Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: «Чет элда ишлаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар»
Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар нафақат оилаларининг ризқини топмоқда, балки фарзандлари келажаги учун ҳам машаққатли меҳнат қилмоқда. Давлат раҳбари уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қаерда бўлишидан қатъи назар ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳақида тўхталиб, уларнинг ҳар бири давлат ҳимоясида бўлиши шартлигини қайд этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Чет элда ишлаётган ҳар бир юртдошимиз оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлардир. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз. Қаерда ишлашидан қатъи назар, фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш — давлатнинг доимий бурчи ва вазифаси», — деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥17👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантлар нега кам маошга ишлаяпти? Президент ҳокимларни танқид қилди
Хорижга ишлаш учун кетаётган юртдошларимиз камида 2 минг доллар даромад билан қайтиши керак.
Аммо айрим ҳудудларда мигрантлар ойига 400–700 доллар атрофида пул топмоқда. Президент бу ҳолатни танқид қилиб, ҳокимлардан меҳнат миграцияси бўйича тизимли таҳлил ва амалий натижа талаб қилди.
Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг даромади ҳудудлар кесимида турлича эканига эътибор қаратди.

«Нима қиламиз уларни у ёққа юбориб? Ўзимизда 500 доллар бемалол қилса бўладику. Лекин одамлар юрибди ўша ерда», — деди Президент.
👍51🔥13👎4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил биладиган ёшлар хорижда юқори маошли ишга йўналтирилади
Ўзбекистонда инглиз тилини пухта ўзлаштириб, сертификат олган 200 мингга яқин ёш бор. Энди уларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиб, хорижда муносиб иш ҳақи таклиф этиладиган иш ўринларига йўналтириш вазифаси қўйилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев тил биладиган ёшларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларни халқаро меҳнат бозори талабларига мос мутахассислар қилиб тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Хусусан, хорижда ишлаш истагида бўлган ёшларни техникумларда талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва уларни АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Сингапур ҳамда Европа давлатларидаги муносиб иш ўринларига йўналтириш мумкинлиги қайд этилди.
Бу борада Германия мисоли келтирилди. Маълум қилинишича, шу йилнинг ўзида Германиядан Ўзбекистонга 45 минг нафар мутахассис бўйича буюртма тушган. Бироқ немис тилини биладиган кадрлар етишмаслиги сабабли атиги 2 минг нафар фуқаро ишга жойлашган.
Давлат раҳбари мактабларда немис тилини ўқитишни кучайтириш, хорижда ишлашни мақсад қилган ёшларни эса 9–11-синфларданоқ тилга тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
Асосий вазифа — ёшларни шунчаки хорижга ишлаш учун юбориш эмас, балки уларни тил ва касбга эга, юқори даромадли иш ўринларига муносиб мутахассис сифатида тайёрлаш.

👍115🔥14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантлар хориждаги меҳнати учун пенсия олишни бошлайди
Хорижда йиллаб ишлаб, солиқ ва пенсия бадалларини тўлаган юртдошларимизнинг меҳнат стажи Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳам ҳисобга олиниши керак. Президент бу масалани ҳал этиш учун қатор давлатлар билан музокараларни жадаллаштириш вазифасини қўйди.
Шавкат Мирзиёев хорижда қонуний меҳнат қилаётган фуқароларнинг пенсия таъминоти масаласига тўхталиб, уларнинг чет элда орттирган иш стажини Ватанга қайтгач ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари хорижда ишлаётган фуқаролар солиқлар билан бирга пенсия бадалларини ҳам тўлаётганини, бироқ уларнинг меҳнат стажини Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олиш масаласи тўлиқ ҳал этилмаганини қайд этди.

🔥107👍43
Хорижга ишга жўнатишда хусусий агентликлар масъул бўлади
Хусусий бандлик агентликлари орқали хорижда ишга жойлашганлар сони икки йилда беш баробар ошди. Энди фуқароларни чет элга ишга юбориш вазифасини хусусий сектордаги энг ишончли агентликларга тўлиқ ўтказиш, уларни эса ишга жойлаштириш натижаси учун рағбатлантириш режалаштирилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/387
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хусусий бандлик агентликлари орқали хорижда ишга жойлашганлар сони икки йилда беш баробар ошди. Энди фуқароларни чет элга ишга юбориш вазифасини хусусий сектордаги энг ишончли агентликларга тўлиқ ўтказиш, уларни эса ишга жойлаштириш натижаси учун рағбатлантириш режалаштирилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/387
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥84👍32👎1
Қорақалпоғистонда келишиб газ нархини кўтарган 22 та газ шохобчасига жарима қўлланилди – Рақобат қўмитаси
Бир вақтнинг ўзида газ нархини оширган 22 та шохобчага нисбатан рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар юзасидан молиявий жарималар қўлланилди. Қўмита қароридан норози бўлган 9 та субъект судга мурожаат қилган, бироқ қарорлар қонунийлиги судда ҳам тасдиқланган.
👉 https://effect.uz/n/389
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бир вақтнинг ўзида газ нархини оширган 22 та шохобчага нисбатан рақобатга қарши мувофиқлаштирилган ҳаракатлар юзасидан молиявий жарималар қўлланилди. Қўмита қароридан норози бўлган 9 та субъект судга мурожаат қилган, бироқ қарорлар қонунийлиги судда ҳам тасдиқланган.
👉 https://effect.uz/n/389
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Марат Ҳамдамов гумонланувчи тариқасида ушланган – Тошкент ИИББ
«Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган.
👉 https://effect.uz/n/390
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган.
👉 https://effect.uz/n/390
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишга жойлаштирган хусусий бандлик агентликларга 1,5 миллион сўмдан берилади
Фуқароларни хорижга ишга жойлаштиришда хусусий бандлик агентликларининг роли кенгайтирилади. Энди юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун агентликка 1,5 миллион сўм рағбат пули тўланади.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларни хорижда иш билан таъминлаш тизимини хусусий секторга тўлиқ ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

🔥96👍45👎1
Янги қурилаётган бинода ёнғин: Вазирлик изоҳ берди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган янги бинолардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, айни вақтда ҳодиса масъуллар томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Вазирлик ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида қурилаётган янги бинолардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди. Қайд этилишича, айни вақтда ҳодиса масъуллар томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Вазирлик ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзагролизинг” раҳбарияти Ўртачирчиқда фуқаролар мурожаатларини тинглади
2026 йил 30 октябрь куни “Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти томонидан Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида сайёр қабул ўтказилди.
Унда фуқаролар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари вакилларининг мурожаатлари тингланди. Учрашув давомида уларни қийнаётган муаммолар, мавжуд масалалар ва таклифлар юзасидан бевосита мулоқот олиб борилди.
Қабулда билдирилган мурожаатларни ўрганиш ҳамда уларнинг қонуний ечимини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилган.
👉🏼Тўлиқ видео

Эркин Турдимов бошчилигидаги вазирлик олдида жиддий синов: 14 минг талабанинг тақдири нима бўлади?
Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олдидаги муҳим вазифалардан бири — таълим муассасалари фаолиятидаги муаммоларни қоғозда эмас, амалда ҳал қилиш. Навоий инновациялар университети атрофидаги вазият эса янги вазирлик учун жиддий синовга айланиши мумкин.
Ота-оналар, талабалар ва университет ходимлари номидан йўлланган мурожаатларда 14 мингга яқин талаба таълим олаётган муассасанинг ўқув бинолари, инфратузилмаси, ижара шартномалари, молиявий фаолияти ва раҳбариятдаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви юзасидан жиддий саволлар кўтарилган.
👉 https://effect.uz/n/392

Эскроу тизими: уй-жой харидорлари маблағлари қурилиш компанияларидан ҳимоя қилинадими?
Қурилиши кечикаётган уйлар, бажарилмаган шартномалар ва харидорларга қайтарилмаётган пуллар — кўчмас мулк бозоридаги муаммоларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эскроу ҳисобварақлари тизимини тезроқ жорий этиш зарурлигини таъкидламоқда.
👉 https://effect.uz/n/393
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурилиши кечикаётган уйлар, бажарилмаган шартномалар ва харидорларга қайтарилмаётган пуллар — кўчмас мулк бозоридаги муаммоларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эскроу ҳисобварақлари тизимини тезроқ жорий этиш зарурлигини таъкидламоқда.
👉 https://effect.uz/n/393
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермерлар диққатига! 20 фоиз тўлов билан замонавий техника олиш имконияти!
“Ўзагролизинг” фермерлар учун 20 фоиз бошланғич тўлов, хорижий молиялаштириш ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини таклиф этмоқда.
Компания давлат кафолатисиз “John Deere Financial”дан 10 миллион евро маблағ жалб қилган.
Фермерлар учун қандай имкониятлар яратилган? Компаниянинг янги лизинг шартлари нималардан иборат?
Бу ҳақда “Ўзагролизинг” раҳбарияти Effect.uz мухбирига берган интервьюсида маълумот берди.
👉🏼Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ўзагролизинг” фермерлар учун 20 фоиз бошланғич тўлов, хорижий молиялаштириш ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини таклиф этмоқда.
Компания давлат кафолатисиз “John Deere Financial”дан 10 миллион евро маблағ жалб қилган.
Фермерлар учун қандай имкониятлар яратилган? Компаниянинг янги лизинг шартлари нималардан иборат?
Бу ҳақда “Ўзагролизинг” раҳбарияти Effect.uz мухбирига берган интервьюсида маълумот берди.
👉🏼Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Одамларимизни “тубсиз уммон”га юбораётган ҳокимлар: Президент ғазабда, фуқаролар нега мусофирликни танлаяпти?
👉 https://youtu.be/HBBWYchtLJk
👉 https://youtu.be/HBBWYchtLJk
YouTube
ПРЕЗИДЕНТ ҒАЗАБДА: ОДАМЛАР НЕГА МУСОФИРЛИККА КЕТЯПТИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👎2🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги уй сотиб олишдан олдин нималарга эътибор қаратиш керак?
Бугун мамлакатимизда янги турар жойлар қурилиши жадал давом этмоқда. Харидорлар учун танлов кенг, бироқ уй сотиб олишда фақат унинг ташқи кўриниши, жойлашуви ёки нархига қараб қарор қабул қилиш жиддий хатоларга сабаб бўлиши мумкин.
Айниқса, ҳали қурилиши якунланмаган хонадонни харид қилишдан олдин қурувчи компаниянинг тажрибаси, аввалги лойиҳалари ва қурилиш учун зарур рухсатномалари мавжудлигини текшириш муҳим.
Қурувчи компания фаолияти ҳақидаги маълумотларни nazorat.shq.uz платформаси орқали ҳам текшириш мумкин.
Мутахассислар уй харид қилишдан аввал барча ҳужжатларни синчиклаб ўрганиш, қурувчининг фаолиятига ишонч ҳосил қилиш ва шошилинч қарор қабул қилмасликни тавсия этади.

