EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шўртанда суюлтирилган газ захираси 3 минг тоннага оширилади – «Ўзбекнефтгаз» АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳудудида суюлтирилган газни сақлаш қувватини оширишни режалаштирмоқда.

Компания бошқарув раиси Абдуғани Сангинов суюлтирилган газ қуйиш омборида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва маҳсулотни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш масалаларини ўрганган.

👉 https://effect.uz/n/590

Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Хива ҳокимлиги бюджетдан 2,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратди: 850 млн сўм гул кўчатларига сарфланади

Бу бўйича шаҳар ҳокими Темур Давлетов тегишли фармойишларни имзолаган.

👉 https://effect.uz/n/592

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«5,4 млрд куб метр газ — бу ҳали имкониятларнинг барчаси эмас»: Шўртанда қазиб чиқаришни ошириш учун 82 та чора белгиланди

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жорий йилнинг 10 ойида 5,4 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарган. Бу янгиланган режанинг 100 фоиз бажарилганини англатади.

Бироқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангиновнинг таъкидлашича, бу бошқарманинг мавжуд имкониятлари тўлиқ ишга солинганини англатмайди.

👉 https://effect.uz/n/591

Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Бугун тўғри қарор қабул қилинг: коррупциянинг оқибати — панжара ортидаги ҳаёт!

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари коррупция ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги 48-сон манзил-колониясига профилактик ташриф буюрди.

Ташриф давомида ходимлар муассасадаги шароитлар билан танишиб, коррупциявий жиноятлар содир этган маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида жиноят оқибатида йўқотилган эркинлик, оила бағридан айрилиқ ва йўқолган ишонч ҳақида сўз борди.
Таъкидланганидек, бир лаҳзалик манфаат ортидан қувиш инсоннинг бутун келажагига нуқта қўйиши мумкин.

Профилактик тадбирдан кўзланган мақсад — ходимларни ҳар қандай коррупциявий таклифни рад этишга, қонун ва виждонга таянган ҳолда фаолият юритишга чақиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Андижонда поезд Damas’ни уриб юборди

Вилоят ЙҲХБга кўра, ҳодиса бугун соат 08:20 атрофида Асака туманидаги темирйўл кесишмасида содир бўлган.

Маълум бўлишича, Damas ҳайдовчиси йўл белгилари талабларига риоя қилмаган. Тўқнашув оқибатида ҳар икки транспорт воситасига зарар етган.

Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Деҳқонободда болалар сел сувини кечиб ўтаётгани муҳокамаларга сабаб бўлди Деҳқонобод туманида болаларнинг таълим муассасасига бориш учун сел сувини кечиб ўтаётгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолатдан масъул ташкилотлар…
Қашқадарёда мактаб ўқувчилари учун 60 метрлик осма кўприк қурилади

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида сойдан кечиб мактабга боришга мажбур бўлган ўқувчилар учун осма пиёдалар кўприги қурилади.

Аввалроқ 84-мактаб ўқувчилари сойдан кечиб ўтаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шунингдек, вилоятда ота-оналар болаларни мактабга олиб бориш учун дарёдан кўтариб ўтаётгани тасвирланган видео ҳам тарқалган.

Масъуллар муаммони ўрганиб, ҳудудда узунлиги 50–60 метр бўлган осма кўприк қуришга қарор қилган. Иншоотни бир ой ичида қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, муаммони доимий ҳал этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкентда реновацияга тушган мулк эгаларига Янги Тошкентдан компенсация берилиши мумкин

Тошкент шаҳрида "Тошкент инвест компанияси" АЖ иштирокида реновация лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудлардаги кўчмас мулк эгаларига Янги Тошкентда қурилаётган уйлардан хонадон шаклида компенсация беришга рухсат этилди.

👉 https://effect.uz/n/593

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарёда 36 гектар ерни 18,5 минг долларга расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/n/594

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда йўлларни таъмирлаш учун 2,69 млрд сўм ажратилди

Бу ҳақдаги қарор 19 октябрь куни шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов томонидан имзоланган.

👉 https://effect.uz/n/595

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Жиззахда тунги клубларнинг 500 га яқин рекламаси қонунга зид деб топилди

Жиззах шаҳридаги икки тунги клубнинг Инстаграм саҳифаларига жойлаштирилган 500 га яқин видеоролик "Реклама тўғрисида"ги қонун талабларига зид деб топилди. 

👉 https://effect.uz/n/596

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки давлат делегациялари ва ишбилармон доира вакиллари иштирокида бир қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍122🔥13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда телефон ўғирламоқчи бўлган шахс жиноят устида қўлга олинди

10 ноябрь куни соат 22:30 атрофида Уйчи туманидаги телефон таъмирлаш устахонасидан қўриқлаш хизматига ташвиш сигнали келиб тушган.

Воқеа жойига етиб келган ходимлар устахонада номаълум шахсни қўлга олиб, унинг ёнидан 14 та телефон топган. Улар белгиланган тартибда олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метрода сариқ чизиқни босиб ўтманг

Платформадаги сариқ чизиқ – йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим огоҳлантириш. Поездни кутаётганда чизиқни босиб туриш ёки ундан ўтиш, телефонга чалғиш хавфли вазиятларга сабаб бўлиши мумкин.

Поезд тўлиқ тўхтаб, эшиклари очилмагунча сариқ чизиқ ортида, хавфсиз масофада кутинг, деб эслатмоқда Тошкент метрополитени.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда радарлар тезликни нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айрим радарлар автомобиллар тезлигини ҳақиқий кўрсаткичдан юқори қайд этаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


👉 https://effect.uz/n/597

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍6