EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Нархлар статистикаси бўйича NarxStat платформаси ишга туширилди

Миллий статистика қўмитаси narx.stat.uz очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди. Бу ҳақда қўмитада ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Платформада истеъмол нархлари индекси, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёнилғининг ҳудудлар ҳамда туманлар кесимидаги ҳафталик ўртача нархлари жойлаштирилган.

Шунингдек, унда уй-жой бозори нархлари ва саноат ишлаб чиқарувчилари нархлари индекслари ҳам тақдим этилади.

Фойдаланувчилар инфляция ва истеъмол харажатлари калькуляторларидан фойдаланиши, маълумотларни CSV ва JSON форматларида юклаб олиши ёки API орқали рўйхатдан ўтмасдан олиши мумкин.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️222 миллиондан — нолга: «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг тадбиркорга даъвоси Олий судда рад этилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Хоразм Шохаббос» МЧЖдан ҳисобга олинмаган электр энергияси учун 222 миллион 17 минг 400 сўм ундиришни талаб қилган.

Бироқ бир неча инстанцияда кўрилган низо якунда Олий судда тадбиркорлик субъекти фойдасига ҳал бўлган.

Тадбиркорнинг айтишича, мазкур иш нафақат корхонасига молиявий зарар етказган, балки унинг икки ой қамоқда сақланишига ҳам сабаб бўлган. Кейинчалик эса жиноят иши доирасида у оқланган.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Ютубда томоша

Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Шавкат Мирзиёев дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатида 40-ўринни эгаллади

Қироллик Ислом стратегик тадқиқотлар маркази (RISSC) 2027 йил учун дунёнинг энг нуфузли 500 нафар мусулмони рейтингини эълон қилди.

👉 https://effect.uz/n/553

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥15👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ноқонуний қимор ўйини ташкил этган шахс ушланди

Андижон шаҳридаги хонадонлардан бирида қимор ва таваккалчиликка асосланган ноқонуний ўйин ташкил этган шахс аниқланди.


👉 https://effect.uz/n/555

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Газлашмаган ҳудудларда электр меъёри оширилди, суюлтирилган газ учун компенсация берилади

Ўзбекистонда табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлар аҳолиси учун электр энергияси меъёри оширилди. 

👉 https://effect.uz/n/556

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайдаги болалар шифохонасида бемор болаларга коридор тозалатилгани айтилмоқда

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги болалар шифохонасида бемор болаларга эрталаб соат 6:00 да коридорларни тозалатиш ҳолати кузатилгани ҳақида видео тарқалди.

Видеолавҳада бир гуруҳ болалар шифохона коридорларини тозалаётгани акс этган. Маълум қилинишича, болалар эрталаб уйғотилиб, уларга «Текинга ётибсанлар» дея тозалаш ишлари буюрилган.

Агар ҳолат ҳақиқатан ҳам шундай бўлган бўлса, бу жиддий саволларни келтириб чиқаради: бемор болаларни эрталабки соатларда уйғотиб, тозалаш ишларига жалб қилишга ким рухсат берган? Шифохона маъмурияти бу ҳолатдан хабардорми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёллар кийимида ўқув марказини тунaб кетишга уринган шахс ушланди

Тошкентда эркак уч нафар танишини жалб қилган ҳолда ўқув марказида сақланаётган катта миқдордаги пулни ўғирлашни режалаштирган.

Режага кўра, марказнинг собиқ қўриқчиси шерикларига пул сақланадиган жойни кўрсатиши, гуруҳнинг яна бир аъзоси эса электр таъминотини узиши керак бўлган.

Қолган иштирокчилар ниқоб ва аёллар кийимида орқа эшикдан кириб, пулларни қопларга жойлаши ва ижарага олинган машинада олиб кетиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, улар жиноятдан кейин Фарғона орқали қўшни давлатлардан бирига чиқиб кетмоқчи бўлганида ушланган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Бухорода 13 та қуённи ноқонуний овлаган браконьерлар экополиция ходимига тан жароҳати етказди

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/557

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤷‍♂1👍1
Қорақалпоғистонда йўлларга миллиардлаб сўм йўналтирилди

Қорақалпоғистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш ва инфратузилмани яхшилаш учун бир нечта дастур доирасида катта маблағлар ажратилган.

Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаеванинг брифингда маълум қилишича, Қўнғирот туманида бу мақсадлар учун 30,5 миллиард сўм, Чимбой туманида эса 9,2 миллиард сўм йўналтирилган.

Оғир ҳудудлар дастури доирасида Қонликўл, Шуманай, Мўйноқ ва Бўзатов туманларидаги 74 километр йўлни таъмирлашга 91,3 миллиард сўм ажратилган. Оғир маҳаллалар дастурида эса яна 20,3 километр йўл таъмирланган.

Шунингдек, табиий офатлар оқибатида зарарланган 7 та кўприк ва 1 та автомобиль йўлини тиклаш учун 17,8 миллиард сўм сарфланган. Бу ишлар тўлиқ якунланган.

