EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Марселдаги бош консуллиги ҳудудига бир нечта “молотов коктейли” улоқтирилган — BFMTV

Франциянинг Марсел шаҳридаги Россия консуллиги яқинида портлаш содир бўлди.

BFMTV телеканали маълумотига кўра, портлаш 24 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 8:00 атрофида рўй берган. Ҳодиса жойида ўттизга яқин ёнғин ўчирувчи ва полиция ходимлари ишламоқда.

Эҳтимолий жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ. Марселнинг портлаш юз берган туманида Россия консуллигидан ташқари, Миср, Тунис, Арманистон ва бошқа давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган. Ҳодиса жойида ўттизга яқин ёнғин ўчирувчи ва полиция ходимлари ишламоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Марселдаги портлаш “теракт бўлиш эҳтимолига эга” эканини маълум қилди.

Шунингдек, вазирлик Франциядан “Марселдаги Бош консуллик ҳудудида содир бўлган портлашларни тўлиқ тергов қилиш, Россиянинг хориждаги муассасалари хавфсизлигини кучайтириш бўйича тезкор чоралар кўриш”ни талаб қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Субсидияга ариза бериш тез орада бошланади

3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланади.

Аризаларни шу куни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин бўлади.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Ариза берувчи ёки унинг қариндошларининг ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⏺Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 8 бараваригача (9 млн 240 минг сўм);

⏺Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 9,2 бараваригача (10 млн 626 минг сўмгача) бўлиши зарур.

Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида мамлакатнинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
⚡️Ҳам жазо оғир, ҳам колония қаттиқ тартибли: Тошкентда суд ҳукмида қайд этилган техник хато фуқарога қимматга тушди…

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси В.Караманов 2024 йил 30 май куни ўқиган ҳукмида жиддий техник хатога йўл қўйиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи керак бўлган судланувчи А.С.ни қаттиқ тартибли колонияга юборган. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Ж.Қурбановнинг 2024 йил 16 декабрдаги ҳукмида қайд этилган (иккала суд ҳукми Effect.uz таҳририятида мавжуд).

Айни кунларда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатига фуқаронинг ҳимоячиси томонидан кассация шикояти киритилган. Юқоридаги ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши ва Тошкент шаҳар судлари томонидан муносабат кутилади.

Эслатиб ўтамиз, мақолада исми келтирилган фуқаро А.С. жазони ижро этган Олмалиқ шаҳридаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида 21 ёшли фарғоналик маҳкумнинг ўлими кузатилган эди.

👉 https://effect.uz/6217

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢7👍3👎2
"Ўзсувтаъминот" олган 7 млрд сўмга яқин сумма истеъмолчиларга қайтарилди — Рақобат қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган нарх шакллантириш талаблари бузилганлигини аниқлади.

Бунинг натижасида "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан 7 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олингани маълум бўлиб, тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 20 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан пастга ташлаб ҳалок бўлди

19 февраль куни Самарқанддаги ISFT хусусий университети талабаси кўп қаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан ўзини пастга ташлаб, вафот этган. Ҳозирча бунга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган тасвирларда қиз кўп қаватли уй деразасида осилиб тургани, уни икки киши ушлаб қолишга урингани, бироқ қиз бунга қаршилик қилиб, типирчилагани, сўнг тушиб кетганини кўриш мумкин. 

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, воқеа 19 февраль куни соат 17:00 атрофида содир бўлган. 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, С.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Қизга тегишли бўлган уяли телефон аппарати олиб қўйилган ва иш учун аҳамиятли маълумотлар мавжудлигига аниқлик киритиш учун Киберхавфсизлик маркази ДУК томонидан компьютер техникавий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳума Самарқанд шаҳрида жойлашган ISFT’да 1-босқич талабаси бўлган. У ҳали турмуш қурмаган бўлиб, бувиси билан яшаб келган.



Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢9👍6👎1
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади – Президент фармони

2025 йил 1 мартдан
реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▪️ реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

▪️ мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖ бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖ бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖ реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов Тошкент вилоятидаги қурилиш лойиҳалари билан танишди

Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов томонидан Тошкент вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Масъуллар Чирчиқ шаҳридаги 17, 20, 30-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2, 15-сонли мактаби ҳамда юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш объектларининг лойиҳалари билан танишган.

Лойиҳаларни оптималлаштириш ҳисобига ўқув ва қатнов ўринлари сонини ошириш, ортиқча иш турларини лойиҳага киритмаслик орқали бюджет маблағларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган.

👉 https://effect.uz/6218

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ўзбекистонда Рамазон ойи 1 мартдан бошланиши кутилмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
2025 йил 1 апрелдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари қуйидагича ошади (инфографикада).

"Ҳудудий электр тармоқлари".

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎20😢8
Иқтисод фанлари доктори Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раисига айланди

Иқтисод фанлари доктори Рахматов Ҳасан Ўткирович Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. У бунга қадар “Пойтахт банк” АЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Қайд этилишича, Ҳасан Рахматовнинг билими, соҳадаги кўп йиллик тажрибаси ва ишбилармонлиги натижасида “Пойтахт банк” жамоаси қисқа вақт ичида бир қатор ютуқларга эришиб, янги хизматларни йўлга қўйишга ҳамда хусусийлаштириш жараёнини муваффақиятли якунлашга эришилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Шартнома қонунга мос бўлиши керак – фермерларга Форвард, Спот, Фьючерс шартномасини тузиш бўйича йўналиш кўрсатилди

Агар етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонунчиликда ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи (буюртмачи) товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан (пудратчидан) сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар ва хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга ҳақли.

(Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида Қонуннинг 26-моддаси).

Сизга Форвард, Спот, Фьючерс шартномасини тузиш учун тақдим этилса, албатта ундаги мажбуриятларнинг амалдаги қонунчиликка мослигини кўринг. Агар шартномада қонунчиликка зид талаблар киритилган бўлса FERMER MINBARI телеграм гуруҳига хабар беринг, амалий ёрдам кўрсатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Самарқандда 2,4 гектарни 95 минг долларга сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди

Фуқаро Ф.О.нинг Самарқанд вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро Т.Р. Ургут тумани ҳудудида жойлашган “R.B.N” фермер хўжалигига қарашли 2,4 гектар суғориладиган ер майдонини 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎2
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Рашидов Суннатилла Садриддинович – Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Субсидиялар ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мамарахимов Бунёд Икромович – Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Мамараҳимов тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Жўраев Илҳом Самадович — Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Кластерлар ва агро тадбиркорлик муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎4