EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Нилуфар Қаҳҳоровага лавозим таклиф қилди

Ўзбекистонлик шифокор Нилуфар Қаҳҳорова тиббиёт соҳасидаги тажрибаси ва таклифлари билан Президент эътиборига тушди.

Ҳарвард глобал маркази мутахассиси бўлган бухоролик шифокор учрашувда саратон касаллигини эрта аниқлаш дастури натижалари, Тошкентдаги намунавий поликлиника фаолияти ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, у шифокорлар малакасини ошириш, фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва генетик лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифларини билдирди.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Нилуфар Қаҳҳоровага Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси лавозимида ишлашни таклиф қилди. Қаҳҳорова эса агар Ўзбекистонга фойдаси тегадиган бўлса, мамлакатда қолиб ишлашга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥14
Сурхондарёда ёш талаба киберхавфсизликни бепул ўргатмоқда

Термиз давлат университетининг 1-босқич талабаси Акобир Каттаев киберхавфсизлик соҳасидаги билимларини нафақат ривожлантирмоқда, балки уларни бошқа ёшларга ҳам бепул ўргатмоқда.

Дастурий инженеринг йўналишида таҳсил олаётган Акобир киберхавфсизлик бўйича 3 та сертификат соҳиби. У шу йўналишдаги имтиҳонда фахрли 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, турк ва инглиз тилларини билиш бўйича сертификатларга эга.

Эътиборлиси, талаба ўз билимларини шахсий ривожланиш билан чеклаб қўймаган. Айни пайтда у ёшларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва киберхавфсизлик бўйича билимларини ривожлантириш мақсадида ушбу йўналишни бепул ўргатиб келмоқда.

Акобир Каттаевнинг бу ташаббуси ёшлар ўртасида замонавий технологияларга қизиқишни ошириш, рақамли билимларни оммалаштириш ва киберхавфсизлик соҳасида янги мутахассислар шаклланишига ҳисса қўшишга қаратилган.

Биринчи босқич талабаси бўла туриб, ўзи ўрганган билимларни бошқаларга бепул ўргатаётган ёшнинг ташаббуси — албатта, омма эътиборига лойиқ.

👉 https://effect.uz/n/343

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангаронда оқова сув тармоғидаги носозлик бартараф этилмоқда

Оҳангарон туманидаги «Эйвалек» МФЙ ҳудудидан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ маълум қилишича, ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида ҳудуддан оқова сув тармоғи ўтгани ва эҳтиётсизлик оқибатида эски тармоқ шикастлангани аниқланган.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларнинг катта қисми эски оқова сув тармоғидан узилиб, Олмалиқ оқова сув тозалаш иншоотига олиб борувчи янги тармоққа уланган.

Айни пайтда юзага келган носозлик «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ директори назоратида бартараф этилмоқда. Шунингдек, ҳолатга сабаб бўлган омиллар ва шарт-шароитлар ўрганилмоқда. Ўрганиш натижасига кўра тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Танловга турмуш ўртоқ хўжайин: Тиббиётда таниш-билишчиликка йўл қўйилаётгани айтилмоқда Effect.uz’га Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўз турмуш ўртоғини туманлараро перинатал марказ раҳбари лавозимига тайинлаш учун ўтказилган танловда раислик қилгани…
EFFECT.UZ ЭФФЕКТИ: Мудирликка танловда раис бўлган Тошкент ТТБ раҳбари ишдан бўшатилди

Аввалроқ Effect.uz Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадов турмуш ўртоғи Г.Асадова мазкур лавозимга тайинлангани ҳақида хабар берган эди.

Жамоатчилик эътиборини тортган ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан хизмат текшируви тайинланган, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам ҳолатни назоратга олган.

Текширув якунига кўра, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Ҳусан Асадов билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ бекор қилинган.

👉 https://effect.uz/n/344

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокуратура 55,9 минг фуқаронинг ҳуқуқларини тиклади

Йил бошидан буён прокуратура органларига қарийб 300 мингта мурожаат келиб тушган. Уларни кўриб чиқиш натижасида ўн минглаб фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Бош прокуратурада ўтказилган брифингда мурожаатлар билан ишлашнинг 9 ойлик натижалари маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилда прокуратура органларига жами 299 649 та мурожаат келиб тушган. Шундан 178 493 таси прокуратура органларининг ўзида кўриб чиқилган. Уларнинг 50 087 таси қаноатлантирилган, 126 058 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий аҳволи нисбатан оғир бўлган 5 038 та маҳаллада сайёр қабуллар ўтказилган. Уларда келиб тушган 28 156 та мурожаатнинг 13 548 таси ёки 48,1 фоизи жойида ижобий ҳал этилган.

Қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 1 508 та прокурор назорати ҳужжати қўлланилиши натижасида эса 55 898 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорларга янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини рағбатлантириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди. Улар орасида уй-жой масаласида ёрдам, олис ҳудудларда ишлайдиган шифокорларга устама ва хорижда тажриба орттирган мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш чоралари бор.

Соҳада камида 15 йил ишлаган тиббиёт ходимларининг ипотека кредити бир қисмини қоплаш учун 50 миллиард сўм ажратилади. Бу орқали келаси йилнинг ўзида 1 минг нафар тиббиёт ходимининг янги уйга кўчиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада кўчада яшаётган инсон ижтимоий ҳимояга олинди

Фарғона шаҳрида кўчада яшаётган, 1954 йилда туғилган Вадим Зазулиннинг ҳолати эътиборсиз қолмади. У Фарғона шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига жойлаштирилди.

Инсон тақдирига бефарқ бўлмай, масаланинг ижобий ҳал этилишига амалий ҳисса қўшган ИИБ ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.

Зеро, жамиятнинг инсонийлиги ёрдамга муҳтож кишига қандай муносабатда бўлиши билан белгиланади.

EFFECT.UZ — инсон манфаати, жамоатчилик назорати ва адолат тарафдори.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий суддан огоҳлантириш: чет давлат армиясида хизмат қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларнинг ҳарбий ва куч ишлатар тузилмаларида хизмат қилиши жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Олий суд огоҳлантирди.

Қайд этилишича, чет давлатларнинг ҳарбий хизмати, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки уларга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш ёки ёлланиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Олий суд фуқароларни хорижий давлатларнинг мазкур тузилмаларида хизмат қилиш билан боғлиқ ҳолатларда қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон спортида 5,5 мингдан ортиқ медаль

Сўнгги ўн йилда ўзбек спортчилари халқаро майдонда олтин медаллар сонини сезиларли даражада оширди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, шу даврда спортчилар йирик халқаро мусобақаларда жами 5 минг 518 та медаль қўлга киритган.

Уларнинг 1 минг 675 таси олтин медаль бўлиб, бу кўрсаткич аввалги ўн йилликка нисбатан уч карра кўп.
Қайд этилишича, умумий медалларнинг учдан бири спортчи қизлар ҳиссасига тўғри келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Пақ” – Ўзбекистонлик маст эркак вьетнамлик сайёҳнинг йўлига ғов бўлди

Ўзбекистонга кирганидан атиги 15 километр ўтгач, вьетнамлик сайёҳ кутилмаган ҳолатга дуч келган.

Маълум қилинишича, ёши катта ва маст ҳолатда бўлган эркак сайёҳнинг йўлини тўсиб, уни ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Ҳолат қачон ва қаерда бўлгани ҳақида маълумот ҳозирча мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер ва қурилиш қоидабузарликлари: ким жарима солади, кадастрнинг ваколати қандай?

Рухсатсиз қурилиш, ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки ҳатто товуқхона қуриш — бундай ҳолатларда ким жавобгар? Жарима солиш ваколати қайси ташкилотга тегишли?

Кадастр агентлиги қайси ҳолатларда назорат тадбирларини ўтказиши мумкин?
ер ва қурилиш билан боғлиқ қоидабузарликларда ваколатли органларнинг вазифалари, Кадастр агентлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида.

Ҳар қандай қоидабузарлик учун жавобгарликни фақат битта ташкилот зиммасига юклаш тўғри эмас. Қонун кимга қандай ваколат берганини билиш муҳим.

Қонунни билиш — ҳуқуқни ҳимоя қилиш демакдир!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Тошкентда одамларни жиғибийрон қилган қурилиш

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мазкур объектни ўзбошимчалик билан барпо этилган деб ҳисоблаб, уни мажбурий тартибда бузишни сўраб судга мурожаат қилган.

Шайхонтоҳур туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судига киритилган даъво аризасида жавобгар сифатида Умиджон Раҳимов кўрсатилган.

Гап Олмазор тумани, Гулзор МФЙ, Чуқурсой кўчаси, Гулзор тор кўчаси, 3-уйда жойлашган объект ҳақида кетмоқда.

Айни пайтда масала судда кўриб чиқилиши кутилмоқда. Effect.uz мухбирлари Қурилиш вазирлиги масъуллари билан ҳолат юзасидан савол-жавоб ҳам ўтказди.

👉 https://youtu.be/cbJvVqszIdw
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Iman Invest: сирлар очиладими?

"Iman Invest" атрофидаги можаро янги босқичга чиқди. Компания раҳбари ва халқаро аудитор ўртасидаги ўзаро айбловлар ортидан молиявий ҳужжатлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинди. Эндиликда ушбу масала атрофидаги муҳокамалар янада кенгаймоқда...

👉 https://effect.uz/n/345

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёлик беморга донор керак: яқинлари ёрдам сўрамоқда

Беморнинг қон гуруҳи — I (биринчи гуруҳ).

Ушбу мурожаат орқали беморга ёрдам бера оладиган донорлар ва кўмаклашишни истаган фуқаролардан боғланиш сўралмоқда.

📞 Боғланиш учун телефон: +998952144987

Агар донорлик қилиш имконингиз бўлса ёки беморга ёрдам бера олсангиз, юқоридаги рақам орқали боғланишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар текширувида кескин фарқ

Айрим ҳудудларда тадбиркорларнинг ҳар 11–12 нафаридан бири текширилаётган бўлса, бошқа жойларда ҳар икки ёки ҳар уч тадбиркордан бири назоратга тушмоқда.

Бизнес-омбудсман Абдуманноп Буриев ўтказилган таҳлил натижаларини очиқлар экан, ҳудудлар кесимидаги бу тафовутларга эътибор қаратди.

Унинг таъкидлашича, тизим ягона бўлса-да, жойларда тадбиркорларга муносабат ва назорат амалиёти бир хил эмас.

«Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқириши керак», деган фикрни билдирган Бизнес-омбудсман тадбиркорларга муносабат ва назорат амалиёти Ўзбекистоннинг барча 208 та туман ва шаҳрида бир хил бўлиши кераклигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
IMAN HOLDING атрофидаги 20 млн доллар: компания нима деяпти?

Сўнгги кунларда IMAN Holding фаолияти билан боғлиқ молиявий масалалар, хусусан, $20 млн миқдорида зарар етказилгани ҳақидаги даъволар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Энди компания ушбу эътирозларга расмий баёнот орқали жавоб бериб, келтирилган суммаларни «реал зарар ёки камомад» сифатида баҳолаш нотўғри эканини билдирмоқда.

Рустам Раҳматов бошқарувни тажрибали мутахассисларга топширилишини эълон қилади ва Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради. Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари яқин кунларда эълон қилинади

👉 https://effect.uz/n/346

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Хавотирли Роҳат: Прокуратура аралашувидан сўнг қурулиш компаниянинг 3 нафар вакили қамоққа олинган

Яшнободда юзлаб харидорларни хавотирга солган ROHAT турар-жой мажмуаси бўйича яна бир муҳим жараён бошланди. Тошкент шаҳар прокуратураси фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, қурувчи ва банк ўртасидаги муаммоларни муҳокама қилди.

Учрашув давомида фуқаролар учун энг муҳим масалалардан бири — 16 ноябрга белгиланган аукцион тақдири бўлган. Фуқароларнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар прокурори в.в.б. А. Ўрмонов аукционни тўхтатиш бўйича ваъда берган.

Effect.uz манбасининг маълум қилишича, прокуратура аралашувидан сўнг қурилиш компаниясининг уч нафар вакили қамоққа олинган.

Brocolli Plus МЧЖ вакилининг маълум қилишича, компания томонидан билдирилган таклифлар «Микрокредитбанк» томонидан қабул қилинмаган ва банк кредит маблағларини сўндириш масаласида асосий эътиборни гаров таъминотига қаратмоқда.

Қурилиш компанияси вакили позициясига кўра, масала шу тарзда ҳал этилса, объектга маблағ киритган кўплаб фуқароларнинг уй-жой масаласи янада мураккаблашиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/347

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Манфаатдорлик бор, ёки босим – Адвокатдан Олий суд раиси Робахон Маҳмудовага мурожаат

Олий суд тафтиш босқичида қуйи судлар қарорларини бекор қилди. Иш материалларида ундирилган қарийб 1,4 млрд сўм бўйича ҳисоб-китоблар келтирилмагани, техника сони ва юк миқдори аниқланмагани қайд этилган. Шунга қарамай, адвокатнинг айтишича, иш яна судда чўзилиб, апелляция шикояти 272-модда асосида кўрмасдан қолдирилган ва тадбиркордан яна 52 млн сўм давлат божи ундирилган.

«Ё манфаатдорлик бор, ё босим бор. Бошқа вариант йўқ», — дейди Шавкат Мавлонов.


Мавлоновнинг мурожаатида судьяларнинг ҳаракатларига нисбатан янада кескин баҳо ҳам берилган. У 2020 йилдаги Пленум қарорлари, Олий суд тафтиш босқичидаги хулосалар ва Иқтисодий процессуал кодекси талабларини бир-бирига солиштириб, ишдаги ҳолатлар юзасидан жиддий текширув ўтказиш зарурлигини айтмоқда.

У ҳатто судьялар ҳаракатини жиноий гуруҳлар фаолиятига қиёслаган:

«90-йилларда шундай жиноий гуруҳлар пайдо бўлганди — бировнинг ҳақини олиб берадиган. ... Булар эса қарз тасдиқланмаса ҳам ундириб беряпти. Ўша гуруҳлардан нима фарқи бор?»


Адвокат судьялар ҳаракатларига баҳо беришни талаб қилмоқда ва ҳатто ҳолатни «очиқ-ойдин тадбиркорни талон-торож қилиш» деб баҳоламоқда. Бу кескин баҳо — адвокатнинг позицияси. Аммо Олий суд қарорларида қайд этилган процессуал камчиликлар бўйича жиддий саволларга жавоб берилиши керак.

Нега хизмат текшируви ўтказилмаган? 1,4 млрд сўм қандай ҳисобланган? Ва бу ишга Малака ҳайъати қандай баҳо беради?

👉 Батафсил — Effect.uz материалида.

👉 Youtube'да кўриш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
40 гектарга қурасизми? Тадбиркор Наманган ҳокимдан чорвачилик учун ер сўради

Хитойдан 702 бош қорамол олиб келган тадбиркор уларни жойлаштириш ва чорвачилик мажмуаси қуриш учун ер масаласида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовга мурожаат қилди.

Мулоқотда тадбиркор ҳозирда чорва моллари бир нечта отхоналарга бўлиб жойлаштирилганини айтди. Унинг таъкидлашича, асосий мақсад — чорвачиликни кенгайтириш, ем-хашак етиштириш ва гўшт маҳсулотларини шаҳар ҳудудида сотиш.

Тадбиркор 40 гектар ер майдонида чорвачилик ва ем-хашак етиштиришни йўлга қўйиш, шунингдек, замонавий ферма қуриш таклифини билдирди.

«40 гектарга қурасизми, Нориндаги ерни кўринглар», — деди Шавкат Абдураззоқов.

Тадбиркор экин ерлари билан бирга 40 гектар майдон кераклигини таъкидлади, Норин туманидаги 40 гектарлик ер майдонини кўриб чиқиш таклифи айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсуми қачондан бошланиши керак?

Ҳаво ҳарорати пасайиши билан иситиш мавсуми қачон бошланиши ҳақида саволлар кўпаймоқда. Қоидага кўра, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 5 кун давомида 8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланади.

Ҳарорат 5 кун давомида 8 даражадан юқори бўлса, мавсум якунланади. Қарор ҳудудий ҳокимликлар томонидан Гидрометеорология хизмати маълумотлари асосида қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1