Марат Ҳамдамов билан бирга яна бошқалар ҳам ушлангани маълум бўлди
«Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган.
Таъкидлаш лозимки, ушланиш шахснинг айбдорлиги суд томонидан исботланганини англатмайди. Жиноят иши бўйича якуний ҳуқуқий баҳо тергов ва суд жараёнлари натижасида берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган.
Таъкидлаш лозимки, ушланиш шахснинг айбдорлиги суд томонидан исботланганини англатмайди. Жиноят иши бўйича якуний ҳуқуқий баҳо тергов ва суд жараёнлари натижасида берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IMAN компанияси инвесторлар олдида очиқ ҳисобот беришни ваъда қилмоқда
Сўнгги пайтларда IMAN компанияси фаолияти билан боғлиқ масалалар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Командит ширкати директори Зуҳруллоҳ Бобоев ушбу вазият юзасидан баёнот бериб, бундан буён инвесторлар ва кузатувчиларга компанияда юз бераётган жараёнлар ҳақида мунтазам ва шаффоф маълумот тақдим этиб боришини билдирди.
Бобоевнинг айтишича, у эндиликда IMAN компаниясининг расмий вакили сифатида чиқиш қилиб, инвесторлар олдидаги масъулиятни ҳис қилган ҳолда юзага келаётган саволларга жавоб бериб боради.

498 миллиард сўмлик талон-торож айблови: Собиқ энергетика вазири иши судга оширилди
Энергетика соҳасидаги йирик молиявий жиноят ҳақидаги иш судга юборилди. Мазкур ишда собиқ вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва бошқа шахслар давлатга 498 миллиард сўмлик зарар етказишда айбланмоқда.
Маълум қилинишича, иш доирасида Жўрабек Мирзамаҳмудов ва бошқа шахслар давлат маблағларининг жами 498 миллиард сўмини талон-торож қилишда айбланмоқда. Effect.uz манбасига маълум бўлишича, жиноий иш доирасида Мирзамаҳмудовнинг акаси ҳам қамоққа олинган.
👉 https://effect.uz/n/395

Фарғонада департамент терговчиси пора билан ушланди
У айбланувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини унинг фойдасига ҳал қилиш, зарар миқдорини камайтириш ва қидирувни бекор қилишни ваъда қилганликда гумонланмоқда.
👉 https://effect.uz/n/396
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
У айбланувчига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини унинг фойдасига ҳал қилиш, зарар миқдорини камайтириш ва қидирувни бекор қилишни ваъда қилганликда гумонланмоқда.
👉 https://effect.uz/n/396
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Давлат гранти асосида ўқиди, диплом олди, аммо ишга жойлаша олмаяпти...
Сурхондарёлик фуқаро беш йиллик таҳсилидан кейин мутахассислиги бўйича ишлашга тўсиққа учраётганини айтмоқда. EFFECT.UZ таҳририятига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Шерозий маҳалласида яшовчи Шерзод Саматов йўллаган мурожаатга кўра, дипломида «педагог» деган қайд йўқлиги сабабли мактаб ва ҳатто боғчаларга ишга жойлашиш имкони бўлмаяпти.
«Наҳотки, олий маълумотли бўла туриб, мактабга ишга кира олмасам? Шунча йил сарфлаган вақтим, қилган харажатларим бир тийинга айланиб қоладими?» — дейди мурожаатчи.