"Iman"га иймон керакми?
Ислом молияси тамойилларига мувофиқ фаолият юритиши керак бўлган "Iman Invest" компанияси атрофида можаро юзага келди.
Ислом молияси бўйича халқаро аудитор Маҳмуд Усмон компанияда молиявий қоидабузарликлар ва бир неча миллион долларлик камомад борлигини билдирмоқда. Компания асосчиси Рустам Раҳматов эса бу айбловларни рад этмоқда.
Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) 2026 йил 25 октябрь куни "Iman Invest" билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Кенгаш баёнотида инвесторлар маблағларидан фойдаланиш, фойда тақсимоти ва айрим харажатлар юзасидан жиддий эътирозлар билдирилган.
👉 https://effect.uz/n/338
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фильм суратга олинаётган павильонга ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Синонинг болалик йилларига бағишланган фильм суратга олинаётган павильонда бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Абу Али ибн Синонинг болалик йилларига бағишланган фильм суратга олинаётган павильонда бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥12👎1
Fitch Ratings “Ўзбекгидроэнерго” рейтингини тасдиқлади
Халқаро Fitch Ratings агентлиги “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг узоқ муддатли кредит рейтингини “ББ” даражасида тасдиқлади. Рейтинг прогнози — “Барқарор”.
Агентлик жамиятнинг мустақил кредит профилини “б+” даражасида баҳолаган. Ҳисоботда активлар сифати, молиялаштириш манбаларига кириш имконияти, қисқа муддатли мажбуриятларни бажариш қобилияти ва молиявий мослашувчанлик бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилган.
Fitch “Ўзбекгидроэнерго”нинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириши, юқори операцион рентабеллиги ва қарз юкини бошқаришдаги ёндашувини асосий ижобий омиллар сифатида кўрсатган.
Шунингдек, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш тажрибасининг ортиши компаниянинг молиялаштириш имкониятлари ва молиявий мослашувчанлигини яхшилаётгани таъкидланган.
Агентлик таҳлилига кўра, мамлакатдаги умумий операцион муҳит таъсири ҳисобга олинмаганда, компаниянинг мустақил кредит профили “бб-” даражасига мос келади. Якуний “б+” баҳосида эса Ўзбекистондаги умумий фаолият юритиш шароитлари ҳам инобатга олинган.

Қурилиш вазирлиги Олмазорда ноқонуний қурилган бинони бузишни сўраб судга даъво киритди
Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги бир объект бўйича Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги судга мурожаат қилди. Вазирлик мазкур қурилмани ўзбошимчалик билан барпо этилган деб ҳисоблаб, уни мажбурий тартибда бузишни сўраган.
Шайхонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига киритилган даъво аризасида жавобгар сифатида Умиджон Раҳимов кўрсатилган. Гап Олмазор тумани, Гулзор МФЙ, Чуқурсой кўчаси, Гулзор тор кўчаси, 3-уйдаги объект ҳақида кетмоқда.
👉 https://effect.uz/n/339

👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Танкаси прокурор эди: Қашқадарёда фермердан ерни олиш қийин кечмади Қашқадарёнинг Нишон туманида «Бобур» фермер хўжалиги ва унинг раҳбари Баҳодир Қўлдошевни кўпчилик танийди. Айниқса, ҳокимлар, прокурорлар ва судьялар. У эл қатори оддий фермер. Бирор оламшумул…
Қашқадарёда ердан оқилона фойдаланмаган “Nishan Chikens S”нинг ижара шартномаси бекор бўлганми?
Нишон тумани ҳокимлиги икки масъулияти чекланган жамиятнинг қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича ижара шартномаларини бекор қилиш масаласини кўтарган.
Бу ҳақда Нишон тумани ҳокими томонидан 2026 йил 1 май куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси раҳбарига юборилган хатда сўралган.
Ҳужжатда гап “Nishan Chikens S” МЧЖ ва “Худойберди Бобо Агро Чорваси” МЧЖ ҳақида кетмоқда.
Ёдингизда бўлса, куни-кеча EFFECT.UZ “Nishan Chikens S” МЧЖ билан боғлиқ масалани кўтарганди ва ҳақиқатда корхона фаолиятида бир қатор камчиликлар борлигини, хусусан, асосий фаолият тури паррандачилик билан шуғулланиш бўлсада, МЧЖда бир дона ҳам парранда аниқланмаган.
Ҳужжатда икки жамият раҳбарларининг масъулиятсизлиги натижасида ер ижара шартлари мунтазам бузилгани, ердан оқилона фойдаланилмагани, агротехник тадбирлар қўпол равишда бузилгани ва сув ресурсларидан самарасиз фойдаланилгани қайд этилган.
👉 https://effect.uz/n/340

22 ёшли режиссёр Муниса Магамет Президентдан медаль олди
Президент Шавкат Мирзиёев кино соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва миллий кинематографияни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда 22 ёшли режиссёр қиз ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ёш режиссёрнинг Президентдан медаль олгани тадбирнинг эътиборли воқеаларидан бири бўлди.
Учрашув давомида кино соҳасида ижод қилаётган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, янги авлод режиссёр ва сценаристлари учун имкониятларни кенгайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

👍76🔥19👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ЗЎР ТВ каналида 100 млн дан ошиқ ойлик оламан» — Дилшод Мирзамуродовнинг Президент билан суҳбати
Актёр Дилшод Мирзамуродов Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда онасининг оддий фаррош бўлиб ишлагани ва давлат раҳбари билан учрашув ҳақида эшитгач, қаттиқ ҳаяжонланганини айтди.
Шунингдек, у «Зўр ТВ» телеканалида ойига 100 миллион сўмдан ортиқ маош олишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Актёр Дилшод Мирзамуродов Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбатда онасининг оддий фаррош бўлиб ишлагани ва давлат раҳбари билан учрашув ҳақида эшитгач, қаттиқ ҳаяжонланганини айтди.
Шунингдек, у «Зўр ТВ» телеканалида ойига 100 миллион сўмдан ортиқ маош олишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥9👎5
Президент бугун тиббиёт ходимлари билан учрашади ва Олимпия шаҳарчасига боради
Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади.
Шунингдек, давлат раҳбари Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥9👎1
Президент: сунъий интеллект шифокор ва ҳамшираларнинг ишончли ёрдамчисига айланади
Ўзбекистонда тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олмоқда. Бу жараёнда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, шифокор ва ҳамшираларнинг ишини енгиллаштириш кўзда тутилган.
Фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини ички имкониятлар ҳисобидан қоплаш мақсад қилинган. Шу боис, сўнгги йилларда 1 миллиард долларлик 330 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.
Шунингдек, «Тошкент биофарм сити» кластери ҳамда Андижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятларида фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ташкил этилди. Ҳозирда ушбу ҳудудларда умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

👍44🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент беш нафар таниқли тиббиёт олимига давлат мукофотларини топширди
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотларини шахсан топширмоқда.
Тақдирланганлар орасида нефролог Ботир Даминов, онколог Миржалол Жўраев, академик Шавкат Каримов, микрохирург Азамат Юсупов ҳамда профессор Адҳамжон Ваисов бор.
Улар тиббиётни ривожлантириш, илмий изланишлар, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва малакали мутахассислар тайёрлашга қўшган ҳиссаси билан эътироф этилган.

👍47🔥9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда бир гуруҳ тадбиркорлар нимадан норози?
Навоий шаҳридаги «Навоий» савдо комплексида тадбиркорлар ва маъмурият ўртасида келишмовчиликлар юзага келаётгани айтилмоқда.
Таҳририятимизга мурожаат қилган бир гуруҳ тадбиркорлар савдо комплекси ҳудудида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётганини билдиришган.
Effect.uz ижодий гуруҳи айни вақтда воқеа жойида бўлиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини ўрганмоқда. Ҳолат юзасидан тадбиркорлар ҳамда савдо комплекси маъмуриятининг позицияси ҳам ўрганилади.
Масаланинг барча тафсилотлари акс этган тўлиқ репортаж тез орада Effect.uz каналида эълон қилинади.

Тошкентда одам тириклайин ёнган видеоси тарқалди
Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида жойлашган Parkwood турар-жой мажмуасига тегишли трансформатор мортлаши оқибатида электрик олов ичида қолган. Гувоҳларнинг айтишича, у оғир аҳволда Тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган.
Турар жой аҳолисининг гапларига қараганда, бу ерда трансформатор билан боғлиқ доимий муаммо кузатилади. Свет ҳар доим ўчиши аҳолининг жонига теккан. Энди портлаш оқибатида бутун уй электр энергиясиз қолган.

😢8👍1
«Док-1 Макс» фожиасида вафот этган болалар оилаларига товон тўлиқ тўланди
«Док-1 Макс» фожиасидан жабр кўрганлар ва ҳалок бўлган болаларнинг оилаларига компенсация тўлиқ тўлаб берилди. Товон пулининг 20 фоизи судланган шахслардан ундирилган, қолган 80 фоизи давлат ҳисобидан қопланган.
Суд ҳукмига кўра, вафот этган болаларнинг қонуний вакилларига 1 миллиард сўмдан, ногирон бўлиб қолган болаларнинг вакилларига 500 миллион сўмдан, енгил тан жароҳати олган жабрланувчиларга эса 200 миллион сўмдан товон пули белгиланган.

👍59🔥19😢1
Саратонни эрта аниқлаш учун йилига 700 миллиард сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев ошқозон, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш дастури 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилишини маълум қилди. Дастур Самарқанддан бошланади.
Инфаркт ва инсультни эрта аниқлаш дастури натижасида беш ойда эрта ўлим 15 фоизга камайган, 855 нафар инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолишга эришилган. Келаси йили бу дастурга 280 миллиард сўм ажратилиб, барча туман ва шаҳарлар қамраб олинади.
Шунингдек, келаси йил бепул дори воситалари тури 73 тага, тиббий текширувлар эса 36 тага етказилади.

👍44🔥8
Ўзбекистон тиббиётида янги стандартлар жорий этилади: шифокорларга электромобиль берилади
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида таълим, қурилиш, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва ходимлар маданиятини қамраб олувчи «Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида таълим, қурилиш, санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ва ходимлар маданиятини қамраб олувчи «Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилишини маълум қилди.
Шунингдек, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.
Жорий йилда энг яхши шифокор ва ҳамширалар ўртасида вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолибларга 30 миллион сўмдан мукофот берилади.
Келаси йилдан рағбатлантириш янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи энг яхши 10 та лойиҳа муаллифига эса 200 миллион сўмдан грант ажратилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥8
2027 йилдан тиббиёт резидентураси бепул бўлади: талабаларга 3 миллион сўм стипендия берилади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чораларни маълум қилди.
Келаси йилдан тиббиёт талабалари ҳафтасига уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса сўнгги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича янги чораларни маълум қилди.
Келаси йилдан тиббиёт талабалари ҳафтасига уч кун беморлар билан ишлашни ўрганади, битирувчилар эса сўнгги ўқув йилида тўлиқ тиббиёт муассасасида амалиёт ўтайди.
2027 йилдан тор мутахассисликлар бўйича резидентурада ўқиш бепул бўлади. Талабаларга ойига 3 миллион сўм стипендия тўланади. Таълим йўналишига қараб, ўқиш икки йилдан беш йилгача давом этади.
Шунингдек, бакалавриатни тугатган ҳамшираларга 1,5 миллион сўм, магистратурани битирганларга 2,5 миллион сўм қўшимча устама берилади. Оилавий шифокорлик йўналишидаги тор мутахассислар учун устама 5,5 миллион сўмни ташкил этади.
Тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизини университет клиникаларида ўтказиш вазифаси ҳам белгиланди. Улар ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарадорлигини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга қаратилган бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўртта тез ёрдам машинасидан иккитаси доим бузуқ ётарди
Президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқотда сурхондарёлик шифокор аввал туман поликлиникаларида ҳатто бемор ва шифокор бирга сиғиши қийин бўлган шароитлар, тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги, тўртта тез ёрдам машинасининг иккитаси доим бузуқ турган даврларни эслади.

👍50🔥9