Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекгидроэнерго: 9 ойда 6,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш борасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бугун, 3 ноябрь куни “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган матбуот анжуманида соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда мамлакатимиздаги гидроэлектр станциялари сони 36 тадан 106 тага етказилган. Умумий ўрнатилган қувват эса 2,5 гигаваттни ташкил этмоқда.
2026 йилнинг январь-центабр ойларида Жамият томонидан 6 миллиард 642 миллион киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу тўққиз ойлик режанинг 120 фоизга бажарилганини англатади. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 24 фоизни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

ЕЧЛ: «Бавария» Мадридни забт этди, «Манчестер Юнайтед»дан фантастик камбек!
Европа чемпионлар лигасининг 4-турида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. «Барселона» ўз майдонида «Астон Вилла»ни ишончли тарзда мағлуб этган бўлса, «ПСЖ» сафарда «Вильярреал» дарвозасига жавобсиз олтита гол киритди.
«Барселона» — «Астон Вилла» 3:0
Каталонияликлар учрашувни фаол бошлаб, Ламин Ямалнинг эрта голи эвазига ҳисобни очди. Кейинги дақиқаларда ҳам устунликни сақлаб қолган «Барселона» Рафиньянинг дубли орқали йирик ғалабани расмийлаштирди.
«Вильярреал» — «ПСЖ» 0:6
Парижликлар рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жамоа учрашувнинг дастлабки 17 дақиқасидаёқ тўртта гол уриб, баҳс тақдирини деярли ҳал қилди. Жоау Невеш, Дезире Дуэ, Сенни Маюлу ва Фабиан Руис дастлабки голларга муаллифлик қилди. Кейинги бўлимда ҳам ҳужумларни давом эттирган «ПСЖ» ҳисобни 6:0 га етказди.
«Манчестер Юнайтед» — «Рома» 3:2
Турнинг энг ҳаяжонли учрашуви «Олд Траффорд»да кечди. Маттиас Соуле ва Доньелл Маленнинг голлари «Рома»ни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Бироқ «Юнайтед» таслим бўлмади. Бруну Фернандеш пенальтидан ҳисобни қисқартирди, Матеус Кунья эса иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, манкунианликлар тўққизта ўйиндан иборат ғалабасиз серияга барҳам берди. Қизиғи, Кунья иккинчи голидан кейин иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
«Атлетико» — «Бавария» 0:2
Мадриддаги «Метрополитано» стадионида кечган баҳсда ҳам меҳмонлар ғалаба қозонди. «Бавария» Леннарт Карл ва Конрад Лаймернинг голлари эвазига «Атлетико»ни мағлуб этди.
Шу тариқа, ЕЧЛнинг навбатдаги турида «ПСЖ» йирик ғалаба, «Бавария» эса Мадриддаги муҳим уч очко билан эътибор марказида бўлди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!
Янги кун барчангизга хайрли ва баракали келсин. Бугунги кунингиз яхши кайфият, хушхабарлар ва омадли лаҳзаларга бой бўлсин.
Биз билан бирга бўлганингиз, бизни кузатиб бораётганингиз учун раҳмат! Эътиборингиз марказидаги энг муҳим воқеа ва янгиликларни сизларга етказишда давом этамиз.
Кунингиз хайрли ўтсин!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги кун барчангизга хайрли ва баракали келсин. Бугунги кунингиз яхши кайфият, хушхабарлар ва омадли лаҳзаларга бой бўлсин.
Биз билан бирга бўлганингиз, бизни кузатиб бораётганингиз учун раҳмат! Эътиборингиз марказидаги энг муҳим воқеа ва янгиликларни сизларга етказишда давом этамиз.
Кунингиз хайрли ўтсин!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Уч инстанция — бир хато: судлар қонунни эмас, реестрда йўқ алкотестерни танлади
Вобкентлик ҳайдовчи Ш.Р. уч йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниб, 16,48 млн сўм жаримага тортилди. Ишдаги ягона лаборатория хулосаси унинг қони ва сийдигида спирт йўқлигини тасдиқлаган.
Шунга қарамай, туман суди, вилоят суди ва Олий суд судьяси жазони фақат фойдаланишга рухсат этилмаган алкотестернинг 0,155 мг/л кўрсаткичига таяниб ўз кучида қолдирди.
Бу иш битта ҳайдовчининг тақдири ҳақида эмас. Бу — судлар далилларни қонун талаби асосида эмас, айблов томонининг қулайлигига қараб баҳолаётгани ҳақида.
👉 https://effect.uz/n/413

👎3
Президент Шавкат Мирзиёевнинг китоби Гарвард университети кутубхонасига топширилди
Университетнинг ноёб китоблар ва қўлёзмаларга ихтисослашган Хоутон кутубхонаси вакили Кристина Жейкобсоннинг таъкидлашича, мазкур нашрлар халқаро илмий муҳитда Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.
👉 https://effect.uz/n/414
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Университетнинг ноёб китоблар ва қўлёзмаларга ихтисослашган Хоутон кутубхонаси вакили Кристина Жейкобсоннинг таъкидлашича, мазкур нашрлар халқаро илмий муҳитда Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.
👉 https://effect.uz/n/414
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1🔥1
Доҳада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ва халқаро илмий семинар ўтказилди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг миссияси, илмий-маърифий салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида тақдимот маросими ва халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг илм-фан, маданият ва таълим соҳалари вакиллари иштирок этди.
👉 https://effect.uz/n/415

🤷♂1
📲InfinBANK mobil ilovasida InfinBANK kartalariga pul o‘tkazmalari uchun komissiya 0%!
Yaqinlaringizga pul o‘tkazish yanada foydaliroq bo‘ldi. Endi InfinBANK mobil ilovasida istalgan bankning HUMO va UZCARD kartalaridan InfinBANK kartalariga har qanday pul o‘tkazmalari komissiyasiz amalga oshiriladi:
✔️ HUMO → HUMO - 0%
✔️ HUMO → UZCARD - 0%
✔️ UZCARD → HUMO - 0%
✔️ UZCARD → UZCARD - 0%
✔️ HUMO → VISA InfinBANK UZS - 0%
✔️ UZCARD → VISA InfinBANK UZS - 0%
‼️ InfinBANK mobil ilovasi orqali 0% komissiya o‘z kartalaringizga ham, InfinBANKning boshqa mijozlari kartalariga pul o‘tkazishda ham amal qiladi.
Do‘stlaringiz va yaqinlaringizga InfinBANK kartasini ochishni tavsiya qilishning ayni vaqti!
Yaqin insonlaringiz orasida komissiyasiz pul o‘tkazish yanada yoqimliroq.
Istalgan bankning HUMO yoki UZCARD kartasini InfinBANK ilovasiga ulang va pulingizni foyda bilan tejang.
Muhim:
❗️InfinBLACK kredit kartasidan amalga oshiriladigan pul o‘tkazmalariga foizsiz komissiya tatbiq etilmaydi
❗️Kredit kartasini to‘ldirish uchun komissiya olinmaydi.
📲 Ilovani yuklab olish: https://infinbank.go.link/7a8eM

🔥2