EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Метрода сариқ чизиқни босиб ўтманг

Платформадаги сариқ чизиқ – йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим огоҳлантириш. Поездни кутаётганда чизиқни босиб туриш ёки ундан ўтиш, телефонга чалғиш хавфли вазиятларга сабаб бўлиши мумкин.

Поезд тўлиқ тўхтаб, эшиклари очилмагунча сариқ чизиқ ортида, хавфсиз масофада кутинг, деб эслатмоқда Тошкент метрополитени.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистонда радарлар тезликни нотўғри қайд этаётгани текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айрим радарлар автомобиллар тезлигини ҳақиқий кўрсаткичдан юқори қайд этаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


👉 https://effect.uz/n/597

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ўзбекистонда 9 ойда киберфирибгарликдан кўрилган зарар 278,3 млрд сўмга етди

2026 йилнинг 1 январидан 1 октябрига қадар Ўзбекистонда киберфирибгарлик оқибатида фуқароларга 278,3 миллиард сўм моддий зарар етказилган.


👉 https://effect.uz/n/598

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Зойир Мирзаев амфитеатрни таъмирлаш учун 7 млрд сўм ажратди

Тошкент вилояти ҳокими Нурафшон шаҳридаги "Янги Ўзбекистон боғи" ҳудудида жойлашган амфитеатрни капитал таъмирлаш учун 7 миллиард сўм ажратди.

👉 https://effect.uz/n/599

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍5🤔1
Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

доллар 9,24 сўмга кўтарилиб, 12 023,61 сўм бўлди;
евро 43,89 сўмга тушиб, 13 236,79 сўм бўлди;
рубль эса 0,65 сўмга пасайиб, 145,54 сўмни ташкил этди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий санъати ва маданияти бу сафар Ўмон томошабинларига тақдим этилди

12–13 ноябрь кунлари Ўмон Султонлигининг Маскат шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Тадбирлар доирасида гала-концерт, миллий ҳунармандчилик кўргазмаси ҳамда икки давлат маданият вазирлари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Тошкентда Нехиа-3 дарахтга урилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Нехиа-3 автомобили дарахтга урилиши оқибатида уч киши вафот этди. 


👉 https://effect.uz/n/600

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмон Султонлигига келди

Мамлакат ҳаво ҳудудида давлат раҳбарининг самолётини султонлик Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари кузатиб борди.

Масқат халқаро аэропортида президентимизни Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутладилар ва фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎2
Тошкентда маҳалла раиси 900 доллар билан қўлга тушди

У пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

👉 https://effect.uz/n/601

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Аҳоли мактаб ҳолатидан норози

Таҳририятимизга Оҳангарон туманида жойлашган 38-мактабнинг аянчли аҳволи, сув таъминоти ва масъулларнинг муносабати юзасидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчилар тақдим этган фотосуратларда таълим муассасаси биносининг ташқи кўриниши эскиргани, деворлари таъмирталаб ҳолатда экани акс этган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, мактаб ҳудудида сув муаммоси ҳам мавжуд. Ҳатто дарахтлар тагига қўйилган сув идишларида ҳам сув йўқлиги айтилмоқда.

Мурожаатчиларнинг фикрича, мактаб раҳбарияти мавжуд муаммоларга етарлича эътибор қаратмаяпти. Улар икки йилдан буён турли идораларга мурожаат қилиб келаётганини, бироқ ҳозиргача муаммолар ҳал этилмаганини билдирмоқда.

Аҳоли Тошкент вилояти ҳокимлигидан ушбу ҳолатни ўрганиб, мактабдаги шароитни яхшилаш, хусусан, сув таъминоти ва бинодаги таъмирталаб ҳолатни бартараф этишда амалий ёрдам сўрамоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Зўрликнинг чегараси борми ёхуд сарсон бўлаётган оила Кеча, 10 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Чўпонота кўчасида истиқомат қилувчи оиладан EFFECT.UZ'га тезкор мурожаат келиб тушди. EFFECT.UZ ходимлари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир неча йилдан буён сарсон бўлаётган оила тақдири: прокуратура ҳолатни назоратга олдими?

Таҳририятимиз орқали бир неча йилдан буён Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида уй-жой муаммоси сабаб сарсон бўлиб келаётган оила тақдирини ёритиб келмоқда.

Афсуски, шу йиллар давомида оммавий ахборот воситалари орқали бир неча бор кўтарилган ушбу масала юзасидан Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан жамоатчиликка бирор марта ҳам аниқ муносабат билдирилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туман ҳокими лавозимида фаолият юритган Н. Алабеганова телеканал орқали оиланинг уйи бузилмаслиги ҳақида ваъда берган эди. Бироқ оила истиқомат қилган хонадон бузиб ташланганига қарийб бир ярим йил бўлди.

Бугун эса оила аъзолари Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи А. Ўрмонов ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида ташриф буюргани ҳақида жамоатчиликка маълум қилди.

Умид қиламизки, бу гал мазкур ҳолат атрофлича ва холисона ўрганилиб, оиланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.

Энг муҳими, бир неча йилдан буён сарсон бўлаётган ушбу оиланинг тақдири қачон ижобий ҳал этилади? Масъуллардан аниқ жавоб ва амалий натижа кутамиз.

Effect.uz таҳририяти ушбу вазиятни кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари бир-бирини олий давлат мукофотлари билан тақдирлади

Ўмон Султони Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — "Ол Саид" ордени билан тақдирлади.

Шавкат Мирзиёев эса Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидга Ўзбекистоннинг "Олий даражали дўстлик" орденини топширди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥19👎2
Ҳокимларнинг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида спорт масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими ташкил этилади.

👉 https://effect.uz/n/604

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трейдер номидан одамларни қарийб 1 млрд сўмга "ухлатган" фирибгарлар ушланди

ИИВга кўра, уюшган гуруҳ Малайзиядан туриб, трейдер Рухшона Анваржонова номидан сохта аккаунтлар очиб, Telegram ва Instagram* орқали фуқароларга пулларини кўпайтириб беришни ваъда қилган.

Ишонч қозониш учун трейдернинг ҳақиқий саҳифасидаги фото ва видеолардан фойдаланилган.

Ҳозиргача 80 нафардан ортиқ фуқаронинг қарийб 1 млрд сўми ўзлаштирилгани аниқланган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤷‍♂1
Наманганда 3,3 млрд сўмлик 23 мингдан ортиқ дори воситаси яширин омбордан топилди

Маълум қилинишича, дорилар мамлакатга ноқонуний олиб кирилган ва уларнинг сифати кафолатланмаган.

👉 https://effect.uz/n/605

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍243🔥149
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга совға қилган айвонлар Вашингтонда ўрнатилди

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга совға қилган ўзбек айвонлари 17 ноябрь куни Вашингтондаги Wеst Potomac Park ҳудудига ўрнатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов маълум қилди.

Бу совға АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан август ойида президент Дональд Трамп ва Америка халқига тақдим этилганди. Фурқат Сидиқов совғани Америка халқи номидан қабул қилгани учун Трампга миннатдорлик билдирди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍86🔥20👎2