EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урсула фон дер Ляйен словак депутати танқидидан сўнг Европарламентни тарк этди

Словакиялик депутат Милан Угрик Европа комиссияси раҳбарини Украина можаросини молиялаштириш учун европаликлардан яна миллиардлаб евро олишга уринганликда айблади.

Угрикнинг айтишича, фон дер Ляйен Зеленский билан бирга Европа Иттифоқи фуқароларидан яна 70 млрд евро ажратишни талаб қилмоқда.

"Европаликлардан яна 70 млрд евро ўғирламоқчи бўлганингиз учун уялишингиз керак. Ҳушёр тортинг ва воқеликка қаранг! Одамларни тинглашни бошланг! Бемаъниликни молиялаштиришни тўхтатинг!", деди депутат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
Тошкент бозорларида ноқонуний қурилишлар аниқланади, активлар савдога чиқарилиши мумкин

Тошкентдаги бозорлар ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилиб, уларнинг молиявий ҳолати, мол-мулки ва мавжуд муаммолари ўрганилади.

Жараёнда кадастр ҳужжатлари, мулкдорлар рўйхати, қарздорликлар ва ҳудуд чегаралари текширилади. Ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Хатлов натижаларига кўра, активлардан самарали фойдаланиш, жумладан, тегишли қарорлар асосида уларни оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланади.

Мазкур ишлар Тошкентни 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чоралари доирасида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстон тумани ҳокимининг икки собиқ ўринбосари қамоққа олинди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида ҳокимнинг қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестиция масалалари бўйича собиқ ўринбосарлари пора олиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича судланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
3 триллион сўм алимент ундирилди

ОАВ учун контент тайёрлаш марказида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов иштирокида ўтказилган брифингда жорий йил давомида ижро ҳужжатлари бўйича амалга оширилган ишлар натижалари маълум қилинди.

Қайд этилишича, ўтган даврда жами 54,8 триллион сўмлик маблағундирилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 триллион сўмга кўп. Шундан 36,7 триллион сўми давлат, 16,5 триллион сўми тадбиркорлик ва бошқа субъектлар, 1,6 триллион сўмдан ортиғи эса фуқаролар манфаатлари учун йўналтирилди. Давлатнинг мажбурлов механизмларидан фойдаланмаган ҳолда 2,2 триллион сўмлик ҳужжатлар ижроси ҳам таъминланди.

Ижтимоий йўналишда 3 триллион сўм алимент маблағи ундирилди. “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 565 нафар фуқарога 30,5 миллиард сўм тўлаб берилди. Манзилли ишлар натижасида 21 мингдан ортиқ фуқаро ишга жойлаштирилди, 11,2 мингдан ортиқ оила яраштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7 ойдан бери нафақасини ололмаётган ногирон ота ёрдам сўрамоқда

Effect.uz таҳририятига Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан оғир ижтимоий аҳволда яшаётган фуқародан мурожаат келиб тушди.

Унинг сўзларига кўра, 1965-йил 4-ноябрда туғилган Абдулла Ташменов ҳаракатланишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Унинг чап қўли ишламаслиги, ўнг оёғида эса зўрға юриши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ишхонага керак эди» — экология бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Жомбой тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими собиқ бошлиғи пора олишда айбдор деб топилди.

У дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан чора кўрмаслик ва юк машинасини жарима майдончасидан чиқариш эвазига компьютер жамланмасини талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи Onix’да пиёдани уриб юборди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Onix русумли автомобиль тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кийим остида 46 бош саъва қушини олиб ўтмоқчи бўлди

Тошкент вилоятидаги «Навоий» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаронинг кийими остига яширилган 46 бош саъва қуши аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуйи Чирчиқда профилактика инспекторининг хотини вояга етмаган қизни калтаклади

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида профилактика инспекторининг рафиқаси вояга етмаган қизни калтаклагани учун суд ҳукми билан жазоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1 млн сўмлик банкнота чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 1 миллион сўмлик янги банкнота муомалага чиқарилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Регулятор ушбу маълумотларни асоссиз ва сохта деб атади.

Қонунчиликка кўра, мамлакатда пул белгиларининг номинал қийматини белгилаш ва уларни муомалага чиқариш мутлақ ҳуқуқи Марказий банкка тегишли. Янги банкнотлар ҳақидаги маълумотлар эса расман эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ансабхон Закиров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори этиб тайинланди

Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистонда ҳаво совийди: бугун ҳарорат 10 даражагача тушади

Бугун, 24 октябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳарорат 15–20 даража, шимолий ҳудудларда эса 10–15 даража илиқ бўлади. Тошкентда 16–18 даража илиқ кузатилади.

