EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ЕЧЛ: «Бавария» Мадридни забт этди, «Манчестер Юнайтед»дан фантастик камбек!

Европа чемпионлар лигасининг 4-турида бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтди. «Барселона» ўз майдонида «Астон Вилла»ни ишончли тарзда мағлуб этган бўлса, «ПСЖ» сафарда «Вильярреал» дарвозасига жавобсиз олтита гол киритди.

«Барселона» — «Астон Вилла» 3:0
Каталонияликлар учрашувни фаол бошлаб, Ламин Ямалнинг эрта голи эвазига ҳисобни очди. Кейинги дақиқаларда ҳам устунликни сақлаб қолган «Барселона» Рафиньянинг дубли орқали йирик ғалабани расмийлаштирди.

«Вильярреал» — «ПСЖ» 0:6
Парижликлар рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Жамоа учрашувнинг дастлабки 17 дақиқасидаёқ тўртта гол уриб, баҳс тақдирини деярли ҳал қилди. Жоау Невеш, Дезире Дуэ, Сенни Маюлу ва Фабиан Руис дастлабки голларга муаллифлик қилди. Кейинги бўлимда ҳам ҳужумларни давом эттирган «ПСЖ» ҳисобни 6:0 га етказди.

«Манчестер Юнайтед» — «Рома» 3:2
Турнинг энг ҳаяжонли учрашуви «Олд Траффорд»да кечди. Маттиас Соуле ва Доньелл Маленнинг голлари «Рома»ни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Бироқ «Юнайтед» таслим бўлмади. Бруну Фернандеш пенальтидан ҳисобни қисқартирди, Матеус Кунья эса иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, манкунианликлар тўққизта ўйиндан иборат ғалабасиз серияга барҳам берди. Қизиғи, Кунья иккинчи голидан кейин иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.

«Атлетико» — «Бавария» 0:2
Мадриддаги «Метрополитано» стадионида кечган баҳсда ҳам меҳмонлар ғалаба қозонди. «Бавария» Леннарт Карл ва Конрад Лаймернинг голлари эвазига «Атлетико»ни мағлуб этди.

Шу тариқа, ЕЧЛнинг навбатдаги турида «ПСЖ» йирик ғалаба, «Бавария» эса Мадриддаги муҳим уч очко билан эътибор марказида бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг!

Янги кун барчангизга хайрли ва баракали келсин. Бугунги кунингиз яхши кайфият, хушхабарлар ва омадли лаҳзаларга бой бўлсин.

Биз билан бирга бўлганингиз, бизни кузатиб бораётганингиз учун раҳмат! Эътиборингиз марказидаги энг муҳим воқеа ва янгиликларни сизларга етказишда давом этамиз.

Кунингиз хайрли ўтсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Уч инстанция — бир хато: судлар қонунни эмас, реестрда йўқ алкотестерни танлади

Вобкентлик ҳайдовчи Ш.Р. уч йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниб, 16,48 млн сўм жаримага тортилди. Ишдаги ягона лаборатория хулосаси унинг қони ва сийдигида спирт йўқлигини тасдиқлаган.

Шунга қарамай, туман суди, вилоят суди ва Олий суд судьяси жазони фақат фойдаланишга рухсат этилмаган алкотестернинг 0,155 мг/л кўрсаткичига таяниб ўз кучида қолдирди.

Бу иш битта ҳайдовчининг тақдири ҳақида эмас. Бу — судлар далилларни қонун талаби асосида эмас, айблов томонининг қулайлигига қараб баҳолаётгани ҳақида.

👉 https://effect.uz/n/413

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Президент Шавкат Мирзиёевнинг китоби Гарвард университети кутубхонасига топширилди

Университетнинг ноёб китоблар ва қўлёзмаларга ихтисослашган Хоутон кутубхонаси вакили Кристина Жейкобсоннинг таъкидлашича, мазкур нашрлар халқаро илмий муҳитда Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/414

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1🔥1
Доҳада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ва халқаро илмий семинар ўтказилди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг миссияси, илмий-маърифий салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида тақдимот маросими ва халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг илм-фан, маданият ва таълим соҳалари вакиллари иштирок этди.

👉 https://effect.uz/n/415

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
📲InfinBANK mobil ilovasida InfinBANK kartalariga pul o‘tkazmalari uchun komissiya 0%!

Yaqinlaringizga pul o‘tkazish yanada foydaliroq bo‘ldi. Endi InfinBANK mobil ilovasida istalgan bankning HUMO va UZCARD kartalaridan InfinBANK kartalariga har qanday pul o‘tkazmalari komissiyasiz amalga oshiriladi:

✔️ HUMO → HUMO - 0%
✔️ HUMO → UZCARD - 0%
✔️ UZCARD → HUMO - 0%
✔️ UZCARD → UZCARD - 0%
✔️ HUMO → VISA InfinBANK UZS - 0%
✔️ UZCARD → VISA InfinBANK UZS - 0%

‼️ InfinBANK mobil ilovasi orqali 0% komissiya o‘z kartalaringizga ham, InfinBANKning boshqa mijozlari kartalariga pul o‘tkazishda ham amal qiladi.

Do‘stlaringiz va yaqinlaringizga InfinBANK kartasini ochishni tavsiya qilishning ayni vaqti!
Yaqin insonlaringiz orasida komissiyasiz pul o‘tkazish yanada yoqimliroq.

Istalgan bankning HUMO yoki UZCARD kartasini InfinBANK ilovasiga ulang va pulingizni foyda bilan tejang.

Muhim:
❗️InfinBLACK kredit kartasidan amalga oshiriladigan pul o‘tkazmalariga foizsiz komissiya tatbiq etilmaydi

❗️Kredit kartasini to‘ldirish uchun komissiya olinmaydi.

📲 Ilovani yuklab olish: https://infinbank.go.link/7a8eM
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент Олимпиадаси»да ҳакамлик юзасидан шикоят: боксчи қиз ғалабадан маҳрум қилиндими?

EFFECT.UZ таҳририятига Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро Улуғбек Турсуновдан мурожаат келиб тушди. У «Президент Олимпиадаси» мусобақасининг бокс бўйича баҳсларида ҳакамлик юзасидан эътироз билдирмоқда.

Унинг айтишича, қизлар ўртасида 67 килограмм вазн тоифасининг 2-саралаш босқичида иштирок этган қизи — Фазилатхон Турсунова қизил бурчакда жанг қилган. Мурожаатчи жанг давомида унинг қизи рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилгани ва устунлик кўрсатганини таъкидламоқда.

👉 https://effect.uz/n/418

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент Бухорога ташрифида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

– Бухоро иқтисодиётига, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришлар олиб кирадиган 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар билан келганмиз, деди давлат раҳбари.

Дастлаб ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига тўхталиб ўтилди. Бу соҳада Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг иккинчи босқичига яна 248 миллион доллар жалб қилинади.

Натижада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, 775 минг киши канализация тармоғига уланади. Марказлашган ичимлик суви билан қамров ҳозирги 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.

Президент одамлар бу ўзгаришларни кутаётганини таъкидлаб, масъулларга лойиҳаларни тезлаштиришни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍116🔥12👎1
Бухорода 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда

У бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрли автомобиль йўли барпо этилади. Шунингдек, автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлагини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Президент аэропорт ва унга олиб борадиган йўлни Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди. Янги инфратузилма Бухорога келувчилар учун қулайлик яратиши ва ҳудуднинг транспорт имкониятларини кенгайтириши таъкидланди.

Туркиянинг "Pegasus" авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда. Келаси йил Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайн билан ҳам авиақатновларни бошлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36👎1
Самарқандда илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти ўтказилади

Самарқанд шаҳрида 5-6 ноябрь кунлари хавфсизлик масалалари бўйича илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти бўлиб ўтади.
Унда дунёнинг 24 давлатидан 33 та делегация ҳамда 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Мулоқот доирасида рақамли трансформация шароитида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, илғор технологиялар ва сунъий интеллектнинг замонавий таҳдидларга таъсири, уларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Б. Қурбонов раислигида ўтказилади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашади.

Мазкур мулоқот формати Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида илгари сурилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1