EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ОТМ битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашувчи «Келажакка қадам» дастури амалга оширилади

Президентнинг «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;
олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш кабилар назарда тутилади.

Бунда:

салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;

танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;

индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Хитойда собиқ амалдор ўлим жазосига маҳкум этилди

Лю Хандон 1999-2023 йиллар орасида Тзянсу провинциясида ишлаган вақтида мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда, шахслар ва компанияларга ер сотиб олиш, бизнес юритиш ва солиқдан озод бўлишга ёрдам берган, дейилади хабарда.

👉 https://effect.uz/6194

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16
Олмаотадаги ноқулай об-ҳаво сабаб иккита рейс Тошкентга келиб қўнди

Олмаота аэропортида туман туфайли иккита рейс Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

«Loong Air» авиакомпаниясининг Ханчжоудан Олмаотага учган GJ8217 рейси 17 феврал куни соат 23:05 да қўнди. Ҳозирда йўловчилар ва экипаж аъзолари меҳмонхоналарга жойлаштирилган, манзил аэропортга учиш маҳаллий вақт билан соат 14:00 га режалаштирилган.

Шунингдек, «Azimut» авиакомпаниясининг Минералне Води – Олмаота йўналиши бўйича AZO6141 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:11 да Тошкентга келиб қўнди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Неймар Сантосга қайтганидан кейин илк голини киритди

Кеча Бразилия чемпионати доирасида "Сантос" "Агуа Санта"га қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда Неймар "Сантос"га қайтганидан кейин илк голини урди. 33 ёшли футболчи 14-дақиқада ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди.

Шунингдек, Неймар яна бир голга ассистентлик қилган. Маълумот учун, Неймар сўнгги бор 2023 йилнинг кузида «Ал Ҳилол» сафида гол урганди. Эслатиб ўтамиз бразилиялик футболчи 2009-2013 йиллар давомида "Сантос сафида" 103 та баҳсда майдонга тушиб, 54 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нарпай туманида қайнона ўз келинининг қотилига айланди

Энг ачинарлиси, келин бўлиб тушганига эндигина бир ой бўлган марҳуманинг ҳаёти мана шундай фожеа билан якунланди.

Қизининг никоҳ тўйидан 1 ой ўтиб она ўша машъум кунни унута олмаяпти. "Қизим келин бўлиб борганидаёқ унга кун беришмайди", дейди жигарбандини сўнгги манзилга ҳам кузата олмаганини айтаётган она.

Нарпай туманининг Тотувлик маҳалласида яшовчи аёл қотилликда айбланмоқда. Суд ҳужжатларида кўрсатилишича, аёл икки фарзандини кичкиналигидаёқ болалар уйига ташлаб кетган.

Йиллар ўтиб, болалар катта бўлгач, она томонидан бобосининг уйига келиб яшай бошлаган. Фарзандларига оналик меҳрини бермай, уларга оналик қилмаган аёл оналик ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
19 ёшли йигитнинг қотили ким эканлиги очиқланди

Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Келес туманида 19 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


👉 https://effect.uz/6196

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢3🔥1
Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида 20 га яқин корхона реклама қонунчилигини бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан жами 1 464 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўтказилган ўрганишлар давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 6 та корхона – “Искандер Тоурс”, “Диёр маркет кунград”, “Окс Тоурс”, “Амударё Телевидениеси” МЧЖлар ва АТ “Халқ банки”, АТБ “Турон банк” томонидан реклама қонунчилиги талабларини бузгани маълум бўлди.

Бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Бухоро вилоятида 11 та корхона қонун бузгани аниқланди. Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишларда жами 2 998 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари 11 та корхонага тегишли яъни “Умная малишка” ХТМ, “Азимед ҳоспитал” ОК, “Саноат қилам” МЧЖ ҚК, Ятт “Таирова Мехринисо Кахрамоновна” ҳамда “Муҳаммадсодиқ Ҳакбердиев”, “Мега ҳоусе строй люкс”, “Осиё Халқаро Университети”, “Турон Cонсалт”, “Дера Букҳара”, “Бухоро Иннвацион Тиббиёт Институти” ва “Бухоро китоб олами” МЧЖларда реклама қонунчилиги талабларига риоя қилинмаган.

Бошқарма махсус комиссияси томонидан ушбу реклама берувчи субъектларга иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Жиззах вилоятида ҳам 1218 та реклама воситалари нотўғри жойлаштирилгани маълум бўлди. Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3042 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситаларини ўрганиш жараёнида 1218 та нотўғри жойлаштирилган ёки давлат тилида ёзилмаган ҳамда имловий хатолари бўлган рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.

Хусусан, 6 та ташкилот яъни “Ипотека-банк” АТБ Жиззах филиали, “АТ Алоқа банк” Жиззах филиали ҳамда “Асиа Счоол”, “Карина Каю”, “Меҳр Ишонч Умид” ва “Рендоор” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун тегишли огоҳлантириш хатлари берилган. Аммо камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмагани боис бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Наманганда 30 нафар жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқбузарлик содир этган
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 2 274 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситаларини “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Ўрганишларда 30 нафар жисмоний ва юридик шахслар томонидан яъни “Имкон таълим”, “Муродини Еду”, “Наманган фламинго ресторан”, “Кокобанго”, “Чуст танҳо МММ”, “Мармара травел”МЧЖлар ҳамда “Наманган Янгиликлари”, “Шопирлар” ва “Ал Бухорий Травел” телеграм каналлари, шунингдек, 20 дан ортиқ жисмоний шахслар томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди ва ушбу субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
Исроилнинг Ғазодаги ҳужумлари қурбонлари сони 48 271 нафарга етди

Маълум бўлишича, охирги 24 соат ичида 7 нафар фаластинликнинг жасади шифохоналарга етказилган.

