EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қирғизистонда оммавий тартибсизлик режалаштираётган 11 киши ҳибсга олинди

Декабрь ойи охирида полицияга "Кырк уруу жети дубан ынтымагы" жамоат бирлашмасининг алоҳида аъзолари оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўраётгани маълум бўлди.

Бугун уларнинг уйларида тинтувлар ўтказилди. Граната, ов милтиғи, тўппонча, ўқ-дорилар, камуфляж кийимлари, гиёҳванд моддалар, диний адабиётлар, балаклавалар, тартибсизликларни ташкил этиш бўйича йўриқномалар ва бошқа ашёлар мусодара қилинди.

Мазкур иш бўйича собиқ депутат ва яна 10 киши гумонланиб ҳибсга олинди.

ИИВ тарқатган видеода улар республикада вазиятни беқарорлаштириш режаларини муҳокама қилмоқда. Овозлардан бири муфтийлик лавозимини эгаллашини даъво қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент билан гаплашган талаба қиз транспорт вазирига ёрдамчи этиб тайинланди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг тегишли буйруғи билан 2025 йил 18 февралдан Ирисқулова Камола Нормат қизи Вазирнинг йўл хўжалиги соҳасида илмий ишлар ва инновациялар бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинлади.

Тайинловга қадар Камола Ирисқулова Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти бош илмий ходим лавозимида фаолият юритган.

Жорий йилнинг 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқот давомида Камола Ирисқуловага юксак ишонч билдириб, автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш йўналишидаги илмий фаолиятига муваффақият тилаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44😢9👎6
БМТ Украина бўйича резолюцияни қабул қилди

Бош Ассамблея Украина томонидан Европа давлатлари билан биргаликда тайёрланган резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат тавсиявий характерга эга. Резолюцияни ёқлаб 93 давлат овоз берди, 18 давлат қарши овоз берди, Ўзбекистон ва яна 64 давлат бетараф қолди.

Резолюция матнида Россия қўшинларини Украина ҳудудидан “зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз” олиб чиқиб кетиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш зарурлиги ҳақида сўз боради.

Ҳужжат, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Украинанинг тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди

Хитой Суперлигасида тўп тепадиган легионерларимиз сони яна биттага кўпайди.

ОКМК клуби собиқ аъзоси, ўзбекистонлик футзалчи Элбек Тўлқинов фаолиятини «Сингтао Хаес» клубида давом эттиради.

Аввалроқ, Ихтиёр Ропиев ва Анасхон Раҳматов ҳам Хитой клуби сафига бориб қўшилган. Тажрибали футзалчиларимиз «Хатире» клуби билан бир йиллик битимга имзо чеккан.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Озарбойжонда “Россия сегодня” ва BBC ваколатхоналари ёпилди

Бу ҳақда ёпилгани ҳақида республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода маълум қилди. Бундан ташқари “ТАСС” ва Report нашрларининг Ҳожизодага таяниб ёзишича, Озарбайжон “Америка овози” радиоси мухбирининг аккредитациясини бекор қилди. Бу қарорнинг сабаблари маълум қилинмаган.

“Россия сегодня” медиагуруҳи матбуот хизматининг “РИА Новости”га хабар беришича, улар ваколатхонани тугатиш тўғрисида расмий хабар олмаган.

BBC баёнотида айтилишича, Озарбойжон томони ваколатхонанинг ёпилиши ҳақида оғзаки равишда хабардор қилган. Журналистлар ўзи фаолиятини "вазият аниқ бўлмагунча" тўхтатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда табиий газ нархлари оширилиши кутилмоқда

Қуйида янги тарифлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Аҳоли учун табиий газ тарифлари:

Март-октябрь ойлари (иситиш мавсумидан ташқари):

100 куб метргача истеъмол: 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади.
101 куб метрдан 2500 куб метргача: 1800 сўм.
2500 куб метрдан 5000 куб метргача: 2100 сўм.
5000 куб метрдан 10000 куб метргача: 2500 сўм.
10000 куб метрдан юқори: 3000 сўм.

Ноябрь-февраль ойлари (иситиш мавсуми):

500 куб метргача истеъмол: 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади.
501 куб метрдан 2500 куб метргача: 1800 сўм.
2501 куб метрдан 5000 куб метргача: 2100 сўм.
5001 куб метрдан 10000 куб метргача: 2500 сўм.
10000 куб метрдан юқори: 3000 сўм.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎43👍2😢1
Шоир Баҳодир Исо вафот этди

Бугун, 25 феврал куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Баҳодир Исо вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

Баҳодир Исо 1956 йилда Фарғона вилляти Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида туғилган. 1977 йилда Фарғона педагогика институтини тугатган. Бироқ фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлаган.

Унинг шеърлари, достонлари Ўзбекистоннинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. У 1988 йилда нашр этилган «Хайрли тун» шеърий тўплами билан мухлисларга яхши танишдир.

Effect.uz таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢4👍2
Алламжонов суиқасд тафсилотларини илк бор гапириб берди

Range Rover, ёмғир, зимистон, темирйўл кесишмаси, Калашников… Октябрда суиқасдга учраган Комил Алламжонов воқеа тафсилотларини илк бор ўзи тасвирлаб берган.

"Ёмғир ёғаётган, зимистон эди, ҳеч нарсани кўра олмасдим. Балки темирйўл бўйлаб ўрнатилган чироқларда қисқа туташув бўлган шекилли, деб ўйладим. Кейин машинага тўртта ўқ келиб урилди. Газни бос!... дедим ҳайдовчига",
ўзи билан юз берган воқеа тафсилотларини эслаган Алламжонов Financial Times нашрига берган интервьюсида.

Интервьюда Алламжонов ўзининг "суиқасддан омон қолгани сабаби"ни "Калашников автомати қисилиб, отилмай қолгани"да кўриши ҳақида гапирган.

"Бу ҳужум мен учун жуда катта шок бўлди. Кимдир шундай иш қилишга қодир, деб ўйламаган эдим",

деган ҳуқуқий жараёнлар туфайли бошқа тафсилотларга ўта олмаслигини билдирган Алламжонов Financial билан суҳбатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13😢5🔥4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ота ва унинг икки ўғли кўп миқдордаги наркотик моддалар билан қўлга олинди – ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистон Республикасидан Ўзбекистонга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада хонадон ертўласидан 576 гр. «героин», 2 кг. 447 гр. «опий» ва 1 кг. 913 гр. «гашиш» моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, унинг муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1956 йилда туғилган отасидан 9 кг. 62 гр. «гашиш» моддаси ҳамда келиб чиқиши ноаниқ бўлган 137 минг 460 АҚШ доллари ва 569 млн. 832 минг сўм олинди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган, 1980 йилда туғилган акаси ва Узун туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган жиноий шериги ҳам қўлга олиниб, жиноий шеригининг уйидан ҳам келиб чиқиши ноаниқ бўлган 159 минг 400 АҚШ доллари олинди.

Шунингдек, ДХХнинг Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамкорлигида Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Янгиқўрғон-Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган автобус тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур туманда яшовчи, 1999 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқарога тегишли сумкаларда жами 19 кг. 915 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, улар гиёҳвандлик воситасини келгусида сотиш мақсадида Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келганликлари маълум бўлди.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Марҳамат туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс «ўзбек-қирғиз» давлат чегарасининг мазкур туман ҳудудидан ўтувчи қисмига келиб, аввалроқ Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан контрабанда йўли билан ўтказиб берилган 4 кг. 931 гр. «опий» ва 9 кг. 949 гр. «гашиш» моддаларини олиб, қайтаётган вақтида Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда Lacetti ҳайдовчиси 11 ёшли қизчани уриб юборди

Мазкур ЙТҲ жорий йил 22 февраль куни соат 15:10 атрофида Наманган вилояти Уйчи тумани Яккатут маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2014 йилда туғилган қизни уриб юборган.

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси берган маълумотга кўра, қизалоқ оғир тан жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда боғча тарбиячиси болани скотч билан курсига боғлаб қўйди

Воқеа Юнусобод туманидаги хусусий боғчалардан бирида содир бўлгани айтилмоқда. Фойдаланувчиларнинг айтишича, бу орқали овқат ейишни истамаган бола жазоланган. Тарбиячи ёнида катта эҳтимол билан унинг раҳбари бўлган бошқа аёл кўрсатма бериб турганини кўриш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎26👍8
БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ томонидан таклиф қилинган Украина бўйича резолюцияни маъқуллади

Резолюция нейтрал шаклда бўлиб, унда Россиянинг Украинага босқини қораланмаган. Ҳужжатда "Россия-Украина можаросини дарҳол тўхтатиш", шунингдек, Украина ҳамда Россия ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатишга чақириқ бор.

10 та давлат (АҚШ, Хитой, Россия, Жазоир, Гайана, Серра-Леоне, Жанубий Корея, Покистон, Панама, Сомали) резолюцияни қўллаб овоз берди. 5 та давлат (Буюк Британия, Франция, Греция, Словения, Дания) бетараф қолди.

Кенг кўламли уруш бошланганидан бери илк бор АҚШ, Россия ва Хитой Украина бўйича резолюцияга биргаликда овоз берди. Буюк Британия ва Франция ушбу ҳужжатга вето қўйиши мумкин эди, аммо улар бунга қўл уришмади.

Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари, БМТ Бош Ассамблеяси қабул қилган резолюциялардан фарқли равишда, халқаро ташкилотга аъзо барча давлатлар учун мажбурий ҳисобланади.
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25-февраль куни АОКА да йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ПҚ 1033-сонли қонуни имзоланганлиги ва ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади

“Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:

2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

Президентининг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

➖Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
➖Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
➖бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎1
Покистон Ислом Республикаси бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Бугун, 25 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига борди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Россиянинг Марселдаги бош консуллиги ҳудудига бир нечта “молотов коктейли” улоқтирилган — BFMTV Франциянинг Марсел шаҳридаги Россия консуллиги яқинида портлаш содир бўлди. BFMTV телеканали маълумотига кўра, портлаш 24 феврал куни маҳаллий вақт билан соат…
Россиянинг Марселдаги консуллигида юз берган портлашдан кейин икки киши қўлга олинди

Кеча, 24 феврал куни Россиянинг Украинага қарши уруши уч йиллиги муносабати билан Марселда ўтказилган Украинани қўллаб-қувватлашга бағишланган намойишда икки эркак қўлга олинди. Бу Россия Бош консуллиги ҳудудидаги портлаш муносабати билан юз берди, дея хабар қилди BFM TV.

Журналистларнинг ёзишича, қўлга олинганлар 48 ва 59 ёшда, улар дипломатик муассасадаги видеокузатув камералари орқали аниқланган. Улардан бири портлашга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Маълумот учун, 24 феврал куни эрталаб Россиянинг Марселдаги бош консуллиги биноси деворига учта портловчи мослама ташланган, улардан иккитаси портлаган. Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳужумчи эса яширинган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция расмийларини воқеани ҳар томонлама текширишга чақирди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова террорчилик ҳаракати аломатлари борлигини айтди. Москва, шунингдек, Франциядаги Россия дипломатик ваколатхоналари учун хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолат қаерда? Исмлардами? Собиқ ҳоким Равшан Комилов билан судлашаётган йигит қиссаси

Хабарингиз бор, Effect.uz бундан бир неча ой аввал собиқ ҳоким Равшан Комилов ҳамда ёш тадбиркор Акрам Бобоқулов ўртасидаги низоли ҳолатлар бўйича материал чиқарганди.

Яна шу масала бўйича қашқадарёлик йигит янги тафсилотларни маълум қилди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
"Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги" медали таъсис этилди

Президент фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур медал билан 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ва меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69🔥19😢1
Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига янги раҳбар тайинланди

Генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Президент фармони билан Бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Кудратхўжаев Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍83👎3