EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сирдарёда ёнғин бўлаётган уйдан 3 нафар бола қутқариб қолинди

Жорий йилнинг 17 феврал куни соат 14:30 да Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳар “А.Темур” МФЙ ҳудудида фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадонида ёнғин содир бўлган. Зудлик билан воқеа жойига етиб борган ёнғин-қутқарувчилар томонидан ёнғин соат 14:37 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этиш вақтида, ёнғин содир бўлган хонадон ичида бўлган 3 нафар (2019 й.т Ж.Ж, 2020 й.т. Ж.М ҳамда 2022 й.т Ж.И) болалар қутқариб қолинган. Шу жойнинг ўзида болаларга зудлик билан биринчи тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилган. Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
«Instagram»да дизлайк функцияси пайдо бўлиши мумкин

«Instagram» изоҳлардаги дизлайк функциясини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда «TechCrunch» нашри хабар берди.

Бу функция айрим фойдаланувчилар эътиборини тортиб, турли изоҳлар йиғишга ҳам улгурди. Компания раҳбари Адам Моссери ҳам уни синов тариқасида амал қилаётганини тасдиқлаган.

Моссери «Threads»даги постида дизлайклар сони ҳаммага кўрсатилмаслиги ва сизга қолдирилган шу турдаги изоҳдан бошқалар хабардор бўлмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, дизлайклар сони рейтингларда ҳисобга олинади.

Функция фойдаланувчиларга қайсидир шарҳ ёқмагани ҳақида муаллифни хабардор қилиш имконини яратади. Бу шарҳ тизимининг янада ривожланишига ёрдам бериши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, 2021 йилда «Instagram» фойдаланувчиларга лайкларни яшириш имконини тақдим этганди. Бу ижтимоий тармоқларда одамлар ўртасидаги босимни пасайтиришга ёрдам бериши керак эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 70 минг доллар мукофот бериладиган бўлди

Президент ёшлар билан учрашувда шу янгиликни эълон қилди, яъни мукофот пули 5 карра оширилди.


👉 https://effect.uz/6193

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍57
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газ "кушандалари": Миллиард сўмлик газлар қаерда?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖга қарашли клиника раҳбари С.Х. (муқаддам судланган) тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 194,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда фуқаро Т.А. “Дамбоғ” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 176,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафақа ва ойликлар ошириладими?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

«Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Қайд этилишича, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади. Вазирлик фуқароларни ишончли манбаларга таянишга ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги марта 2024 йил сентябрда пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилган эди. Шунингдек, 1 октябрдан эътиборан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда барча ҳайвонларга пасспорт берилади

Маълумотларга кўра, эндиликда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва мониторинг қилиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Уй ҳайвонлари ва бошқа жониворлар ҳақида насли, соғлиғи ва рўйхатга олиш маълумотлари махсус электрон тизимда сақланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎20👍3
Туркиянинг муҳташам саройлари

Шундай иншоотлар борки, инсонларни нафақат ўзининг улуғворлиги билан ҳайратга солади, балки тарихнинг чанг-тўзонли саҳифаларига узоқ ва чуқур саёҳатга олиб чиқади.

👉 https://effect.uz/6195

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Шавкат Мирзиёев шарафига тантанали қабул маросими уюштирилди

«Ал-Баян» саройидаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Кувайтдаги дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирокида тантанали қабул маросими уюштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍66
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида назорат кучайтирилмоқда

Соҳада жорий этилаётган инновацион технологиялар шаффофлик ва очиқликни таъминлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани 3 нафар фарзанди кўз ўнгида ўлдирди

Маълум бўлишича, у онлайн қимор ўйинларига берилиб қолган ва қарзларини ёпиш учун жиноятга қўл урган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқдаги колониядан яна бир маҳкумнинг ўлиги чиқди...

Жорий йил 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 ёшли маҳкум M.P.нинг жасади чиқди. Бу ҳақда  Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Фарғона шаҳар Темурмалик кўчасида яшовчи марҳумнинг онаси Нигора Қамбарова ўғли билан шу йилнинг 26-28 январ кунлари узоқ муддатли учрашувларда бўлган.

