EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзо Улуғбекда ис газидан 6 киши вафот этди

Бир хонадонда олти киши ҳаётдан кўз юмди. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага хавфсизлик талабларига жавоб бермаган иситиш қозони ва газ тармоғига белгиланган тартибда уланмаган ускуна сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257 ва 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ EFFECT.UZ мухбири бу ҳақда маълумот берган эди.

👉 https://effect.uz/n/352

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди

Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимининг халқаро интеграциясини кенгайтириш ҳамда минтақавий академик алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

👉 https://effect.uz/n/353

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистонда шаҳарлараро автобусларда нақд пулда тўлаш бекор қилиниши мумкин

2028 йил 1 январдан "Бир йўл" ягона миллий рақамли транспорт платформасини жорий этиш белгиланган.

👉 https://effect.uz/n/354

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Карманада ҳоким фуқаролар билан учрашишдан бош тортяптими? Навоий вилояти Кармана туманида инфратузилма муаммолари юзасидан йиғилган фуқаролар туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаевни деярли бир ярим соат кутишга мажбур бўлмоқда. Маълум қилинишича, туман ҳокимининг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чанг кўчалар, чанг-чанг кўчалар...

Навоий вилояти Кармана туманида инфратузилма муаммолари юзасидан йиғилган фуқаролар туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаев билан учраша олмагач, EFFECT.UZ ходимлари билан бирга Айрончи МФЙга йўл олди.

Айни пайтда маҳалладаги ҳолат батафсил ўрганилмоқда. Асфальтланмаган йўллардан кўтарилаётган чанг аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда.

EFFECT.UZ ушбу масалага масъул ташкилотлар эътибор қаратиб, муаммони ҳал этиш бўйича амалий чора кўришини сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
АҚШга кетувчилар учун мажбурий декларация жорий этилади

Америка Қўшма Штатлари шарқий вақти билан 3 ноябрь соат 23:59 дан АҚШга хориждан учувчи барча йўловчилар, жумладан, транзит йўловчилар декларация тўлдириши шарт бўлади.

Талаб Эбола касаллигининг АҚШга кириб келиш хавфини камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.

Йўловчи парвоздан олдинги 21 кун давомида Конго Демократик Республикасида бўлмаганини тасдиқловчи қоғоз ёки электрон декларацияни тўлдириб, имзолаши керак.

Ушбу мамлакат аэропорти орқали транзит ўтиш ҳам, ҳатто самолёт ёки аэропортдан чиқилмаган бўлса-да, мамлакатда бўлганлик ҳисобланади.

18 ёшга тўлмаганлар учун ҳужжатни ота-она, васий ёки бошқа ваколатли шахс имзолайди. Декларацияни тақдим этмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва Фарғонада 5 кгга яқин гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

ДХХ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 5 кг гашиш ва гашиш мойи мусодара қилинган.

Жумладан, Тошкентда интернет-наркодўконда ишлаган шахсдан 3 кг дан ортиқ гашиш мойи олинган бўлса, Фарғонада қўшни давлатдан контрабанда қилинган 2 кг га яқин гашиш моддасини сотишга уринаётган ва яширин жойдан олиб кетаётган шахслар ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда Марказий Осиё таълим раҳбарлари йиғилди Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, олий таълим тизимининг халқаро интеграциясини кенгайтириш ҳамда минтақавий академик алоқаларни мустаҳкамлаш…
Демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир – Шерзод Асадов Марказий Осиё халқаро таълим форумида Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

Президент мурожаатида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик мустаҳкамланаётгани таъкидланди. Қарийб 85 миллион аҳолига эга минтақанинг энг катта бойлиги билимга интилаётган ёш авлод экани қайд этилди.

«Ана шу улкан демографик салоҳиятни қудратли интеллектуал кучга айлантиришда энг самарали йўл — сифатли, замонавий таълим ва тарбиядир», — дейилади мурожаатда.


👉 https://effect.uz/n/355

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36
Педагоглар фарзандларига контракт учун 30 фоиз чегирма

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларида таҳсил олаётган педагоглар фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизи миқдорида чегирма берилади.

Чегирма давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида, кундузги таълим шаклида ўқиётган педагог фарзандларига татбиқ этилади.

Агар педагогнинг бир нечта фарзанди давлат ОТМида контракт асосида таҳсил олаётган бўлса, чегирма ҳар бир фарзанд учун алоҳида қўлланилади.

👉https://effect.uz/n/356

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳисоб палатаси 9 ойда 4,2 трлн сўмлик харажатни мақбуллаштирди

Ҳисоб палатаси 2026 йилнинг 9 ойида 84 та аудит тадбири ўтказиб, бюджет маблағларидан фойдаланишда триллион сўмлик камчилик ва қонунбузилишларни аниқлади.

Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг 9 ойлик фаолияти якунларига бағишланган брифингда матбуот котиби Дилдора Ҳошимова маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/357

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши сабаб ҳимоя ниқобидан фойдаланиш ва очиқ ҳавода узоқ қолмаслик тавсия этилди

27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси пойтахтда ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича «ноқулай», айрим кузатув нуқталарида «жуда ноқулай» даражада бўлгани маълум қилинди.

Юнусобод, Олмазор, Янгиҳаёт, Сергели ва Яшнобод туманларида ўтказилган тунги ўлчовларнинг барчасида PM2,5 заррачалари миқдори «жуда ноқулай» тоифага мос келган.

Ҳарорат пасайиши, шамолнинг кучсизлиги ва ҳаво массаларининг шаҳар атрофида тўпланиши ифлослантирувчи моддалар тарқалишини чеклаган.

28 октябрь кундузи ва кечқурун ҳам ҳаво сифати халқаро AQI бўйича «ноқулай» даражада бўлиши кутилмоқда.

Айниқса, болалар, кексалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, юрак-қон томир ҳамда нафас йўли касалликлари борларга кечқурун ва тунда имкони борича ташқарига чиқмаслик, деразаларни ёпиқ тутиш тавсия этилган. Ташқарига чиққанда ҳимоя ниқобидан фойдаланиш ва очиқ ҳавода узоқ қолмаслик сўралган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанддаги саммитда «Барака» иловасининг янги версияси тақдим этилди

Самарқандда ўтказилган «Болалар фаровонлигига инвестиция» жаҳон саммитида «Барака»нинг янгиланган мобил иловаси тақдим этилди. Янги версияда молиявий хизматлар билан бирга ижтимоий хизматлар учун ҳам алоҳида бўлим пайдо бўлади.

21–22 октябрь кунлари ўтказилган саммитда компаниянинг стенди иштирокчиларда қизиқиш уйғотган.
3 ноябрда ишга туширилиши режалаштирилган янги версияда «Молия» ва «Ижтимоий хизматлар» учун алоҳида бўлимлар жорий этилади.

Шунингдек, кўриши заиф фойдаланувчилар учун матн ўлчами, контраст ва экран мавзусини созлаш имконини берувчи махсус режим қўшилади.

Ҳозирда «Барака» картасидан 1,8 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Илова орқали 80 дан ортиқ ижтимоий хизмат ва тўлов учун ариза бериш, шунингдек, 19 турдаги расмий ҳужжатдан электрон шаклда фойдаланиш мумкин.

Батафсил маълумот:

investinchildren.uz
Ижтимоий тармоқлар:
https://taplink.cc/investinchildren
👍4
Таниқли журналист Озод Ҳамидхўжаев оламдан ўтди

“Таҳлилнома” кўрсатуви бошловчиси ва “Ўзбекистон 24” телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Телеграм каналида маълум қилинди.

53 ёшли Озод Ҳамидхўжаев “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси стратегик ривожлантириш хизматининг бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

У узоқ йиллар “Ўзбекистон” телеканалида “Таҳлилнома” кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, “Ахборот” информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида ишлаган.

2017 йил май ойида янги ташкил этилган “Ўзбекистон 24” телеканалига директор этиб тайинланган ва ўша йилнинг август ойигача каналга раҳбарлик қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Тошкентда Марказий Осиё халқаро таълим форуми ўз ишини бошлади

Унда 40 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, таълим ва фан вазирлари, 500 га яқин маҳаллий ва хорижий олийгоҳ раҳбарлари ҳамда мингдан зиёд эксперт иштирок этди.

👉 https://effect.uz/n/358

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥22