EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Доҳада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ва халқаро илмий семинар ўтказилди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг миссияси, илмий-маърифий салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида тақдимот маросими ва халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг илм-фан, маданият ва таълим соҳалари вакиллари иштирок этди.

👉 https://effect.uz/n/415

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
📲InfinBANK mobil ilovasida InfinBANK kartalariga pul o‘tkazmalari uchun komissiya 0%!

Yaqinlaringizga pul o‘tkazish yanada foydaliroq bo‘ldi. Endi InfinBANK mobil ilovasida istalgan bankning HUMO va UZCARD kartalaridan InfinBANK kartalariga har qanday pul o‘tkazmalari komissiyasiz amalga oshiriladi:

✔️ HUMO → HUMO - 0%
✔️ HUMO → UZCARD - 0%
✔️ UZCARD → HUMO - 0%
✔️ UZCARD → UZCARD - 0%
✔️ HUMO → VISA InfinBANK UZS - 0%
✔️ UZCARD → VISA InfinBANK UZS - 0%

‼️ InfinBANK mobil ilovasi orqali 0% komissiya o‘z kartalaringizga ham, InfinBANKning boshqa mijozlari kartalariga pul o‘tkazishda ham amal qiladi.

Do‘stlaringiz va yaqinlaringizga InfinBANK kartasini ochishni tavsiya qilishning ayni vaqti!
Yaqin insonlaringiz orasida komissiyasiz pul o‘tkazish yanada yoqimliroq.

Istalgan bankning HUMO yoki UZCARD kartasini InfinBANK ilovasiga ulang va pulingizni foyda bilan tejang.

Muhim:
❗️InfinBLACK kredit kartasidan amalga oshiriladigan pul o‘tkazmalariga foizsiz komissiya tatbiq etilmaydi

❗️Kredit kartasini to‘ldirish uchun komissiya olinmaydi.

📲 Ilovani yuklab olish: https://infinbank.go.link/7a8eM
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент Олимпиадаси»да ҳакамлик юзасидан шикоят: боксчи қиз ғалабадан маҳрум қилиндими?

EFFECT.UZ таҳририятига Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро Улуғбек Турсуновдан мурожаат келиб тушди. У «Президент Олимпиадаси» мусобақасининг бокс бўйича баҳсларида ҳакамлик юзасидан эътироз билдирмоқда.

Унинг айтишича, қизлар ўртасида 67 килограмм вазн тоифасининг 2-саралаш босқичида иштирок этган қизи — Фазилатхон Турсунова қизил бурчакда жанг қилган. Мурожаатчи жанг давомида унинг қизи рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилгани ва устунлик кўрсатганини таъкидламоқда.

👉 https://effect.uz/n/418

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент Бухорога ташрифида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

– Бухоро иқтисодиётига, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришлар олиб кирадиган 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар билан келганмиз, деди давлат раҳбари.

Дастлаб ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига тўхталиб ўтилди. Бу соҳада Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг иккинчи босқичига яна 248 миллион доллар жалб қилинади.

Натижада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, 775 минг киши канализация тармоғига уланади. Марказлашган ичимлик суви билан қамров ҳозирги 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.

Президент одамлар бу ўзгаришларни кутаётганини таъкидлаб, масъулларга лойиҳаларни тезлаштиришни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍116🔥12👎1
Бухорода 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда

У бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрли автомобиль йўли барпо этилади. Шунингдек, автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлагини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Президент аэропорт ва унга олиб борадиган йўлни Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди. Янги инфратузилма Бухорога келувчилар учун қулайлик яратиши ва ҳудуднинг транспорт имкониятларини кенгайтириши таъкидланди.

Туркиянинг "Pegasus" авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда. Келаси йил Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайн билан ҳам авиақатновларни бошлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36👎1
Самарқандда илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти ўтказилади

Самарқанд шаҳрида 5-6 ноябрь кунлари хавфсизлик масалалари бўйича илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти бўлиб ўтади.
Унда дунёнинг 24 давлатидан 33 та делегация ҳамда 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Мулоқот доирасида рақамли трансформация шароитида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, илғор технологиялар ва сунъий интеллектнинг замонавий таҳдидларга таъсири, уларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Б. Қурбонов раислигида ўтказилади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашади.

Мазкур мулоқот формати Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида илгари сурилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
"Камбағал оила қолмади" деган ҳисобот энди ўтмайди — Президент

Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши ҳали иш топмаган. Вилоятда 40 мингга яқин ишсиз бор, 270 минг нафар аҳолининг даромади эса ўртача кўрсаткичдан паст.

"Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди", деди Президент.

Масъулларга хорижда кам маошга ишлаётган юртдошларни касбга ўқитиш ва юқори даромадли ишга жойлаштириш, шунингдек, 270 минг нафар аҳолининг даромадини ўртача ва ундан юқори даражага олиб чиқиш бўйича туманлар кесимида режалар ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍127👎1
Бухорода 500 миллион долларлик туризм кластери барпо этилади

Президент Бухорода туризм хизматларини кенгайтириш ва янги сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш масалаларига тўхталди.

Жорий йилда вилоятга 3,5 миллион нафар хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда. Келгусида бу кўрсаткични икки баробарга ошириш мақсад қилинган.

Эски шаҳар, Етти пир, Чор Бакр, Пойкент, Варахша ва Вардонзе тарихий мажмуаларини ягона туризм концепцияси асосида боғлаш режалаштирилган.

Бухорода 50 гектар майдонда 80 миллион долларлик туризм маркази, 60 миллион долларлик конгресс-холл ва халқаро меҳмонхона тармоқлари барпо этилмоқда.

Шунингдек, Бухоро туманида 1 минг гектар майдонда 500 миллион долларлик туризм кластери ташкил этилади. Бу сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини ўртача 4–5 кунга узайтириш имконини бериши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍134👎1
Бухоро иқтисодиёти 100 триллион сўмлик маррадан ошади

Йиғилишда жорий йилда Бухоро вилояти иқтисодиёти илк бор 100 триллион сўмдан ошиши, иқтисодий ўсиш 10,1 фоизни ташкил этиши таъкидланди.

Сўров натижаларига кўра, бухороликларнинг 98 фоизи ҳаёт сифати яхшиланганини билдирган, тадбиркорларнинг 83 фоизи эса келгуси уч йилга ижобий баҳо берган.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг 43 фоизи табиий ресурслар саноати ва қишлоқ хўжалигига тўғри келиши, хизматлар соҳаси улуши эса сўнгги ўн йилда 33 фоиздан 36 фоизга ошгани қайд этилди.

Президент иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатда чуқур қайта ишлашни ривожлантириш ва ҳар бир туманнинг ўсиш нуқталарини аниқлаш бўйича мутасаддиларга аниқ режалар ишлаб чиқишни топширди.

Шунингдек, Бухорони халқаро рейтингларда юқори ўринларга эга, инвесторлар учун очиқ ва ишончли ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍117🔥12👎1
Бухорода туристлар учун сервис талабга жавоб бермаяпти

Бухорода туризм мавсуми тўрт ойдан олти ойга узайган. Президент йилнинг қолган даврида ҳам сайёҳларни жалб қилувчи янги тадбирлар ва туризм маҳсулотларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Келаси йил вилоятда 30 га яқин халқаро тадбир ўтказиш режалаштирилган. Бироқ ҳозирда Бухорода беш юлдузли меҳмонхона, йирик савдо ва кўнгилочар масканлар етарли эмас. Туризм хизматларининг асосий қисми вилоят марказида жамланган.

"Сервис таклифи талабга мос эмас", деди давлат раҳбари.

Масъулларга хорижлик сайёҳлар сонини 7 миллионга етказиш бўйича ойма-ой режа ишлаб чиқиш, туманларда ҳам жойлаштириш, савдо, дам олиш ва сайёҳлик хизматларини ривожлантириш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42👎1
Бухорода энергетика ва енгил саноатни ривожлантириш режалари белгиланди

Энергетика соҳасида қисқа муддатда қарийб 2 минг мегаватт қувватли электр станциялари ишга туширилди. Келгуси уч йилда яна 3,1 минг мегаваттли шамол электр станциялари ва 1 минг мегаваттли энергия сақлаш тизимлари қурилиши режалаштирилган.

Электр тармоқларини ривожлантириш мақсадида вилоятда уч йил давомида 745 километр электр тармоғи барпо этилади.

Шунингдек, Бухорода ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш вазифаси белгиланди. Келаси йили камида 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортни икки баробар ошириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎1
Бухорода 2 минг километр ички йўл ва 266 та кўприк таъмирталаб

Бухоро вилоятида йўллар ҳолатини яхшилаш учун жорий йилда 900 миллиард сўм ажратилган. Бироқ тирбандликларни камайтириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат транспортини ривожлантириш бўйича муаммолар сақланиб қолмоқда.

Айни пайтда вилоятда 2 минг километр ички йўл ва 266 та кўприк таъмирталаб аҳволда.

Президент уларни янгилаш ва эксплуатация қилишга хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, асосий сайёҳлик йўналишларини боғловчи муқобил пуллик йўллар қуриш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бир кунда 251 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,7 миллион кВт·соатга ошди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 3 ноябрь куни Ўзбекистонда жами 251 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг 3 ноябридаги кўрсаткичдан 27,7 миллион кВт·соатга кўп.

Электр энергиясининг асосий қисми иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилган. Манбалар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:

Иссиқлик электр станциялари — 212,9 миллион кВт·соат, ўсиш 10,6 фоиз.
Гидроэлектр станциялари — 17,1 миллион кВт·соат, ўсиш 42,5 фоиз.
Қуёш электр станциялари — 16,5 миллион кВт·соат, ўсиш 98,8 фоиз.
Шамол электр станциялари — 1,4 миллион кВт·соат, пасайиш 81,6 фоиз.
Блок станциялар — 2,9 миллион кВт·соат, ўсиш 3,6 фоиз.
Кичик қувватли қуёш панеллари — 0,3 миллион кВт·соат, ўсиш 200 фоиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухорода таълим ва тиббиёт соҳаларидаги вазифалар белгиланди

Йиғилишда таълим соҳасида хусусий боғча ва мактабларни кўпайтириш, мактаб битирувчиларининг 50 фоизини техникумларга жалб қилиш ҳамда дуал таълим қамровини икки баробар ошириш вазифалари белгиланди. Техникумларни йирик тадбиркорлар билан боғлаш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда вилоятда 29 та шифохона ва поликлиника янгиланди. Бироқ бирламчи тиббий хизмат сифатидаги муаммолар сақланиб қолмоқда. Масъулларга тиббиётни такомиллаштириш, инвестиция жалб қилиш ва хорижда тажриба орттирган мутахассислар имкониятларидан фойдаланиш топширилди.

Шунингдек, Президент Олот тумани ҳокими Наргиза Нематованинг ҳудудни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишдаги хизматларини эътироф этиб, уни "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотлашга қарор қилганини маълум қилди.

Йиғилишда соҳалар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда келгуси йил режалари тингланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥21👎2