EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти берилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига кўра

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;

1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍83👎8
Эксперт Расул Кушербаевни ноҳақлигини исботловчи тўртта жиҳатни санади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Насимбек Азизов Расул Кушербаевнинг ноқонуний қурилишлар масаласига оид видеосига нисбатан ўз фикрини билдирди.

"Аввало, шахс ўзига савол бериши лозим: ўзингизнинг уйингиз олдида еки тагида ноқонуний қурилиш қурволиб, халақит беришса шунга розимисиз?

Яна бир масала. Мурожаатда Конституция хакида гапирилган. Лекин Асосий Қонунимизда Конституция ва қонун устуворлиги, халқ манфаатлари, бирдамлик каби тушунчалар ҳам мустаҳкамланган"


Мутаҳассис Конституциямизнинг 66-моддасида мол-мулкдан фойдаланиш бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги белгиланганини эслатган.

Айтилишича, айниқса ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас.

"Шундай экан ҳар қандай масалага ҳам қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндашиш керак" - дейди Насимбек Азизов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎31👍14🔥1
Журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан иш очилди

Бир муддат аввал MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали ортидан ИИБга чақиртирилган эди.

Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовга кўра Халқ банкининг Жиззах вилояти филиали собиқ ходимаси Б.Г. журналист Рухсора Ғофурова устидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.

«Рухсора Ғофуровага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46.2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилди», — дейилади Олий суд ахборотида.


Қайд этилишича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўриб чиқиш 27 февраль куни соат 10:00 га тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎21👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқаронинг 180 минг долларини ўмармоқчи бўлган босқинчи гуруҳ қўлга олинди

Пойтахтга Фарғона вилоятидан келган 5 нафар жиноий гуруҳ аъзолари Россияда ишлаётган мусофирларнинг маошларини эгаларига етказиш учун ёнида 180 минг доллар олиб юрган фуқаронинг пулларини ўмаришни режа қилиб, улардан икки нафари фуқаро ишончига кириб унинг машинасига чиқиб олган ва тушишда салондаги пулларни олиб қочишга уринган. Бироқ ҳайдовчининг фаол қаршилиги сабаб пуллардан 20 минг долларинигина олишган.

Ички ишлар органлари ходимларига қилинган мурожаат ортидан жиноят шу куннинг ўзидаёқ фош қилиниб, жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «а» ва «в» бандлари билан жиноий иш очилган ҳамда қамоққа олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди

«Трест-12» АЖ
устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.

«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.

iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади. Унинг асосий корхоналари манзили Ўзбекистон қоғози ва очилганига кўп бўлмаган ароқ заводи ҳудудида (Яшнобод тумани) жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢11👍8👎6
АҚШ президенти Зеленскийни “диктатор” деб атади

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлаш учун 350 миллиард доллар, Европа эса, 150 миллиард доллар сарфлаганини ёзди. Шунингдек, Трамп, Володимир Зеленский бу пулнинг ярми “йўқолганини” тан олганини билдирди.

"Зеленский сайловларни ўтказишдан бош тортади, Украинадаги сўровномаларда унинг рейтинги жудаям паст. Зеленский “сайловсиз диктатор”! Зеленский тезроқ ҳаракат қилгани маъқул, акс ҳолда унинг мамлакатидан асар ҳам қолмайди”, — деб ёзган Қўшма Штатлар президенти

Шунингдек, Трамп ўз жамоаси “Россия билан муваффақиятли музокара олиб бораётганини” қўшимча қилди.

"Байден ҳатто музокаралар олиб боришга ҳам уринмади, Европа тинчлик олиб келолмади. Зеленский эса пул оқиб келишини хоҳлайди. Мен Украинани яхши кўраман, лекин Зеленский хато иш қилди, унинг мамлакати вайрон бўлди, миллионлаб инсонлар беҳуда ҳалок бўлди, бу давом этмоқда...", — дея хулоса қилди Трамп.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍29👎9🔥1
NYT: Трамп АҚШнинг
Россияга нисбатан сиёсатида 180 даражали бурилишни амалга оширмоқда


Қўшма Штатлар президенти матбуот анжуманида Украина ва Володимир Зеленскийни қаттиқ танқид қилиб, уларни урушни бошлашда айблади, сайловлар ўтказилишини талаб қилди, бироқ Россиянинг босқин учун жавобгарлиги ҳақида ҳеч нарса демади. У, шунингдек, келишувга эришиш учун Путиндан ҳеч қандай махсус ён беришларни талаб қилмади.

"Трамп Қўшма штатлар ташқи сиёсатида сўнгги даврлардаги энг ҳайратланарли бурилишлардан бирини амалга оширмоқда. Бу 180 даражали бурилиш АҚШнинг дўстлар ва душманларини асосий муносабатларда ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери АҚШ президентлари аввал Совет Иттифоқига, сўнгра унинг вориси ҳисобланувчи Россияга эҳтиёткорлик билан ёндашган. Трамп эса Россияни келажакдаги ҳамкорлик лойиҳаларида шерик сифатида кўришга ҳаракат қилмоқда",
деб ёзади NYT.

Нашрга кўра, Трампнинг атрофидагилар бу бурилишни "кўп йиллик нотўғри сиёсатнинг зарурий тузатилиши" деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, АҚШ ўз куч ва ресурсларини Европани ҳимоя қилишдан Хитойга қарши курашга йўналтириш керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг Фейк!


Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда фуқаро Расул Кушербаев видеоларини сохталаштирган ҳолда "Сирли платформа орқали миллионлаб даромад олинг, Ўзбекистон фуқаролари бу йўл орқали ҳафтасига 8 миллион сўмгача фойда кўришмоқда" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!

Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим ва йўллар учун 300 миллион доллар ажратади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш учун 160,25 миллион, йўлларни қайта қуриш ва модернизация қилиш учун 138,80 миллион АҚШ доллари ажратади.

Бунинг натижасида 58 та инклюзив, талабаларга қулай мактаблар, 2 431 та ўқув хоналар қурилади.

Йўлга ажратилган маблағ ҳисобига саёҳат вақтлари 50 фоизга қисқаради, йўл-транспорт ҳодисаларини 40 фоизга камаяди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍5
Хитой Ўзбекистондаги компаниялари сони бўйича Россиядан ўзиб кетди

Жорий йил йил 1 февраль ҳолатига кўра, статистикалардан маълум бўлишича, Хитой халқ республикаси Ўзбекистондаги компаниялари сони 3 467 тага етган. Россия компаниялари эса 2973 тани ташкил қилмоқда.

Улардан энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилар:

➖ Хитой – 3 467 та;
➖ Россия – 2 973 та;
➖ Туркия – 1 869 та;
➖ Қозоғистон – 1 060 та;
➖ Жанубий Корея – 660 та;
➖ АҚШ - 303 та.

Хорижий давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони жиҳатидан Хитой ҳозирча пешқадам бўлиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎20👍5
"Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбур қила олмайди" — Андрей Сибига

Украина Tашқи ишлар вазири АҚШ президентининг баёнотига жавоб берди.

"Украина замонавий Европа тарихидаги энг даҳшатли ҳарбий ҳужум ва уч йиллик тўлиқ урушни бошдан кечирди. Украина халқи ва унинг президенти Зеленский Путиннинг босимига бўйсунишдан бош тортди. Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбур қила олмайди. Биз ўз яшаш ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз",

— деб ёзди Сибига Х ижтимоий тармоғида.

Бунга қадар Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Зеленскийни "сайловларсиз диктатор" деб атаган ва Украинада тезроқ сайлов ўтказишга кераклигини, акс ҳолда "мамлакатдан асар ҳам қолмаслиги"ни айтган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎3
Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

Бугун, 20 феврал куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўлида шаҳар йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1🔥1
Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари президент фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Яккабоғ туманидаги марказий бозор вақтинча ёпилади

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги марказий бозор
Санитар ҳолат яхши эмаслиги ва ноқонуний қурилишлар кўплиги сабабли, харидор ва бозор атрофидаги хонадонларнинг кўплаб эътирозлари ҳисобга олиниб яна бир неча кунга ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Истиқбол» Марказий деҳқон бозори ҳудудида санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатлар юзага келгани, ноқонуний қурилмаларнинг кўпайгани ва тартибсизлик сабабли, бозор яна бир неча кунга вақтинча ёпилади.

Шу кунларда ҳудудда ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ва ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари амалга оширилади. Бозор атрофини шинам ва қулай муҳитга айлантириш мақсадида кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам олиб борилади.

Шу вақт давомида савдо жараёни туман марказидаги янги "Eco City" марказий деҳқон бозорида давом этади.

Тушуниш ва ҳамкорлигингиз учун миннатдорлик билдирамиз! Биргаликда туманимизни янада обод ва тартибли қиламиз!
дейилади ҳокимлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
АҚШ мигрант болаларга ҳуқуқий ёрдам беришни тўхтатди

Қўшма Штатлар мамлакатга ота-онасисиз келган иммигрант болалар учун идоралар учун ажратиладиган маблағни қисқартирди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп маъмурияти хабар берди.

Баёнотда иммиграция судларида юридик вакиллик, юридик маслаҳат ва вояга етмаганларга қонуний ҳуқуқлари бўйича таълим бериш учун ажратиладиган маблағларни қисқартириш талаб этилади.

Қарор АҚШга ота-онасисиз келган 26 минг мигрант болага таъсир қилиши кутилмоқда.

Қочқинларни қайта жойлаштириш бошқармаси (ОRR) ҳар йили нотижорат ташкилотларга иммиграция судида кузатувсиз болаларнинг вакиллигини молиялаштириш учун минглаб доллар ажратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Ўзбекистоннинг жаҳон коррупция рейтингидаги ўрни ёмонлашди

«Transparency International» коррупцияга қарши кураш ташкилотининг «Коррупцияни аниқлаш» индексида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллаган.

Индекс натижаларига кўра, мамлакат 100 баллдан 32 балл тўплаган. Бу кўрсаткич ўтган йили 33 балл эди.

Марказий Осиёда Тожикистон – 19 балл, Қирғизистон – 25 балл, Туркманистон – 17 балл, Қозоғистон – 40 балл олган. Қозоғистондан ташқари барча мамлакатлар 1 балл йўқотган, Қозоғистонда эса аҳвол 1 баллга яхшиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎1
“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарига кўра, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши унинг мазкур вазифага киришишдан олдинги фаолияти билан боғлиқ.

Тарқатилган хабарлардаги “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарига нисбатан қўзғатилган жиноят иши эса унинг мазкур вазифага киришишдан олдинги фаолияти билан боғлиқ эканини алоҳида таъкидлаш керак. Олиб борилган тергов жараёнларида ҳам Фонд маблағларини ноўрин сарфлаш ва ўзлаштириш ҳолатлари ўз тасдиғини топмаган. Фонд ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари ва Васийлик кенгаши қарорлари асосида олиб боради. Мазкур Кенгаш Фонд фаолиятининг динимиз талаблари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини мунтазам назорат қилиб боради,

дейилади идора хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5