👉 https://effect.uz/6197

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5
"Гуржистон орзуси" партияси тарафдорлари мамлакат собиқ президентига тухум улоқтирди

Воқеа Саломе Зурабишвили хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясидан қайтаётганида Тбилиси аэропортида юз берди. У билан бирга Гуржистон бош вазири Георгий Гахария ҳам бўлган.

TV Pirveli маълумотларига кўра, тухум улоқтирганлар россияпараст «Гуржистон орзуси» партияси тарафдорлари бўлган.

Ижтимоий тармоқларда сиздирилган видеотасвирларда Гахарияни «чет эл агенти ва ватан хоини», дея ҳақорат қилганини эшитиш мумкин. Сиёсатчининг рақиблари уни АҚШнинг USAID агентлиги лойиҳаларини тўхтатгани учун Европада тиланчилик қилишда айблаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Шавкат Мирзиёевнинг Кувайт давлатидаги илк расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон етакчиси Ал-Кувайт шаҳрида Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ ва Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан тарихий музокаралар, шунингдек, ушбу мамлакат ҳукуматининг аъзолари, етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашувлар ўтказди.

Саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилинди, шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари, жумладан, иқтисодий соҳада 4,9 миллиард долларлик салмоқли келишувлар тўплами имзоланди.

Шавкат Мирзиёев маданий дастур доирасида “Ас-Салом” сарой-музейининг Қувайт халқи маданияти ва тарихини акс эттирувчи экспозицияларини кўздан кечирди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎4
Товоқсой қамоқхонасида маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонаси — 7-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумни девор босиб қолди. Бош прокуратурага кўра, Мустафа Турсинбаев 11 феврал куни бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида устига девор қулаган. У дарҳол шифохонага етказилган, лекин тиббий муолажаларга қарамасдан, 16 феврал куни шифохонада вафот этган.

Ҳолат бўйича “меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни Тошкент махсус прокуратураси олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢3👎1
Туркия 2025 йил Халқаро велоспорт мусобақаларига мезбонлик қилади

Туркия ўзининг ҳайратланарли манзаралари, бой ва ноёб қадимий мероси ва йил давомида велосипед ҳайдаш учун қулай иқлими туфайли бутун дунё бўйлаб ҳақиқий велосипедчилар учун жаннатмакон ўлка сифатида ажралиб туради.


👉 https://effect.uz/6199

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қизил чироққа бўйсунмаган автомобил икки нафар пиёдани уриб юборди

Кеча, 17 феврал куни соат тахминан 14:10 ларда Самарқанд шаҳри Бухорий маҳалласидан ўтган Нурпай кўчасидаги чорраҳада ЙТҲ содир бўлди.

Унда Gentra русумли автомобиль Cobalt билан тўқнашув содир этган ва йўл четида турган икки нафар пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёдалар олган тан жароҳатлари туфайли шошилинч шифохонага етказилган.

Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент йўлларида қайрилиб олиш жойидан олдин чизилган янги йўл чизиқлари ўчириб ташланмоқда

ИИВ ЙҲХБ пойтахт йўлларида пайдо бўлган янги турдаги чизиқлар ўчириб ташланаётганини маълум қилди. Идорага кўра, бунга ижтимоий тармоқ фаоллари ва жамоатчилик аъзоларининг муҳокамалари сабаб бўлган.

«Халқаро тажриба, экспертларнинг таклифига биноан Тошкент шаҳар кўчаларида чизилган йўл ётиқ чизиқлари, яъни қайрилиб олиш жойидан аввал чизилган чизиқлар ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик аъзоларининг муҳокамаларига сабаб бўлгани боис Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати раҳбарияти томонидан ўрганилиб, ушбу чизиқлар ўчирилмоқда»

, — дейилади ЙҲХБ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10🔥1
Ўзбекистонлик талаба паспорти туфайли самолётга киритилмади

Унинг айтишича, паспортини кўрган авиакомпания ходими «Сиз Ўзбекистон фуқаросимисиз?» деб сўраб, кейин четга чиқишини айтган.

👉 https://effect.uz/6198

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎9
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди

“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қуйидаги қўшимча вазифа ва функциялар юкланди, жумладан:

аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидаги ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритиш ҳамда “Online mahalla” платформасида аниқ ва батафсил маълумотлар базасини шакллантириш;

туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашув бўйича салоҳият ва имкониятларидан келиб чиқиб, томорқаларда юқори даромадли маҳсулотлар етиштиришни яшил ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш орқали аҳолининг юқори даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш.

Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш тузилди.

Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда катта автофестивал бўлади

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ёш техник ва авто ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш, автомобиль тюнинги саноатини ривожлантириш, автомобиль ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш ҳамда автотуризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил 22 февраль куни “1-Халқаро Наманган авто фестивали" ўтказилади.

Ушбу фестивалда:
- Ретро автомобиллар кўргазмаси – тарихий машиналар жозибаси!
- «Тюнинг» автомобиллари мусобақаси – энг креатив ва шиддатли автомобиллар намойиши
- Авто ҳунармандлар мусобақаси – энг моҳир усталар беллашуви!
- Турли йўналишлардаги автомобиллар беллашувлари ташкил этилади.


Шунингдек, фестивал доираси дастурида:

- Шаҳар бўйлаб АВТОПАРАД,
- Авто аукцион ва эҳтиёт қисмлар ЯРМАРКАСИ,
- Қимматбаҳо спорт автомобиллари НАМОЙИШИ,
- Картинг ва спорт мусобақалари ҳамда КОНЦЕРТ ШОУ дастурлари ўтказилади.

Автоҳаваскорлар @namavtofest_bot орқали рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этишлари мумкин!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥1