EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кўмир нархлари асоссиз оширилмаяптими?

Рақобат қўмитаси кўмир маҳсулотларининг истеъмолчиларга етказиб берилишида қўлланилаётган нархлар қанчалик асосли эканини ўрганади.

Ўрганиш жараёнида устун мавқега эга корхоналар томонидан кўмир нархининг асоссиз оширилмаслиги, шунингдек, аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчи тадбиркорлар биржадан харид қилинган маҳаллий кўмирга ортиқча устама қўшмаслиги назорат қилинади.

Қўмита, шунингдек, кўмир бозоридаги иқтисодий концентрация бўйича давлат назоратини амалга оширади.

Маълум қилинишича, қонунчилик талаблари бузилгани аниқланса, тегишли чоралар кўрилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида сунъий кўлга эга 5 гектарлик дам олиш маскани қурилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласида сунъий кўл ва аҳоли учун дам олиш ҳудуди барпо этилмоқда. Мажмуанинг умумий майдони 5 гектар бўлиб, сув ҳавзаси 17 минг квадрат метрни эгаллайди.

Ҳудудда болалар майдончалари, шийпонлар ва барбекю зоналари ташкил этилади. Шунингдек, қуёш панеллари, сувни тозалаш ва озонлаш тизимларини ўрнатиш кўзда тутилган.

Асосий ишларнинг 30 фоиздан ортиғи бажарилган. Ҳозир конструкцияни арматуралаш ва мустаҳкамлаш, тиргак деворини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Объектни йил охиригача қуриб битказиш режалаштирилган.

Сув ҳавзаси атрофда чангни камайтириш, ҳавони намлантириш ва қулай микроиқлим яратишга хизмат қилиши кутилмоқда. Дам олиш масканида сайр қилиш ва спорт билан шуғулланиш учун ҳам шароит яратилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбек тилидаги 5,6 миллионта ҳужжат сунъий интеллектни ўргатиш учун очиқланди

Рақамли технологиялар вазирлиги ўзбек тилидаги йирик очиқ матнли маълумотлар корпусини ишлаб чиқди. 


👉 https://effect.uz/n/658

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоийда зарарли чигирткаларга қарши кузги кузатув ишлари қизғин олиб борилмоқда

Навоий вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловларни зарарли чигирткалардан ҳимоя қилиш мақсадида кенг кўламли кузги кузатув ҳамда тухум кўзачаларини аниқлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят чигирткаларга қарши кураш хизмати мутахассислари келгуси йил ҳосилини асраб-авайлаш, зараркунандалар оммавий кўпайиши олдини олиш учун тизимли ишларни йўлга қўйган.

Мониторинг доирасида вилоятнинг чўл ва ярим чўл ҳудудлари — Конимех, Томди, Учқудуқ, Нурота ва Хатирчи, Навбаҳор ва Зарафшон туманларидаги яйлов майдонларида чигирткаларнинг тухум қўйган ўчоқлари батафсил ўрганилмоқда. Тўпланган маълумотлар асосида 2027 йил баҳор-ёз мавсумида кимёвий ишлов берилиши зарур бўлган ҳудудлар харитаси шакллантирилмоқда.

Мазкур тадбирлар зараркунандаларга қарши кураш чораларини ўз вақтида самарали ташкил этиш, чорвачилик яйловлари ҳамда деҳқончилик майдонлари барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2
Тошкент – Паркент электропоезди қатнови йўлга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 ноябрь куни Тошкентдан Паркент туманига электропоездда борди.


👉 https://effect.uz/n/659

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥16👎1
GTA 6 илк кунидаёқ рекорд ўрнатди

Rockstar Games томонидан 19 ноябрь куни чиқарилган Grand Theft Auto 6 (GTA 6) савдолари бўйича рекорд натижа қайд этгани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/660

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Касбий синовдан 30 мингга яқин педагог ўта олмади

Синовдан муваффақиятли ўтганлар орасида юқори балл тўплаганлар улуши эса атиги 3,4 фоизни ташкил этган.

👉 https://effect.uz/n/661

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 42,8 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади

Бу ҳақда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси Фаррух Мўминов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/662

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
AI-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди. Аммо уни АЁҚШларда сотишга рухсат берилмайди

Бу ҳақда маҳсулот савдосига оид изоҳда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/663

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8👎4
Паркентда 47 гектарлик "Олтин бел" туристик мажмуаси барпо этилди

Давлат раҳбари бир йил аввал Кумушконда Бўстонлиқ ва Зоминдаги туристик зоналардан қолишмайдиган йирик мажмуа барпо этиш вазифаси қўйилганини эслатди. Маҳаллий лойиҳачилар ва қурувчилар томонидан 47 гектар майдонда "Олтин бел" мажмуаси бунёд этилди.

Мажмуада тўртта меҳмонхона, иккита ресторан, 51 та шале, аквапарк, амфитеатр ва кўнгилочар иншоотлар ташкил қилинган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 6 минг нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш ва 600 та иш ўрни яратиш имконияти мавжуд.

Халқаро туризм академияси томонидан ташкил этилган курсларда 300 нафар мутахассис тайёрланган. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларида маҳсулотларнинг 95 фоизи маҳаллий корхоналардан олинган. Бу эса лойиҳа таннархини 20 фоизга арзонлаштирган.

Ушбу тажрибани Нанай, Хонобод, Чимёнсой, Музбулоқ, Ургут, Элликқалъа ва бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш таклиф этилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥18👎1
Қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мумкин

Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида эришилган натижалар ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятларига тўхталди.

👉 https://effect.uz/n/664

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥19👎1
Қурилишда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаби жорий этилади

Президент қурилиш таннархини пасайтириш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталди.


👉 https://effect.uz/n/665

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥18👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди

Ҳозирда метро вагон паркида 55 та замонавий ва хизмат муддатини ўтаб бўлган 30 та эски ҳаракат таркиби мавжуд. 

👉 https://effect.uz/n/666

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Янги Тошкентда маҳаллий қурилиш материаллари учун 200 миллион долларлик кредит ажратилади

Янги Тошкентда қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун 10 кун ичида 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Ушбу маблағлар фақат маҳаллий қурилиш материалларини харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, маҳаллий корхоналар маҳсулотлари арзон импорт товарлари билан рақобатлашаётгани, бироқ уларнинг сифатини текшириш учун лабораториялар етишмаслиги таъкидланди.

Аҳолини сифати паст ва саломатлик учун хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқандда учта замонавий лаборатория ташкил этилади.

Мутасаддиларга бир ой ичида лабораториялар жойлашувини аниқлаш ва уларни келаси йил ишга тушириш вазифаси топширилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥26👎1
Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 15 миллиондан ошиши кутилмоқда

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонга 11,6 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 15 миллион нафардан ошиши кутилмоқда.

Унда туризмни ривожлантириш ва соҳада хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, сўнгги икки йилда узоқ хорижий давлатлардан келган сайёҳларнинг мамлакатимизда бўлиш муддати ўртача 6,5 кундан 8 кунгача узайган. Тўлов қобилияти юқори бўлган сайёҳлар улуши эса 14 фоиздан 21 фоизга ошган.

Шунингдек, узоқ хориждан келган бир сайёҳнинг ўртача харажатлари 21 фоизга кўпайган. Президент туризм соҳасида энди асосий эътиборни фақат сайёҳлар сонини оширишга эмас, балки хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг мамлакатда кўпроқ вақт қолишини таъминлашга қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍38👎1