Мўминов Сарвар Муродович Таълим ва илм-фан вазирлигида янги лавозимга тайинланди
Таълим ва илм-фан вазирининг тегишли буйруғи билан Мўминов Сарвар Муродович вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Сарвар Мўминов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси Сунъий интеллектни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Фаррух Абдураимов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шу муносабат билан Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фаррух Абдураимов беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.
Шу муносабат билан Алишер Усманов Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Марат Ҳамдамов гумонланувчи тариқасида ушланган – Тошкент ИИББ «Imarat Development» атрофидаги можаролар жиноят иши доирасида янги босқичга ўтди. Лойиҳа эгаси Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органи томонидан процессуал тартибда ушланган. 👉 https:…
Марат Ҳамдамов қамоққа олинди
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябрь куни «Imarat Development» қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида ажрим чиқарди.
Мазкур жиноят иши 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик ҳамда нодавлат ташкилотларида мансабдорлик ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари билан қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Imarat Development» атрофидаги можаролар юзасидан жиноят иши доирасида янги жараён бошлангани, лойиҳа раҳбари Марат Ҳамдамов ва яна бир шахс тергов органлари томонидан процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

👍4
Президент Бухорода нефть-кимё кластери фаолияти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманида жойлашган «Tekhnochem» корхонасига ташриф буюриб, нефть-кимё кластерининг бугунги фаолияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда истиқболдаги режалари билан танишди.
Ташриф давомида корхона фаолияти ва соҳани ривожлантиришга қаратилган режалар кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманида жойлашган «Tekhnochem» корхонасига ташриф буюриб, нефть-кимё кластерининг бугунги фаолияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда истиқболдаги режалари билан танишди.
Ташриф давомида корхона фаолияти ва соҳани ривожлантиришга қаратилган режалар кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍158🔥25👎1
«SERVICE TRAVEL CENTR» МЧЖ орқали ўқишга киритиш ваъдаси: 15 миллион сўм қаерда?
Effect.uz таҳририятига Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Гулчамбар ҚФЙ, Жарбулоқ қишлоғида яшовчи Усарова Машҳура Алиқуловнадан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчининг айтишича, у 2026 йил февраль ойида Instagram ижтимоий тармоғида консалтинг хизматлари рекламасига кўзи тушиб, хориждаги олий таълим муассасасидан ўқишини кўчириш масаласида мурожаат қилган.
Унга хориждан 4-курсга ўқишини кўчириб бериш ҳамда Бухоро инновациялар университетининг дефектология йўналишига ўқишга жойлаштириш ваъда қилинган.
Мурожаатчи мазкур хизматлар билан шуғулланувчи «SERVICE TRAVEL CENTR» масъулияти чекланган жамияти директори сифатида ўзини таништирган Мирзабек Равшановга ишониб, 15 миллион сўм маблағ берганини билдирмоқда.
Бироқ унинг таъкидлашича, орадан вақт ўтганига қарамай, ваъда қилинган ишлар бажарилмаган. Хусусан, унинг маълумотлари HEMIS тизимига киритилмаган, ўқиш масаласи ҳам ҳал этилмаган. Берилган 15 миллион сўм маблағ эса ҳанузгача қайтарилмаган.
Мурожаатчи ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлимига ҳам ариза билан мурожаат қилганини айтмоқда. Аммо унинг таъкидлашича, ариза берилганига роппа-роса бир ой бўлганига қарамай, ҳанузгача бирор натижа ёки аниқ жавоб олмаган.
Мурожаатчи масъуллар томонидан масалага етарлича эътибор қаратилмаётганидан ҳам норози.
Эндиликда бир қатор саволлар юзага келади: «SERVICE TRAVEL CENTR» МЧЖ ҳақиқатан ҳам таълим хизматлари кўрсатиш билан шуғулланадими?
Компаниянинг бундай ваъдалар бериш учун қандай ваколати бор? Фуқародан олинган 15 миллион сўм маблағ нима сабабдан қайтарилмаган?
Энг муҳими, ички ишлар органларига берилган ариза нега бир ойдан буён натижасиз қолмоқда?
Effect.uz таҳририяти «SERVICE TRAVEL CENTR» МЧЖ раҳбарияти ва Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими масъулларидан муносабат кутиб қолади.
Мурожаатда келтирилган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши, фуқаронинг маблағини қайтариш масаласи қонуний тартибда ҳал этилиши ҳамда ички ишлар органларига берилган ариза юзасидан тегишли тушунтириш берилишини сўраймиз.
Effect.uz суриштирувни давом эттиради. Бизни кузатишда давом этинг!

Боғча мудирасининг ўлдирилиши ортидан Зарбдор тумани ҳокими ишдан олинди
Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида боғча мудирасининг ўлдирилиши ортидан туман ҳокими Бекзод Тошпўлатов лавозимидан озод этилди.
Маълум бўлишича, Бекзод Тошпўлатов 2026 йил 31 октябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
Туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш эса унинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Эржигитов зиммасига юкланган.
Аввалроқ Зарбдор туманида боғча мудирасининг ўлдирилиши ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 29 октябрь куни туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этишда гумонланаётган аёлнинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган эди.
Маълум бўлишича, ҳодиса оилавий можаро билан боғлиқ бўлиб, унга марҳуманинг турмуш ўртоғи алоқадор бўлиши мумкин. Бироқ, боғча мудирасининг ўлдирилиши ва туманнинг собиқ ҳокимининг алоқадорлиги эса ҳозирча расман тасдиқланмаган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Икки йил олдин бу ерлар чўл эди»
Президент Бухородаги нефть-кимё корхонасининг ҳатто техник тафсилотларигача қизиқди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Бухородаги нефть-кимё корхонасининг ҳатто техник тафсилотларигача қизиқди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки нафар I гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро нега Ижтимоий реестрга киритилмаяпти?
Effect.uz таҳририятига Самарқанд вилояти Қўшработ туманида яшовчи Ўсаров Фарҳоддан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчининг айтишича, ота-онасининг ҳар иккиси ҳам I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланади. Хусусан, отасининг ТИЭК хулосасида ўзгалар парваришига муҳтож экани ҳам қайд этилган.
Бироқ шундай оғир вазиятга қарамай, ота-онасини Ижтимоий реестрга киритиш ва уларга тегишли ижтимоий ёрдамни расмийлаштириш масаласида қийинчиликларга дуч келинмоқда.
Мурожаатчининг таъкидлашича, масъуллар томонидан оилага тегишли автотранспорт воситалари ва ер майдони мавжудлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Натижада ота-онасининг ногиронлик ҳолати ва парваришга муҳтожлигига қарамай, ижтимоий ёрдам олиш масаласи ҳал этилмаяпти.
Фуқаро эса ҳеч қандай асоссиз имтиёз талаб қилмаётганини, фақат ота-онасининг ҳақиқий ижтимоий аҳволи қонун доирасида холисона баҳоланишини исташини билдирмоқда.
Эндиликда бир қатор саволлар юзага келади: I гуруҳ ногиронлиги бўлган икки нафар фуқаронинг ижтимоий аҳволи қандай тартибда баҳоланмоқда?
Оилада автотранспорт воситаси ёки ер майдони мавжудлиги ижтимоий ёрдам тайинлашда қандай мезонлар асосида ҳисобга олинмоқда?
Отасининг ўзгалар парваришига муҳтожлиги қайд этилган ТИЭК хулосаси нега масалани ҳал этишда инобатга олинмаяпти?
Қўшработ туманидаги масъул идоралар мурожаатчининг оиласига нисбатан қандай чора кўрган?
Effect.uz таҳририяти Қўшработ туманидаги масъуллардан ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигидан ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат кутиб қолади.
Мазкур вазиятга ҳуқуқий баҳо берилиб, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан тегишли тушунтириш берилишини сўраймиз.
Effect.uz мурожаатни назоратга олади ва суриштирувни давом эттиради. Бизни кузатишда давом этинг!

👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекгидроэнерго: 9 ойда 6,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун, 3 ноябрь куни “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатимиздаги гидроэлектр станциялари сони 36 тадан 106 тага етказилган. Умумий ўрнатилган қувват эса 2,5 гигаваттни ташкил этмоқда.
2026 йилнинг январь-центабр ойларида Жамият томонидан 6 миллиард 642 миллион киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу тўққиз ойлик режанинг 120 фоизга бажарилганини англатади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 24 фоизни ташкил этган.

ЕЧЛ: «Бавария» Мадридни забт этди, «Манчестер Юнайтед»дан фантастик камбек!
Европа чемпионлар лигасининг 4-турида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. «Барселона» ўз майдонида «Астон Вилла»ни ишончли тарзда мағлуб этган бўлса, «ПСЖ» сафарда «Вильярреал» дарвозасига жавобсиз олтита гол киритди.
«Барселона» — «Астон Вилла» 3:0
Каталонияликлар учрашувни фаол бошлаб, Ламин Ямалнинг эрта голи эвазига ҳисобни очди. Кейинги дақиқаларда ҳам устунликни сақлаб қолган «Барселона» Рафиньянинг дубли орқали йирик ғалабани расмийлаштирди.
«Вильярреал» — «ПСЖ» 0:6
Парижликлар рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жамоа учрашувнинг дастлабки 17 дақиқасидаёқ тўртта гол уриб, баҳс тақдирини деярли ҳал қилди. Жоау Невеш, Дезире Дуэ, Сенни Маюлу ва Фабиан Руис дастлабки голларга муаллифлик қилди. Кейинги бўлимда ҳам ҳужумларни давом эттирган «ПСЖ» ҳисобни 6:0 га етказди.
«Манчестер Юнайтед» — «Рома» 3:2
Турнинг энг ҳаяжонли учрашуви «Олд Траффорд»да кечди. Маттиас Соуле ва Доньелл Маленнинг голлари «Рома»ни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Бироқ «Юнайтед» таслим бўлмади. Бруну Фернандеш пенальтидан ҳисобни қисқартирди, Матеус Кунья эса иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, манкунианликлар тўққизта ўйиндан иборат ғалабасиз серияга барҳам берди. Қизиғи, Кунья иккинчи голидан кейин иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
«Атлетико» — «Бавария» 0:2
Мадриддаги «Метрополитано» стадионида кечган баҳсда ҳам меҳмонлар ғалаба қозонди. «Бавария» Леннарт Карл ва Конрад Лаймернинг голлари эвазига «Атлетико»ни мағлуб этди.
Шу тариқа, ЕЧЛнинг навбатдаги турида «ПСЖ» йирик ғалаба, «Бавария» эса Мадриддаги муҳим уч очко билан эътибор марказида бўлди.