EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Телеграм орқали сохта авто қисмлари савдоси билан шуғулланган 18 ёшли фирибгар аниқланди

Муқаддам судланган йигит Телеграмда арзон эҳтиёт қисмлар сотилишини ваъда қилувчи саҳифалар очиб, харидорлардан пул олган, аммо товарларни етказмаган.

У ва танишларининг банк карталарига олдиндан пул ўтказган фуқароларнинг 11 та мурожаати бўйича зарар 10 млн сўмдан ошган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ҳам кўп қаватли уйлар муаммосими?

Effect.uz таҳририятига Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Низомий Ганжавий маҳалласида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, у 2019 йилда "Global Lux Story Impeks" МЧЖ билан шартнома имзолаган ва 362 миллион сўм пулни компания ҳисоб рақамига ўтказган. 2024 йилда эса у ўзи ҳисобидан яна 120 миллион сўм пул сарфлаб, таъмирлаш ишларини амалга ошириб 2025 йилнинг ярмига қадар яшаб келган.

Энг қизик ҳолат шундаки, 2025 йилда бошқа бир шахс келиб ушбу уйни сотиб олгани ҳақида иддао қилган. Якунда уйсиз қолаётган фуқаро мурожаат этмаган ташкилот ва идоралар қолмаган, масала эса ҳамон ҳал этилганича йўқ.

Ушбу ҳолатга тўлиқроқ ойдинлик киритиш мақсадида Effect.uz мухбири Муҳаммад Али Қозоқов воқеа жойига етиб борди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
Ўзбекистонда 9 ойда 18 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум қилинди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар 78 минг 739 нафар шахсга нисбатан 64 минг 902 та жиноят ишини кўриб чиқди.

👉 https://effect.uz/n/567

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
5 минг кишига ош бериб мақтаниш эмас, йиғлаш керак — Қашқадарё вилояти ҳокими

Айримлар 5 минг кишига ош бериб, видеога олиб ижтимоий тармоққа қўйиб мақтаняпти, қозонни санаяпмиз. Аслида бундан мақтаниш эмас, йиғлашимиз керак. — деб таъкидлади Муроджон Азимов зиёлилар билан мулоқот чоғида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
1👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиерда ижара уйида қимор ўйини ташкил этган шахс аниқланди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этган шахс фаолиятига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, 1965 йилда туғилган маҳаллий фуқаро моддий манфаат эвазига ижарага олган хонадонида қимор ўйинларини ташкил этган. Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг ноқонуний фаолияти фош этилиб, 34 миллион 91 минг сўм пул маблағи ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳужумчининг ўлимига сабаб бўлган дарвозабон 12 та ўйинга четлатилди

Испания футбол федерацияси интизом қўмитаси "Тенерифе" ва "Андорра" жамоалари ўртасидаги учрашувда рақиб футболчисига нисбатан қўпол қоидабузарлик содир этган дарвозабон Хесус Овонога 12 та ўйинга дисквалификация жазосини тайинлади.

Ҳодиса Сегунданинг 12-туридаги баҳснинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган 7-дақиқасида юз берган. Овоно майдон марказида тўпни эгаллашга уринаётган рақиб ҳужумчиси Хесус де Мигелни қўпол равишда йиқитган. Бунинг учун дарвозабон дарҳол қизил карточка билан жазоланган.

Де Мигел майдонда ҳаракатсиз қолган. Бир неча сониядан сўнг футболчилар унинг ҳушидан кетганини пайқашган. Ҳужумчи касалхонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Ўзбекистонда дориларни рецептсиз бериш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда дори воситаларини рецептсиз сотиш тоифасига киритиш мезонлари қатъийлаштирилди
.

👉 https://effect.uz/n/568

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль поршенлари ичига яширилган гиёҳвандлик моддалари аниқланди

"Айритом" чегара божхона постида Афғонистон фуқароси бошқарувидаги "Тoyota" автомашинаси текширилганда, двигатель поршенлари учун мўлжалланган эҳтиёт қисмлар ичига яширилган қарийб 400 грамм "опий" топилди.

👉 https://effect.uz/n/569

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍88
Халқаро танлов ғолибларига 300 миллион сўмгача мукофот берилади

Ўзбекистонда маданият, санъат ва адабиёт соҳасидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолибларини рағбатлантириш тартиби белгиланди.

👉 https://effect.uz/n/570

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1🤔1
Қирғизистонда президентлик сайловида 11 нафар даъвогар иштирок этмоқчи

Мамлакатда президентлик сайловига номзод кўрсатиш босқичи якунланди.


👉 https://effect.uz/n/571

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Россиянинг машҳур телекўрсатуви Бухоро ва Хивада суратга олинади

Россиянинг "Первый канал" телеканалида эфирга узатиладиган "Повара на колёсах" гастрономик кўрсатувининг янги сони Бухоро ва Хива шаҳарларида тасвирга олинади.

👉 https://effect.uz/n/572

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Қишда газ таъминотида аҳоли ва ижтимоий объектларга устуворлик берилади

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида Ўзбекистонда табиий газ тақсимотида аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар ва шифохоналар биринчи навбатда таъминланади. 

👉 https://effect.uz/n/573

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкентда газ босими яқин 2–3 соатда меъёрга келиши кутилмоқда

Тошкент шаҳрида табиий газ босимининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатни бартараф этиш учун тезкор чоралар кўрилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирликка кўра, айни пайтда пойтахтга газ етказиб берувчи қувурларнинг кириш нуқталарида босим оширилган.

Яқин 2–3 соат ичида тақсимлаш тармоқларида газ босими босқичма-босқич кўтарилиб, истеъмолчилар таъминоти меъёрга келиши кутилмоқда.

Шунингдек, аҳолидан газ жиҳозларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш, уларнинг созлигини текшириш ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Россияда ўзбекистонликни ўғирлаб, 200 минг рубл талаб қилган тўрт киши қамалди

Судда айбланувчилар ўз айбини тан олмаган.

👉 https://effect.uz/n/575

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
18 ёшли йигит 11 та фирибгарликда гумонланмоқда

Қайд этилишича, йигит аввал ҳам Жиноят кодексининг 168-моддаси билан бир неча бор судланган.

👉 https://effect.uz/n/576

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 72 киши ушланган икки яширин колл-марказ фаолияти фош этилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ноқонуний онлайн қимор ўйинлари ва интернет фирибгарлиги билан шуғулланганликда гумонланаётган икки гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.


👉 https://effect.uz/n/577

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актриса Барчин Ғофурова ва блогер «Кокош» қамалди

Актриса Барчин Ғофурова, «Кокош» тахаллуси билан танилган блогер Комила Абдуқодирова ҳамда Ниҳола Ражабова озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда

Бухоро шаҳридаги 42-мактабда ўқувчилар дарс вақтида таъмирлаш ишларига жалб қилинаётгани ҳақида Effect.uz таҳририятига ота-оналардан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчиларнинг айтишича, мактабдаги мусиқа зали биносининг томи ўпирилиб тушгани сабаб таъмирлаш ишлари бошланган. Бироқ ота-оналар ўқувчиларнинг дарс вақтида ушбу ишларга жалб қилинаётганидан норози.

"Болалар ўз мактаби учун меҳнат қиляпти, бунисига майли. Аммо дарс вақтида бундай ишларга жалб қилиниши қанчалик тўғри?", дейди ота-оналар.

Effect.uz мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда масъул идоралардан расмий изоҳ кутади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1😢1
Фарғонада Chery велосипедчини уриб юборди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда велосипедчи ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 13 ноябрь куни соат 20:40 ларда Қўштепа туманидаги «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлининг 5-километрида юз берган.

Унда Chery Tiggo 2 Pro русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган велосипедчи шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба террорчилик ташкилотини молиялаштиргани учун 1 йил 4 ойга қамалди

Талабалик визаси асосида яшаган Ўзбекистон фуқароси Суриядаги экстремистик гуруҳ аъзосига пул юборганликда айбдор деб топилди.

👉 https://effect.uz/n/578

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3