EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Аммонда Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” китоби араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган йирик маданий-маърифий тадбирлар доирасида мамлакат ислоҳотлари, Учинчи Ренессанс ғояси ва Ислом цивилизацияси марказининг халқаро тақдимоти ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎3
Кўмир нархлари асоссиз оширилмаяптими?

Рақобат қўмитаси кўмир маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилишида қўлланилаётган нархлар қанчалик асосли эканини ўрганади.

Ўрганиш жараёнида устун мавқега эга корхоналар томонидан кўмир нархининг асоссиз оширилмаслиги, шунингдек, аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчи тадбиркорлар биржадан харид қилинган маҳаллий кўмирга ортиқча устама қўшмаслиги назорат қилинади.

Қўмита, шунингдек, кўмир бозоридаги иқтисодий концентрация бўйича давлат назоратини амалга оширади.

Маълум қилинишича, қонунчилик талаблари бузилгани аниқланса, тегишли чоралар кўрилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида сунъий кўлга эга 5 гектарлик дам олиш маскани қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида сунъий кўл ва аҳоли учун дам олиш ҳудуди барпо этилмоқда. Мажмуанинг умумий майдони 5 гектар бўлиб, сув ҳавзаси 17 минг квадрат метрни эгаллайди.

Ҳудудда болалар майдончалари, шийпонлар ва барбекю зоналари ташкил этилади. Шунингдек, қуёш панеллари, сувни тозалаш ва озонлаш тизимларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Асосий ишларнинг 30 фоиздан ортиғи бажарилган. Ҳозир конструкцияни арматуралаш ва мустаҳкамлаш, тиргак деворини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Объектни йил охиригача қуриб битказиш режалаштирилган.

Сув ҳавзаси атрофда чангни камайтириш, ҳавони намлантириш ва қулай микроиқлим яратишга хизмат қилиши кутилмоқда. Дам олиш масканида сайр қилиш ва спорт билан шуғулланиш учун ҳам шароит яратилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбек тилидаги 5,6 миллионта ҳужжат сунъий интеллектни ўргатиш учун очиқланди

Рақамли технологиялар вазирлиги ўзбек тилидаги йирик очиқ матнли маълумотлар корпусини ишлаб чиқди. 


👉 https://effect.uz/n/658

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоийда зарарли чигирткаларга қарши кузги кузатув ишлари қизғин олиб борилмоқда

Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларни зарарли чигирткалардан ҳимоя қилиш мақсадида кенг кўламли кузги кузатув ҳамда тухум кўзачаларини аниқлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят чигирткаларга қарши кураш хизмати мутахассислари келгуси йил ҳосилини асраб-авайлаш, зараркунандалар оммавий кўпайиши олдини олиш учун тизимли ишларни йўлга қўйган.

Мониторинг доирасида вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудлари — Конимех, Томди, Учқудуқ, Нурота ва Хатирчи, Навбаҳор ва Зарафшон туманларидаги яйлов майдонларида чигирткаларнинг тухум қўйган ўчоқлари батафсил ўрганилмоқда. Тўпланган маълумотлар асосида 2027 йил баҳор-ёз мавсумида кимёвий ишлов берилиши зарур бўлган ҳудудлар харитаси шакллантирилмоқда.

Мазкур тадбирлар зараркунандаларга қарши кураш чораларини ўз вақтида самарали ташкил этиш, чорвачилик яйловлари ҳамда деҳқончилик майдонлари барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2
Тошкент – Паркент электропоезди қатнови йўлга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 ноябрь куни Тошкентдан Паркент туманига электропоездда борди.


👉 https://effect.uz/n/659

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥16👎1
GTA 6 илк кунидаёқ рекорд ўрнатди

Rockstar Games томонидан 19 ноябрь куни чиқарилган Grand Theft Auto 6 (GTA 6) савдолари бўйича рекорд натижа қайд этгани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/660

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Касбий синовдан 30 мингга яқин педагог ўта олмади

Синовдан муваффақиятли ўтганлар орасида юқори балл тўплаганлар улуши эса атиги 3,4 фоизни ташкил этган.

👉 https://effect.uz/n/661

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 42,8 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади

Бу ҳақда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси Фаррух Мўминов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/662

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
AI-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди. Аммо уни АЁҚШларда сотишга рухсат берилмайди

Бу ҳақда маҳсулот савдосига оид изоҳда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/663

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8👎4