Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади
“Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Telegram I Facebook I YouTube I Live

Қарорга кўра, президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:
2025 йил 1 мартдан ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;
2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.
Президентининг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:
2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:
➖Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;
➖Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;
➖бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.
Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.
2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, Ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎1
Покистон Ислом Республикаси бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Бугун, 25 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига борди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Россиянинг Марселдаги бош консуллиги ҳудудига бир нечта “молотов коктейли” улоқтирилган — BFMTV Франциянинг Марсел шаҳридаги Россия консуллиги яқинида портлаш содир бўлди. BFMTV телеканали маълумотига кўра, портлаш 24 феврал куни маҳаллий вақт билан соат…
Россиянинг Марселдаги консуллигида юз берган портлашдан кейин икки киши қўлга олинди
Кеча, 24 феврал куни Россиянинг Украинага қарши уруши уч йиллиги муносабати билан Марселда ўтказилган Украинани қўллаб-қувватлашга бағишланган намойишда икки эркак қўлга олинди. Бу Россия Бош консуллиги ҳудудидаги портлаш муносабати билан юз берди, дея хабар қилди BFM TV.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Кеча, 24 феврал куни Россиянинг Украинага қарши уруши уч йиллиги муносабати билан Марселда ўтказилган Украинани қўллаб-қувватлашга бағишланган намойишда икки эркак қўлга олинди. Бу Россия Бош консуллиги ҳудудидаги портлаш муносабати билан юз берди, дея хабар қилди BFM TV.
Журналистларнинг ёзишича, қўлга олинганлар 48 ва 59 ёшда, улар дипломатик муассасадаги видеокузатув камералари орқали аниқланган. Улардан бири портлашга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Маълумот учун, 24 феврал куни эрталаб Россиянинг Марселдаги бош консуллиги биноси деворига учта портловчи мослама ташланган, улардан иккитаси портлаган. Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳужумчи эса яширинган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция расмийларини воқеани ҳар томонлама текширишга чақирди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова террорчилик ҳаракати аломатлари борлигини айтди. Москва, шунингдек, Франциядаги Россия дипломатик ваколатхоналари учун хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолат қаерда? Исмлардами? Собиқ ҳоким Равшан Комилов билан судлашаётган йигит қиссаси
Хабарингиз бор, Effect.uz бундан бир неча ой аввал собиқ ҳоким Равшан Комилов ҳамда ёш тадбиркор Акрам Бобоқулов ўртасидаги низоли ҳолатлар бўйича материал чиқарганди.
Яна шу масала бўйича қашқадарёлик йигит янги тафсилотларни маълум қилди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Хабарингиз бор, Effect.uz бундан бир неча ой аввал собиқ ҳоким Равшан Комилов ҳамда ёш тадбиркор Акрам Бобоқулов ўртасидаги низоли ҳолатлар бўйича материал чиқарганди.
Яна шу масала бўйича қашқадарёлик йигит янги тафсилотларни маълум қилди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
"Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги" медали таъсис этилди
Президент фармони билан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур медал билан 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ва меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда эсдалик юбилей медали билан мукофотланиши лозим бўлган уруш фахрийлари ва ногиронларининг, меҳнат фронти қатнашчиларининг аниқ рўйхатини тузиб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

👍69🔥19😢1
Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига янги раҳбар тайинланди
Генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан Бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Кудратхўжаев Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Генерал-майор Қўлдошев Абдулла Ҳамидуллаевич Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан Бош прокурор ўринбосари — ҳарбий прокурор Ботир Кудратхўжаев Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍83👎3
Сирдарёдан ўтувчи халқаро автомагистрал йўллар четида 500 минг квадрат метр савдо-сервис майдони ташкил этилади
Бугун, 25 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Унда таъкидланишича, Сирдарёдан ўтувчи халқаро автомагистрал йўллар четида 500 минг квадрат метр савдо-сервис майдони ташкил этилади. Бу орқали 50 минг нафар одамнинг бандлигини таъминлаш имконияти бор.
Шунингдек, вилоятда мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошгани таъкидланди.
Реновация дастури асосида, уларнинг ўрнида 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган. Янги хонадонлар арзон бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилади.

👍69
Муборак туманида ҳоким ўзгарди
Шу вақтгача “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган Ғолиб Муродов Муборак тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, бугун, 25 февраль куни халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган.
Сессияда депутатлар Муродов Ғолиб Неъматовични Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашган.
Маълумот ўрнида, Ғолиб Муродов - 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.

👍4👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Солиқ тўламасликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Инсофли тадбиркорни албатта қўллаб-қувватлаймиз” – Нормат Турсунов
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов тадбиркорлар ва солиқ тизими ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда тизимда юзага келаётган ортиқча босимлардан норози тадбиркорлар муаммоларига ечим топилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов тадбиркорлар ва солиқ тизими ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда тизимда юзага келаётган ортиқча босимлардан норози тадбиркорлар муаммоларига ечим топилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14👍3
Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБнинг собиқ катта тезкор вакили пора олгани учун жазога тортилди
Боёвут тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари 10 минг доллар олганлиги учун 4 йил 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди (ОМҚ ўташига тўсқинлик қиладиган оғир касаллиги мавжуд).
Шунингдек, Гулистон шаҳар ИИБ ЖҚБ собиқ қатта тезкор вакили 3 минг доллари сўраганлиги сабабли 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

👎10👍6
Фермерлар кенгашидан эслатма! Фьючерс ва форвардда - харидор, спотда-сотувчи биржага ариза билан мурожаат қилади
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти харидорлари ҳар йили 1 ноябрдан бошлаб пахта хом ашёсини форвард, фьючерс шартларида сотиб олиш бўйича келгуси йил ҳосили учун стандарт биржа контрактини очишга ариза билан биржага мурожаат қилади.
Спот шартномаларида сотувчи томонидан ариза билан мурожаат қилинади. Пахта хом ашёсининг биржа савдолари стандарт биржа контрактлари асосида амалга оширилади, бунда пахта хом ашёси етказиб бериладиган ҳудуд, унинг лот миқдори, нави, тури, синфи (чигит нави) мажбурий тарзда акс эттирилади. Стандарт биржа контракти фьючерс, форвард савдоларида харидорнинг, спот савдоларида сотувчининг аризасига асосан очилади.
Биржа савдоларига қўйилган товар умумий қиймати ва мўлжалланаётган битим ҳажми бўйича сотувчи ва харидор томонидан фьючерс шартномасида 0,1 фоиз миқдорида, форвард, спот шартномасида 10 фоизгача закалат маблағи биржанинг ҳисоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига киритилади.

👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расман: Чиқиндидан қарздорлар электр энергия учун тўлай олмайди, Сенат янги қонунни маъқуллади
Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш, аҳолига кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилашга қаратилган бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо бугунги кунда ушбу соҳада кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги натижасида дебитор қарздорлик кескин ошган.
Тизимда 600 млрд сўмлик дебитор қарздорлик мавжуд. Бу эса бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда, хусусан, тегишли ташкилотларнинг асосий фондларини янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритишга, соҳага тадбиркорлик субъектлари ва хусусий сектор вакилларини кенг жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Бугунга қадар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган абонентларга нисбатан фақат суд тартибида чора кўрилар ва бу жараён узоқ давом этарди. Янги Қонун билан эса оворагарчилик ва мураккабликларга чек қўйилмоқда.
Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга қисқа хабар (СМС) юборилади. Шундан сўнг мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар истеъмолчидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик чекланади.
Бунда хизмат кўрсатувчи тузилмалар тўловларнинг ишончли ҳамда тўғри ҳисоб-китоб қилинишини таъминлайди. Ўз навбатида қарздорликни бартараф этган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловлардаги вақтинчалик чеклов олинади.
👉 https://effect.uz/6219

👎42👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 3 ҳудудида чиқинди ташлаш билан боғлиқ 3 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган
Ушбу ҳудудлар Сирдарё, Самарқанд ва Хоразмга тўғри келади. Республиканинг деярли барча ҳудудларида жами 250 та онлайн камера ўрнатилган бўлиб, бу камералар нафақат чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаш ва чора кўриш имконини беради.
👉 https://effect.uz/6220

👍5
«Ўзбеккўмир»да бош директор ўзгарди
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ:
‒ Дўсматов Нодирбек Уктамжанович жамият АЖ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Н.У.Дўсматов Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги кўмир саноатини ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.
‒ Исмаилов Ойбек Яҳёевич «Ўзбеккўмир» АЖ бош директорининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
О.Й.Исмаилов тайинловга қадар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида молиявий мониторинг бўлимини бошқариб келган.
‒ Кузнецов Владимир Владимирович «Ўзбеккўмир» АЖ бош муҳандиси этиб тайинланди.
В.В.Кузнецов 2020 йилдан бугунга қадар «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори сифатида жалб қилинган.

👍9
АҚШдан депортация қилинган фуқароларнинг биринчи гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди
АҚШдан Коста-Рикага депортация қилиниши керак бўлган 7 нафар фуқаро 24 февраль куни “Нью-Йорк — Тошкент” парвози билан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақида ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
— деб ёзади Аҳрор Бурхонов.
Олдинроқ Коста-Рика Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистон каби давлатларнинг АҚШдан депортация қилинган 200 нафар фуқаросини қабул қилишга рози бўлганди.
Маълумотларга кўра, АҚШдан келган муҳожирлар Коста-Рикада олти ҳафтагача ушлаб турилиши ва ватанига жўнатилиши мумкин. Депортация қилинганлар махсус жойда сақланади ва улар ушбу ҳудудни тарк эта олмайди.
— деганди ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ҳукумат бошига келганидан сўнг АҚШда ноқонуний яшаётган 1,445,549 нафар мигрантларни депортация қилмоқчи эканини айтганди. Уларнинг 975 нафари ўзбекистонлик мигрантлардир.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
АҚШдан Коста-Рикага депортация қилиниши керак бўлган 7 нафар фуқаро 24 февраль куни “Нью-Йорк — Тошкент” парвози билан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақида ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
«АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин ватанга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар фуқаромиз 24 феврал куни Ню-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келди»,
— деб ёзади Аҳрор Бурхонов.
Олдинроқ Коста-Рика Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон ва Ҳиндистон каби давлатларнинг АҚШдан депортация қилинган 200 нафар фуқаросини қабул қилишга рози бўлганди.
Маълумотларга кўра, АҚШдан келган муҳожирлар Коста-Рикада олти ҳафтагача ушлаб турилиши ва ватанига жўнатилиши мумкин. Депортация қилинганлар махсус жойда сақланади ва улар ушбу ҳудудни тарк эта олмайди.
«Бизнинг келишувларимизга асосан, Америка томони депортация қилинадиган фуқароларимизнинг ҳар бир ҳолати ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Ўрнатилган амалиётга кўра, фуқароларимиз ватанга Ню—Йорк-Тошкент йўналиши орқали қайтади»,
— деганди ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ҳукумат бошига келганидан сўнг АҚШда ноқонуний яшаётган 1,445,549 нафар мигрантларни депортация қилмоқчи эканини айтганди. Уларнинг 975 нафари ўзбекистонлик мигрантлардир.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги сотув офисларидан бирида ёнғин чиқди
Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги сотув офисларидан бири ёниб кетгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 февраль куни соат 02:18 да Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва соат 02:54 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

👍6
Хонанда Шахриёр қўлга олингани рад этилди
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда рэп йўналишида ижод қилувчи хонанда Шаҳриёрнинг наркотик модда билан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сиздирилган эди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби расмий муносабат билдириб, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда рэп йўналишида ижод қилувчи хонанда Шаҳриёрнинг наркотик модда билан қўлга олингани ҳақидаги хабарлар сиздирилган эди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби расмий муносабат билдириб, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан жорий йилнинг 24 февраль куни Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилганлиги ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида ахборот тарқатилган.дейилади хабарда.
Бироқ бу хабарни айрим оммавий ахборот воситалари гумонланувчи шахс айнан “хонанда Шаҳриёр” эканлигини ёзиб тарқатишмоқда. Ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қиламиз.
Бу каби хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни суриштирув ва терговга оид ахборотни тарқатишларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1