Шарқий шамол тезлиги айрим ҳудудларда секундига 13–18 метргача кучайиши, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳарорат 11–16 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорни ердан маҳрум қилиш билан қўрқитган ҳоким ўринбосари 65 млн сўм пора билан ушланди

Наманган вилоятида тадбиркорга тегишли ер майдонини олиб қўйиш билан таҳдид қилган ҳоким ўринбосари 65 миллион сўм пора билан қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги хонадонда чиққан ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида тунда ёнғин содир бўлган. Оқибатда бир нафар фуқаро ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги хонадонларнинг бирида тунда содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди. Маълумотга кўра, 24 октябрь куни соат 01:33 да Учтепа тумани Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган турар жой мажмуасидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиққан.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, оловни соат 01:52 да бартараф этган. Ҳодиса оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғин ўчирилгандан сўнг воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади топилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ёнғин сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иорданияда черковга қуролли ҳужум уюштирилди

Иорданиянинг Карак вилоятида дафн маросими вақтида қуролланган шахслар черковга ҳужум қилди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди, деб хабар бермоқда CNN.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумчилар автомобилдан тушиб, маросимга йиғилган одамларни бир неча дақиқа давомида ўққа тутган. Черков ичида ва ташқарисида 150 нафардан ортиқ одам бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1😢1
Тадбиркорлар учун амнистия эълон қилинди

2026 йил 31 декабрга қадар кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун "Иккинчи имкон" иқтисодий амнистияси эълон қилинди.

👉 https://effect.uz/n/326

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Ҳужжатини қилиб берасан: Хоразмда кадастр бўйича 120 дан ортиқ мурожаат айрим масалалар жойида ҳал қилинди

Ер ва кадастр масалалари билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш учун Урганчга вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманидан фуқаролар ҳамда тадбиркорлар келди. Кадастр агентлиги директори в.б. Садриддин Турдиев раҳбарлигида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 120 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорнинг ер ва кадастр соҳасига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксар қисми жойида ҳал этилгани маълум қилинди. Қўшимча ўрганишни талаб қилган масалалар бўйича эса масъул ходимларга уларни қонуний тартибда ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Сайёр қабулда вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманидан келган аҳоли ва тадбиркорлар ўз масалаларини бевосита мутасаддиларга етказиш имконига эга бўлди. Кадастр агентлигида ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти давом этмоқда.

Хусусан, 15–16 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган сайёр қабулда ҳам 200 нафардан ортиқ фуқаро ва тадбиркорнинг ер ва кадастр соҳасига оид мурожаатлари қабул қилинган. Ушбу қабулларда кўтарилаётган масалаларнинг жойида ўрганилиши ва қонуний ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 https://youtu.be/lnoi11Hd5fw
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турдимов: “Мактаб директорини йиғилишга чақиришдан олдин вазирликдан рухсат сўралади”

Эркинжон Турдимов барча туман ҳокимларига мактаб директорларини турли йиғилишларга жалб қилиш масаласида қатъий тартиб ўрнатилиши кераклигини айтди.

“Барча туман ҳокимларига етказинглар. Мактаб директорини йиғилишга чақирмоқчи бўлса, аввал вазирликдан рухсат сўрайди”, — деди Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов.


Вазир мактаб директорларининг асосий вазифаси таълим жараёнини ташкил этиш эканини таъкидлаб, уларни бошқа йиғилиш ва тадбирларга асоссиз равишда жалб қилишга йўл қўйилмаслиги кераклигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🤷‍♂2
Сурхондарёда тоғдан кўчган тошлар машина йўлини тўсиб қўйди

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида автомобил йўлига тоғжинслари кўчиб тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 24 октябрь куни тахминан соат 03:30 да Узун тумани ҳудудидан ўтувчи 75В040 автомобил йўлининг 21–22-километрлари оралиғида табиий тоғжинслари кўчиши содир бўлган.

Ҳодиса жойига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ишчилари ва махсус техникалар жалб этилган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 07:30 га қадар йўл тоғжинсларидан тўлиқ тозаланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки транспорт воситаларига зарар етгани қайд этилмаган. Ҳозирда автомобил йўлининг қатнов қисми тўлиқ очилган ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати тикланган.

Масъуллар ҳайдовчилардан тоғли ҳудудларда ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш, йўл белгилари ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
2027 йилдан лифтларда қурилиш материаллари ташиш тақиқланади

Бино бошқарувчилари лифтларга ҳар ойда камида бир марта техник хизмат кўрсатилишини таъминлаши шарт бўлади.


👉 https://effect.uz/n/327

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2