EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкент – Паркент электропоезди қатнови йўлга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 20 ноябрь куни Тошкентдан Паркент туманига электропоездда борди.


👉 https://effect.uz/n/659

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥16👎1
GTA 6 илк кунидаёқ рекорд ўрнатди

Rockstar Games томонидан 19 ноябрь куни чиқарилган Grand Theft Auto 6 (GTA 6) савдолари бўйича рекорд натижа қайд этгани айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/660

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Касбий синовдан 30 мингга яқин педагог ўта олмади

Синовдан муваффақиятли ўтганлар орасида юқори балл тўплаганлар улуши эса атиги 3,4 фоизни ташкил этган.

👉 https://effect.uz/n/661

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 42,8 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади

Бу ҳақда Агросаноатни ривожлантириш агентлиги етакчи мутахассиси Фаррух Мўминов иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/662

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
AI-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди. Аммо уни АЁҚШларда сотишга рухсат берилмайди

Бу ҳақда маҳсулот савдосига оид изоҳда маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/663

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8👎4
Паркентда 47 гектарлик "Олтин бел" туристик мажмуаси барпо этилди

Давлат раҳбари бир йил аввал Кумушконда Бўстонлиқ ва Зоминдаги туристик зоналардан қолишмайдиган йирик мажмуа барпо этиш вазифаси қўйилганини эслатди. Маҳаллий лойиҳачилар ва қурувчилар томонидан 47 гектар майдонда "Олтин бел" мажмуаси бунёд этилди.

Мажмуада тўртта меҳмонхона, иккита ресторан, 51 та шале, аквапарк, амфитеатр ва кўнгилочар иншоотлар ташкил қилинган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 6 минг нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш ва 600 та иш ўрни яратиш имконияти мавжуд.

Халқаро туризм академияси томонидан ташкил этилган курсларда 300 нафар мутахассис тайёрланган. Қурилиш ва жиҳозлаш ишларида маҳсулотларнинг 95 фоизи маҳаллий корхоналардан олинган. Бу эса лойиҳа таннархини 20 фоизга арзонлаштирган.

Ушбу тажрибани Нанай, Хонобод, Чимёнсой, Музбулоқ, Ургут, Элликқалъа ва бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш таклиф этилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍73🔥18👎1
Қурилиш материаллари экспортини 5 миллиард долларга етказиш мумкин

Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида эришилган натижалар ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятларига тўхталди.

👉 https://effect.uz/n/664

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥19👎1
Қурилишда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш талаби жорий этилади

Президент қурилиш таннархини пасайтириш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш масалаларига ҳам тўхталди.


👉 https://effect.uz/n/665

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥18👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди

Ҳозирда метро вагон паркида 55 та замонавий ва хизмат муддатини ўтаб бўлган 30 та эски ҳаракат таркиби мавжуд. 

👉 https://effect.uz/n/666

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Янги Тошкентда маҳаллий қурилиш материаллари учун 200 миллион долларлик кредит ажратилади

Янги Тошкентда қурилиш ишларини олиб бораётган девелоперларнинг айланма маблағга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун 10 кун ичида 200 миллион долларлик имтиёзли кредит линияси очилади. Ушбу маблағлар фақат маҳаллий қурилиш материалларини харид қилишга йўналтирилади.

Шунингдек, маҳаллий корхоналар маҳсулотлари арзон импорт товарлари билан рақобатлашаётгани, бироқ уларнинг сифатини текшириш учун лабораториялар етишмаслиги таъкидланди.

Аҳолини сифати паст ва саломатлик учун хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент шаҳри, Фарғона ва Самарқандда учта замонавий лаборатория ташкил этилади.

Мутасаддиларга бир ой ичида лабораториялар жойлашувини аниқлаш ва уларни келаси йил ишга тушириш вазифаси топширилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥26👎1
Ўзбекистонга келган хорижлик сайёҳлар сони 15 миллиондан ошиши кутилмоқда

Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонга 11,6 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 15 миллион нафардан ошиши кутилмоқда.

Унда туризмни ривожлантириш ва соҳада хизматлар сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, сўнгги икки йилда узоқ хорижий давлатлардан келган сайёҳларнинг мамлакатимизда бўлиш муддати ўртача 6,5 кундан 8 кунгача узайган. Тўлов қобилияти юқори бўлган сайёҳлар улуши эса 14 фоиздан 21 фоизга ошган.