Марҳум спортчи бўлган ва ҳеч қандай касаллиги бўлмаган
21 ёшли фуқаро спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби бўлиб келган, у болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Нигора опа Ташанов билан суҳбатда безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғлининг шу йил августида манзил колонияга чиққани ва келин қидирганини айтган. 

Аммо колония маъмуриятининг таъкидича, 14 февраль куни Муҳаммадқодирда миокрад инфарки ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилиши оқибатида вафот этган. Бўлиши мумкин, аммо Нигора опа фарзандининг баданида қийноқ излари мавжудлиги, электрошокер изига ўхшаш чизиқлар борлигини иддао қилади. Бизда шубҳа туғдирган ҳозирча ягона жиҳат колония маъмуриятининг маҳкумнинг оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг яқинларига хабар бермаганлигидир.

Қўлимизда экспертиза ҳужжатлари бўлмагани боис маҳкумнинг қийноқдан ўлим топганига далолат қила олмаймиз. Аммо колония маъмуриятининг жасадни ёриб, сўнг яқинларига топширгунича бўлган жараёнда уларга хабар бермаганлиги мудҳиш хатодир. Чунки онанинг кўнглида улкан гумон қолди, 20 кун аввал соппа-соғ кўрган норғул боласининг ўлигини дабдурустдан қўлига тутқазишса, онанинг аҳволини тасаввур қилаверинг!

Қўлимдаги видеоларни тармоққа жойлашнинг иложи йўқ, тармоқдан фойдаланиш қоидалирини бузиш бўлади. Аммо уларни Омбудсман вакили ва журналистларга бердим, чора кўрилар деган умидда эмасман. Чунки колониядан ўлик чиқиши оддий ҳолга айланиб қолди.

дея ёзади Ташанов ўз саҳифасида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢25👍11👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Торонтодаги Лестер Пирсон аэропортида йўловчи самолёти қўнаётган пайтида ағдарилиб кетди

Кеча, 17 феврал куни АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан учаётган Delta Airlines самолёти Торонтонинг Лестер Пирсон номидаги аэропортида қўнаётган пайтида ағдарилиб кетди.

ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида саккиз киши жароҳатланган. Улардан уч нафари – бир бола ва икки катта ёшли йўловчи оғир аҳволда шифохоналарга етказилган. Bombardier CRJ 900 бортида жами 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Аэропорт маълумотларига кўра, уларнинг ҳеч бири ҳалок бўлмаган.

Delta Airlines вакилларининг аниқлик киритишича, парвоз DA компаниясининг штаб-квартираси Миннеаполисда жойлашган Endeavor Air шуъба тузилмаси томонидан амалга оширилган.

Одамлар ағдарилган самолётдан ўзлари чиқиб кетган

Гувоҳлар томонидан эълон қилинган аэропортдан олинган фотосуратлар ва видеоларда самолётдан тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. Бироқ жиддий ёнғин қайд этилмаган. Маҳаллий полиция матбуот котиби Сара Паттеннинг Reuters агентлигига айтишича, бортдаги одамларнинг ўзлари ағдарилиб кетган кемадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Авиафалокат юз берди. Бироқ, ҳозирча биз унинг атрофидаги ҳолатларни билмаймиз. Менинг тушунишимча, йўловчиларнинг аксарияти самолётдан соғ-омон тушиб кетган, бироқ биз ҳали ҳам буни тасдиқлашга ҳаракат қилмоқдамиз, шунинг учун ҳам воқеа жойида тергов давом этмоқда,
— деди констебл.

ОАВ Торонтода сўнгги кунларда ноодатий даражада кучли қор ёғганига эътибор қаратмоқда. Шундай қилиб, маҳаллий аэропорт ҳудудида атиги бир ҳафта ичида 53,6 см ёғингарчилик қайд этилди. Бу сўнгги уч ойдаги жами ёғингарчиликдан кўп.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10