Эътиборлиси, йўл инфратузилмасига йўналтирилаётган маблағлар кўлами билан бирга, уларнинг натижаси — йўлларнинг сифати ва қанча муддат хизмат қилиши — ҳам муҳим масала бўлиб қолмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎4
«Навоийазот» энди тўғридан-тўғри қуёш энергияси билан таъминланади

Навоий вилоятининг Кармана туманида «Навоийазот» АЖ эҳтиёжлари учун қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда энергия сақлаш тизими ишга туширилди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра Хитойнинг «Sinoma» компанияси томонидан 220 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига амалга оширилган ушбу лойиҳа доирасида қуввати 75 МВт (сиғими 75 МВт·соат) бўлган энергия сақлаш тизими ҳам қурилган.

Корхонага тўғридан-тўғри уланган станция йилига 657 млн кВт·соат «яшил» электр энергияси ишлаб чиқариб, бевосита «Навоийазот» эҳтиёжларига йўналтиради. Бу эса йилига қарийб 175 млн куб метр табиий газни тежаш ва карбонат ангидрид чиқиндиларини 377,8 минг тоннага камайтириш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инвестициялар вазирлигида қайси соҳаларда муаммолар борлиги маълум қилинди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига 2026 йилнинг 10 ойида жами 2 025 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг энг катта қисми экспорт ва савдо, импорт ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ бўлган.

👉 https://effect.uz/n/559

Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Янгиҳаётда профилактика инспектори МИБ ходимларига зўрлик ишлатишда гумонланиб қамоққа олинди

Янгиҳаёт туманида профилактика инспекторига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. У Мажбурий ижро бюросининг икки нафар давлат ижрочисига нисбатан зўрлик ишлатиш, уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ваколат доирасидан четга чиқишда гумонланмоқда. Суд ажримига кўра, воқеа 2026 йил 3 октябрь куни содир бўлган.

👉 https://effect.uz/n/560

Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда жарима майдончасидан автомобилни олиш тартиби ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги қарорига мувофиқ, автомобилни эвакуаторга юклашдан тортиб, эгасига қайтаришгача бўлган жараён ягона электрон тизим орқали бошқарилади.

Янги тартибга кўра, ҳайдовчи эвакуация бошлангунига қадар етиб келиб, қоидабузарликни бартараф этса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилмайди. Аммо юклаш бошланганидан кейин эвакуацияни тўхтатиш мумкин эмас.

Автомобилни сақлаш учун тўлов эвакуаторга юкланган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Машинани қайтариб олиш учун QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Тошкентда белгиланган энг юқори тарифлар:

Эвакуация: ҳар бир километр учун 88 минг сўмгача, жами 1 миллион 760 минг сўмдан ошмайди.
Сақлаш: ҳар бир сутка учун 88 минг сўмгача.

Масалан, автомобилни 3 километрга эвакуация қилиш ва 3 сутка сақлаш 528 минг сўмгача тушиши мумкин. Бу суммага қоидабузарлик учун белгиланган жарима кирмайди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекнефтгаз»да қиш мавсуми ва 2027 йил режалари муҳокама қилинди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаб чиқариш жараёнлари, қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда 2027 йил режаларини муҳокама қилмоқда.

Йиғилишда қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва газ қазиб чиқариш ҳажмини бир маромда сақлаш масалаларига эътибор қаратилган.

👉 https://effect.uz/n/562

Facebook
I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари самолётда йўловчи аёлга ёрдам кўрсатди

Остона — Тараз рейси вақтида 38 ёшли россиялик аёлнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашган. Унда ҳолсизлик, кўнгил айниши, қон босимининг кўтарилиши ва нафас олиш қийинлашиши кузатилган.

Самолётда бўлган Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Манас Рамазанов йўловчининг аҳволини текшириб, қон босимини ўлчаган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатган.

Жамбил вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилишича, тиббий ёрдамдан сўнг аёлнинг аҳволи яхшиланган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2
АҚШда мамлакат бўйлаб парвозлар учинчи марта тўхтатилди

АҚШда алоқа ва жойлашув тизимларидаги носозликлар сабаб мамлакат бўйлаб авиақатновларда жиддий узилишлар кузатилди. Натижада 10,3 мингдан ортиқ рейс кечиктирилди, 1,4 мингдан зиёди бекор қилинди.

FlightAware портали маълумотига кўра, бу ҳолат 1,5 миллиондан ортиқ йўловчининг режаларига таъсир кўрсатган.

Дональд Трамп ҳодиса киберҳужум ёки сунъий интеллект билан боғлиқ эмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, муаммога айримлари 55 йил аввал ўрнатилган эскирган ускуналар сабаб бўлган.

АҚШ транспорт вазири Шон Даффининг маълум қилишича, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимини янгилаш камида 50 миллиард доллар талаб қилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар очилади

Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари учун махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.

👉 https://effect.uz/n/563

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🔥13
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар орасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/564

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2