Шунингдек, узоқ хориждан келган бир сайёҳнинг ўртача харажатлари 21 фоизга кўпайган. Президент туризм соҳасида энди асосий эътиборни фақат сайёҳлар сонини оширишга эмас, балки хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг мамлакатда кўпроқ вақт қолишини таъминлашга қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍38👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда сифатсиз қурилиш ишлари буздирилмоқда

Давлатобод туманида қад ростлаётган маиший хизмат кўрсатиш биносида ўтказилган назорат тадбирида қурилиш ишлари лойиҳа талабларига зид равишда олиб борилаётгани ҳамда ишчилар хавфсизлиги тўлиқ таъминланмагани аниқланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан қурилиш ташкилотига камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Айни пайтда талабга жавоб бермайдиган қурилиш қисмларини демонтаж қилиш (бузиш) ишлари бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Ўзбекистон ҳудудларида кичик авиация хизматлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳудудларида ҳаво туризми ва кичик авиация хизматларини ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда туризм соҳасига бағишланган учрашувда таъкидланди.

Жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмнинг тарихий масканлари, Бойсун, Ойдаркўл ҳамда Паркентнинг Самсарак қишлоғида ҳаво шарлари, параплан ва дельтаплан хизматларини ташкил этиш мумкинлиги қайд этилди.

Бироқ бу фаолият билан шуғулланиш учун рухсатнома олиш харажати қарийб 300 миллион сўмни ташкил этмоқда. Таqqослаш учун, Туркияда бу тўлов 13 миллион сўм, Дубайда 10 миллион сўм бўлса, Мисрда бундай тўлов мавжуд эмас.

Мутасаддиларга кичик авиацияни ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди. Келгуси йилда эса ҳар бир ҳудудда камида битта манзилда аҳоли ва сайёҳлар учун ҳаво туризми хизматларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Туристик манзилларга поезд қатновлари сайёҳлар эҳтиёжига мослаштирилади

Қайд этилишича, Тошкентдан Чиноркентга борадиган поезд соат 10:30 да манзилга етиб боради, қайтиш экспресси эса 14:20 да жўнайди. Натижада Бўстонлиққа борган сайёҳда ҳудудни айланиш учун атиги тўрт соатга яқин вақт қолмоқда.

Шунингдек, Тошкент — Шаҳрисабз йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди фақат якшанба кунлари қатнаши маълум қилинди. Бу йўналишда ҳам сайёҳнинг шаҳар билан танишиши учун тахминан беш соат вақт қолади.

Президент янги туризм объектларини барпо этиш билан бирга, уларга бориш ва қайтиш имкониятларини ҳам қулай ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга бир ой муддатда барча темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвалини таҳлил қилиш, уларни аҳоли ҳамда сайёҳлар талабига мос равишда қайта кўриб чиқиш ва эълон қилиш топширилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍42👎1
Туризм соҳасида хизмат кўрсатган ходимлар учун фахрий унвон таъсис этилиши мумкин

Президент туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш масаласига ҳам тўхталди.

Аввалроқ "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими" фахрий унвонини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Маданий меросни тарғиб қилиш, замонавий туристик объектлар барпо этиш ва соҳанинг халқаро нуфузини оширишга ҳисса қўшаётган мутахассисларни Мустақиллик байрами арафасида ушбу унвон билан тақдирлаш таклиф қилинди.

Тадбир якунида Президент инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини тинглади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥15👎2
Тошкент метроси учун 28 та янги беш вагонли поезд харид қилинади

2027–2028 йилларда Тошкент метрополитени учун 28 та беш вагонли поезд харид қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, мавжуд 40 та поездга қўшимча вагонлар сотиб олиниб, уларнинг ҳар бирини беш вагонли таркибга келтириш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда метрополитен паркида 55 та янги ва хизмат муддатини ўтаб бўлган 30 та эски поезд мавжуд.

2026 йилнинг сентябрь–октябрь ойларида метро хизматидан 61,7 миллион нафар йўловчи фойдаланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 фоизга кўп. Айни пайтда пойтахт метроси кунига 1,2 миллион нафардан ортиқ йўловчи ташимоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

доллар 32,82 сўмга ошиб, 12 004,48 сўм бўлди;
евро эса 4,71 сўмга пастлаб, 13 155,71 сўм бўлди;
рубль 0,23 сўмга баландлаб, 146,56 сўмни ташкил этди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода бошпанасиз қолган болалар

Бундан бир неча кун аввал Effect.uz таҳририятига Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Низомий Ганжавий маҳалласида истиқомат қилувчи фуқародан мурожаат келиб тушгани ҳақида маълумот берган эдик.

Мурожаатчининг сўзларига кўра, у 2019 йилда "Global Lux Story Impeks" МЧЖ билан шартнома имзолаган ва 362 миллион сўм пулни компания ҳисоб рақамига ўтказган. 2024 йилда эса у ўзи ҳисобидан яна 120 миллион сўм пул сарфлаб, таъмирлаш ишларини амалга ошириб 2025 йилнинг ярмига қадар яшаб келган.

Энг қизик ҳолат шундаки, 2025 йилда бошқа бир шахс келиб ушбу уйни сотиб олгани ҳақида иддао қилган. Якунда уйсиз қолаётган фуқаро мурожаат этмаган ташкилот ва идоралар қолмаган, масала эса ҳамон ҳал этилганича йўқ.

👉 Тўлиқ видео

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢5