қабулни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди.

Белгиланган муддатгача базавий контрактнинг йиллик қийматидан камида 25 фоизи, табақалаштирилган контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Узайтирилган муддат бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган абитуриентлар, шунингдек, ўқиши кўчирилган, кўчириб тикланган ёки қайта тикланган талабаларга ҳам тааллуқли.

Эслатиб ўтамиз, 2026–2027 ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларининг кундузги бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган педагоглар фарзандлари учун контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби ҳам жорий этилган. Бунинг учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Аэропортлар атрофида ҳаво сифати назоратга олинади

Uzbekistan Airports аэропортлар яқинида ҳаво сифатини 24 соат давомида кузатувчи автоматик станцияларни ўрнатмоқда.

15 октябрь куни Фарғонада шундай станция ўрнатилди. Самарқандда эса ускунани ўрнатиш ва созлаш ишлари 9 октябрда якунланган.

Станциялар ҳаводаги майда заррачалар ва зарарли газлар миқдорини ўлчайди. Маълумотлар автоматик равишда атроф-муҳит мониторинги тизимига узатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алифбодаги 4 та белги ўзгарса, паспорт ва пуллар ҳам алмаштириладими?

Ўзбек алифбосига таклиф этилаётган ўзгаришлар сабаб паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, диплом ва кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш талаб этилмайди. Амалдаги пулларни ҳам алмаштириш керак бўлмайди.

Таклифга кўра, алифбо тўлиқ янгиланмайди, фақат тўртта белги қулайлаштирилиб, тескари вергулдан воз кечилади.

Яъни алифбога ўзгартиш киритилиши фуқаролар учун қўшимча харажатларни келтириб чиқармайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сувнинг ҳиди ва ранги ўзгаргани айтилмоқда

Тошкентнинг Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Юнусобод туманларида айрим аҳоли иссиқ сувдан кучли кимёвий ҳид келаётгани ва унинг зангсимон тусга кирганидан шикоят қилаётгани айтилмоқда.

Айрим фойдаланувчиларнинг билдиришича, сувнинг ҳиди қўлни совун билан ювгандан кейин ҳам сақланиб қолмоқда.

Ҳозирча сувнинг ҳиди ва ранги ўзгаришига нима сабаб бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Ҳолатга расмий изоҳ берилгани ҳам маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон энергетикасига 4,7 млрд долларлик битимлар имзоланди

16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳаси инвесторлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда умумий қиймати 4,7 млрд долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзоланди.

Лойиҳалар доирасида 3 минг мегаватт электр ишлаб чиқариш ва 400 мегаватт энергия сақлаш қувватлари яратилади.

Президент маълум қилишича, сўнгги йилларда энергетика соҳасига 35 млрд доллар инвестиция киритилган. Ҳозирда қайта тикланувчи энергиянинг жами генерациядаги улуши 31 фоизга етган.

2030 йилгача яна 22 минг мегаватт янги қувват яратиш, «яшил» энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуёш ва шамол электр станцияси лойиҳаси очиқ танловга чиқарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланиб, ранги ўзгарди? Расмий изоҳ берилди

«Иссиқликтаъминоти» АЖ Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув ҳиди ва ранги ўзгарганини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан изоҳлади.

Маълум қилинишича, қувурларни синовдан ўтказиш ва тармоқларни қайта улаш жараёнида тўпланган туз ҳамда коррозия заррачалари сувга аралашиши мумкин.

Корхона сувдаги «керосин» ёки «кимёвий ҳид» нефть маҳсулотлари ёки заҳарли моддалар мавжудлигини англатмаслигини таъкидлади. Айни пайтда тизим одатий режимда ишлаётгани билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ" – Президент

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Давлат раҳбари энергетикани мамлакат тараққиётининг «юраги» деб атади. Унинг таъкидлашича, барқарор энергия таъминоти тадбиркорлар сармояси ва аҳолининг эртанги кунга бўлган ишончи учун муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥9👎2
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган бош режаси очиқ эълон қилинади

Ўзбекистонда энергетика соҳасини 2050 йилгача ривожлантириш бўйича Миллий бош режа илк бор ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади.

Режага кўра, келгуси йил 1 мартга қадар электр тармоқларига уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлгача эса тўлиқ бош режа тақдим этилади. Ҳужжатларда ҳудудларда электр энергиясига бўлган талаб, зарур инфратузилма ва янги қувватларни жойлаштириш имкониятлари акс этади.

Шунингдек, «яшил» энергия ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлар ва карбон кредитлари орқали қўшимча даромад олиш механизмлари жорий этилади. Бу борада давлат ва инвесторлар манфаатларини адолатли тақсимлаш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥13👎2
Электр энергиясига талаб ошмоқда: янги тармоқлар ва дата-марказлар учун режалар белгиланди

Президент электр станцияларини кўпайтириш билан бирга, ишлаб чиқарилган энергияни истеъмолчиларга етказиб берувчи тармоқларни ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида электрга бўлган талабнинг бир қисми бошқа ҳудудларда ишлаб чиқарилаётган энергия ҳисобига қопланмоқда. Янги саноат зоналари ва йирик корхоналар ишга туширилиши эса тармоқларга тушадиган юкламани янада оширади.

Шунингдек, сунъий интеллект ва дата-марказлар фаолияти электр энергиясига талабни тез ошираётган йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Бундай объектлар учун ер майдонлари, электр тармоқларига уланиш имкониятлари ва «яшил» энергия манбалари мавжуд ҳудудлар олдиндан белгиланади.

Ҳар бир йирик дата-марказ учун асосий ва захира электр таъминоти, энергияни сақлаш ҳамда совитиш тизимлари биргаликда режалаштирилади. Инвесторлардан электр ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ечимлар таклиф этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥12
2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи қурилади

Сўнгги беш йилда электр тармоқларини модернизация қилишга 2 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтирилди. Энди тармоқларни янгилаш ва энергия сақлаш тизимларини ривожлантириш устувор вазифага айланади.

2030 йилгача 5 минг километр электр тармоғи ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 ГВтга етказиш режалаштирилган. Лойиҳаларнинг катта қисми Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида амалга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон «яшил» энергияни Каспий денгизи орқали Европага экспорт қилиш, Афғонистон ва Жанубий Осиё бозорларига чиқиш бўйича ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥9
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода газни чуқур қайта ишлаш ва энергетика учун кадрлар тайёрлашга эътибор кучайтирилади

Президент газни фақат электр энергияси ишлаб чиқариш учун эмас, балки чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Хусусан, Бухоро вилоятида полиэтилен, полипропилен ва PET маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган MTO лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек, Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, энергетика соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. «ACWA» компанияси Қорақалпоғистон, Бухоро ва Сирдарёдаги техникумларни жиҳозлаб, ёшларни энергетиканинг янги йўналишларига ўқитишни бошламоқда.

Келгуси ўқув йилидан олийгоҳларда энергетика йўналишлари бўйича қабул квоталари оширилади. Шунингдек, ҳар йили 50 нафар ёшнинг дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун давлат грантлари ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥9