Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ис гази олти кишининг умрига зомин бўлди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этди, яна икки нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤷♂1
Йиллар давомида ечилмаётган муаммолар: Юнусобод прокурори 50 нафар фуқаронинг дардига
малҳам бўлди
Юнусобод туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва йиллар давомида ечимини топмаётган муаммоларни ҳал қилиш мақсадида навбатдаги оммавий қабул ўтказилди.
Қабулга туман прокурори Яҳё Абдураҳмонов бошчилик қилди. Унда жами 50 нафар жисмоний шахс ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари эшитилди.
Шундан 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал қилиниб, қаноатлантирилган. Қолган мурожаатлар эса қўшимча ўрганиш ва текширишни талаб қилгани сабабли алоҳида назоратга олинган.
Туман прокуратураси Effect.uz'га аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва қонуний ечимини таъминлаш борасида оммавий ҳамда сайёр қабулларни мунтазам ўтказиб келаётганини маълум қилмоқда.

«Док-1 Макс» иши: товон пули масаласи ҳал бўлди
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларини истеъмол қилиш оқибатида жабрланган оилаларга моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларини истеъмол қилиш оқибатида жабрланган оилаларга моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун давлат бюджетидан 65,2 миллиард сўм ажратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Испанияда поездлар тўқнашуви оқибатида 68 киши ҳалок бўлди
Испаниянинг марказий қисмида икки тезюрар йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган. Қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
Мамлакат бош вазири Педро Санчес фожиа муносабати билан 29–31 октябрь кунлари уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
Айни пайтда поездлар тўқнашуви сабабларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

SafeRoad иловаси атрофидаги можаро: шахсий маълумотлар сиздирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
SafeRoad иловаси фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақидаги хабарларга SAFE Service компанияси расмий муносабат билдирди.
Компания маълумотлар сиздирилгани ҳақидаги даъволар ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади. Унинг билдиришича, тарқатилаётган маълумотлар илова ишга туширилишидан аввал турли манбалардан йиғилган бўлиб, SAFE Service фаолиятига алоқадор эмас.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари қонунчилик талабларига мувофиқ ҳимояланганини маълум қилди.

🤔3
Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди
Испанияда поезд ҳалокати оқибатида 68 киши ҳалок бўлди. Мамлакат бош вазири Педро Санчес 29–31 октябрь кунлари миллий мотам эълон қилди.
Ҳалок бўлганлар орасида 2011–2018 йилларда меҳнат вазири лавозимида ишлаган Фатима Баньес ҳам бор.
Фожиа 28 октябрь куни Мадрид–Севилья темир йўл линиясида содир бўлган. Поездларда жами 543 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса сабаб Мадрид ва Андалусия ўртасидаги тезюрар поездлар қатнови тўхтатилди.
Расмийлар ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.

👍2
Фарғонада 15-қаватдан тушиб кетган 24 ёшли йигит ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/364
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/364
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда ноябрда қор ёғиши кутилмоқда
Ноябрь ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меъёрдан кам, бошқа ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлади.
👉 https://effect.uz/n/365
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ноябрь ойида ёғингарчилик миқдори республика ҳудудининг айрим жойларида меъёрдан кам, бошқа ҳудудларда эса меъёр атрофида бўлади.
👉 https://effect.uz/n/365
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Олтинсойда ЙПХ инспектори ортидан қувган «Каптива» аварияга учради
Сурхондарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
👉 https://effect.uz/n/366
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
👉 https://effect.uz/n/366
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Иш жойида ҳалок бўлган 205 нафар фуқаро учун товон пули ундирилди
Жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 692 та бахтсиз ҳодиса текширилиб, 758 нафар фуқаро жабрланган. Уларнинг 205 нафари вафот этган. Суд қарорлари асосида 16 млрд сўмдан ортиқ товон пули ундирилган.
Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси 36,1 мингта қонунбузилиш ҳолатини аниқлаб, мансабдор шахсларга 22,3 млрд сўм маъмурий жарима қўллаган.
Инспекция аралашуви билан қарийб 35 минг нафар ходимга 832,1 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилган, 4 467 нафар фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланган. Мажбурий меҳнатга оид 47 та ҳолат аниқланган.

АҚШга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаб жорий этилмоқда
2026 йил 3 ноябрдан АҚШга парвоз қилувчи барча йўловчилар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам махсус декларация тўлдириши шарт.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари талабига кўра, йўловчилар парвоздан олдинги 21 кун давомида Конго Демократик Республикаси ҳудудида бўлмаганини тасдиқлаши керак. Мамлакат аэропорти орқали транзит ўтиш ҳам ушбу ҳудудда бўлиш ҳисобланади.
18 ёшга тўлмаган йўловчилар учун декларацияни ота-онаси ёки қонуний вакили тўлдиради.
Декларацияни тақдим этмаган йўловчилар самолётга чиқарилмайди. Ҳужжатда ёлғон маълумот кўрсатиш эса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Эбола вируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган ушбу талаб сабабли йўловчиларга декларацияни олдиндан тайёрлаб қўйиш тавсия этилмоқда.

Пискентда 7 гектарлик ақлли кўчатхона ишга туширилди
Тошкент вилоятининг Пискент туманида Жанубий Корея билан ҳамкорликда барпо этилган замонавий ақлли кўчатхоналар фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа Экология қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа 2024–2028 йилларга мўлжалланган.
Янги мажмуа маҳаллий иқлим шароитига мос дарахт ва бута кўчатларини етиштириш, ўрмонларни қайта тиклаш ҳамда чўлланишнинг олдини олишга хизмат қилади.
Маълумотларга кўра, Ўрмон агентлиги тасарруфидаги ўрмон хўжаликларида жорий йилнинг 9 ойи давомида 1 100 тонна дарахт ва бута уруғи жамғарилган. Шунингдек, 1 035 гектар майдонда 101,6 миллион туп ниҳол ва кўчат парвариш қилинмоқда.
Эндиликда ақлли технологиялар асосида кўчат етиштириш тажрибасини бошқа ўрмон хўжаликларига ҳам жорий этиш режалаштирилган.

👍132