EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Зироат Мирзиёева Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева «Болалар фаровонлигига инвестиция» саммитида иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф саммитнинг маданий дастури доирасида ташкил этилди. Меҳмонлар буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой илмий-маънавий мероси билан боғлиқ масканда бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥9👎1
"Ўзсувтаъминот" АҚШ компаниялари ўртасида сув тизимларини модернизация қилиш муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий алоқаларни ривожлантириш доирасида "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси Ахмад Суванкулов АҚШнинг Aquatech, Nobel Systems ва Honeywell International компаниялари вакиллари билан учрашди.

Музокараларда ичимлик ва оқова сув тизимларини модернизация қилиш, сув иншоотларига замонавий технологияларни татбиқ этиш, бошқарувни рақамлаштириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Сув таъминоти самарадорлигини ошириш ва мавжуд инфратузилмани такомиллаштиришда АҚШ компаниялари тажрибасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар истиқболли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик имкониятларини батафсил ўрганиш ва амалий музокараларни давом эттиришга қизиқиш билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урсула фон дер Ляйен словак депутати танқидидан сўнг Европарламентни тарк этди

Словакиялик депутат Милан Угрик Европа комиссияси раҳбарини Украина можаросини молиялаштириш учун европаликлардан яна миллиардлаб евро олишга уринганликда айблади.

Угрикнинг айтишича, фон дер Ляйен Зеленский билан бирга Европа Иттифоқи фуқароларидан яна 70 млрд евро ажратишни талаб қилмоқда.

"Европаликлардан яна 70 млрд евро ўғирламоқчи бўлганингиз учун уялишингиз керак. Ҳушёр тортинг ва воқеликка қаранг! Одамларни тинглашни бошланг! Бемаъниликни молиялаштиришни тўхтатинг!", деди депутат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
Тошкент бозорларида ноқонуний қурилишлар аниқланади, активлар савдога чиқарилиши мумкин

Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилиб, уларнинг молиявий ҳолати, мол-мулки ва мавжуд муаммолари ўрганилади.

Жараёнда кадастр ҳужжатлари, мулкдорлар рўйхати, қарздорликлар ва ҳудуд чегаралари текширилади. Ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Хатлов натижаларига кўра, активлардан самарали фойдаланиш, жумладан, тегишли қарорлар асосида уларни оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланади.

Мазкур ишлар Тошкентни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари доирасида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон тумани ҳокимининг икки собиқ ўринбосари қамоққа олинди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестиция масалалари бўйича собиқ ўринбосарлари пора олиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича судланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 триллион сўм алимент ундирилди

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида ўтказилган брифингда жорий йил давомида ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган даврда жами 54,8 триллион сўмлик маблағундирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 триллион сўмга кўп. Шундан 36,7 триллион сўми давлат, 16,5 триллион сўми тадбиркорлик ва бошқа субъектлар, 1,6 триллион сўмдан ортиғи эса фуқаролар манфаатлари учун йўналтирилди. Давлатнинг мажбурлов механизмларидан фойдаланмаган ҳолда 2,2 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси ҳам таъминланди.

Ижтимоий йўналишда 3 триллион сўм алимент маблағи ундирилди. “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 565 нафар фуқарога 30,5 миллиард сўм тўлаб берилди. Манзилли ишлар натижасида 21 мингдан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилди, 11,2 мингдан ортиқ оила яраштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 ойдан бери нафақасини ололмаётган ногирон ота ёрдам сўрамоқда

Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан оғир ижтимоий аҳволда яшаётган фуқародан мурожаат келиб тушди.

Унинг сўзларига кўра, 1965-йил 4-ноябрда туғилган Абдулла Ташменов ҳаракатланишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Унинг чап қўли ишламаслиги, ўнг оёғида эса зўрға юриши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ишхонага керак эди» — экология бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Жомбой тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими собиқ бошлиғи пора олишда айбдор деб топилди.

У дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан чора кўрмаслик ва юк машинасини жарима майдончасидан чиқариш эвазига компьютер жамланмасини талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи Onix’да пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Onix русумли автомобиль тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кийим остида 46 бош саъва қушини олиб ўтмоқчи бўлди

Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаронинг кийими остига яширилган 46 бош саъва қуши аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуйи Чирчиқда профилактика инспекторининг хотини вояга етмаган қизни калтаклади

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида профилактика инспекторининг рафиқаси вояга етмаган қизни калтаклагани учун суд ҳукми билан жазоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1 млн сўмлик банкнота чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 1 миллион сўмлик янги банкнота муомалага чиқарилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Регулятор ушбу маълумотларни асоссиз ва сохта деб атади.

Қонунчиликка кўра, мамлакатда пул белгиларининг номинал қийматини белгилаш ва уларни муомалага чиқариш мутлақ ҳуқуқи Марказий банкка тегишли. Янги банкнотлар ҳақидаги маълумотлар эса расман эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ансабхон Закиров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди

Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистонда ҳаво совийди: бугун ҳарорат 10 даражагача тушади

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳарорат 15–20 даража, шимолий ҳудудларда эса 10–15 даража илиқ бўлади. Тошкентда 16–18 даража илиқ кузатилади.

Шарқий шамол тезлиги айрим ҳудудларда секундига 13–18 метргача кучайиши, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳарорат 11–16 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорни ердан маҳрум қилиш билан қўрқитган ҳоким ўринбосари 65 млн сўм пора билан ушланди

Наманган вилоятида тадбиркорга тегишли ер майдонини олиб қўйиш билан таҳдид қилган ҳоким ўринбосари 65 миллион сўм пора билан қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram