EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилиш тақиқланиши мумкин

Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва мамлакатга олиб киришни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. 


👉 https://effect.uz/n/437

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмонга амалий ташриф буюрди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Ўмон Султонлигига амалий ташриф буюриб, архив иши, тарихий ҳужжатларни реставрация қилиш ҳамда рақамлаштириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда собиқ хотинини пичоқлаган эркак 10 йилга қамалди

Наманган вилояти Поп туманида собиқ хотинини ярашишга кўндирмоқчи бўлган эркак уни болалар боғчаси ётоқхонасида уч марта пичоқлаган.


👉 https://effect.uz/n/438

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишга оид чекловлар юмшатилиши мумкин

Учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланиш тартибини енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/440

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрлаган шахс фаолияти фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 https://effect.uz/n/441

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Шаҳарсозлик жараёнларига ноқонуний аралашганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда қурилиш учун ер ажратиш, лойиҳалаштириш, қуриш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди.

👉 https://effect.uz/n/442

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги кўп қаватли уй хонадонида газ чақнаши содир бўлди

Тошкент шаҳрида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши жароҳатланди. Ҳодиса 5 ноябрь куни Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, чақнаш соат 10:00 да Чилонзор 23-даҳасидаги хонадонда юз берган. Хабар келиб тушиши билан қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Чақнаш оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига ҳам қисман зарар етган.

Ҳодиса натижасида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. У тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Айни вақтда ҳаво-газ аралашмаси чақнашининг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📢 Қурилиш иштирокчилари диққатига: «Ёзма кўрсатма» энди бевосита телефонингизда!

Инспектор кўрсатмасининг муддати ўтиб кетиши ва бунинг оқибатидаги жарималардан қутулиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси махсус @nazoratmc_bot Telegram ботини ишга туширди.

Бу бот янги ёзма кўрсатма берилиши билан хабар беради, муддат тугай бошлаши билан олдиндан ва охирги куни ҳар 4 соатда эслатиб туради, шунингдек, кўрсатма ёпилганда тасдиқ хабарини юборади.

Қулайлиги шундаки, тунги 22:00 дан 08:00 гача эслатмалар юборилмайди. Маълумотлар тўлиқ хавфсиз бўлиб, ҳар бир иштирокчи номидан фақат битта Telegram ҳисоб рўйхатдан ўтиши мумкин.

Уланиш учун @nazoratmc_bot га кириб, /start тугмасини босинг ва объектингизнинг ариза рақамини юбориб тасдиқланг. Шу тариқа республиканинг исталган ҳудудидаги объектларингизни кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли йўлларни ўзи ямамоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги йўлларнинг аянчли ҳолати аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

👉 https://effect.uz/n/443

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
“Олот” божхона постида ўтказувчанликни ошириш чоралари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Туркманистон давлат чегарасида жойлашган “Олот” чегара божхона постида транспорт оқимини тезлаштириш, логистика инфратузилмасини модернизация қилиш ва юк ташиш жараёнларини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

👉 https://effect.uz/n/444

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари: аҳоли норозиликлари авжига чиқди Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат бўйича фуқаролар тахририятимизга бир…
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари ёришадиган бўлди

Ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Криштиану Роналду Португалия термасидаги фаолиятини расман якунлади

Португалия миллий терма жамоаси сардори Криштиану Роналду халқаро футболдаги фаолиятига якун ясади. 41 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеролик орқали миллий жамоа билан хайрлашганини маълум қилди.

Роналду ўзининг хайрлашув мурожаатида «Португалия доимо менинг қалбимда бўлади» мазмунидаги «Portugal estará sempre em mim» иборасини қўллаган.

Футболчи Португалия терма жамоаси сафидаги фаолиятини тарихий натижалар билан якунламоқда. У миллий жамоа таркибида 234 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол урган. Бу кўрсаткичлар Роналдуни эркаклар халқаро футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчилардан бирига айлантирган.

Унинг терма жамоа билан эришган энг муҳим ютуқлари қаторида 2016 йилги Европа чемпионлиги ва UEFA Миллатлар лигасидаги ғалабалар бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂1👎1😢1
Тошкент аеропортида 1 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги заргарлик буюмлари аниқланди

Тошкент халқаро аеропортида божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринилган қарийб 691 грамм заргарлик буюмлари ушланди.

👉 https://effect.uz/n/445

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарёда 5,5 минг хонадон фойдасига 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўп қаватли уйларда марказлашган иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди.

Аниқланишича, “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ томонидан Қарши шаҳри, Нишон, Косон ва Яккабоғ туманларидаги 384 та кўп қаватли уйнинг 14 448 та хонадонига ҳамда 12 та ташкилотга иссиқлик энергияси етказиб берилган.

Бироқ, тизимдаги авариялар, газ босимининг пасайиши, электр ва совуқ сув таъминотидаги узилишлар ҳамда режали таъмирлаш сабабли қозонхоналар ишламаган кунлар учун ҳам асоссиз равишда қарздорлик ҳисоблаб келинган.

Олиб борилган ишлар натижасида вилоятдаги 5 500 та хонадонда яшовчи истеъмолчилар фойдасига 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда ҳарбий хизматчилар учун қурилган уйлар нега ҳалигача эгаларига берилмаяпти?

Урганч шаҳрида ҳарбий хизматчилар ва бир гуруҳ фуқаролар учун қурилган кўп қаватли уйлар тақдири юзасидан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/n/446

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1